31. Аллома Абу Мансур Абдулмалик ибн Муҳаммад ибн Исмоил Саолибий Найсабурий раҳматуллоҳи алайҳи (429-ҳижрий санада вафот этганлар) «Ал-жавоҳирул-ҳисон фий тафсирил-Қуръон» китобида қуйидаги оятни тафсир қилиб айтадиларки: وهو العلي العظيم (سورة البقرة – 255) – وهو العلي: يراد به علو القدر والمنزلة لا علو المكان لأن الله منزه عن التحيز. العظيم: هو صفة بمعنى عظم القدر والخطر لا على معنى عظم الأجرام У – олий ва буюкдир (Бақара сураси, 255-оят). У олийдир: яъни, ундан қудрат ва даражанинг юқорилиги ирода қилинган, маконнинг юқорилиги эмас. Чунки Аллоҳ чегараланишдан покдир. Буюкдир: яъни, у қудрат ва қўрқинчнинг буюклиги маъносидаги сифатдир, жисмнинг катталиги маъносида эмас. 32. Аллома Абу Ҳасан Алий Мовардий раҳматуллоҳи алайҳи (450-ҳижрий санада вафот этганлар) «истиво» ояти ҳақида айтадилар: فيه قولان: أحدهما: استوى أمره على العرش والثاني: استولى على العرش У ҳақида икки хил гап мавжуд. Биринчиси Аллоҳнинг амри аршга кўтарилди. Иккинчиси У Аршни эгаллади («Ан-нукат вал-ъуюн» номли тафсир китобидан). 33. Муҳаддисларнинг яна бирлари имом Абу Бакр Байҳақий раҳматуллоҳи алайҳи (458-ҳижрий санада вафот этганлар) ўзларининг «Ал-эътиқод» деган китобларида қуйидагиларни ёзганлар: و فى الجملة يجب ان يعلم ان استواء الله سبحانه و تعالى ليس باستواء اعتدال عن اعوجاج و لا استقرار فى مكان و لا مماسة لشئ من خلقه لكنه مستو على عرشه كما اخبر بلا كيف بلا أين بائن من جميع خلقه Хуллас калом билиш вожиб бўладики, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг истивоси қийшайишдан тўғриланишнинг баробарлашуви ҳам, бирор маконга жойлашиш ҳам, Ўзи яратган бирор нарсага тегиш ҳам эмас. Лекин хабар берилганидек, Аллоҳ Ўз Аршига қандайликсиз, қаердаликсиз истиво қилувчидир. У барча яратган нарсаларидан фарқлидир. 34. Имом ва муҳтадий аллома Абу Шакур Муҳаммад Солимий кеший раҳматуллоҳи алайҳи (460-ҳижрий санада вафот этганлар) ўзларининг «Ат-тамҳид фий баянит-тавҳид» номли китобида шундай деганлар: واحتجوا بما روي الكلبي عن ابن عباس رضي الله عنهما أنه قال في تفسير قوله تعالى: «الرحمن على العرش استوى» أي: استقر وفي رواية امتلأ العرش فمنه الجواب قلنا معناه استقر العرش من هيبته أو من خشيته… Ва ибн Аббос розияллоҳу анҳумонинг «Раҳмон Аршга истиво қилди» оятини «қарор топди» деб, бошқа бир ривоятга кўра «Арш (Аллоҳ билан) тўлди» деб тафсир қилганликлари ҳақидаги имом Калбий ривоят қилган гапни ҳужжат қилиб келтиришган. Биз эса унга жавобан айтамизки, унинг маъноси «Аллоҳ таоло Аршга Ўзининг улуғворлиги ила ёки Ўзининг қўрқинчи ила қарор топди» деганидир (Зоти ила эмас)… والأصح أن نقول إن الله تعالى صانع العالم وهو جل ذكره ليس في العالم ولا خارج العالم لأنا لو قلنا إنه في العالم فإنه يكون أصغر من العالم ويكون في المكان في الظرف وهذا كفر ولو قلنا إنه خارج العالم لا يخلو إما أن يكون متصلا بالعالم أو مباينا عن العالم فإن كان متصلا بالعالم فإنه يكون من جنس العالم ويكون من العالم والعالم مع أجناسه مصنوع وليس بصانع ولو قلنا إنه مباين عن العالم فإن البينونة عبارة عن القطع والفصل وإنه يوجب التحديد والمحدود المقدور فلا يكون صانعا فنقول إنه صانع العالم بلا أينية ولا كيفية Энг тўғриси, Аллоҳ таоло оламнинг яратувчиси, бироқ, оламнинг ичида ҳам эмас, оламнинг ташқарисида ҳам эмас, демоғимиздир. Чунки, агар У зот оламнинг ичида десак, унда оламдан кичкина бўлиб қолади ва бирор маконда бўлиб қолади. Бундай дейиш эса куфрдир. Агар...
Ислом мукаммал дин ўлароқ инсон ҳаётининг барча жабҳаларини қамраб олган. Унинг шахсий ҳаётини ҳам, инсонлар билан бўладиган ўзаро алоқаларини ҳам мукаммал ҳукмлар ва гўзал одоблар билан тартибга солган. Ислом энг аввало банданинг ўзи ва Роббиси билан бўладиган алоқани яхшилашни бирламчи мақсад қилиб қўйган. Банда Роббиси ҳақида қандай эътиқод қилиши керак? Динимизда, хусусан, ақида китобларимизда шу ва шу каби эътиқодий масалалар батафсил ёритилган. Хусусан, инсонлар ўзаро мулоқотларида Аллоҳ таоло ҳақида гапирганларида бош ёки қўл билан осмонга ишора қилиш шу каби масалалар сирасига киради. Хўш, осмонга ишора қилиш нимани англатади? Осмонга ишора қилиш Аллоҳ таоло осмонда, деган маънони билдирадими ёки У зотнинг олийлигига, буюклигигами? Динимизда бу ҳақда қандай маълумотлар келган? Энг авало, Аллоҳ таолонинг бирор жойда ўрин олишдан, бирор тарафда қарор топишдан Беҳожат Зот эканини ёдда сақлашимиз лозим. Зеро, барча тарафлар ҳам, барча макон ҳам Аллоҳ таолонинг яратган нарсалари сирасига киради. Роббимиз Ўзи яратган нарсаларда ўрин олишдан покдир (бунга муҳтож эмас). Қолаверса, бирор жойда қарор топиш, ўрин олиш махлуқотларга хос сифатдир. Аллоҳ таоло эса бундай сифатлардан покдир. Бу ҳақда аллома Ўший раҳимаҳуллоҳ ўзларининг «Бадъул амолий» номли назмий асарида қуйидагиларни айтадилар: و ذاتا عن جهات الست خال «Олти тарафдан холи бўлган Зот деймиз». Мазкур матнда Аллоҳ таоло олти тарафдан: тепа, паст, ўнг, чап, олд ва орқалардан холи экани таъкидланмоқда. Чунки бошқа бор нарсалар мазкур тарафларнинг бирида бўлади. Яна машҳур ватандошимиз Умар Насафий раҳимаҳуллоҳ «Ақоидун Насафий» номли асарида бундай дейдилар: ولا يتمكن في مكان «У зот бирор-бир маконда ўрин олмайди». Бирор жойдан ўрин олиш бошқа маконга нисбатан узоқда ёки яқинда бўлиш ҳисобланади. Бу эса жисмларнинг хусусиятларидандир. Али розияллоҳу анҳу бундай деганлар: كان الله ولا مكان وهو الآن على ما كان «Аллоҳ таоло бўлган, бирор макон бўлмаган, У ҳозир аввал қандай бўлса ўшандайдир». Юқоридаги далиллардан Аллоҳ таолонинг бирор маконда ўрин олмаслиги, бирор жойдан ўрин олиш махлуқотларга хос хусусиятлигини тушундик.Аммо ояти карима ва хабарларнинг зоҳирида Аллоҳ таолонинг осмонда эканига далолат қилувчи маънолар ҳам келган. Масалан, Аллоҳ таоло “Мулк” сурасида қуйидагича марҳамат қилади: ءأمنتم من في السماء أن يخسف بكم الأرض فإذا هي تمور «Осмондаги Зот сизларни изтиробда ҳаракатланиб турган ерга юттириб юборишдан омонда бўлдингизми?» Ушбу ояти кариманинг зоҳири «Осмондаги Зот» дея Аллоҳ таолонинг осмонда эканига далолат қилмоқда. Аммо ҳақиқатдан ҳам шундайми? Бунга Аҳли сунна уламолари қуйидагича жавоб берадилар: «Оят салтанати, буйруғи, қайтариғи ва тадбири самода бўлган Зотнинг сизларни ерга юттириб юборишидан омонда бўлдингизми, маъносида бўлади». Қолаверса, Аллоҳ таоло осмонда ёки юқорида дейишдаги «Осмон» ва «Юқори» ҳам бошқа нарсага нисбатан паст ҳисобланади. Масалан, дунёнинг бир бурчагидаги инсоннинг юқориси нариги бурчагидаги инсонга нисбатан паст ҳисобланади. Шунингдек, Аллоҳ таоло жой олмасдан осмонда, дейиш ҳам тўғри эмас. Бу борада Маймун ибн Муҳаммад Насафий роҳимаҳуллоҳнинг «Баҳрул калом» асарларида қуйидагиларни ўқишимиз мумкин: و باطل أن يكون بمكان دون مكانلأنه يحتاج إلي الإنتقال وهو من صفات المخلوقين و أمارت المحدثين والله تعالي منزه عن ذلك. «(Аллоҳ таолонинг) бирор маконсиз маконда бўлиши ҳам ботилдир. Чунки (бунда бир жойдан бошқа биржойга) кўчиш бор. Бу эса, махлуқотларнинг сифати ва ҳодислик (кейин яратилганлик) белгисидир. Аллоҳ таоло эса бундан пок зотдир» . عن أبي هريرة رضي الله عنه أن رجلا أتي النبي صلي الله عليه وسلم بجارية سوداء...