islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Dekabr 22, 2019

Day

Тошкент ислом институти жамоаси муносиб номзодларга овоз берди

Бугун, 22 декабрь мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён кетмоқда. Халқимиз ўз вакилларига, яъни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашларга овоз бериш кунидир. Мамлакатимиз Конституциясининг 117-моддасида фуқаролар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эга экани белгиланган. Овоз бериш ҳуқуқи, ўз хоҳиш иродасини билдириш тенглиги ва эркинлиги қонун билан кафолатланган. Барча юртдошларимиз қатори тошкент ислом институти ўқитувчи, ишчи-ходим ва талабалари мазкур жараёнда фаол қатнашиб, юрт келажаги, халқ равнақи йўлида ўзлари муносиб топган номзодларга овоз бермоқдалар. Бу муҳим ижтимоий-сиёсий воқеа “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” шиори остида, фуқароларнинг сиёсий фаоллиги ортган шароитда ҳамда янги сайлов қонунчилигига мувофиқ ўтмоқда. Сўнги уч йил ичида жуда кўп ижобий ўзгаришлар бўлмоқда. Биз президентимизни қўллаб-қувватлаймиз. Овоз берган номзодларимиз президентимиз томонидан олға сурилаётган ислоҳотларни амалга оширишда хизмат қилишларини, шунингдек, қонун устуворлигини тўлақонли таъминлашларини истаймиз. Маънавият, маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи А.Олимов 161

Мен ўзим учун овоз бераман

Қишки таътил бошланишдан олдин биз талабалар учун институтда жорий йилнинг 22 декабрь куни Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман-шаҳар кенгашларига сайловлар бўлиб ўтиши бўйича ўтказилган учрашув ва давра суҳбатлари, ҳамда кетиш олдидан кураторимиз сиёсий жараёнларда фаол бўлишлик, сайланаётган номзодаларни тўғри танлашлигимиз, Юртимизнинг келажаги учун овоз беришлигимиз ва бу жараёнга бефарқ қарамаслигимизни таъкидлаганди. Мен курсдошлар билан юртимизда бўладиган сиёсий жарёнда фаол иштирок этишга ҳамда барчамиз вилоятларимизда ташкил этилган сайлов учусткаларига бориб, муносиб номзодга овоз беришга келишиб олган эдик. Алҳамдулиллаҳ шу фурсат ҳам келди. Мен оила аъзоларимиз билан эрта тонгда маҳалламизда ташкил қилинган сайлов участкасига бориб муносиб номзодга овоз бериб қайтдик. Шундан сўнг бир қатор курсдошларимиз ҳам ваъдага мувофиқ бу сиёсий жараёнда оила аъзолари билан муносиб иштирок этганларини айтиб ўтди. Конституциясининг 117-моддасида фуқаролар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эга экани белгиланган. Овоз бериш ҳуқуқи, ўз хоҳиш иродасини билдириш тенглиги ва эркинлиги қонун билан кафолатланган. Шундай экан мен ҳам ўз ҳуқуқимдан фойдаланган холда ўзим танлаган номзодга овоз бердим.  1-босқич талабаси Нақибхонов Саидасрорхон Осимхон ўғли   304

Шавкат Мирзиёев оила аъзолари билан биргаликда Мирзо Улуғбек туманидаги 162-сайлов участкасига ташриф буюриб, овоз беришда иштирок этди.

Бугун, 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари Кенгашларига сайловлар бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев оила аъзолари билан биргаликда Мирзо Улуғбек туманидаги 162-сайлов участкасига ташриф буюриб, овоз беришда иштирок этди. Мамлакатимиз Конституциясининг 117-моддасида фуқаролар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эга экани белгиланган. Овоз бериш ҳуқуқи, ўз хоҳиш-иродасини билдириш тенглиги ва эркинлиги қонун билан кафолатланган. Сайловда бешта – “Миллий тикланиш” демократик партияси, Халқ демократик партияси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси, “Адолат” социал-демократик партияси ҳамда Экологик партия иштирок этмоқда. Бу муҳим ижтимоий-сиёсий воқеа “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” шиори остида, фуқароларнинг сиёсий фаоллиги ортган шароитда ҳамда янги сайлов қонунчилигига мувофиқ ўтмоқда. Ўзбекистон тарихида илк бор ягона Сайлов кодекси қабул қилинди. Сайловга оид 21 та қонун тизимлаштирилди. Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати жорий этилди. Квота белгилаш институти бекор қилинди. Бешта сиёсий партияга, шу жумладан, янги Ўзбекистон экологик партиясига соғлом рақобат қилишлари учун тенг шарт-шароитлар яратилди. Сиёсий партияларнинг сайловолди очиқ мунозаралари жонли эфирда ёритилди. Уларда жамиятимизни ўйлантираётган ўткир масалалар муҳокама қилинди. Охирги йиллардаги очиқлик, демократик бурилишлар натижасида жамиятимиз ҳам ўзгарди. Бу сайлов жараёнида ҳам яққол намоён бўлмоқда. Фуқаролар ишонч ва мамлакат тақдирига дахлдорлик ҳисси билан сайлов участкаларига келиб, келажак учун овоз бермоқда. Давлатимиз раҳбари 162-сайлов участкасига келган одамлар билан суҳбатлашди, биргаликда суратларга тушди. Биринчи марта овоз берган ёшлар, ота-онаси билан келган болаларнинг ўқишларига ривож тилади. Нуронийлар мамлакатимизга тинчлик-фаровонлик, Президентимизга соғлик-омонлик тилаб дуолар қилди. Барча сайлов участкаларида қонунчилигимизда белгиланган шароитлар яратилган. Жойларда 6 минг 720 та округ ва 10 минг 315 та, жумладан, 38 мамлакатда 55 сайлов участкаси ташкил этилди. Бундан ташқари, озодликдан маҳрум этиш жойларида жазони ўтаётган ўта оғир жиноятларни содир этмаган шахслар ҳам сайловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди. Сайлов жараёнини кузатишда МДҲ, ШҲТ, ЕТТБ, Халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Гаага конференцияси, Туркий кенгаш, ТуркПА, шунингдек, ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг тўлақонли миссияси таркибида 700 нафардан зиёд хорижий ва халқаро кузатувчилар иштирок этмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев хорижий кузатувчилар, оммавий ахборот воситалари вакиллари билан ҳам мулоқот қилди. Улар сайловлар очиқ, юксак савияда ўтаётганини, аҳолининг ижтимоий-сиёсий фаоллиги ошганини таъкидлашди. 199