Маънавият сабоқлари Бугун ҳаётни интернетсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бу глобал тармоқ кириб бормаган соҳа деярли йўқ. Интернетдаги ижтимоий тармоқлар эса асосий мулоқот майдонига айланиб бормоқда. Бир сўз билан айтганда, бугун дунё “кафтимиз”да. Телефонни қўлга олиб, бир зумда дунёдан бохабар бўламиз. Зарур маълумотларни бир лаҳзада топишимиз мумкин. Бироқ глобал тармоққа жойланаётган ҳамма маълумотлар ҳам тўғрими? Афсуски, бу маконда нохолис ахборотлар, нотўғри маълумотлар ҳам йўқ эмас. Демак, бу бизнинг рост ва ёлғон қаршисида турганимизни англатади. Юртимизда ҳозирги кунда интернетдан фойдаланувчилар сони 20 миллиондан ортиқни ташкил этади. Уларнинг асосий қисми ёшлардир. Етарли билим ва тажрибга эга бўлмаган ёшларимизнинг ростни ёлғондан ажарата олмай, гоҳида турли фитналар қурбонига айланаётгани эса жуда ташвишланарли. Эндигина тетапоя бўлаётган болакай ҳам, мактаб ўқувчиси ҳам, талаба ҳам уяли телефон гирдобига шўнғиб кетган. Улар гоҳ ўйин, гоҳ турли сурат ва видеолардан кўз уза олмай қолган. Бу аҳволда уларга қандай билим бериш мумкин, қандай тарбиялаш керак? Ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган маълумотларнинг катта қисмини ёшлар маънавиятининг тубанлашувига туртки бўлувчи, миллий ва диний қадриятларимизга зид бўлган хабарлар, урф-одатлар ташкил этаётгани эса янада хатарлидир. Кейинги вақтда тўйларда бўлаётган ҳар хил ножўя ҳаракатлар – ёш йигитларнинг гоҳ ётиб олиб, гоҳ раққосани ерга ташлаб юбориб, гоҳ пул сочиб қилаётган хурмача қилиқлари акс этган видеолар оммалашиб кетди. Тўғри, кўпчилик уларни қоралаб мулоҳазалар ҳам билдирмоқда. Аммо улар аксреклама вазифасини бажаришга хизмат қилаётгани ачинарли. Шундай видеолардан бирида келин-куёв бир-бирига торт едираётгани акс этган. Келин ширинликнинг бир бўлагини куёвнинг оғзига олиб боради, лекин ҳазил қилмоқчи бўлиб қўлини орқага қайтаради. Бунга тоқат қила олмаган куёв бола юзлаб одамлар ўртасида келинчакка шапалоқ тортиб юборади… Жуда ачинарли ҳолат, шундай эмасми? Ҳеч кимдан истиҳола қилмаслик, манманлик, асосийси тарбиясизлик меваси бу. Энг ёмони, бундай ҳолатларнинг тарқалиши ўзига яраша “мева” бермаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди. Бу эса глобал тармоқ билан боғлиқ муаммолар тобора долзарблашиб бораётганини англатади. Демак, ҳаётнинг ўзи замонавий телекоммуникация ютуқларидан фойдаланиш тизимини тартибга солиш, муайян одоб-ахлоқ қоидаларига амал қилишни тақозо этмоқда. Зеро, ота-боболаримиз ўгитларида инсонларнинг ҳар бир хатти-ҳаракати одоб-ахлоқ тамойилларига асосланмоғи зарур экани таъкидланган. Ҳаттоки илм олиш ҳам одоб-ахлоқ асосида бўлмас экан, бу илмнинг жамиятга фойдасидан кўра зарари кўпроқ тегиши мумкин. Интернет ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланишда эса миллий қадриятларимиз асосида шаклланган одоб-ахлоққа амал қилиш сув ва ҳаводек зарур қоида эканини бугун ҳар бир соғлом фикрли инсон тушуниб етиши шарт. Ачинарлиси, бугунги кунда наинки носоғлом, балки ёлғон ахборотлар ҳам кўпайиб бормоқда. Ҳозиргина берилган битта ахборот ёки ижтимоий тармоқда тарқалган маълумот бироз ўтиб инкор қилинаётгани, яъни ёлғон бўлиб чиқаётгани ҳам сир эмас. Яқинда айрим ижтимоий тармоқларда маҳаллалардаги масжидлар сони, диний либосда юрадиган, соқол қўйган, миссионерлик фаолияти билан шуғулланадиган ҳамда турли мақсадларда чет элга кетган фуқаролар сонини аниқлаш бўйича саводсизларча ёзилган хабар жойлаштирилиб, йиғилган маълумотни ички ишлар идоралари ва маҳалла жамғармасига тақдим этиш кўрсатиб ўтилган. Шунингдек, хабарда гўёки ушбу кўрсатма Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан берилгани айтилган. Бу хабарга Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Матбуот хизмати тезкор раддия бериб, бундай кўрсатма ва топшириқ Бош вазир томонидан ҳам, Ҳукумат томонидан ҳам берилмаганини маълум қилди. Ҳукумат раҳбарининг барча кўрсатма ва топшириқлари махсус бланкда чоп этилиб, имзо ва муҳр билан тасдиқланиши таъкидланди. Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ушбу уйдирма ва ёлғон...
Машҳур муфассир аллома Имодуддин Абул-Фидо Исмоил ибн Касир Димашқий раҳматуллоҳи алайҳи (774-ҳижрий санада вафот этганлар) ўзининг «Тафсирул-Қуръонил Азийм» китобида «истиво» оятини тафсир қилиб шундай деганлар: وإنما يسلك في هذا المقام مذهب السلف الصالح: مالك والأؤزاعي والثوري والليث ابن سعد والشافعي وأحمد ابن حنبل وإسحاق ابن راهويه وغيرهم من أئمة المسلمين قديما وحديثا وهو إمرارها كما جاءت من غير تكييف ولا تشبيه ولا تعطيل والظاهر المتبادر إلى أذهان المشبهين منفي عن الله فإن الله لا يشبهه شيء من خلقه و ليس كمثله شيئ وهو السميع البصير(سورة الشورى – 11) Бу мақомда Молик, Авзўий, Саврий, Лайс ибн Саъд, Шофеъий, Аҳмад ибн Ҳанбал, Ишоқ ибн Роҳвайҳ каби салафи солиҳларнинг ҳамда бошқа-да, мусулмонларнинг аввалда-ю яқинда ўтган имомларининг йўли тутилади. Яъни, оятда қандай келган бўлса, қандайликсиз, ўхшатишсиз ва инкор қилишсиз тушунилади. Ташбеҳ қилувчиларнинг мияларига келган зоҳир кўринишлар Аллоҳ таолодан инкор этилади. Чунки Аллоҳ – Ўзи яратган нарсаларининг ҳеч бири У зотга ўхшамайди. «Ҳеч бир нарса Унинг мисли каби эмас. У ўта эшитувчи, ўта кўргувчи Зотдир» (Шуро сураси, 11-оят). Аллома Акмалиддин Муҳаммад ибн Муҳаммад Бобартий Ҳанафий раҳматуллоҳи алайҳи (786-ҳижрий санада вафот этганлар) имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг «Васийят» рисоласига ёзган шарҳида истиво сўзининг кўплаб маъноларини зикр қилинг, сўнгра айтадилар: على أن الترجيح للاستيلاء لأنه تعالى تمدح به والاستواء للمدح فيما بينهم يفهم منه الاستيلاء وتخصيصه باعتبتر أعظم المخلوقات Таржиҳ қилинган маъно эгаллашдир. Чунки Аллоҳ таоло Ўзини мақтаган. Истиво эса маънолар ичида мақташ учун бўлиб, ундан эгаллаш маъноси тушунилади. Аршни хослаш эса яратилмиш нарсаларнинг энг улуғи бўлгани учундир. Аллома Саъдуддин Тафтазоний раҳматуллоҳи алайҳи (792-ҳижрий санада вафот этганлар) ўзларининг машҳур «Шарҳул-ақоидин Насафийя» номли, ақоид илми уламолари наздида жуда мўътабар ҳисобланган асарида, жумладан қуйидагиларни айтганлар: ولا يتمكن في مكان لأن التمكن عبارة عن نفوذ بعد في بعد آخر متحقق أو متوهم يسمونه المكان والبعد عبارة عن امتداد قائم بالجسم (وهو العرض) أو بنفسه (وهو الجوهر) عند القائلين بوجود الخلاء والله تعالى منزه عن الامتداد والمقدار لاستلزامه التجزئ Аллоҳ бирор маконга жойлашмайди. Чунки маконга жойлашиш бир ўлчамдан бошқа ўлчамга ўтишдан иборат, макон дея номланувчи ҳақиқат ёки ҳаёлий нарсадир. Ўлчам эса бўшлиқни мавжуд дейдиганлар наздида жисман (у араздир) ёки моҳиятан (у жавҳардир) мавжуд нарсанинг катталашишидир. Аллоҳ таоло катталашиш ва миқдордан буткул покдир. Чунки у (катталашиш ва миқдор) бўлакларга бўлинишни ҳам талаб қилади. وإذا لم يكن في مكان لم يكن في جهة لا علو ولا سفل ولا غيرهما لأنها إما حدود وأطراف للأمكنة أو نفس الأمكنة باعتبار عروض الإضافة إلى شيئ Ва агар Аллоҳ маконда бўлмаса, бирор тарафда ҳам бўлмайди, на тепада, на пастда ва на бошқасида. Чунки тараф, бирор нарсага нисбат беришни ифодалаши эътиборидан ё маконларнинг чегаралари ва ён-атрофи, ёки маконларнинг ўзидир. Аллома Абдурраҳмон ибн Муҳаммад ибн Халдун Ишбилий раҳматуллоҳи алайҳи (808-ҳижрий санада вафот этганлар) айтганлар: آية الاستواء لا تدل على أن الله مستقر على العرش أو متمكن فيه ولا تدل على أنه فوق السماء بذاته لأن هؤلاء المعاني كلهم تشبيه Истиво ояти Аллоҳнинг Арш устида ёки ундан бошқа жойда қарор топганига ҳам, ёки Аршда макон тутганига ҳам далолат қилмайди. Шунингдек, бу оят Аллоҳнинг Зоти билан осмон устида эканига ҳам далолат қилмайди. Чунки ушбу маъноларнинг барчаси ташбеҳдир (Ҳишом Мисрийнинг «Идрокул-аҳвол ъала аржаҳил-ақвол»...