islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Noyabr 28, 2019

Day

Ўзбекистон ёшлари бузғунчи ғояларга қарши

Аннотация:Террор нима дегани? Ислом террорни лаънатлайди. Ислом тинчлик дини. Ислом барча инсонларни яхшиликка ундайди. Қўполлик, қийноқ ва тақиқларни қўллаш террор ва экстремизмни олдини илмайди. Аксинча, булар уларни келтириб чиқарувчи омиллардир. Калит сўзлар:Ислом, тинчлик, террор, экстремизм, гуноҳ, дин, яхшилик. Annonation: What is terror? Islam curses terrorism. Islam is a religion of peace.Islam encourages all people to do kindness. The use of brutality, torture and bans does not prevent terrorism and extremism.  On the contrary, they are the factors that cause it. Key words: Islam, peaceful, terrorism, extremism, blame, religion, kindness. ХХI асрда инсоният учун оғир синовлар билан бошланди. Гўёки, Ислом динига дахлдор бўлган бир гуруҳ кимсалар амалга оширган хуружлар оқибатида бир неча минг бегуноҳ инсонлар даҳшатли тарзда бевақт оламдан кўз юммоқда. Заминимизнинг турли ерларида хунрезликлар муқаддас Ислом динимиз номидан ҳамон давом эттирилмоқда. Инсонларни ноҳақ ўлдириш улкан гуноҳ ҳисобланади ва ана шу гуноҳкор даҳшатли азобларга дучор бўлиши муқаррар. Ҳозирги кунимизда, инсоният бошига,айниқса, мусулмонлар оламида содир бўлаётган ҳодисаларни кўриб, эшитиб, ўқир экан ҳар бир инсон афсус надомат чекиб, юрак-бағри ўртанади.  Бир-биридан аянчлироқ хабарлар тинимсиз ҳар соатда кетма-кет келаверади… Табиийки, бундай ишларнинг сабаби нима экан? – деган саволллар ҳар бир мусулмон инсонни қийнаши аниқ. Тинчлик ва поклик дини бўлган Ислом мана шундай ёмонликларга буюрадими ?!  Йўқ, Албатта !! Чунки, бу дин – тинчлик ва осойишталик динидир. Бу дин мусулмонлар бир-бирларига жисмонан ҳам, маънан ҳам озор бериш тугул, ғайридинларга ҳам ноҳақ тарзда озор беришдан қайтаради. Аҳмад Яссавий ҳазратлари айтадиларки: Суннат эрмиш, берма озор кофир бўлса, Кўнгли қаттиқ дилозордан худо безор. Инсониятга ислом неъматини ато этган илоҳий ваҳий – Қуръони карим  оқибат, раҳм-шафқат, меҳрибонлик, камтарлик, ҳавойи нафсдан воз кечиш, ҳурмат ва тинчликка буюради. Ана шу илоҳий кўрсатмаларга амал қилувчи мусулмонлар ҳамиша юмшоқ феълли, раҳм-шафқатли, адолатпарвар ва софдил бўладилар. Ислом дини тарихига қарайдиган бўлсак ҳам, фақат ва фақат эзгуликни кўрамиз. Ислом фатҳлари пайтида насронийлар ва яҳудийларни бирорта ҳам ибодатхоналари бузилмаган, диндорларнинг эътиқодига ва мол-мулкига дахл қилинмаган, руҳонийларга зулм қилинмаган. Шифохоналарда беморлар бепул даволанишган, муолажа тугагач, уларга янги кийим-бошлар берилган. Дин азалдан инсоннинг Тангри билан алоқа қилишга эхтиёжидир. Ислом дини эзгулик манбаидир. У соф инсоний фазилатлар, гўзал ахлоқ одоб, маънавий комиллик каби фазилатларга даъват қилади. Ҳозирги кунда жаҳонда баъзи ғаламислар томонидан ислом дини ҳақида турли нотўғри фикрлар тарқатилаётгани, террорчилик каби иллатларни айни пайтда бевосита исломга боғлаб, муборак динимиз ва мусулмонларга нисбатан нафрат ўтини ёқишга уринаётгани ҳеч кимга сир эмас, ваҳоланки муқаддас динимиз ҳар қандай ёвузликни инкор этади. Умуман ислом таълимотидан беш бош мақсад кўзда тутилади.  1 .Инсон ҳаётини муҳофаза қилиш. Инсон ақлини муҳофаза қилиш. Инсон динини муҳофаза қилиш. Инсон наслини муҳофаза қилиш.  5.Инсон мол-мулкини муҳофаза қилиш. Расулуллоҳ (с.а.в) ҳадиси шарифда шундай деганлар: «Мўминлар худди бир жасад кабидирлар. Агар бир аъзода оғриқ бўлса, бу оғриқ бошқа аъзоларда иситма ва оғриқни пайдо қилади». Қарангки, бир мусулмоннинг дардини ўз дардимиздек қабул қила олсак, биз Расулуллоҳ айтган мўъмин бўла олар эканмиз. Аллоҳ Қуръони каримнинг Моида сураси 2-оятида:«Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг. Гуноҳ ва душманчилик йўлида ҳамкорлик қилманг» деган. Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилишга Қуръон буюрмоқда. Яхшилик сўзи дунёдаги барча фазилатли нарсаларни, тақво эса, Аллоҳдан қўрқиш ва унга эътиқод қилишни англатади....

“Ҳидоя” китобининг муаллифи имом Марғиноний раҳматуллоҳи алайҳ – буюк олим (иккинчи мақола)

Устозлари. Имом Марғиноний раҳматуллоҳи алайҳ илм ўрганишга, уламолар билан учрашишга қаттиқ қизиққанлар ва илм олиш борасида тўхтат қолмаганлар. Ўзлари бу ҳақида “Мен таҳсил давомида тўхтаб қолмаганим сабабли шерикларимдан ўзиб кетдим” деганлар. У зот “Машихатул фуқаҳо” номли китобларида устозларини зикр қилиб ўтганлар. Улар орасида ҳанафий мазҳабидаги буюк олимларни келтирганлар. Устозлари орасида қуйидаги буюк зотлар бор эди: 1. Оталари Абу Бакр ибн Абдулжалил раҳматуллоҳи алайҳ. 2. Она томондан боболари Қози Абу Ҳафс Умар ибн Ҳабиб раҳматуллоҳи алайҳ. 3. Аҳмад ибн Абдуррашид ибн Ҳусайн Қавомуддин Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ. Бу киши “Хулоса” китоби муаллифининг отаси. 4. Аҳмад ибн Абдулазиз ибн Моза раҳматуллоҳи алайҳ. Бу киши “Садруш шаҳид”нинг акаси. 5. Абул Лайс Аҳмад ибн Умар ибн Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳ. Бу зотнинг оталари Абу Ҳафс Умар Насафий раҳматуллоҳи алайҳ. Абу Ҳафс Самарқандда ўша замондаги кибор фақиҳлардан бўлган. Абул Лайс ҳам етук алломалардан бўлганлар. Ҳар иккалалари ҳам имом Марғинонийнинг устозлари ҳисобланишади. Шогирдлари. Имом Марғиноний раҳматуллоҳи алайҳ қўлларида кўплаб шогирдлар, буюк фақиҳлар етишиб чиқди. Улар жумласида “Ҳидоя” китобини имом Марғинонийдан ривоят қилган учта ўғиллари ҳам бор: 1. Ўғиллари Имодуддин ибн Алий ибн Абу Бакр Фарғоний Марғиноний. Бу киши оталарида, шунингдек, Қози Заҳируддин Бухорийда фиқҳни ўрганганлар. У кишининг Абдурраҳим исмли ўғиллари бўлиб, фиқҳла кўзга кўринган олиб бўлиб етишган. Отасига нисбат бериладиган “ал-Фусулул имодия” номли китобни таълиф этган. Фиқҳ китобларида бу кишини номли кўп учрайди. 2. Ўғиллари Низомиддин Умар Абу Ҳафс. У киши “Жавоҳирул фиқҳ”, “Фавоид” каби китобларни таълиф этган. 3. Ўғиллари Муҳаммад Жалолиддин Абул Фатҳ. 4. Имом Марғинонийнинг учала ўғиллари оталари қўлларида буюк фақиҳ бўлиб етишишди. Оталари сингари фиқҳ борасида одамлари доимий мурожаат қиладиган фақиҳлик даражасига етишган. 5. Муҳаммад ибн Абдуссатор ибн Муҳаммад Имодий Кардарий. Бу киши ҳам замондошлари орасида кибор фақиҳлардан бири бўлиб, турли ўлкалардан талабалар у кишида илм ўрганишга келишарди. У киши Хоразмда “Муғриб” китобининг соҳиби Бурҳониддин Матразийда, Самарқандда “Ҳидоя” китобининг соҳибида фиқҳни ўрганиб, кўп истифода қилган. “Ҳидоя” китобини ҳам кейинги авлодларга ривоят қилган. Шунингдек, бу зот Фахриддин Қозихондан ҳам илм ўрганган. Китоблари, қолдирган асарлари. Шайх Марғиноний раҳматуллоҳи алайҳ ортларидан буюк илмий мерос қолдирганлар. Аҳли илмлар бу меросдан ҳозирга қадар истифода олиб келадилар ва доимий мурожаат қиладилар. Шунингдек, ушбу асарларни мазҳаб ичида ҳам, мазҳабдан ташқаридан ҳам асосий аслий манба сифатида ҳисоблашади. У зот ёзиб қолдирган китоб қуйидагилар: 1. Бидоятул мубтадий. Бу китоб фиқҳга оид бўлиб, муаллиф “Ҳидоя” китоби муқаддимасида муаллиф шундай дейди: “Мен “Бидоятул мубтадий” китобини ёзишни бошлаш асносида Аллоҳнинг тавфиқи билан унга шарҳ ёзишга ваъда бергандим…”. Имом бу китобда имом Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний раҳматуллоҳи алайҳнинг “Жомеус сағир” ҳамда имом Қудурий раҳматуллоҳи алайҳнинг “Мухтасарул Қудурий” асарини жамлаган. 2. Кифоятул мунтаҳий. Бу китоб ҳақида муаллиф “Ҳидоя” китоби муқаддимасида шундай дейди: “Мен “Бидоятул мубтадий” китобини ёзишни бошлаш асносида Аллоҳнинг тавфиқи билан “Кифоятул мунтаҳий” деб номланган шарҳ ёзишга ваъда бергандим…”. Бу китоб “Бидоятул мубтадий” китобининг шарҳи бўлиб, тахминан 80 жилдли китоб бўлган. Афсуски, бу китоб ҳозирги кунга қадар етиб келмаган. 3. Ҳидоя шарҳу бидоятил мубтадий. Бу имом Марғинонийнинг энг машҳур китоблари ҳисобланади. Шу боисдан ҳам уламолар орасида у кишини “Ҳидоя” китобининг соҳиби” деб номлашади. 4. Иддатун носик фи иддатин минал маносик. Бу китоб ҳаж ибодати амаллари ҳақида ёзилган. 5....

Лойиқ уммат…

Расулуллоҳ, бу кунда ҳар бир кўзда нам, Қалбни тирнар айбдорлик ҳиссидан алам, Ҳолимизга йиғлайди ер-у осмон ҳам, Лойиқ уммат сиз учун бўлолмаяпмиз!   Бошимизга тушганда заррача кулфат, Истиржоъни тилга жо қилолмаяпмиз, Дўст бўляпмиз кимларга, кимлар-чун улфат, Лойиқ уммат сиз учун бўлолмаяпмиз!   Сиз ўн тўрт аср муқаддам бизни соғиниб, “Соғиняпман дўстларим” – деяр эдингиз, Гоҳ-гоҳида, бизларчи, сизни ёд этиб, Дўстлик бурчин адолар этолмаяпмиз!   Эрта тонгдан негадир ғафлатда қолиб, Қанча-қанча бомдодни қазо қиляпмиз, Пул-бойликка ўч бўлиб, парвона бўлиб, Тубсиз жарлик томонга қулаб кетяпмиз.   Гар қилсак ҳам Қуръонни баъзан тиловат, Ўзимизни ундаб ҳам йиғлолмаяпмиз, Қолмади-ку иймонда зарра халоват, Лойиқ уммат сиз учун бўлолмаяпмиз!   Қалблар кетди қорайиб, тошга айланиб, Фисқдан кетди оғизлар қонга булғаниб, Қачонгача яшаймиз бундай қийналиб, Лойиқ уммат сиз учун бўлолмаяпмиз!   Белдан ботиб кетганмиз балчиқ, ботқоққа, Бу ердан ҳам амаллаб чиқолмаяпмиз, “Мусулмонмиз” десак ҳам бутун борлиққа, Лойиқ уммат сиз учун бўлолмаяпмиз!   Бу ўткинчи дунё-ла кўп овворамиз, Фисқ-фужурга тўладир бу замонамиз, Залолатда бўлса ҳам жон ҳамхонамиз, Амри-маъруф, наҳй-мункар қилолмаяпмиз!   Номаҳрамга кўзлар ҳам кетди ўрганиб, Бу зинодан кўзни ҳеч тиёлмаяпмиз, Юракларга шайтон ҳам кетди ўрнашиб, Лойиқ уммат сиз учун бўлолмаяпмиз!   Дунё иши дин билан келганда тўқнаш, Динимизда собитроқ туролмаяпмиз, Одатга айланди бир-биримиз алдаш, Лойиқ уммат сиз учун бўлолмаяпмиз!   Суннатингиз амалда қилолмаяпмиз, Ўзимиздан сизни устун қўёлмаяпмиз, “Нега келдик дунёга?”- билолмаяпмиз, Лойиқ уммат сиз учун бўлолмаяпмиз!   Азизларим, йиғлайлик, доим йиғлайлик, Расулуллоҳ изидан боролмаяпмиз. Ўзимизни тинмайин сўраб-тергайлик, Нима учун чин уммат бўлолмаяпмиз?   Азизларим, йиғлайлик, доим йиғлайлик, Токи кўйлакларимиз кетсин хўл бўлиб, Азизларим, йиғлайлик, доим йиғлайлик, Токи бутун оламлар кетсин кўл бўлиб…   Азизларим, йиғлайлик, доим йиғлайлик, Токи бутун оламлар келсин ларзага, Не қилсак ҳам, барчасин ҳозир қилайлик, “Умматим” деб қарасин у зот бизларга! Имом Бухорий номидаги Тошкeнт ислом институти 2-босқич талабаси Оятуллоҳ Ҳамидий 175

Қуръони каримда (كن “Кун”) лафзи борасидаги айрим ихтилофлар

Маълумки, Қуръони каримнинг бир неча ўринларида, хусусан “Бақара” сурасининг 117-ояти, “Оли имрон” сурасининг 47, 57-ояти, “Анъом” сурасининг 73-ояти, “Наҳл” сурасининг 40-оят, “Марям” сурасининг 35-оятларида “كُن فَيَكُون” лафзи келади. Бу лафзларнинг маъноси нима, бу борада аҳли сунна вал жамоа уламолари орасида қандай ихтилофлар бор? Бу лафзнинг луғавий маъносини тушуниш учун биргина, “Ясин” сураси 82-оятини оладиган бўлсак, унда Аллоҳ таоло айтади; إِنَّمَا أَمْرُهُ إِذَا أَرَادَ شَيْئًا أَن يَقُولَ لَهُ كُن فَيَكُونُ Яъни; “Қачон бирор нарсани ирода қилса, Унинг иши “Бўл” демоқликдир, холос. Бас, у нарса бўлур”. Тафсирда “бўл” деб таржима қилинган лафз-амр, буйруқ бўлиб, араб тилида у икки ҳарф ك ва ن билан, яъни كُنْ билан ифодаланади. Демак, Аллоҳ таоло бирон нарсани бўлишини ирода қилса унг “كُنْ” яъни “бўл” дейди ва у нарса шу заҳотиёқ бўлади ва вужудга келади. “Аҳли сунна вал жамоа”нинг эътиқодига кўра Аллоҳ таолонинг Қуръон ва суннатда баён қилинган сифатлари зотий сифатлар ва феълий сифатларга бўлинади. Зотий сифатлари. Бу сифатлар Аллоҳ таолонинг зотидан ҳеч қачон ажралмагани эътиборидан “зотий” (зотдан ажралмайдиган) сифатлар деб номланган. Феълий сифатлар. Аллоҳ таолонинг хоҳишига тааллуқли бўлган яратиш, ризқ бериш, истиво қилиш, яхши кўриш, ёмон кўриш, ғазабланиш ва хурсанд бўлиш каби сифатлар феълий сифатлар ҳисобланади. Фақатгина зотий ва феълий сифатлар тўғрисидаги баҳслар эътиборидан зотий сифатлари деганда асосан қуйидаги 7та сифатлар тушунилади; 1.Қудрат, 2.Ирода, 3.Илм. 4.Ҳаёт, 5.Самъ (эшитиш), 6.Басор (кўриш), 7.Калом (гапириш) Биз сўз юритмоқчи бўлган “كُنْ” (бўл) лафзи зотий сифатлардан бўлган “калом” га тегишлидир. Шу ўринда бир савол туғилади, нарсаларнинг вужудга келиши айнан шу “كُنْ” (бўл) лафзи биланми ёки Аллоҳ таолонинг “ийжод”и (яъни вужудга келтириши) ва таквини (яъни бор қилиши)га боғлиқми !?. “Аҳли сунна вал жамоа”нинг “мотурийдий” имомларидан Имом Қувнавий “Шарҳул ақоид” китобида айтадилар; “Нарсаларнинг вужудга келиши Аллоҳ таолонинг “كُنْ” (бўл) лафзига боғлиқ эмас балки, нарсаларни вужудга келиши Аллоҳ таолонинг ийжоди (яъни вужудга келтириши) ва таквини (яъни бор қилиши)га боғлиқ. У эса (яъни Аллоҳ таолонинг ийжоди ва таквини) кейин пайдо бўлмаган, ҳодис бўлмаган, азалий сифатдур. Аллоҳ таолонинг нарсаларни “كُنْ” (бўл) лафзи билан вужудга келтириши эса, уларни йўқдан бор қилиб, мақсаднинг тезлик билан ҳосил бўлишида Аллоҳ таолонинг қудрати комиллигини ифодалаш учундир. Имом Ашъарий ва у кишига эргашганларнинг наздида эса, нарсаларнинг вужудга келиши Аллоҳ таолонинг айнан азалий каломи бўлган “كُنْ” (бўл) лафзига тааллуқлидир. Бу лафз Аллоҳ таолонинг“ийжоди” га (яъни вужудга келтиришига) далолат қилади, “Шарҳут таъвийлот” китобида ҳам шундай келтирилган. “Ат тайсир” тафсирида айтилади; “Аллоҳ таоло пайдо бўлишини хоҳлаган нарсага “كُنْ” (бўл) калимаси билан хитоб қилиши мана шу хитоби билан унинг бўлиши ва юзага чиқишини ирода қилмаган. Чунки, агар ҳақиқатда унга хитоб қиладиган бўлса, ё йўқ нарсага хитоб қилиб, мана шу хитоби билан юзага чиқиш керак бўлади, ёки мавжуд нарсага мавжуд бўлгандан кейин хитоб қилиш керак бўлади. Аллоҳ таолонинг йўқ нарсага хитоб қилиши у ҳали “нарса” бўлмаганлиги учун жоиз емас, қандай қилиб унга хитоб қилади ?!. Мавжуд нарсага хитоб қилиши ҳам жоииз емас, чунки у айни пайтда бор ва мавжуд бўлиб, қандай қилиб унга “бўл” дейилади ?! . Демак, Аллоҳ таолонинг “كُنْ” (бўл) дейиши, бирон нарсанинг бўлишини ирода қилган ва хоҳлаган пайтда унинг шу ондаёқ бўлиши ва юзага келишини ифодалайди. Агар “нарсаларнинг вужудга келиши Аллоҳ таолонинг “ийжоди” билан бўлса,...