islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oktabr 29, 2019

Day

“ҚУРЪОН ЎҚИНГ”

Аллоҳ таоло бир тоифа инсонларнинг даражасини шундай кўтариб кўйган, ҳаттоки уларни эъзозлаганларни ҳам тақводорлар деб сифатлаган. Уларни танийсизми? Уларни сафига қўшилишни хоҳлайсизми? УНДАЙ БЎЛСА, ҚУРЪОН ЎҚИНГ! “Ким Аллоҳнинг нишонларини улуғласа, бас албатта, бу қалбларнинг тақвосидандир” (Ҳаж сураси, 32-оят). Оят маъносида “нишонлар” деб таржима қилинган ибора Қуръони каримда “шаоир” деб айтилган бўлиб – нишон, белги, аломат маъноларини англатади. Қайси нарсаки бизга Аллоҳни эслатса – у Аллоҳнинг шиоридир. Бир масжидни кўрганимизда, бу Аллоҳнинг уйи деган фикр ҳаёлимизга келиб, бизга Аллоҳни эслатади. Демак, бу Аллоҳнинг шиоридир. Бир қорини кўрсак, у Аллоҳнинг каломини ёдлаган деймиз, у бизга Аллоҳни эслатяпти. Бу ҳам Аллоҳнинг шиоридир. Шундай экан, уни эъзозлаш оятда айтилганидек, қалбда тавқони борлигига далолат қилади. Сиз касодга учрамайдиган тижорат билан шуғулланмоқчимисиз? Яна фойдани тўлиқ олмоқчимисиз? УНДАЙ БЎЛСА, ҚУРЪОН ЎҚИНГ! “Албатта, Аллоҳнинг китобини тиловат қиладиганлар, намозни тўкис адо этиб, биз уларга ризқ қилиб берган нарсаларда махфий ва ошкора инфоқ қилганлар харгиз касодга учрамайдиган тижоратдан (ажру-савобдан) умидвордирлар. Чунки, У Зот (Аллоҳ) уларга ажрларини тўлиқ қилиб берур ва Ўз фазлидан зийода ҳам қилур. Албатта, У ўта мағфиратли ва Шакур (оз амал учун кўп савоб берувчи)дир” (Фотир сураси, 29-30 оятлар). Юқорида сифатланган инсонлар Аллоҳ таоло билан савдолашмоқдалар. Аллоҳ таоло билан тижорат қилганлар ҳеч қачон касодга учрамаганлар ва учрамайдилар ҳам. Сиз бу умматнинг энг афзал кишиси бўлишни хоҳлайсизми?! УНДАЙ БЎЛСА, ҚУРЪОН ЎҚИНГ! Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Росуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам: “Сизларнинг яхшиларингиз Қуръондан таълим олиб, бошқаларга ҳам ўрагатган кишидир”, дедилар (Имом Бухорий ривояти). Сиз улуғ фаришталар билан бир сафда бўлишни хоҳлайсизми?! УНДАЙ БЎЛСА ҚУРЪОН ЎҚИНГ! Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қуръонни моҳирлик ила, яъни лафзларини ўз ўрнидан чиқариб тиловат қилгувчи киши мукаррам, итоатгўй фаришталар билан биргадир. Энди ким Қуръонни машаққат билан ўқиса икки ажр бўлади”, дeдилар” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти). Сиз қиёмат кунида шафоат қилинишни истайсизми? УНДАЙ БЎЛСА, ҚУРЪОН ЎҚИНГ! Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ солаллоҳи алайҳи васаллам: “Қуръон ўқинглар, чунки у (Қуръон) қиёмат кунида ўқигувчиларга шафоатчи бўлади”, дeб айтганларини эшитдим” (Имом Муслим ривояти). Аллоҳ таоло ота-онангизга қиёмат кунида нури дунё ҳаётидаги қуёшнинг нуридан ҳам яхшироқ бўлган тож кийдиришини хоҳлайсизми? УНДАЙ БЎЛСА, ҚУРЪОН ЎҚИНГ! Муъоз розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки Қуръонни ўқиса ундаги нарсага амал қилса, Қиёмат кунида Аллоҳ таоло унинг ота-онасига нури дунё ҳаётидаги қуёшнинг нуридан-да яхшироқ бўлган тожни кийдиради. Унга (Қуръонга) амал қилган киши борасида нима дeб ўйлайсизлар”, дeдилар” (Имом Абу Довуд ривояти). Сиз жаннатга ўзингиз билан бирга оила-аъзоларингизни ҳам олиб киришни хоҳлайсизми? Қуръон ўқинг ва ундаги аҳкомларнинг ҳалолини ҳалол, ҳаромини ҳаром дeб амал қилинг! Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳи алайҳи ва саллам: “Кимки Қуръонни ўқиса, унинг ахлоқини ўзида намоён этса, ҳалолини ҳалол, ҳаромини ҳаром дeса, Аллоҳ таоло уни шу иши сабабидан жаннатга киритади. Ҳамда ўз аҳлидан дўзахга кириши муқаррар бўлган ўн нафарни шафоат қилади” (Имом Тeрмизий ривояти). Бир ҳарф ўқиб ўнта савоб олишни хоҳлайсизми?! УНДАЙ БЎЛСА ҚУРЪОН ЎҚИНГ! Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи васаллам: “Ким Аллоҳнинг китобидан бир ҳарф ўқиса, (номаи аъмолига) битта яхшилик ёзилади. Ҳар бир яхшилик ўн баробар мислича қилиб бeрилади. Мeн “алиф,...

3-ҳадис. Намозда ўнг қўлни чап қўлнинг устига қўйиш ҳақида

حدثنا عبد الله بن مسلمة عن مالك عن أبي حازم عن سهل بن سعد قال كان الناس يؤمرون أن يضع الرجل اليد اليمنى على ذراعه اليسرى في الصلاة قال أبو حازم لا أعلمه إلا ينمي ذلك إلى النبي Абдуллоҳ ибни Маслама Моликдан у Аби Ҳозимдан у Саҳл ибн Саъднинг шундай деганини ривоят қилади: “Инсонлар намозда ўнг қўлларини чап билакларини устига қўйишликка буюрилар эдилар.” Абу Ҳозим айтади: “Саҳл ибни Саъд бу гапларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат берганлар”. Шарҳ: Бу ҳадисда ўнг қўлни чап билагининг айнан қаерига қўйишлиги айтилмаган. Лекин Абу Довуд ва имом Насоийлар Воилдан ривоят қилган ҳадисда: “Сўнг ўнг қўлни чап кафтининг устига қўяди”–дейилган . Намозда қўлни қўл устига қўйиш борасида ҳам турли фикрлар мавжуд. Аввало қўлни қўйишликнинг аслидаги ихтилофлар. Бизнинг мазҳабимиз шунингдек, имом Шофеъий, Аҳмад, Исҳоқ ва аҳли илмларнинг барчаси қўлни қўйишликни тасдиқлаганлар. Бу Али, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳумолардан ҳам шундай ривоят қилинган. Имом Термизий айтадилар: “Бу ҳукмга саҳобалар, тобеъийнлар ва улардан кейинги аҳли илмлар ҳам амал қилганлар”. Ибни Мунзир, Ҳасан Басрий ва ибн Сирийнлар Абдуллоҳ ибн Зубайрни намозда қўлларини ирсол – тушурганликларини ривоят қилганлар. Шунингдек, имом Моликдан келган машҳур ривоятда ҳам: “Ирсол қилади (қўлни тушуради). Агар узоқ туриб қўллари чарчаса шунда ўнг қўлини чап қўли устига қўяди” – дейилган. Имом Авзаъий: “Намозхон қўлларини қўйиш ёки уларни ирсол қилишликда ихтиёрлидир”–деган. Уларга қарши бизнинг ҳужжат қилиб келтирадиган бир неча ҳадисларимиз бор. Жумладан, Абу Довуд, Насоий ва ибн Можалар ривоят қилган ҳадисда шундай дейилади: “Абдуллоҳ ибн Масъуд намоз ўқиётиб чап қўлини ўнг қўлини устига қўйди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буни кўриб, Абдуллоҳ ибн Масъуднинг ўнг қўлини чап қўли устига қўйдилар” . Иккинчидан қўлни қўйишнинг сифати борасидаги турли хиллик. Бунда ўнг кафтининг ички қисми чап қўлнинг устида бўлади, шунда чап билак ўнг кафтининг ўртасида бўлади. Исбижобий айтади: “Имом Абу Юсуфнинг фикрича, ўнг қўли билан чап қўлининг билагини ушлайди.” Имом Муҳаммад ҳам ҳудди шундай бўлишлигини айтганлар. “Муфийд”да келишича: “Чап қўлининг билагини ўнг қўлнинг жимжилоқ ва бош бармоқлари билан ушлайди. Мана шу гап кўпчилик ихтиёр қилган гапдир”. “Дироя” асарида имом Шофеъий ва имом Аҳмадларнинг: “Ўнг кафти билан чап тирсагини ушлайди” – деганликлари ривоят қилинган. Имом Абу Юсуф ва имом Муҳаммадлар бошқа бир ривоятда: “Ўнг қўл бармоқларини чап билаги устига ёйиб қўяди” – деганлар. Кўпчилик уламоларимиз бу ва юқоридаги имомайнларнинг ривоятларини бир–бирига мувофиқлаштириб жамлашликни афзал билганлар. Учинчидан қўлни қаерга қўйишлик борасидаги ихтилофлар. Бизнинг мазҳабимизда қўлни киндик остига қўйилади. Имом Шофеъий: “Қўллар кўкрак устига қўйилади” – деганлар. Имом Шофеъий бу сўзларига Воил ибн Ҳажардан ривоят қилинган ҳадисни далил қилиб келтирадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга намоз ўқидим. У зот кўкрагига ўнг қўлини чап қўли устига қилиб қўйдилар”. Ҳидоянинг соҳиблари қуйидаги гаплари билан уларга раддия берадилар: “Киндик остига ўнг қўлни чап қўл устига қилиб қўйиш суннатдандир” . Муаллиф айтадилар: “Бу гап Али ибн Абу Толибнинг гаплари бўлиб, уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга иснодини беришлик тўғри бўлмайди” . Бироқ Абу Амр: “Билингки агар саҳобий суннат сўзини қайдламасдан мутлоқ айтса, унда бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари ҳисобланади”– деганлар. Тўртинчидан қўлни қўйишлик вақти борасидаги ихтилофлар. Бу борадаги саҳиҳ гап шуки ҳар бир суннат (вожиб) зикрлар мавжуд бўлган...

Нуҳ алайҳиссалом ва тўфон ҳақида

(2-қисм) Нуҳ алайҳиссалом қавмига Аллоҳнинг азоби унинг пайғамбарлик даври бошланганидан тўққиз юз эллик йилдан кейин юборилган. Бу азоб, Аллоҳ Таоло Қуръони каримда баён қилганидек, Нуҳ қавми иймонга келмагани ва гуноҳга ботганликлари сабаб сув тошқини шаклида юборилди: وَلَقَدْ أَرْسَلْنَا نُوحاً إِلَى قَوْمِهِ فَلَبِثَ فِيهِمْ أَلْفَ سَنَةٍ إِلَّا خَمْسِينَ عَاماً فَأَخَذَهُمُ الطُّوفَانُ وَهُمْ ظَالِمُونَ “Ва, батаҳқиқ, биз Нуҳни қавмига Пайғамбар этиб юбордик. Бас, у улар ичида эллик йили кам минг йил турди. Сўнгра уларни золим бўлган ҳолларида тўфон олди” (Анкабут сураси, 14-оят). Нуҳ алайҳиссалом ўз қавмини ҳақиқат йўлига чорлагач, улар оятларни ва уни мазхаралаб иймонга келмагандан сўнг, Аллоҳдан азоб юборишини сўради: وَقَالَ نُوحٌ رَّبِّ لَا تَذَرْ عَلَى الْأَرْضِ مِنَ الْكَافِرِينَ دَيَّاراً .إِنَّكَ إِن تَذَرْهُمْ يُضِلُّوا عِبَادَكَ وَلَا يَلِدُوا إِلَّا فَاجِراً كَفَّاراً  “Ва Нуҳ: «Эй Роббим, ер юзида кофирлардан бирорта ҳам ҳаракатланувчини қўймагин. Албатта сен уларни тек қўйсанг, бандаларингни адаштирурлар ва фожиру кофирдан бошқа туғмаслар” (Нуҳ сураси, 26-27). Аммо шунга қарамай, у одамларга яхши муомила қилар ва уларга қўлидан келганча ёрдам берарди. Бироқ, улар чироқ атрофида учиб юрган парвоналар каби ўзларини оловга отиб Нуҳ алайҳиссаломни масхара қилишда ва таҳқирлашда давом этдилар. Сўнг, Аллоҳ унга ваҳий юборди: وَأُوحِيَ إِلَى نُوحٍ أَنَّهُ لَن يُؤْمِنَ مِن قَوْمِكَ إِلاَّ مَن قَدْ آمَنَ فَلاَ تَبْتَئِسْ بِمَا كَانُواْ يَفْعَلُونَ .وَاصْنَعِ الْفُلْكَ بِأَعْيُنِنَا وَوَحْيِنَا وَلاَ تُخَاطِبْنِي فِي الَّذِينَ ظَلَمُواْ إِنَّهُم مُّغْرَقُونَ “Ва Нуҳга: «Қавмингдан аввал иймон келтирганлардан бошқа ҳеч ким иймон келтирмас ва уларнинг қилмишларидан қайғуга тушмагин. Бизнинг риоятимиз ва ваҳиймиз ила кема ясагин ҳамда зулм қилганлар тўғрисида Менга гап очмагин, албатта, улар ғарқ бўлгувчилардир», деб ваҳий қилинди” (Ҳуд сураси, 36-37). Нуҳ алайҳиссалом кема ясагач, бу ердаги одамларни ташлаб кета олмади ва уларни кемага чиқариб олдилар. Аммо шунда ҳам баъзи одамлар Нуҳ алайҳиссаломни масхаралашда, унга итоатсизлик қилишда давом этдилар. Улар кемада турли номақбул ишларни қила бошладилар. Кемани ҳожатхонага айлантирдилар. Бунга жавобан, Аллоҳ таоло уларга бедаво касаллик юборди. Ва кунларнинг бирида, ушбу касалликка чалинган бир киши кемадан пастга қарайман деб, сирғаниб, сувга тушиб кетди. У сувдан чиқгач, ўзида касаллик йўқлигини сезиб қолди. Қавмнинг бошқа аъзолари ҳам касалликдан халос бўлиш учун кемадаги ахлатларни ўз қўллари билан тозалай бошладилар. Шундан сўнг, тез орада тўфон келиб Нуҳ қабиласининг барча кофирларини сувга ғарқ қилди. Сувга ғарқ бўлганлар орасида Нуҳ алайҳиссаломнинг ўғли Канъон ҳам бор эди, у отасининг чорловига қарамасдан, кемага чиқмай тўфондан омон қолиш мақсадида тоғнинг тепасига чиқмоқчи бўлди. Кема тахминан олти ой сузди. Бироқ, барча захиралар тугаб борар эди. Шундан сўнг, Нуҳ алайҳиссалом бўш қопларни тупроқ ва қум билан тўлдирди ва уларни ўз қўллари боғлаб қўйди. Халталар очилганда, одамлар қопларнинг ичида саёҳатни давом эттиришга ва манзилларига етиб олишга етадиган озиқ-овқат борлигини кўрдилар. Нуҳ алайҳиссалом ўз манзилига етганларида, Аллоҳнинг марҳамати билан шу куннинг ўзида турли хил мевали дарахтларни экдилар. Маълумотларга кўра, бу жой ҳозирги Ироқ ҳудудининг Куфа шаҳрига тўғри келади. Интернет маълумотлари асосида Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев 318

ИСТИВО МАСАЛАСИ: САЛАФ ВА ХАЛАФ УЛАМОЛАР ИМОМ АШъАРИЙ ВА ИМОМ МОТУРИДИЙ БИЛАН ЯКДИЛ БЎЛГАНЛАР (иккинчи мақола)

11. Тобеинлардан яна бири, машҳур тасаввуф пешвоси Иброҳим ибн Адҳам раҳматуллоҳи алайҳи (162-ҳижрий санада вафот этганлар) шундай деганлар: وهو الذي لا يحوى بمكان ولا زمان ولا جهات У макон билан ҳам, замон билан ҳам, тарафлар билан ҳам қамраб олинмаган (Сирожиддин Жавоҳирбек Муршид «тавҳиду Мавлоно»да келтирган). 12. Табаа тобеинларнинг улуғларидан имом Молик ибн Анас раҳматуллоҳи алайҳи (179-ҳижрий санада вафот этганлар) истиво ҳақида қуйидаги гапни айтганлари барчага маълум ва машҳур: الإستواء غير مجهول و الكيف غير معقول و الإيمان به واجب و السؤال عنه بدعة Истиво номаълум нарса эмас, қандайлиги ақл юритиладиган нарса эмас, унга иймон келтириш вожиб, у ҳақида сўраш бидъатдир (Байҳақий «Ал-асмо вас-сифот»да келтирган). 13. Улуғ табаа тобеинлардан яна бирлари сўфия аёл Робия ал-Адавийя раҳматуллоҳи алайҳо (180-ҳижрий санада ва этганлар) «Аллоҳ қаерда?» деган саволга шундай жавоб берганлар: وحتى العقول لا يتسعه فكيف تتسعه الأمكنة؟! Ва ҳатто ақллар Уни сиғдира олмайдику, маконлар Уни қандай сиғдира олсин?! (Сирожиддин Жавоҳирбек Муршид «тавҳиду Мавлоно»да келтирган). 14. Табаа тобеинлардан, имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг хос икки шогирдларидан бири имом Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний раҳматуллоҳи алайҳи (189-ҳижрий санада вафот этганлар) айтган қуйидаги гап Ҳасан ибн Абу Бакр Мақдисийнинг «Ғоятул-маром фий шарҳи баҳрил-калом» китобида келтирилган: نؤمن بما جاء من عند الله تعالى على ما أراد الله تعالى ولا نشتغل بكيفيته وبما جاء من عند رسول الله صلى الله عليه وسلم على ما أراد به رسول الله صلى الله عليه وسلم Аллоҳ таолонинг ҳузуридан келган хабарга Аллоҳ таоло ирода қилганидек иймон келтирамиз. Унинг қандайлигига киришмаймиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузуридан келган хабарга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ирода қилганларидек иймон келтирамиз. 15. Табаа тобеинлардан яна бирлари имом Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Идрис Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳи (204-ҳижрий санада вафот этганлар) шундай деганлар: إنه تعالى كان و لا مكان فخلق المكان و هو على صفة الازلية كما كان قبل خلقه المكان لا يجوز عليه التغيير فى ذاته و لا التبديل فى صفاته У зот бўлган, бирор макон бўлмаган, бас маконларни яратган, маконларни яратишидан олдингидек азалий сифатларида бўлган. Унинг зотида ўзгариш бўлиши, сифатларида янгиланиш бўлиши жоиз эмас (Зубайдий «Итҳафу садатил муттақийн» китобида келтирган). Яна айтганларки: من اعتقد أن الله جالس على العرش فهو كافر Кимки Аллоҳни Арш устида ўтирган деб эътиқод қилса, у кофирдир (Ибн Муаллим Қураший «Нажмул-муҳтадий ва рожмул-муътадий» китобида нақл қилган). 16. Табаа тобеинларнинг яна бирлари, ҳанафий мазҳабини Мовароунаҳрга олиб кирган етук фақиҳ ва мужтаҳид имом Абу Ҳафс Аҳмад ибн Ҳафс Кабир Бухорий раҳматуллоҳи алайҳи (217-ҳижрий санада вафот этганлар) шундай деганлар: الكيف مجهول لأن نفي العلم بالكيف لا ينفي إلا ما قد علم أصله كما نقول: إنا نقر بالله ونؤمن به ولا نعلم كيف هو (Истивонинг) қандайлиги номаълум. Чунки, қандайликни билишни инкор этиш унинг асли билинадиган нарсани инкор этади. Худди биз Аллоҳга иқрор бўламиз, Унга иймон келтирамиз, бироқ Унинг қандай эканини билмаймиз деб айтишимизга ўхшайди (Ибн Ашурнинг «Аҳкомул-муташабиҳот» китобидан). 17. Яна бир табаа тобеин, имом Бухорий ва имом Доримий раҳимаҳумаллоҳнинг устози ва шайхи аллома Нуайм ибн Ҳаммод Хузўий Марвазий раҳматуллоҳи алайҳи (228-ҳижрий санада вафот этганлар) шундай деганлар: من شبه الله بخلقه فقد كفر ومن جحد ما وصف الله به نفسه فقد كفر Ким Аллоҳни У яратган бирон нарсага ўхшатса, батаҳқиқ кофир...