islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oktabr 2019

Month

“Саботул ожизийн” – Мотуридия таълимотининг назмий талқини

“Саботул ожизийн” асари Сўфи Аллоҳёр қаламига мансуб бўлиб, аҳли сунна вал жамоа эътиқодини назмий услубда баён этган мўътабар асар ҳисобланади. “Сўфи Аллоҳёр” номи билан ҳам машҳур бўлган ушбу асар XX аср бошларигача Ўрта Осиё мадрасаларида ўқитиб келинган. Илм даргоҳларида талабаларнинг саводлари маълум даражада чиқарилгандан сўнг “Саботул ожизийн” асари ёдлатилган. Чунки бу асарда ақоид масалалари билан бирга ахлоқий фазилатлар ҳам содда ва равон услубда баён қилинган. Шунинг учун ҳам улуғ устозлардан бири бу асарни: “Саботул ожизийн” мағзи Қуръондир”, дея таърифлаган. “Саботул ожизийн” асари 19-аср охири ва 20-аср бошларида Қозон, Боку, Тошкент ва Бухоро шаҳарларида қайта-қайта нашр этилган. Бу эса асарга талаб жуда катта бўлганига далолат қилади. “Саботул ожизийн” асари аҳли илмларни доимо ўзига жалб қилиб келган. Шу сабабли унга кўплаб шарҳлар ёзилган ва ёзилмоқда. Жумладан “Рисолаи Азиза”, “Иршадул ъаизийн” ва “Ҳидаятут толибийн” сингари асарлар “Саботул ожизийн”нинг энг машҳур шарҳлари ҳисобланади. Асар муаллифи ҳақида “Саботул ожизийн” асари муаллифи Сўфи Аллоҳёр ўзбек миллатига мансуб бўлган машҳур фақиҳ ва аҳли тасаввуф адибдир. Сўфи Аллоҳёрнинг туғилган йили аниқ маълум эмас. Энг машҳур қарашга кўра милодий 1630-1650 йиллар оралиғида Самарқанддаги Каттақўрғон беклигига қарашли Минглар қишлоғида таваллуд топган. Сўфи Аллоҳёр форс тилида ҳам, туркий тилда ҳам маҳорат билан ижод этган кўплаб илмлар бўйича етук олим ҳисобланади. Илм даражасининг жуда юқори бўлгани ёзган асарларидан билиниб туради. Сўфи Аллоҳёрнинг турли илмларга оид кўплаб асарлари бўлган. Сўфи Аллоҳёрнинг асарлари: “Маслакул муттақийн”, (форс тилида) ақоид ва фиқҳ илмига бағишланган; “Муродул орифийн”, (форс тилида) тасаввуф илмига бағишланган; “Махзанул мутиъийн”, (форс тилида) ақоид ва фиқҳ илмига бағишланган; “Саботул ожизийн”, (ўзбек тилида) ақоид илмига бағишланган . Сўфи Аллоҳёр умрининг сўнги йилларида ҳозирги Сурхондарё вилояти ҳудудида яшаган. Вафот этган санаси ҳам аниқ маълум эмас. Кўпчилик тадқиқотчилар 1721 йилда вафот этган, дейишган. Қабри Сурхондарё вилоятининг ҳозирги Олтинсой туманига қарашли Катта Вахшивор қишлоғидадир. Сўфи Аллоҳёрнинг кўплаб авлодлари ҳозирда ушбу қишлоқда яшайдилар. “Саботул ожизийн” асарининг хусусиятлари “Саботул ожизийн” асари сўзларининг қисқа ва лўндалиги ҳамда кўплаб маъноларга далолат қилиши билан ажралиб туради. Асарда аҳли сунна вал жамоанинг эътиқодий қарашлари ўзбек тилида назмий услубда баён этилган. Шу сабабли далиллар келтирилмасдан улардан келиб чиққан хулосалар назмга терилган.  Бу ҳақида муаллифнинг ўзи қуйидагича ёзган: Ақийда сўзларин қилдим исбот Анга қўйдим “Саботул ожизийн” от. Яъни ушбу китобда ақоид масалаларини туркий ўзбек тилида баён қилдим ва унга “Саботул ожизийн” (ожизлар матонати) деб ном қўйдим. Асарда ақоид илмини ўрганиш зарурлиги шундай баён қилинган:  Ақийда билмаган шайтона элдур Агар минг йил амал деб қилса елдур Яъни зарурий ақоидни билмаган кишилар ҳар қанча ибодат қилсалар ҳам соф ақийдани билмаганлари сабабли қилган ибодатлари уларга наф бермайди. Бошқа бир ўринда эса мазкур тушунча қуйидагича ифодаланган: Диёнат бехидур илми ақоид Томурсиз шоха сув бермак на фоид. Яъни ақоид илми диннинг асоси бўлгани сабабли ушбу асосга кўра бажарилмаган амаллар илдизи йўқ шохга сув қуйгандек бесамар кетади. Асарда Аллоҳ таолонинг сифатлари ҳақида шундай дейилган: Субутийдур онинг саккиз сифоти сифоти зоти эрмас на ғойри зоти Яъни саккизта сифат субутий сифатлар дейилади. Ушбу сифатлар Аллоҳ таолонинг зотининг айни ҳам эмас, зотидан бўлак ҳам эмас, деб эътиқод қилинади. Бу байтнинг маъноси мотуридия мазҳабидаги мўътабар асарлардан бири бўлган “Бадъул амолий” матни билан деярли бир хилдир: صِفَاتُ...

“Tashkent Book Fest” ҳалқаро китоб ярмаркасига ташриф

Жорий йилнинг 4 октябр куни Тошкент ислом институти Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова ва АРМ ходимаси И.Акмалова ҳамда институтнинг 103 ва 303 гуруҳ талаба қизлари UzExpoCenter марказига Ўзбекистон Республикаси Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ташкил қилинган “Tashkent Book Fest” ҳалқаро китоб ярмаркасига ташриф буюрдилар. Кўргазма-ярмаркада юртимиз ва хориждаги турли нашриётлар ва китоб савдоси билан шуғулланувчи корхона махсулотлари билан танишдилар. Шунингдек, ярмаркада хаттотлик санъати, миллий либослар, миллий ҳунармандчилик намуналаридан ҳам баҳраманд бўлдилар. АРМ ходимаси И.Акмалова 348

Ўзбекистон ва ИҲТ: Тинчлик, маърифат ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик

Мамлакатимиз йирик халқаро анжуман арафасида. 7-8 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссиясининг “Тинчликсевар, демократик жамиятлар барпо этиш ва барқарор ривожланиш йўлида ёшлар ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилишнинг аҳамияти” мавзусидаги Йиллик 6-семинари бўлиб ўтади. Халқаро анжуманнинг асосий ташкилотчиси Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) 1969 йил 25 сентябрда Марокаш пойтахти Роботда ўтказилган ислом давлатлари раҳбарларининг биринчи йиғилишида ташкил этилган. Дунёдаги энг йирик халқаро ислом ташкилоти даставвал Ислом конференцияси ташкилоти (ИКТ) деб юритилган. 2011 йилдан Ислом ҳамкорлик ташкилоти деб юритилади. Ташкилот қароргоҳи Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида жойлашган. Бугунги кунда ИҲТга аъзо давлатларда бутун дунё аҳолисининг қарийб учдан бири истиқомат қилади. Ушбу кенг миқёсдаги ҳамкорлик муқаддас ислом қадриятларини асраб-авайлаш ва ривожлантириш, мусулмон халқлари ўртасида ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, барқарор тараққиётни таъминлаш, ташкилотга аъзо мамлакатлар халқларининг ривожланиши ва фаровонлигига кўмаклашишдек эзгу мақсадларга эришиш йўлида муҳим ўрин тутиб келмоқда. Манба: Uza.uz 262

ТОШКЕНТ ИСЛОМ ИНСТИТУТИ ЖАМОАСИ “TASHKENT BOOK FEST – 2019” КЎРГАЗМАСИДА

Мамлакатимизда ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббуcнинг тўртинчи ташаббуси доирасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Ушбу ишларнинг мантиқий давоми сифатида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва бир қатор манфаатдор вазирлик, идоралар билан ҳамкорликда 2-4 октябрь кунлари Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида юртимизда илк бора “Tashkent book fest – 2019” биринчи халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси ташкил қилинди.2019 йил 4 октябрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти устозлари ва талабалари Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Ж.Мелиқўзиев, Ўқув ва илмий ишлар бўйича проректор У.Ходжаев ва маънавият-маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи А.Олимов бошчилигида мазкур кўргазмада иштирок этдилар.Кўргазма-ярмаркада иштирок этаётган етти мамлакат — Буюк Британия, Германия, Қозоғистон, Жанубий Корея, Қирғизистон, Россия Федерацияси, Туркия давлатларининг 16 та ноширлик ва китоб савдоси билан шуғулланувчи ташкилотлари, шунингдек, Ўзбекистондаги 30дан ортиқ давлат ва хусусий нашриётлар, босма нашрлар ва китоб дўконлари томонидан намойиш қилинаётган китоблар; маданий тадбир доирасида ўтказилган “Заковат” савол-жавоблар танлови; “Саҳҳофлик” (муқовасозлик) китобларни безаш санъати ва реставрация, хаттотлик, миниатюра санъати, Самарқанд ипак қоғозини тайёрлаш бўйича маҳорат дарслари талабаларда катта қизиқиш уйғотди. Бу кўргазма-ярмарка талабаларнинг китоб мутолаасига бўлган иштиёқлари янада ошишига катта ҳисса қўшади. Тошкент ислом институти 4-курс талабаси Нодиров Ҳумоюн 240
1 14 15 16 17 18