islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oktabr 4, 2019

Day

Ўзбекистон ва ИҲТ: Тинчлик, маърифат ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик

Мамлакатимиз йирик халқаро анжуман арафасида. 7-8 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссиясининг “Тинчликсевар, демократик жамиятлар барпо этиш ва барқарор ривожланиш йўлида ёшлар ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилишнинг аҳамияти” мавзусидаги Йиллик 6-семинари бўлиб ўтади. Халқаро анжуманнинг асосий ташкилотчиси Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) 1969 йил 25 сентябрда Марокаш пойтахти Роботда ўтказилган ислом давлатлари раҳбарларининг биринчи йиғилишида ташкил этилган. Дунёдаги энг йирик халқаро ислом ташкилоти даставвал Ислом конференцияси ташкилоти (ИКТ) деб юритилган. 2011 йилдан Ислом ҳамкорлик ташкилоти деб юритилади. Ташкилот қароргоҳи Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида жойлашган. Бугунги кунда ИҲТга аъзо давлатларда бутун дунё аҳолисининг қарийб учдан бири истиқомат қилади. Ушбу кенг миқёсдаги ҳамкорлик муқаддас ислом қадриятларини асраб-авайлаш ва ривожлантириш, мусулмон халқлари ўртасида ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, барқарор тараққиётни таъминлаш, ташкилотга аъзо мамлакатлар халқларининг ривожланиши ва фаровонлигига кўмаклашишдек эзгу мақсадларга эришиш йўлида муҳим ўрин тутиб келмоқда. Манба: Uza.uz 257

ТОШКЕНТ ИСЛОМ ИНСТИТУТИ ЖАМОАСИ “TASHKENT BOOK FEST – 2019” КЎРГАЗМАСИДА

Мамлакатимизда ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббуcнинг тўртинчи ташаббуси доирасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Ушбу ишларнинг мантиқий давоми сифатида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва бир қатор манфаатдор вазирлик, идоралар билан ҳамкорликда 2-4 октябрь кунлари Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида юртимизда илк бора “Tashkent book fest – 2019” биринчи халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси ташкил қилинди.2019 йил 4 октябрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти устозлари ва талабалари Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Ж.Мелиқўзиев, Ўқув ва илмий ишлар бўйича проректор У.Ходжаев ва маънавият-маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи А.Олимов бошчилигида мазкур кўргазмада иштирок этдилар.Кўргазма-ярмаркада иштирок этаётган етти мамлакат — Буюк Британия, Германия, Қозоғистон, Жанубий Корея, Қирғизистон, Россия Федерацияси, Туркия давлатларининг 16 та ноширлик ва китоб савдоси билан шуғулланувчи ташкилотлари, шунингдек, Ўзбекистондаги 30дан ортиқ давлат ва хусусий нашриётлар, босма нашрлар ва китоб дўконлари томонидан намойиш қилинаётган китоблар; маданий тадбир доирасида ўтказилган “Заковат” савол-жавоблар танлови; “Саҳҳофлик” (муқовасозлик) китобларни безаш санъати ва реставрация, хаттотлик, миниатюра санъати, Самарқанд ипак қоғозини тайёрлаш бўйича маҳорат дарслари талабаларда катта қизиқиш уйғотди. Бу кўргазма-ярмарка талабаларнинг китоб мутолаасига бўлган иштиёқлари янада ошишига катта ҳисса қўшади. Тошкент ислом институти 4-курс талабаси Нодиров Ҳумоюн 233