islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Fevral 2020

Month

САЛАФИЙЛИК- ХАЛҚИМИЗГА ЁТ ОҚИМ

Аҳли салафларнинг йўлларини ўзимизга йўл қилиб оламиз дея даъво қилаётган “Сохта салафийлар”нинг мақсади нима? деган саволга жавоб беришдан олдин “Салаф” сўзининг келиб чиқишига бир назар солсак. “Салаф” калимаси, ҳадиси шариф эътиборига кўра, далолат жиҳатидан, исломий асрларнинг энг афзали, иқтидо ва эргашишга энг лойиқроқ бўлган даврга нисбатан ишлатилади. Ушбу калиманинг қатъий қарор қилинган истилоҳий маъноси, саййидимиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва саллам уммати бўлмиш, ислом уммати умрининг дастлабки уч асридир. Мазкур истилоҳий маънонинг қўлланиш (асосий) масдари Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу орқали икки шайх ривоят қилган Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги сўзларидир. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Инсонларнинг хайрлиси менинг асрим аҳли, кейин уларга яқин бўлганлар, сўнгра уларга яқин бўлганлар. Сўнгра шундай қавмлар келадики, уларнинг гувоҳликлари қасамларидан, қасамлари эса гувоҳликларидан ўзиб кетади.” (Яъни, гувоҳлик бериш ва қасам ичиш масаласига шу қадар масъулиятсиз ёндашадиларки, улар гувоҳликни енгил санаб қасам ичаверадилар.) Демак салаф аҳли деб, саҳобалар, тобиъинлар ва табаъа тобиъинларга нисбатан айтилар экан. Бугун анашу буюк шахсларнинг йўлида юрамиз дея, фақатгина мусулмонларнинг орасида фитна ва ўзаро адоватни пайдо бўлишига сабаб бўлаётган сохтакор ва алданган кишилар минг афсуски юртимиз мусулмонлари орасида ҳали ҳамон топилади. Аслида уларнинг мақсад ва интилишлари ижобий кўринсада, натижаси ва оқибати зарарлигини кўпчилик кишилар пайқамай қоладилар. Бунга тарих яққол далилдир. Усмонийлар империясини парчаланишига душманлар тарафидан учта йўл ўйлаб топилган бўлса, анашу йўлларнинг бири бу, салафийликни уларнинг орасига киритиш билан бўлган. Натижа нима бўлди? Мусулмонлар тафриқага учрадилар. Ҳатто қонли курашларгача борилди. Душманларнинг асли мақсади шу эди ва қайсидир маънода муқаддас динимиздан айёрона фойдаланиш йўли билан ўйлаган мақсадларига эришди. Бундай тоифа кишилар қай юртда бўлмасин, ўша юртнинг тинч ва ўзаро биродарлик асосида ибодат қилиб келаётган мусулмонлар ўртасида, чуқур билимсизлик ила айтаётган масалалари билан жамоатни иккига бўлишдан бошқа фойда бермайдилар. Улар қачон фитна тарқалган бир юртга бориб, ислоҳ қилган ёки мусулмонлар ўзаро келиша олмай ихтилоф бўлиб турган юртга бориб, уларни келиштириб қўйган? Мақсади ва талаби шу йўл бўлган давлатлардан бошқа, дунёнинг қай бир жойида уларнинг ишларини оқлаб ёки улардан хурсанд бўлган? Қачон улар сабабли билимсиз кишилар билимли бўлган? Қачон, қачон ва яна қачон? Нима учун уларнинг устозлари ижтиҳод қилса бўладию, бошқалар бунга ҳақли эмас? Нима учун уларнинг ижтиҳодларини қабул қиладилару, бизнинг уламоларимизни ижтиҳодларини қабул қилмайдилар? Ёки фақатгина ижтиҳод қилиш уларнинг “шайхларига” рухсат берилганми? Ҳатто тўрт мазҳаб соҳибларига эргашувчи мусулмонлар бир-бирини ҳуддики бир мазҳабдаки кишилардек, ҳурмат қиладилару, нима учун булар алоҳида бўлиб, бизнинг ўртамизда адоватни пайдо қиладилар? Нима учун, нима учун деган саволлар булар борасида жуда кўп. Жавоб эса ҳали хамон йўқ. Сохталиги ҳам манашунда десак адашмаймиз. Улар авваллари аҳли илмларга нисбатан фитналар ва уларга халқни эргашмасликка чақирар эди. Бугун эса уларнинг бу йўллари у қадар фойда бермагач, энди бизнинг эргашадиган муқаддам уламоларимизни қоралашга ўтганлар. Мисол учун: Имом Абу Ҳанифа, Имом Мотрудий ҳатто Имом Бухорийнинг ривоят қилган ҳадисларини ўзларидан бир киши текшириб, саҳиҳ деса саҳиҳ бўлмаса заифга чиқаришга ўтишган. Хулоса қилиб айтганда нимага ва нима учун деган савол уларни қай йўлда кетаётганликлари ва кимликларига жавоб бўлади. Шундай экан халқимиз ўзларининг уламоларига ва ҳанафийлик йўли асосида муқаддас динимизга амал қилсалар, шунда жамоат билан бирга бўладилар. Аллоҳ барчамизни ўз йўлидан адашмай, саломат қалб ила йўлиқишимизни ансон қилсин....

Ҳанафийлик мўътадил мазҳаб (2- қисм)

Ҳанафий мазҳабида ҳукмларнинг халқчил, оммабоп тарзда олингани ҳам бу мазҳабнинг сафи кенгайишига асосий омиллардан бири бўлиб хизмат қилган. Мазҳабимизда ҳукм олишда авваламбор Қуръон, суннат, саҳобаи киромлар сўзлари, ижмо, қиёс, истиҳсон шунингдек, урф ҳам асос қилиб олинган. Ҳукм олишдаги асос ўша манбаларнинг биридан топилмаса, кейингисига мурожаат қилиш бўлган. Бу эса саҳобийларнинг ижтиҳод қилишларини ўзгинасидир.  Бу худди Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳунинг Яманга кетаётган вақтда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга берган жавобларига ўхшашдир.  Ҳанафий мазҳаби бошқаларига нисбатан ҳукмларни дақиқ, нозик  томонларига  эътибор берганлиги билан ажраб туради.  “Урф”  ҳақида айтиладиган бўлса, бу ҳанафий мазҳабини асосларидан бири бўлгани маълумдир. Бирор бир масалада  Қуръон, Суннат ва ижмолардан ҳукм топилмагандан кейингина бу усулдан фойдаланилган.       “Урф”ни хукм даражасига чиқишига баъзи олимлар икки оятни далил қилишган. Улардан бири  “Аъроф” сурасининг 199-ояти: وَأْمُرْ بِالْعُرْف …..яхшиликка буюринг,!…         “Урф”  сўзини муфассирлар қўйидагича  маъно беришган:       “Киши уни яхши амал деб билиб, шариат қайтармаган нарсага айтилади”.       Яна бошқа маъноси: “Ақл унга рози бўлиб, кўнгил ундан таскин топган барча яхши хислатга “ урф”,  дейилади. Урфдан барча усулчилар  “Урф – шаръий хукмлардан биридир” деган қоида олиб, хукм чиқарганлар. Шунга эътибор қилиш керакки, ҳар қандай урф-одатлардан ҳукм олинмаган. Балки, қайси бир урф-одат  Қуръон, суннат, саҳобаи киромлар сўзларига  зид келмаса ва фитна туғдирмасагина олинган. Шариъатимизда  урфнинг шаръий хукм бўла олишга очиқ-ойдин далиллардан бири  Ибн Масъуд (ра)ни: “Мусулмонлар  яхши деб билган нарса (шариъат жиҳатидан ҳам) яхши саналгандир”, деган сўзларидир. Бундан ташқари ҳанафий мазҳабининг халқчиллиги, ибодатларда мусулмонларга енгиллик исташи ва ҳар нарсада  кенг назар солиши ҳам бордир. Шу сабабдан ҳам бошқа мазҳаблар  баъзи ибодатларини  Ҳанафий мазҳаби асосида адо қилишлари бунга ёрқин мисол бўла олади.  Бундан ташқари уламоларимиз томонидан ҳанафий мазҳабини кенг тарқалишида бош омиллар дея қуйидагилар ҳам санаб ўтилган: Абу Ҳанифа (р.а)ни шогирдлари кўплиги (882та) ва улар устозларига кўп ҳукмларда мувофиқ келганлари. Шогирдлари ҳар бир ҳукмни  далил ва сабабларини баён қилганликлари. Туркий султонларнинг ҳукм чиқаришда асосий дастуруламал қилиб ҳанафий мазҳабини ихтиёр этганликлари Диёримиздан  етишиб чиққан олимлар ҳанафий мазҳабида ижод қилганликлари. Туҳматнинг барбод бўлиши. Барча уламоларга нисбатан одамлар томонидан ғаразли ишлар амалга оширилган. Лекин Аллоҳ таоло уламоларни ҳам, уларнинг номларини ҳам Ўзи муҳофаза қилгани сабаб улар ҳар доим омондадирлар.  Имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ ҳаётида бўлиб ўтган қуйидаги воқеа ҳам сўзимизга ёрқин мисол бўла олади. Имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳни кўра олмайдиган кимсалар ўша даврда ҳам турли хил бўҳтонларни тарқатиб юрар эдилар. У зот борасида тарқалган бўҳтонлар ўша замоннинг пешвоси, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг зурриёдларидан бўлган Имом Муҳаммад ал-Боқирга етиб борди.  Бир куни Имом Муҳаммад ал-Боқир роҳимаҳуллоҳ Имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ билан учрашиб қолдилар.  Муҳаммад ал-Боқир  роҳимаҳуллоҳ  Имом Абу Ҳанифага  қарата: Бобомнинг дини ва ҳадисларини қиёс билан ўзгартирётган киши сенмисан, – дедилар. Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ унга қарата: Аллоҳ сақласин,- дедилар. Муҳаммад ал-Боқир сўзида қаттиқ туриб, изоҳ беришини сўрадилар. Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ унга қараб: “Мақомингизга  мувофиқ ўринда ўтиринг токи мен ҳам ўз ўрнимда ўтирайин” деди. Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ у кишига  қарата : Мен учта сўз ҳақида сиздан сўрайман,  менга жавоб беринг: “Эркак заифми ёки аёлми?, – дедилар. Муҳаммад ал-Боқир роҳимаҳуллоҳ: Аёл. Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ: Аёлнинг  (меросда) улуши  қанча? Муҳаммад ал-Боқир: Эркак икки хисса олади, аёл бир хисса. Абу Ҳанифа...

Уламоларни ҳурмат қилиш ҳам диёнатдандир

Уламолар пайғамбарларнинг меросхўрларидир. Улар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳ васалламдан сўнг одамларни ҳаққа чақирадиган, жоҳилларга таълим берадиган, адашганларни йўлга соладиган ва бидъатларнинг халқ орасига кириб келишини олдини оладиган зотлардир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда илм эгаларини дунё ва охиратда баланд даражаларга кўтаришини айтади: يَرْفَعِ اللَّهُ الَّذِينَ آَمَنُوا مِنْكُمْ وَالَّذِينَ أُوتُوا الْعِلْمَ دَرَجَاتٍ وَاللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ خَبِيرٌ ( سورة المجادلة/11 ) “…Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни(баланд) даража (мартаба)ларга кўтарур. Аллоҳ қилаётган (барча яхши ва ёмон) амалларингиздан хабардордир” (Мужодала сураси, 11-оят). Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам олимларнинг фазли тўғрисида шундай дейдилар: اَلْعُلَمَاءُ وَرَثَةُ الْاَنْبِيَاءِ فَاِنَّ الْاَنْبِيَاءَ لَمْ يُوَرِّثُوا دِينَارًا وَلاَ دِرْهَمًا فَاِنَّمَا وَرَّثُوا الْعِلْمَ (رَوَاهُ الْإِمَامُ اَبُو دَاوُدَ وَالْاِمَامُ التِّرْمِذِيُّ) “Олимлар пайғамбарларнинг меросхўрларидир. Пайғамбарлар динор ҳам, дирҳам ҳам мерос қолдирмаганлар, балки илмни мерос қилиб қолдирганлар” (Имом Абу Довуд ва Имом Термизий). Абу Дардо розияллоҳу анҳу айтадилар: “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Олимнинг обиддан ортиқлиги, менинг сизларнинг энг пастингиздан ортиқлигим кабидир. Дарҳақиқат Аллоҳ ва Унинг фаришталари, осмонлар ва ер аҳллари ҳатто уясидаги чумоли ва ҳатто балиқ одамларга яхшиликни таълим берадиганга саловат айтади”, дедилар” (Имом Абу Довуд, Термизий ва Ибн Можа ривояти). Олимларга бўладиган эҳтиромни кўринг. Нафақат инсонлар, балки, тилсиз жонзотлар ҳам уларни ҳурмат қилар экан. Олимларнинг даражаси қанчалик баландлигига шу ҳадиснинг ўзи кифоя қилади! Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “Устозим Имом Ҳаммоднинг ҳурмати учун унинг уйи томонга оёғимни узатмаганман. Ҳолбуки, уйларимизнинг орасида еттита кўча бор эди. Ҳар намозда ота-онамнинг қаторида у зотга мағфират сўрайман. Шунингдек, бошқа барча устозларимнинг ҳақларига дуо қиламан”. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳ: “Ўттиз йилдан буён бирор кечада устозим Имом Шофиъийнинг ҳақига дуо қилмай ухламаганман”, дейдилар. Булар уламоларга кўрсатиладиган одоблар уммонидан айрим томчилар холос. Мухтасар қилиб айтсак, инсон олимларнинг розилигини топишга интилиши ва уларни норози ва хафа қиладиган, кўнглини оғритадиган ишлардан сақланмоғи лозим. Уламоларни ғийбат қилиш бошқаларни ғийбат қилишдан кўра хавфлироқ. Ғийбат ўлимтик гўштини ейишга ўхшатилган бўлса, олимни ғийбат қилиш унинг заҳарланган гўштини ейишга ўхшатилган. Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Олимларнинг гўштлари заҳарланган, ким уни ҳидласа, касал бўлади, еган эса ўлади”. У киши яна дейди: “Ким олимга тил теккизса, ўзи ўлишидан олдин қалби ўлади”. Мўмин банда учун қалбининг ўлишидан ҳам каттароқ мусибат борми?! Абдуллоҳ ибн Муборак раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “Ким олимларни пастга урса, охирати барбод бўлади, ким амирларни пастга урса, дунёси барбод бўлади. Ким биродарларини пастга урса, одамгарчилиги барбод бўлади”. Лекин бугунги кунга келиб айнан уламоларимизга тош отиш, уларни ҳурматини топташ ҳоллари авж олмоқда. Хусусан, динимиз йўлида кўп йиллар давомида хизмат қилиб келаётган уламоларимиздан устоз Исҳоқжон домла Бегматов билан боғлиқ турли гап-сўзлар кўпайди. Аслида, Домланинг мусулмон умматини бирлаштириш, турли ихтилофларни олдини олиш, фаръий масалаларда кўпчиликка хилоф қилиб, фитна чиқаришни олдини олиш йўлида қилаётган хизматларидан аламзада бўлган баъзи кишилар томонидан шариатимиз меъёрларига тўғри келмайдиган ҳақоратлар, туҳматлар билан домлани муҳокама қилинмоқда. Айни вазиятда тушунмовчиликка сабаб бўлган жиҳат шундаки, ижтиҳодий масалаларда ихтилоф чиқаришга одатланган кимсалар томонидан ихтилофдан сақланишга, юртимизда анъанавий бўлган ҳанафийлик мазҳабига мувофиқ ибодатларни адо этишга чақирилганда бунга нисбатан эътиборсизлик ва беписандлик қилинмоқда. Аслида, динимизда хилоф қилиш, кўпчиликнинг орасида тушунмовчиликлар келтириб чиқаришдан динимизда қайтарилган. Аллоҳ таоло Ўзининг абадий дастури, Қуръони Каримда биз мусулмон бандаларига хитоб қилиб: «Ўзаро низо қилманг, у ҳолда тушкунликка учрайсиз ва куч-қувватингиз кетади»дегани бежиз эмас. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи...

Тошкентда халқаро террористик ва экстремистик ташкилотлар тарафдорлари қўлга олинди

Жорий йилнинг 26 февраль куни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудида яширин фаолият олиб борган халқаро террористик ташкилот ва экстремистик оқим ёлловчиларининг ғоявий таъсирига тушган бир гуруҳ шахсларнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди. Мавжуд маълумотларга кўра, мазкур шахслар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудида ноқонуний диний йиғилишлар ўтказиб, унда Суриядаги халқаро террористик ташкилотлар ғояларини тарғиб қилиб, уларни фаолиятини қўллаб-қувватлаб, ушбу ташкилотлар сафига бориб қўшилишни режалаштириб келганлар. Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 2442-моддаси 1-қисми (Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга рахбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) билан қўзғатилган жиноят иши доирасида пойтахт ва вилоят ҳудудидаги 24 та манзилларда тинтув тадбирлари ўтказилиб, 21 нафар шахслар ички ишлар идораларига келтирилди. Ушбу шахсларнинг яшаш манзилларидан жиноятга алоқадор бўлган ашёвий далиллар топилиб, қонуний тартибда расмийлаштирилиб олинди ва тергов-суриштирув ишлари давом эттирилмоқда. Ўз навбатида, фуқароларимиз, айниқса ёшларимизни огоҳлантириб, бу каби қонун бузилишларига йўл қўймаслик мақсадида, бузғунчи ғоялар таъсирига тушиб, ижтимоий тармоқларнинг шубҳали сайтларидаги даъватларга алданиб қолмаслик ҳамда жамоат тартибига таҳдид солувчи материаллардан фойдаланмаслик, сақламаслик ва тарқатмасликларини сўраймиз, дея хабар беради Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси. Манба: uza.uz 216

Ҳанафийлик мўътадил мазҳаб (1-қисм)

Маълумки динимиз илм ўрганишга, ўзаро илм улашишга тарғиб қилади. Шу боисдан ҳам олимлар, илм эгалари, илмни ўргатиш,  дарс бериш билан машғул кишилар динимизда юксак эътироф этилади, уларнинг ҳурмати кўкларга кўтарилади. Айниқса, дин илмлари борасида сўз кетганда илмга муҳаббат, устозларга ҳурмат биринчи ўринда эканлигини ҳеч бир мусулмон инкор эта олмайди. Муқаддас динимизда кўпчилик мусулмонлар тутган йўли бўлмиш аҳли сунна вал-жамоанинг  фиқҳий масалалар борасида  тўрт  мазҳабни ўз ичида қамраб олгани ҳам илм олишга, ҳақни ошкор қилиш учун баҳс қилишга бўлган динимиз тарғиботи натижасидир, десак хато қилмаган бўламиз. Ана ўша мазҳаб уламоларининг ҳаёт йўлларига назар солар эканмиз уларнинг ўзаро ҳурмат, илмга ва унинг аҳлларига нисбатан муҳаббат ила муносабатда бўлганлигининг гувоҳи бўламиз. Бу эса ўша буюк имомларнинг бағрикенг ва очиқкўнгил бўлганлигидан нишонадир.  Бугунги кунимизда эса бутун дунё эътироф этадиган ўша буюк имомоларга, уларга эргашадиган уламоларга тош отадиган, ҳақорат қиладиган кимсалар ҳам учраб туради. Уларнинг йўли бир-бирларига нисбатан ўзаро ҳурматда бўлган имомларимиз тутган йўлдан  бошқа йўл деб айтсак, муболаға қилмаган бўламиз… Ушбу фиқҳий мазҳаблар орасида энг кўп тарқалгани, бағрикенглик, мўътадиллиги билан ажралиб турадигани Ҳанафийлик мазҳаби бўлиб, ҳозирда  аҳли сунна вал жамоа мазҳабларининг энг кўп эргашиладиганидир. Туркий миллатлар, Ўрта Осиё халқларининг деярли барчаси хусусан ота-боболаримиз ҳам узоқ  йиллардан бери ушбу мазҳабга амал қилиб келишади. Уламоларимиз ҳанафий мазҳабининг кўп тарқалганлигида бу мазҳабнинг бир қанча афзаллигини санаб ўтганлар. Бошқа мазҳаб уламолари ҳамда улар тутган йўлларни эътироф этган ҳолда ҳанафий мазҳабидаги ўша афзал жиҳатлар билан ўртоқлашсак. Аввало мазҳаббошимиз Абу Ҳанифа Нўъмон ибн Собит (р.а) атрофларида кўп одам тўпланганлига сабаб у зотнинг дин илмларини теран англаган олим, зукко эканлиги, шу билан бир қаторда ўта тақволи, омонатдор, ҳалол инсон бўлганликларидир. Ўз даврида фиқҳ бобида у кишига етадиган инсон бўлмаган. Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ ҳадис илмида ҳам кўплаб маълумотга эга бўлиб, ушбу илм бўйича “Муснад” номли асарлари бизларгача етиб келган. Бошқа мазҳабларнинг асосчилари ҳам Абу Ҳанифа (р.а) ни ўзларига устоз деб билганлар. Бундан ташқари кўплаб толиби илмларнинг таълим олишига ҳомийлик қилиб турганликлари ҳам уламолар эътирофига сазовор бўлган… Элёржон Ахматқулов ТИИ “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси ўқитувчиси   184
1 2 3 4 5 6 19