islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Fevral 2020

Month

“Демократиянинг шаклланиш тарихи”

Ўзбекистон мустақилликка эришгач, демократик ҳуқуқий давлат ва бозор иқтисодиётини қарор топтириш йўлида катта қадам қўйди. Демократик тартиботларни ҳаётга олиб кирувчи, демократик сиёсий тизим таркибий тузилмаларини ҳамда фуқаролик жамияти бўғинларини вужудга келтирувчи, инсон ҳуқуқлари кафолатлари тизимини қарор топтирувчи қонунлар қабул қилиниб, амалда ишлай бошлади. Бугунги кунда Давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар демократик қонунларга асосланган тарзда олиб борилмоқда. Жорий йилнинг 28 февраль куни Ўзбекистон Миллий университети “Ижтимоий фанлар” факультети Социология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) А. Абдухалилов ТИИнинг 4-босқич талабаларига “Демократиянинг шаклланиш тарихи” мавзусида давра суҳбати ўтказди. Давра суҳбатида демократиянинг яратилиш тарихи, унинг келтириб чиқарувчи омиллари ҳақида талаба-ёшларга атрофлича маълумот бериб ўтди. Тадбирда “Ижтимоий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Қ.Қаюмов ҳам иштирок этиб, мавзу доирасида талабаларни қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб берди. ТИИ матбуот хизмати 143

“Замонавий фатволар ва уларнинг жамиятдаги аҳамияти”

Жорий йилнинг 28 февраль куни Тошкент ислом институтида “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири О. Тангиров томонидан ташкил қилинган давра суҳбатида  “Ислом ва ҳозирги замон” фанидан Ислом цвилизацияси маркази директори ўринбосари, Шайх Абдулазиз Мансур ҳазратлари “Замонавий фатволар ва уларнинг жамиятдаги аҳамияти” мавзусида 1 ва 4 курс талабаларига маъруза дарсларини олиб борди. Дастлаб маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Ж. Мелиқўзиев томонидан суҳбат очиб берлди. Сўнг Шайх Абдулазиз Мансур ҳазратлари, фиқҳий масалалар билан шуғулланувчи кишилар ҳамда ўзларига турли хил фиқҳий масалалар бўйича савол йўлланадиган аҳли илмлар мўътабар фиқҳий китоблар, усулул фиқҳ фанига оид асарлар ҳамда замонавий фиқҳий масалаларга доир асарларни давомли равишда мутолаа қилиш билан бир қаторда машҳур фатво ташкилотлари ва нуфузли фиқҳий академиялар томонидан нашр қилинувчи мақолалар билан ҳам танишиб боришлари жуда ҳам фойдали ва мақсадга мувофиқлиги, фатво беришга ниҳоятда эҳтиёт бўлиш, ЎМИ томонидангина берилган фатволарнигина оддий халққа етказиш, шу билан бирга фатво бериш малакасини ҳам кўпроқ илмий изланиш билан ошириш, етук одоб-ахлоққа эга бўлиш каби қатор масалаларни айтиб ўтди. Суҳбат якунида ўз ҳаётий тажрибалари ва бўлиб ўтган воқеъалар ҳақида  ҳам талабалар билан самимий ўртоқлашди. Маъруза сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан жавоблар олдилар. ТИИ матбуот хизмати 287

Исломий ташкилотлар ҳамкорлиги ва мулоқотининг психологик хусусиятлари

Жорий йилнинг 28 февраль куни Тошкент ислом институтида барча биринчи курс талабалари учун “Ислом ва ҳозирги замон” фанидан Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш Олий мактаби ходими, психология фанлари номзоди Санжар Йулдошев “Исломий ташкилотлар ҳамкорлиги ва мулоқотининг психологик хусусиятлари” мавзусида маъруза дарсларини олиб борди. 141

Театр ибрат мактабидир

Санъат ва маданият-халқнинг маънавий дунёқарашини шакллантирадиган, унинг тарихи, миллий менталитети ҳамда маданий салоҳиятини намойиш этадиган қудратли куч. Бунда, айниқса, театрнинг ўрни беқиёсдир. Театр санъати тасаввур ва тафаккур ҳосиласи, маънавий юксалиш воситасидир. Театрни маънавий, маърифий, ахлоқий ва ғоявий тарбия мактаби, инсонни руҳан покловчи муқаддас даргоҳ деб ҳисобланади. Ўзбек адабиётининг буюк вакили, ўзбек романчилигининг асосчиси Абдулла Қодирий ўз романларида биринчилардан бўлиб ўзбек халқи ҳаётининг ёрқин манзараларини чизиб берди, миллий характернинг мукаммал намуналарини яратди. Қодирий тарихий романларини ўтган аср ўзбек халқи ҳаётининг қомуси дейиш мумкин. Хуллас, ўз романлари билан Қодирий кенг пландаги реалистик эпик тасвирнинг нақадар катта имкониятларга эга эканлигини намойиш қилди, омманинг эстетик тафаккурини бир даража юксалтирди. Жорий йилнинг 26 январь куни Тошкент ислом институти талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова, кутубхоначи И.Акмалова ва талаба қизлар Ўзбек Миллий Академик драма театрида А.Қодирийнинг «Ўткан кунлар» романи асосида саҳналаштирилган спектаклни тамоша қилиш учун бордилар. Спектаклда ўзбек миллатини тимсоли бўлган Юсуфбек ҳожи, Ўзбек ойим, Мирзакарим қутидор, Офтоб ойим, Отабек, Кумушларнинг маданияти, маънавият, одоб-ахлоқи, вафо-садоқати, орияти, ғурури тасвирланади. Спектакл барчада чуқур таассурот қолдирди. Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 636

ОЛИЙ ТАЪЛИМДА КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ: МУАММО ВА ТАЪСИРЧАН ЧОРАЛАР

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Олий Мажлис Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси томонидан “Олий таълим соҳасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш: муаммо ва таъсирчан чоралар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Унда Қўмита аъзолари, мутасадди вазирликлар, олий таълим муассасалари ректорлари, жамоат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар. Анжуманда таъкидланганидек, мамлакатимизда олий таълим тизимини тубдан такомиллаштириш, унинг сифати ва самарадорлигини ошириш, олий ўқув юртларига қабул жараёнининг шаффофлигини таъминлаш борасида муайян ишлар олиб борилмоқда. Сўнгги уч йилда олий таълим соҳасига оид 200 дан ортиқ қонун ҳужжатларининг қабул қилинганлиги, 6 та олий таълим муассасаси, 17 та филиал ва 14 та хорижий олий ўқув юртларининг янгидан ташкил этилганлиги, бунинг натижасида ёшларни олий таълим билан қамраб олиш даражаси 20 фоизга ошганлиги соҳага бўлган эътиборни кўрсатмоқда. Замонавий билим ва юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга, мустақил фикрлайдиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси қабул қилинди. Унинг доирасида коррупцияга қарши курашиш ва шаффофликни таъминлашнинг таъсирчан механизмларини жорий этиш, ушбу иллатнинг ҳар қандай кўринишига барҳам бериш, олий таълим муассасаларида тажрибали, ҳалол, пок виждонли, масъулиятли профессор-ўқитувчи ва ходимлар сафини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Давра суҳбатида олий таълим муассасаларининг жамият олдидаги ҳисобдорлиги ва таълим сифатини таъминлашдаги масъулиятини ошириш, профессор-ўқитувчилар билан талабалар ўртасидаги бюрократик унсурларни бартараф этиш масалалари муҳокама қилинди. Сўнгги икки йилда тизимдаги 326 нафар ходим таълим жараёни билан боғлиқ жиноятлари учун жавобгарликка тортилганлиги, уларнинг 3 нафари ректор, 5 нафари проректор, 15 нафари декан ва декан ўринбосари ҳамда 62 нафари ўқитувчи эканлиги тадбир иштирокчиларининг жиддий муҳокамасига сабаб бўлди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан 2018 йил 1 сентябрдан бошлаб, хорижий ўқув юртлари билан ҳамкорликда талабаларни ўқитиш ва икки томонлама тан олинадиган диплом бериш амалиёти жорий этилганлигига қарамасдан, ушбу жараёнда ҳам турли суистеъмолчиликларга йўл қўйилаётганлиги кескин танқид қилинди.  Тадбир давомида талабани ўқишга қабул қилишдан бошлаб, то диплом олишга қадар бўлган ҳар бир босқичда кузатилаётган коррупция ҳолатлари батафсил муҳокама қилинди. Давра суҳбати доирасида олий таълим соҳасида «Коррупциясиз соҳа» лойиҳасини изчил давом эттиришга, коррупциянинг ҳар қандай кўринишига барҳам беришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди. Манба: edu.uz 367
1 2 3 4 19