islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Fevral 2020

Month

Фақиҳлар гувоҳлик бермаган муҳаддисдан фатво сўралмайди

Муҳаддислар шайхи Суфён ибн Уяйна раҳматуллоҳи алайҳ айтади: «Ҳадис фақиҳлардан бошқани адаштиради». Қози Иёз раҳматуллоҳи алайҳ «Тартибул мадорик»да келтиради. Муҳаддис Ибн Ваҳб айтади: «Агар Аллоҳ мени Молик ва Лайс билан қутқармаганида, албатта адашган бўлардим», деган. «Бу қандай бўлади», дейилди. «Кўп ҳадис тўпладим, мени ҳайратга солди. Сўнг уларни Молик ва Лайсга кўрсатган эдим, буни ол, мана буни тарк қил», деди. Ҳадис рижолларидан бири Абу Нуъайм айтади: «Ҳадисларни Абу Ҳанифанинг шогирдларидан бири мужтаҳид, раббоний фақиҳ Зуфар ибн Ҳузайлга кўрсатар эдим. У менга бу носих мана бу мансух, бу олинади мана бу олинмайди, дер эди». Мана бу муҳаддисларга қаранг! Мўътабар фақиҳларга мурожаат қилмай ҳадиснинг ўзигагина чекланмас эдилар. Замонамизда турли тармоқларда гувоҳи бўлаётганимиз: чет элдаги ҳадис факултетини тамомлаган баъзи илм толиблари ҳозирда амалда турган мазҳаб фатволарига қарамай, фиқҳ, хилоф ҳамда усул илмларидан мутахассис бўлмай ўз ижтиҳодлари билан фатво айтишга журъат қилмоқдалар. Натижада ғаройиб фатволарни бермоқдалар. Айтилганки: «Ким ўз фанидан гапирмаса, ғаройиб нарсаларни айтиб қўяди». Уларнинг гарданидаги вазифалари мутахассисликка эҳтиром кўзи билан қараш, фиқҳ ва усул фанларини тўлиқ ўзлаштиришдан иборат. Яна илм олувчига фатво берувчини ўша сохада мутахассислигига ишонч ҳосил қилиш керак. Қадимда муҳаддислар ўзларини дорихоначи фақиҳларни эса табиб дейишарди. Бу ўзларини фақиҳлар олдида ожизликларини эътироф қилиш эди. Катта муҳаддислардан Аъмаш раҳматуллоҳи алайҳ Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳга айтди: «Эй Нўъмон! Мана бу, мана бу нарсалар ҳақида нима дейсан?». Абу Ҳанифа: «Мана бундай, бундай», деди. «Қаердан олиб гапирдинг?» Айтди: «Сиз бизга фалончидан мана бу ҳадисни айтгансиз». Шунда Аъмаш раҳматуллоҳи алайҳ: «Эй фақиҳлар жамоаси! Сизлар табиб, биз дорихоначимиз», деди. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳ айтади: «Фақиҳлар табиб, муҳаддислар дорихоначи эди». Муҳаммад ибн Идрис Шофеъий дорихоначи табиб эди. Унинг мислини кўзлар кўрмаган. Энди эса дорихоначи табиб ўрнига ўтирса қандай бўлишини бир тасаввур қилинг?! Тарихда минглаб муҳаддислар ўтганки, уларнинг Аллоҳ муваффақ қилганларидан бошқа бирортасида ўзининг хос фиқҳий мазҳаби бўлмаган. Улар фиқҳ ва ҳадис ўртасини жамлаш қийин бўлгани учун ўзларидан бошқа фақиҳларга эргашганлар. Тўғри, (ҳам муҳаддис, ҳам фақиҳ бўлган зотлар) жуда оз бўлган. Имом Муслим, Термизий, Абу Довуд, Насаий, Ибн Можа, Ҳоким, Байҳақий, Дорақутний, Хатиб Бағдодий, Ироқий, Мунзирий, Мунзирий, Нававий, Заҳабий, Ибн Ҳажар, Суютий, Ибн Ражаб, Ибн Абдулбарр, Таҳовийлар ва улардан олдин ўтган Ибн Уяйна, Вакиъ, Али ибн Мадиний, Яҳё ибн Маъин ва бошқа минглаб муҳаддисларнинг ўзлари бош бўлган муайян фиқҳий мазҳаблари бўлмаган. Балки улар ижтиҳодга аҳл бўлган, хосу ом гувоҳлик берган мутлоқ мужтаҳидларга эргашганлар. Ушбу воқеа мақсадни янада очиқроқ ифода этади: Аллома Ромаҳурмузий «Ал-Муҳаддис ал-Фасил»китоби 249-саҳифасида, Хатиб Бағдодий «Ат-Тарих» 6/67-саҳифасида ривоят қилади: Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Суҳайлдан ривоят қилади: «Бир аёл Яҳё ибн Маъин, Абу Хайсама ва Халаф ибн Солимлар ҳадисдан музокара қилиб турган мажлис олдида тўхтади. Аёл уларнинг: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар…», «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитдим…», «Бу ҳадисни фалончи ривоят қилган, фалончи эса ривоят қилмаган…»  деяётганларини эшитди-да, улардан: «Ҳайзли аёл маййитни ювса бўладими?» деб сўради. Чунки аёл ғассола эди. Мажлис аҳлидан биронталари жавоб бера олишмай, бир-бирларига қарай бошладилар. Шунда фақиҳ Абу Савр келиб қолди. «Сен анави келаётган кишига бор!», дейилди аёлга. Аёл унга юзланди. Абу Савр яқинлашиб қолганди аёл ундан ҳалиги саволини сўради. Шунда Абу Савр: «Ҳа, ҳайзли аёл маййитни ювса бўлади. Чунки Усмон...

Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳнинг зуҳдлари

Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ ҳадис талабида сафар қилиб, бир кемага чиқди. У зот сафар харажатлари учун ўзи билан бирга минг динор олган эди. (Минг динор ўша замонда катта маблағ бўлган). Кемага чиққанидан кейин, бир киши Имом Бухорийни олдига келиб, ўзининг муҳаббатини изҳор қилди. Ҳар сафар у зотнинг ҳузурига келиб, суҳбат қуриб, ўлтирадиган бўлди. Имом Бухорий ҳам у кишига ўрганиб қолди. Суҳбатларнинг бирида имом ўзидаги пуллар ҳақида гап очди. Бир куни бояги киши уйқудан туриб, дод солиб йиғлай бошлади. Кийимларини йиртиб, бир юзига, бир бошига ура бошлади. Буни кўрган одамлар сабабини сўрашди. У эса: «Ичига минг динор солинган ҳамёним… Уни ўғирлашибди», деди. Кема эгалари ҳар бир кишини бирма-бир тафтиш қила бошладилар. Имом Бухорий бу ҳолатни зийраклик билан тушуниб, секингина билдирмай, ҳамёнини денгизга ташлади. Ҳамма бирма-бир текшириб чиқилди. Лекин ҳеч нарса топилмади. Одамлар даъвогар кишини маломат қилиб, койиб бердилар. Кема манзилга етиб борди. Киши имом Бухорийнинг олдига келиб: «Пулларни нима қилдингиз?», деди. «Денгизга улоқтирдим», деди имом. «Шунча пулни-я? Унга қандай тоқат қиласиз?!». Имом Бухорий эса: «Эй жоҳил! Сен мени бутун ҳаётимни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини йиғишга сарф этганимни, одамлар мени ҳадис ривоятида ишончли ва ростгўй деб эътироф этишларини билмайсанми?! Қандай қилиб, арзимаган чақаларни деб ўзимни ҳалокатга ташлай»,деди. Шайх Абдуссалом Муборакпурийнинг «Имом Бухорийнинг сийрати» (Фақиҳлар саййиди ва муҳаддислар пешвоси) китобидан Имом Бухорий номидаги ислом институти ТИИ сиртқи бўлим 3 босқич  талабаси Равшанбек Ўринбоев 187

МАНБАШУНОС ОЛИМ (Убайдулла Уватовга)

Тарих фанларининг докторидир у, Шарқшунос олиму моҳир таржимон. Профессор, устоз, домла, мураббий, Аҳдига вафоли халқ суйган инсон.   Ғузор туманидан пойтахтга келиб, Ярим асрдирки, кўп ишда сарбон. Қилган тадқиқотлар ирфондан дарак, Барчаси пурмаъно, тизилган маржон.   Юлдузлар сонидан бисёр шогирди, Ҳар бири эл-юртга бергай манфаат. Буюк аждодларнинг машҳур вориси, Сўзласа дур мисол ёғилгай ҳикмат.   Саховат бобида мисоли денгиз, Камтарлик либосин кийган эгнига. Душманлар олдида эгилмас ҳаргиз, Эътиқод жойланган муштдек қалбига.   Манбашуносликда беназир олим, Амалий жиҳатдан ўткир қалами. Қаерда азизлар турбати бўлса, Зиёрат этмоққа шахдам қадами.   Бухорий, Термизий, Замахшарийнинг Ҳаёт йўлларини ўрганган маҳкам. Илмий мубоҳаса этмоқ истаган Тили каловланиб қолгайдир мулзам.   Битган асарлари яшасин мангу, Қиёматга қадар порласин доим. Бугун саксон ёшни қарши олди у, Яна саксон ёшни берсин илоҳим!   Эркин ҚУДРАТОВ, ТИИ Махсус сиртқи бўлим талабаси 202

Илм-фан фидокори

Улуғ манбашунос олим, тарих фанлари доктори, профессор Убайдулла Уватов бугун 80 ёшни қарши олди. Шу муносабат билан 28 февралъ куни Тошкент ислом институтида ҳам юбилей тадбири бўлиб ўтди. Шунингдек, ТИИ раҳбарияти ва устоз-талабалари иштирокида давра суҳбати ташкил қилинди. Унда У.Уватовнинг илм-фан йўлидаги хизматлари юксак эътироф этилиб, Президентимиз томонидан “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирлангани билан муборакбод этилди. Сўнг ТИИ ректори У.Ғофуров томонидан институт жамоаси номидан ташаккурнома топширди. Профессор олим ўзининг ҳаёт йўли, дастлаб ота-онаси Ирригация институтига ўқишини хоҳлашгани, ушбу олий ўқув юртда 2 йилгина ўқигани, сўнг ўзи ёқтирган 1958-1964 йилларда Тошкент давлат университетида. филология соҳасига ўтгани ҳақида эслаб ўтди. Шунингдек, ислом маданияти ва илм-фанини ривожлантириш, буюк аллома ва мутафаккирларимиз илмий меросини тадқиқ этиш ҳамда халқаро миқёсида кенг тарғиб этиш борасидаги кўп йиллик самарли меҳнати, жамиятда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, миллий анъана ва қадриятларимизни мустаҳкамлаш ишига қўшган алоҳида ҳиссаси, чуқур билим ва юксак салоҳиятга эга мутахассисларни тайёрлаш, ёш авлодни она Ватанга садоқат ва аждодлар меросига ҳурмат руҳида тарбиялашдаги ибратли фаолияти ҳақида айтиб ўтди. Шундан сўнг устоз А. Тошпўлатов Миср, Ироқ ва Ливия мамлакатларида таржимонлик фаолияти билан шуғуллангандаги хотиралари ва араб халқлари минталитети ҳақида саволларига ва бошқа устоз-талабаларнинг саволларига самимий жавоблар бердилар. Дарҳақиқат, олим У.Уватов ТИИда ҳам устоз-талабаларга малака дарсларини ўтиб, докторлик бўйича ўз тавсияларини ҳамиша бериб боради. Ҳозирда 2017 йилдан бери Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказига раҳбарлик қилиб келмоқда. Институтимиз жамоаси номидан атоқли олим У.Уватовнинг илмий-ижодий ишлари билан бирга, устознинг ўзлари ҳам ҳали илмий изланишларини давом эттиришларига ҳамда кўплаб янгидан янги шогирдларни юртимиз ва дунё илмий жамиятига етказиб беришларига тилакдошмиз. Устоз Убайдулла Уватовнинг динимиз равнақи, Ватанимиз фаровонлиги, илм-фан ривожи йўлида, баркамол авлодга билим бериш баробарида уларнинг қалбига инсонга хос энг гўзал эзгу хислатларни, меҳр-оқибат ва одамийлик туйғуларини сингдириб бориш ишларида Аллоҳ таоло доим мададкор бўлсин, қилган эзгу ишлари, меҳнатларининг роҳатини узоқ йиллар давомида кўриш муҳтарам устозга насиб этсин! ТИИ матбуот хизмати 304

“Жаҳолатга қарши маърифат”

Бугунги кунда юртимизда “Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси асосида жамиятда узлуксиз маънавий-маърифий тарбия ва тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш ҳусусан ёшлар оила, маҳалла, таълим муассасалари ва меҳнат жамоаларида ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш ва соғломлаштиришга қаратилган бир қанча тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда. Шунга асосан жорий йилнинг 27.февраль куни маънавият, маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими А.Олимов ҳамдаТошкент шаҳарОлмазор тумани 183-сонли таянч пункт пролфлактика инспектори Н.Ч.Зиёдуллаев 1-2 курс талабаларига профлактик тадбир ўтказилди. Тадбирда Нурсоат Зиёдуллаев мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида фикр-мулоҳазаларини баён қилиб, Мамлакат тараққиёти аввало ёшларга, уларга қандай таълим-тарбия берилаётганига боғлиқ эканлигини, шунингдек, жамиятда ота-оналарнинг ролини ошириш билан бирга ёшларимизнинг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий қарашларини юксалтиришга ҳамда қонунга итоаткорлик хулқини шакллантиришга қаратилган тарбиявий ва ташкилий хусусиятга эга бўлган кескин чоралар кўриш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда фуқароларнинг иштирокини таъминлаш зарурлиги, “жаҳолатга қарши маърифат” каби улуғвор ғояни шиор қилибюрт тинчлиги ва тараққиётида ёшларимиз ўзининг муносиб ўрнига эга бўлиши ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар асосан келажак баркамол авлодни тарбиялашга қаратилаётгани, қолаверса, ёшларнинг илм-маърифат ва маънавий-аҳлоқий мезонини юксалтириш, талаба-ёшлар ўртасида турли ҳуқуқбузарлик, жиноятчиликни олдини олиш, ижтимоий тармоқ ва интернет жаҳон ахборот тизимидан тўғри мақсадларда фойдаланиш давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бири эканлигини таъкидлаб ўтди. Тадбир сўнггида Н.Ч.Зиёдуллаевга маънавият, маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи А.Олимов институт раҳбарияти номидан ўзининг миннатдорчилигини билдирди   Маънавият, маърифат ва иқтидорли  ёшлар билан ишлаш бўлими услубчиси З. Ахроров  178
1 2 3 19