islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Dekabr 13, 2019

Day

Тошкент ислом институти ректори Ҳадис илми мактаби ва Имом Бухорий номидаги илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди

Жорий йилнинг 13 декабр куни Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров Ҳадис илми мактаби ҳамда Имом Бухорий номидаги илмий тадқиқот марказига ташриф буюрди. Ташриф давомида У.Ғафуров  мактаб раҳбарияти ҳамда ўқитувчилари, Тошкент ислом институтидан педагогик амалиёт ўташ учун борган талабалари  ва дунёнинг нуфузли таълим муассасаси ҳисобланадиган Миср Араб Респубпубликасининг Ал-Азҳар университетининг 2 нафар малакали ўқитувчилари Ҳадис ва унга доир илмлар бўйича Ал-Азҳар университетининг Танто шаҳридаги Магистратура бўлимининг Усулуд дин кафедраси мудири, DcS, проф. Маҳмуд Абдуллоҳ Абдурраҳмон ҳамда Араб тили фанидан Ал-Азҳар университети Араб тили факультети Балоғат ва мунозара илми кафедраси мудири, DcS, проф. Али Саад Али Саад билан учрашди. Учрашув давомида мактабда ўқувчиларга яратиб берилаётган шарт шароитлар, амалиётчи талабаларнинг амалиётлари қай тартибда бўлаётгани билан яқиндан танишди.   1 027

Пайғамбарлар тарихи: Идрис алайҳиссалом

Шис алайҳиссалом вафотидан кейин Aнуш исмли инсон одамларга ҳукмдорлик қила бошлади. У отасидан олган барча аҳдларни бажо келтириб, адолатли ҳукмронлик қилди. Унинг Кайнан исмли ўғли бор эди ва отаси вафотидан кейин у ҳам ҳокимиятни ўз қўлига олди. Унга ўлим яқинлашганда, у ўғли Махлаилни чақирди ва унга қавмга раҳбарлик қилишни буюрди. Маҳлаил ўғли Ярдни ўзидан кейин одамларга бош қилиб қолдирди ва Ярд туғилган ўғил фарзандига Идрис деб исм қўйди. Аллоҳ таолонинг иноятига кўра Одам алайҳиссаломдан келаётган пайғамбарлик мақоми Идрисга берилди. Идрис бутларга сиғинадиган Қобил авлодларини ягона Aллоҳга иймон келтиришга чақирди. Идрис алайҳиссалом одамларни яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарар, ибодат қилишга кўп вақт сарфлар ҳамда одил ва солиҳ инсон эди. Унга ўттизта саҳифа юборилди. Унинг исми ҳам бошқа пайғамбарлар орасида Қуръонда қайд этилган. Бир гал Аллоҳнинг иродаси билан Идрис алайҳиссалом ҳузурига ўлим фариштаси келди. Идрис нотаниш одамни кўриб, ундан: «Сиз кимсиз?» – деб сўради. Фаришта: «Мен Aзроилман, Аллоҳнинг изни билан сизни зиёрат қилишга келган ўлим фариштасиман», деди. Шунда Идрис: “Aгар сен Aзроил бўлсанг, тезда жонимни ол!”, деди. Фаришта Идрисга, ҳозирча сизни жонингизни олиш учун Аллоҳдан рухсат йўқ деган эди, Aллоҳдан ваҳий юборилди. Ва ўша пайтда Aзроил алайҳиссалом Идрис алайҳиссаломнинг жонини олди. Aммо у ўлим “шарбати”ни тотгандан сўнг, Aллоҳ руҳни танага қайтаришни буюрди ва Идрис алайҳиссалом тирилди. Шундан сўнг у дўзахни кўришни Аллоҳдан сўради. Аллоҳнинг изни билан Aзроил алайҳиссалом уни жаҳаннам фариштаси Моликнинг ҳузурига олиб борди. У Aллоҳнинг амри билан Идрис алайҳиссаломни дўзах остонасига олиб келди. Жаҳаннам ичидаги азобни кўриб, Идрис алайҳиссалом ҳушидан кетдилар. Aзроил алайҳиссалом уни олдинги жойига қайтариб олиб бордилар. Шундан сўнг, Идрис алайҳиссалом овқат, ичимлик ва уйқуни тарк этиб, ўзини бутунлай Aллоҳнинг ибодати ва хизматига бағишлади. Унинг ўлими яқинлашганда, у халқ раҳбарлигини ўғли Мутавшалага ишониб топширди ва унга умрининг охиригача ибодат қилишни буюрди ва саҳифаларни берди. Шундан сўнг, у меҳробига бориб Aллоҳдан жаннатни кўришга ижозат беришини сўради. Aллоҳ жаннат фариштаси Идрис алайҳиссаломни олиб боришни ва унга жаннатни кўрсатишни буюрди. Фаришта Aллоҳнинг буйруғига кўра, Идрис алайҳиссалом осмонга кўтарилди ҳамда уни Жаннатга олиб кирди ва у барча самовий баракаларни кўрди. Унга жаннатда бир оз дам берилгач, жаннатдан чиқиб кетиш вақти келгани айтилади. Идрис алайҳиссалом Аллоҳнинг: “Ҳар бир жон ўлимни тотувчидир”, деган сўзларига ишора қилиб, у аллақачон ўлимни татиб кўрганлигини ва жаннатни тарк этгиси келмаётганини айтди. Унга жавобан: “Сиздан у (жаҳаннам)га яқинлашувчи бўлмаган ҳеч ким йўқ”. деди. Шунда Идрис алайҳиссалом қуйидаги оятни ўқидилар: “Улар у (жаннат)да абадий қолурлар”. Бу савол-жавобни гувоҳи бўлиб турган Aллоҳ таоло Идриснинг жавобидан рози бўлиб унинг хоҳишини рўёбга чиқарди ва унга жаннатда абадий қолишни буюрди. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом Меърож воқеасида осмоннинг тўртинчи қаватида Идрис алайҳиссаломни кўрадилар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти). Идрис алайҳиссалом астрономия ва арифметика билимларига эга эди. У одамларга қалам билан ёзишни ўргатди. Бундан ташқари, ўша давр одамлари кийим тикишни билишмас эди. У маълум бир ҳақ эвазига одамларга кийим тикиб бериб тирикчилик қилар эди. Интернет материаллари асосида ” Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчиси  Пўлатхон Каттаев тайёрлади 1 733

Қуръондаги сакинат оятларидан хабардормисиз?

Қуръони карим Аллоҳ таоло ҳузуридан нозил бўлган илоҳий китоб бўлиб, у нафақат мўминлар учун дастури амал, балки мусулмон инсоннинг саломатлиги учун ҳам ниҳоятда фойдалидир. Қуръоннинг инсондаги дардларга шифо бўлиши Исро сурасининг 82-оятида ўз тасдиғини топган: “(Биз) Қуръондан мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган (оят)ларни нозил қилурмиз. (Лекин бу оятлар) золим (кофир)ларга фақат зиённи орттирур”. Ояти каримадаги “шифо” сўзи наинки жисмоний касалликлар, шунингдек қалб касалликлари шифосини ҳам ўз ичига олади. Қуръони каримда шундай оятлар борки, улар тушкунликка тушган ёки ғам-ташвиши бор, безовта инсонларга хослаб тиловат қилинса, қалбга ва руҳга сакинат беради, хотиржамлик бағишлайди. Ўтган асрнинг муаззам шайхларидан бири, машҳур муфассир Шайх Мутавалли Шаъровий ҳазратлари шундай ҳикоя қиладилар: “Бир куни мен фарзанд дунёга келтирган бир қариндошимни зиёрат этиш мақсадида шифохонага бордим. Унинг нафас олиши оғирлашган, ҳеч ким билан кўришишни ҳам, гаплашишни ҳам истамас эди. Уни бу ҳолатда кўрганимдан сўнг унинг олдида ўтириб сокинлик берувчи оятларини ўқидим. Тиловат қилганимдан сўнг Аллоҳнинг иродаси билан у ухлаб қолди (ҳолбуки у бир неча кундан буён уйқусида бехаловат ва бедор эди)”. Шундан сўнг шайх уйларига қайтадилар. Тонг отмасиданоқ ўша хоним шайхга қўнғироқ қилди ва: “Худо ҳаққи, сиз менга нима қилдингиз? Мен кеча худди бўшаштирувчи укол қилингандек хотиржам ухладим. Уйғониб, боламни қўлимга олдим, аҳволим яхшиланди, нима деб ўйлайсиз, бунинг сабаби нима?”, деди. Аёлнинг дарддан халос бўлиш сабаби – Аллоҳнинг изни билан сокинлик берувчи оятлари унга тиловат қилиниши эди. Сокинлик (хотиржамлик) берувчи оятлар қандай оятлар? Нима учун айнан “сакинат” (сокинлик) деб номланган? Сакинат (сокинлик) бу Аллоҳ таоло бандаларининг қалбига соладиган хотиржамлик туйғусидир. У шундай кучки, қўрқинчли онларда ҳам қалбни бир маромда ушлаб туради, у туфайли қийинчиликлар унга таъсир қилмайди, балки ишончи янада ортади. Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ўзларининг ғордаги йўлдошлари бўлмиш Абу Бакр Сиддиқ (розияллоҳу анҳу) билан ғорда бўлган вақтларида, душман уларга шу даражада яқин келадики, агар оёқ остиларига қараганларида, албатта уларни кўрар эдилар. Бундай вазиятда ҳар қандай инсон қўрқув ёки жазавага тушиши мумкин. Аллоҳ ушбу лаҳзаларда ҳам, шиддатли кечганидан дунё кўзларига тор келиб бир қанча мусулмонлар ортларига қараб қоча бошлаган Ҳунайн ғазотида ҳам ёки Ҳудайбия сулҳидек мўминлар қалби кофирларнинг уларга қилган ҳукмидан изтиробга келган кунда Аллоҳ Ўз сакинати (хотиржамлик бахшида этиши) билан мўминларга ёрдам берди. Қуръони каримнинг жами олти ўрнида “сокинлик” сўзи зикр этилган. Буларнинг барчаси Аллоҳ мўмин бандаларига ва муқарраб расулларига ато этган виқор ва ҳайбат маъноларини ўз ичига олади. Ибн Қайюм роҳимаҳуллоҳ шундай деганлар: “Бу мартаба (сакинат) – Аллоҳ тарафидан тортиқ этилувчи мартабалардандир, инсон ўзи эгаллайдиган даражалардан эмас”. Қийин дамларда, юрак торайиб, руҳ сиқилган чоғларда уламолар Қуръонда зикр келган қуйидаги сокинлик берувчи оятларни тиловат қилишни маслаҳат берганлар: 1. Бақара сураси, 248-оят: “Набийлари уларга: «Албатта, унинг подшоҳлигининг белгиси, сизларга Роббингиздан тобут келмоғидир, унда хотиржамлик ва Мусо ҳамда Ҳорун аҳлидан қолган қолдиқ бўлиб, фаришталар кўтариб келур. Агар мўмин бўлсаларингиз, албатта бу нарсада сизларга белги бор», деди”. 2. Тавба сураси, 26-оят: “Сўнгра Аллоҳ сокинлигини Пайғамбарига ва мўминларга туширди ҳамда сиз кўрмайдиган лашкарларни туширди ва куфр келтирганларни азоблади. Ана ўша кофирларнинг жазосидир”. 3. Тавба сураси, 40-оят: “Бас, Аллоҳ унинг устидан Ўз сокинлигини нозил қилди ва сиз кўрмаган лашкарлар билан қўллади”. 4. Фатҳ сураси, 4-оят: “У иймонларига иймон зиёда бўлиши учун...