islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Dekabr 2019

Month

ЁШЛАР ЎРТАСИДА ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ВА ЖИНОЯТЧИЛИКНИ БАРВАҚТ ОЛДИНИ ОЛИШ

Мустақиллик-биз кимларнинг, қандай буюк зотларнинг авлоди эканимизни чуқур идрок этиш, миллий ва умуминсоний қадриятлар уйғунлиги руҳида яшаш, истиқлол ғояларини юртдошларимиз, хусусан ёш авлод қалби ва онгига янада теран сингдириш, жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллаш, демократик давлат, фуқаролик жамияти барпо этишнинг энг асосий муҳим шарти, милий тараққиётимиз кафолати демакдир. Бугун бу мустақиллик дея аталмиш улуғ неъматнинг қадрига етиш, давлатимизда ҳукм сураётган тинчлик-хотиржамликка шукрона ҳиссини туюш ҳар бир фуқарони олдида турган бурч ва вазифа саналади. Зотан бугунги олдимизда турган долзарб масалалардан бири ёшлар ўртасида жиноятчилик ва хуқуқбузарликларга қарши курашиши, уларни олдини олишдан иборатдир. Жиноятчилик жамиятнинг барқарор ривожланишига жиддий хавф-хатар пайдо қилувчи ижтимоий ходиса бўлиб, унинг тахдидини таъсир доираси ҳуқуқий қонунлар асосида белгиланади. Жиноятчилик кўламининг тобора кенгайиб бориши ҳар қандай жамият ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий барқарорлигининг жиддий кушандаси ҳисобланади. Жумладан мамлакатимизда ана шундай иллатларга қарши курашиш, ёшларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини намоён қилиш, уларнинг фуқаролик жавобгарлигини ва олиб борилаётган ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини ошириш борасида бир қатор  ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, жорий йилнинг 18-декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси билан ҳамкорликда Тошкент ислом институтининг “Таҳфизул Қуръон” кафедрасида “Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни барвақт олдини олиш” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Тошкент шаҳар, Ички ишлар Бош бошқармаси Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўлими масъул ходими, Нўъмонжон Юсупов ўзининг сермазмун маърузаси билан иштирок этди. Н.Юсупов мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар асосан келажак баркамол авлодни тарбиялашга қаратилаётгани, қолаверса, ёшларнинг илм-маърифат ва маънавий-аҳлоқий мезонини юксалтириш, талаба-ёшлар ўртасида турли ҳуқуқбузарлик, жиноятчиликни олдини олиш, ижтимоий тармоқ ва интернет жаҳон ахборот тизимидан тўғри мақсадларда фойдаланиш давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бири эканлигини таъкидлаб ўтди. Шунингдек,  2019 йилнинг энг муҳим сиёсий воқеаси ─ Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман/шаҳар кенгашларига сайловлар тартиби ҳамда бундай  сиёсий жараёнларда талабаларнинг ҳам фаол бўлишлигини таъкидлаб ўтди. Талабаларнинг бундай муҳим сиёсий жараёнда доимий яшаш манзилида туриб иштирок этишлари учун қишки таътил 20 декабридан бошланаётганлиги ҳамда таътил мобайнида талабалар учун керакли тавсия ва маслахатлар айтиб ўтилди. Тадбир сўнгида маънавият, “Таҳфизул Қуръон” кафедраси мудири Ж.Неъматов мазмунли ва қизиқарли суҳбат учун институт жамоаси номидан миннатдорчилик билдириб ўтди. Маънавият, маърифат ва иқтидорли ёшлар  билан ишлаш бўлими услубчиси З.Ахроров 466

Тошкент ислом институти жамоаси муносиб номзодларга овоз берди

Бугун, 22 декабрь мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён кетмоқда. Халқимиз ўз вакилларига, яъни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашларга овоз бериш кунидир. Мамлакатимиз Конституциясининг 117-моддасида фуқаролар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эга экани белгиланган. Овоз бериш ҳуқуқи, ўз хоҳиш иродасини билдириш тенглиги ва эркинлиги қонун билан кафолатланган. Барча юртдошларимиз қатори тошкент ислом институти ўқитувчи, ишчи-ходим ва талабалари мазкур жараёнда фаол қатнашиб, юрт келажаги, халқ равнақи йўлида ўзлари муносиб топган номзодларга овоз бермоқдалар. Бу муҳим ижтимоий-сиёсий воқеа “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” шиори остида, фуқароларнинг сиёсий фаоллиги ортган шароитда ҳамда янги сайлов қонунчилигига мувофиқ ўтмоқда. Сўнги уч йил ичида жуда кўп ижобий ўзгаришлар бўлмоқда. Биз президентимизни қўллаб-қувватлаймиз. Овоз берган номзодларимиз президентимиз томонидан олға сурилаётган ислоҳотларни амалга оширишда хизмат қилишларини, шунингдек, қонун устуворлигини тўлақонли таъминлашларини истаймиз. Маънавият, маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи А.Олимов 171

Мен ўзим учун овоз бераман

Қишки таътил бошланишдан олдин биз талабалар учун институтда жорий йилнинг 22 декабрь куни Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман-шаҳар кенгашларига сайловлар бўлиб ўтиши бўйича ўтказилган учрашув ва давра суҳбатлари, ҳамда кетиш олдидан кураторимиз сиёсий жараёнларда фаол бўлишлик, сайланаётган номзодаларни тўғри танлашлигимиз, Юртимизнинг келажаги учун овоз беришлигимиз ва бу жараёнга бефарқ қарамаслигимизни таъкидлаганди. Мен курсдошлар билан юртимизда бўладиган сиёсий жарёнда фаол иштирок этишга ҳамда барчамиз вилоятларимизда ташкил этилган сайлов учусткаларига бориб, муносиб номзодга овоз беришга келишиб олган эдик. Алҳамдулиллаҳ шу фурсат ҳам келди. Мен оила аъзоларимиз билан эрта тонгда маҳалламизда ташкил қилинган сайлов участкасига бориб муносиб номзодга овоз бериб қайтдик. Шундан сўнг бир қатор курсдошларимиз ҳам ваъдага мувофиқ бу сиёсий жараёнда оила аъзолари билан муносиб иштирок этганларини айтиб ўтди. Конституциясининг 117-моддасида фуқаролар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эга экани белгиланган. Овоз бериш ҳуқуқи, ўз хоҳиш иродасини билдириш тенглиги ва эркинлиги қонун билан кафолатланган. Шундай экан мен ҳам ўз ҳуқуқимдан фойдаланган холда ўзим танлаган номзодга овоз бердим.  1-босқич талабаси Нақибхонов Саидасрорхон Осимхон ўғли   316

Шавкат Мирзиёев оила аъзолари билан биргаликда Мирзо Улуғбек туманидаги 162-сайлов участкасига ташриф буюриб, овоз беришда иштирок этди.

Бугун, 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари Кенгашларига сайловлар бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев оила аъзолари билан биргаликда Мирзо Улуғбек туманидаги 162-сайлов участкасига ташриф буюриб, овоз беришда иштирок этди. Мамлакатимиз Конституциясининг 117-моддасида фуқаролар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эга экани белгиланган. Овоз бериш ҳуқуқи, ўз хоҳиш-иродасини билдириш тенглиги ва эркинлиги қонун билан кафолатланган. Сайловда бешта – “Миллий тикланиш” демократик партияси, Халқ демократик партияси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси, “Адолат” социал-демократик партияси ҳамда Экологик партия иштирок этмоқда. Бу муҳим ижтимоий-сиёсий воқеа “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” шиори остида, фуқароларнинг сиёсий фаоллиги ортган шароитда ҳамда янги сайлов қонунчилигига мувофиқ ўтмоқда. Ўзбекистон тарихида илк бор ягона Сайлов кодекси қабул қилинди. Сайловга оид 21 та қонун тизимлаштирилди. Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати жорий этилди. Квота белгилаш институти бекор қилинди. Бешта сиёсий партияга, шу жумладан, янги Ўзбекистон экологик партиясига соғлом рақобат қилишлари учун тенг шарт-шароитлар яратилди. Сиёсий партияларнинг сайловолди очиқ мунозаралари жонли эфирда ёритилди. Уларда жамиятимизни ўйлантираётган ўткир масалалар муҳокама қилинди. Охирги йиллардаги очиқлик, демократик бурилишлар натижасида жамиятимиз ҳам ўзгарди. Бу сайлов жараёнида ҳам яққол намоён бўлмоқда. Фуқаролар ишонч ва мамлакат тақдирига дахлдорлик ҳисси билан сайлов участкаларига келиб, келажак учун овоз бермоқда. Давлатимиз раҳбари 162-сайлов участкасига келган одамлар билан суҳбатлашди, биргаликда суратларга тушди. Биринчи марта овоз берган ёшлар, ота-онаси билан келган болаларнинг ўқишларига ривож тилади. Нуронийлар мамлакатимизга тинчлик-фаровонлик, Президентимизга соғлик-омонлик тилаб дуолар қилди. Барча сайлов участкаларида қонунчилигимизда белгиланган шароитлар яратилган. Жойларда 6 минг 720 та округ ва 10 минг 315 та, жумладан, 38 мамлакатда 55 сайлов участкаси ташкил этилди. Бундан ташқари, озодликдан маҳрум этиш жойларида жазони ўтаётган ўта оғир жиноятларни содир этмаган шахслар ҳам сайловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди. Сайлов жараёнини кузатишда МДҲ, ШҲТ, ЕТТБ, Халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Гаага конференцияси, Туркий кенгаш, ТуркПА, шунингдек, ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг тўлақонли миссияси таркибида 700 нафардан зиёд хорижий ва халқаро кузатувчилар иштирок этмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев хорижий кузатувчилар, оммавий ахборот воситалари вакиллари билан ҳам мулоқот қилди. Улар сайловлар очиқ, юксак савияда ўтаётганини, аҳолининг ижтимоий-сиёсий фаоллиги ошганини таъкидлашди. 210

САЙЛОВГА ЧИҚИШ КЕРАК! (МИ?)

Айрим кишилар сайловларга бепарво бўлса, айримлар бу иш ўзи жoизмикин, деган саволни ўртага ташламоқда. Ислом нуқтаи назаридан олиб қараганда, эл-юрт ишига баъзи кишиларни масъул қилиб сайлаш жоиз, вақти келса, вожиб амал ҳисобланади. Шу билан бирга, мусулмон киши жамият ишларида фаол бўлиши, яхшилик борасида барча билан ҳамкор бўлишга уруниши лозим. Қуйида динимизнинг шу хусусдаги айрим таълимотларини эслаб ўтамиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам иккинчи Ақаба байъатида етмиш кишидан иборат ансорлар жамоасига ўз ичларидан нақиб ‒ гуруҳ раиси тайинлашларини буюрганлар. Уламолар ушбу ҳолатда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нақибларни ўзлари танламай, буни сайловчиларга қолдириш билан одамлар ўзларининг маълум ишларини амалга ошириш, раҳбариятга етказиш учун масуъл шахсларни ўзлари танлашлари кераклигини ўргатганларига эътибор қаратадилар. У зот алайҳиссалом бу таомилни кейинчалик ҳам қўллаганлар. Бу ҳақда имом Бухорий ўз «Саҳиҳ»ида алоҳида боб очиб, «Одамларга оқсоқол бўлганлар ҳақида» деб номлайди ва унда одамлар маълум ишларда юқори раҳбарга оқсоқоллар орқали ўз сўзларини етказишлари тавсиясига доир ҳадисни келтиради (Қаранг: Олтин Силсила, 8-жуз, 7176, 7177-ҳадис.) Ислом тарихига назара солинса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин рошид халифалар даврида ҳам, кейинги асрларда ҳам халқ вакилларининг ўрни катта бўлган. Улар халифа ва амирларни сайлашда ҳам бевосита халқнинг номидан иш кўришган. Қадимги фиқҳий китобларимизда уларни «аҳлул-ҳалли вал-ъақд» (яъни сиёсий ишларни бекор қилувчи ва тузувчилар) деб аталган. Бу борада фиқҳий манбаларда етарлича маълумотлар бор. Баъзи бир кишилар «Мен сайловга чиқсам ҳам, чиқмасам ҳам барибир, аҳамияти йўқ, балки номзодлар танланиб бўлгандир ҳам», деган қабилда лоқайдликка йўл қўяди. Тўғри, одамлардаги бу ҳолат ҳам ўз-ўзидан юзага келмаган, балки ўтган даврлардаги вақелик, бугунги айрим вазиятлар шунга олиб келгандир. Лекин нима бўлганда ҳам, киши ўз вазифасини бажариш билан бўйнидаги масъулиятни соқит килиши лозим, қолган ишлар мутасадди бўлганлар зиммасига тушади. Бу ҳақиқатни масъулларга эслатиб бориш ўринлидир. Аллоҳ таоло: «Имконингиз қадар Аллоҳга тақво қилинг!» (Тағобун сураси, 16-оят) деган. Ҳар ким имкон қадар яхшилик учун, адолат қоим бўлиши учун керакли ҳаракатни қилса, зиммасидаги бурчни бажарган бўлади ва шу йўсинда жуда кўп хайру баракага сабаб бўлиши ҳам ҳеч гап эмас. Банда қудратидан ташқари ишдан сўралмайди. Уламоларимиз «Имконингиз қадар Аллоҳга тақво қилинг!» деган оятдан келиб чиқиб, зулм ва фасодни бира тўла даф этиш имкони бўлмаса, қўлдан келганича қайтариш лозимлигини таъкидлайдилар. Номзодлар ичида айнан сиз истаган киши бўлмаса ҳам, ишлар сиз кутгандек бўлмаган тақдирда ҳам, улардан эл-юртга, мўмин-мусулмонларга кўпроқ манфаати етадиганини танлаш орқали ёмонликни даф этишга ҳисса қўшиш ҳам мазкур оят тахтига киради. Юсуф алайҳиссалом Миср мамлакати подшоҳига молия ишларини ўзига топширишини, бу ишни яхши уддалашини айтади. Бошқача қилиб айтганда, у киши молия ишлари бўйича вазирлик мансабини ўзи талаб қилади. Подшоҳ бу таклифни қабул қилади. Ҳолбуки, ўша пайтда подшоҳ ботил динга эътиқод қиладиган бўлган. Юсуф алайҳиссалом нафақат молия соҳасида, балки бошқа жабҳаларда ҳам жуда катта ислоҳотларни амалга оширади. Бу қисса Қуръони Каримда келган. Бундан уламоларимиз мусулмон одам жамият ислоҳи учун қўлдан келган ҳаракатни қилиши, ўрни келса, мансабни талаб қилиши ҳам мумкинлигини айтадилар. Номусулмонлар ичида мўмин киши маълум вазифаларни бажаришга ўзини таклиф қилиши мумкин экан, ана шундай салоҳиятли, жамиятни ислоҳ қила оладиган кишиларни керакли вазифаларга сайлаш бошқаларга ҳам матлуб бўлади, дейди уламолар. Буларнинг барчаси имкон қадар яхшиликни дастаклаш сарасига киради. Бундай тадбирнинг аҳамияти бугун Ғарб мамлакатларидаги мусулмон ёки мусулмонларга...
1 3 4 5 6 7 17