islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Fevral 26, 2020

Day

Ҳанафийлик мўътадил мазҳаб (1-қисм)

Маълумки динимиз илм ўрганишга, ўзаро илм улашишга тарғиб қилади. Шу боисдан ҳам олимлар, илм эгалари, илмни ўргатиш,  дарс бериш билан машғул кишилар динимизда юксак эътироф этилади, уларнинг ҳурмати кўкларга кўтарилади. Айниқса, дин илмлари борасида сўз кетганда илмга муҳаббат, устозларга ҳурмат биринчи ўринда эканлигини ҳеч бир мусулмон инкор эта олмайди. Муқаддас динимизда кўпчилик мусулмонлар тутган йўли бўлмиш аҳли сунна вал-жамоанинг  фиқҳий масалалар борасида  тўрт  мазҳабни ўз ичида қамраб олгани ҳам илм олишга, ҳақни ошкор қилиш учун баҳс қилишга бўлган динимиз тарғиботи натижасидир, десак хато қилмаган бўламиз. Ана ўша мазҳаб уламоларининг ҳаёт йўлларига назар солар эканмиз уларнинг ўзаро ҳурмат, илмга ва унинг аҳлларига нисбатан муҳаббат ила муносабатда бўлганлигининг гувоҳи бўламиз. Бу эса ўша буюк имомларнинг бағрикенг ва очиқкўнгил бўлганлигидан нишонадир.  Бугунги кунимизда эса бутун дунё эътироф этадиган ўша буюк имомоларга, уларга эргашадиган уламоларга тош отадиган, ҳақорат қиладиган кимсалар ҳам учраб туради. Уларнинг йўли бир-бирларига нисбатан ўзаро ҳурматда бўлган имомларимиз тутган йўлдан  бошқа йўл деб айтсак, муболаға қилмаган бўламиз… Ушбу фиқҳий мазҳаблар орасида энг кўп тарқалгани, бағрикенглик, мўътадиллиги билан ажралиб турадигани Ҳанафийлик мазҳаби бўлиб, ҳозирда  аҳли сунна вал жамоа мазҳабларининг энг кўп эргашиладиганидир. Туркий миллатлар, Ўрта Осиё халқларининг деярли барчаси хусусан ота-боболаримиз ҳам узоқ  йиллардан бери ушбу мазҳабга амал қилиб келишади. Уламоларимиз ҳанафий мазҳабининг кўп тарқалганлигида бу мазҳабнинг бир қанча афзаллигини санаб ўтганлар. Бошқа мазҳаб уламолари ҳамда улар тутган йўлларни эътироф этган ҳолда ҳанафий мазҳабидаги ўша афзал жиҳатлар билан ўртоқлашсак. Аввало мазҳаббошимиз Абу Ҳанифа Нўъмон ибн Собит (р.а) атрофларида кўп одам тўпланганлига сабаб у зотнинг дин илмларини теран англаган олим, зукко эканлиги, шу билан бир қаторда ўта тақволи, омонатдор, ҳалол инсон бўлганликларидир. Ўз даврида фиқҳ бобида у кишига етадиган инсон бўлмаган. Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ ҳадис илмида ҳам кўплаб маълумотга эга бўлиб, ушбу илм бўйича “Муснад” номли асарлари бизларгача етиб келган. Бошқа мазҳабларнинг асосчилари ҳам Абу Ҳанифа (р.а) ни ўзларига устоз деб билганлар. Бундан ташқари кўплаб толиби илмларнинг таълим олишига ҳомийлик қилиб турганликлари ҳам уламолар эътирофига сазовор бўлган… Элёржон Ахматқулов ТИИ “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси ўқитувчиси   485

Мотуридий яшаган даврга мазҳаблар тарихи нуқтаи назаридан бир қараш

Абу Мансур Мотуридий Сомонийлар даврида Самарқандда яшаган (261/875-389/999)[1]. Мотуридий яшаган даврни тинчлик, осойишталик ва нотинчлик нуқтаи назаридан иккига бўлиш мумкин. Биринчиси, тинчлик ва осойишталик даври бўлиб, III/IX асрнинг 2-ярмини қамраб олади. Манбаларда Самарқанд IV/X асрнинг бошларига қадар кўп вақт давомида тинчлик ва осойишталик ҳукм сурган илм маркази сифатида зикр қилинади[2]. Ҳатто, у даврда Самарқанд ва Бухоро илм, маданият ва санъатда халифалик маркази бўлган Бағдодни ҳам доғда қолдирди[3]. Зеро, у даврда Самарқандда барқарор ва хавфсиз бир бошқарув мавжуд эди[4]. Давлат томонидан турли илмий ва тижорий ташаббуслар қўллаб-қувватланиб, дастакланганидан ташқари, иқтисодий, ҳарбий ва илмий соҳаларда муҳим ўзгаришлар амалга оширилди. Натижада турли фикрларни илгари сурган мактаблар пайдо бўлди ва бир-бирлари ўртасида рақобат бошланди[5]. Аслида Самарқанд Монийлик ва Санавийлик (дуализм)[6]нинг раёсат маркази ва расмий йиғилишлари ўтказиладиган шаҳар эди[7], шу билан бирга бу ерда мўътазилий ва карромийлар дарс берадиган ўн еттита мадраса мавжуд эди. Мотуридий калом илмини, Ҳаким Самарқандий эса ҳикмат илмини Ғозийлар работида ўқитишарди. Шиалар бу икки олим билан мазҳаблари борасида илмий мунозаралар қилишди ва бу мунозарада ғолиб келдилар. Шунда Имом Мотуридий Ғозийлар работида Хизр (а.с.)ни кўрдилар ва ундан ёрдам сўрадилар. Хизр (а.с.)нинг дуоси билан Аллоҳ таоло Имом Мотуридйига ҳикмат илмини берди. Бундан кейинги илк мунозарада шиалар енгилиб, Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби кучайди[8]. Замон ва шароитнинг қулайлиги ва рақобат муҳитида яхши тобланган Мотуридий тадқиқотчи ва танқидчи бўлиб етишиб, талабалигидан бошлаб Самарқанд уламолари орасида энг етакчилардан бирига айланди. Юқорида зикр этилганидек, шиа олимлари билан бўлиб ўтган баҳс-мунозарада ғолиб чиқиш орқали эришган ишонч ва ғайратли саъй-ҳаракатлари билан Абу Ҳанифанинг қарашларини Самарқандда бир тизимга солиб, уни кенг ёйишга киришди. Мотуридий яшаган даврнинг иккинчи қисмига биринчи қисмнинг акси бўлган ғалаён ва тартибсизликлар устун келди. Бу деярли IV/X асрни тамоман қамраб олади. IV/X асрнинг бошида Сомонийлар бир томондан ботинийлар ва қарматийлар ҳаракатлари билан курашишга мажбур бўлган бўлса, иккинчи тарафдан эса шиалар Фотимийлар давлати ва Бувайҳийлар сулоласининг сиёсий босими остида қолишган. Айниқса, бунда тахт учун курашлар ҳам муҳим рол ўйнаган. Дарҳақиқат, Амир Исмоил ибн Аҳмаддан кейин тахтни эгаллаган Аҳмад ибн Исмоил 301/913 йилда турк аскарлари томонидан ўлдирилиб, ўрнига ўғли Абул Ҳасан II Наср ибн Аҳмад тахтга ўтқазилди[9]. Абул Ҳасан II Наср ибн Аҳмад ҳали саккиз ёшда бўлгани учун Бухоро ташқарисида яшаган бутун халқ Сомонийларнинг энг ёши улуғи бўлган Самарқанд валийси Исҳоқ ибн Аҳмаднинг тахтга ўтиришини хоҳлашаётганди. Исҳоқ эса бундан фойдаланиб, Сомонийларнинг амири бўлишни хоҳлади ва Насрга қарши кураш очди. Сомонийлар вазири Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Аҳмад Жайҳоний ва қўшини Наср II ни қўллаб-қувватлагани учун Исҳоқ ниятига етолмади[10]. Самарқандда бу воқеадан бошқа яна 310/922, 318/930, 331/942, 335/946 ва 380/990 йилларда шу каби катта-кичик ҳодисалар бўлиб ўтди[11]. Фотимий давлатининг давлат тепасига келиши билан Фотимий даъватчилари Хуросон ва Мовароуннаҳрда шиалик тарғиботини тезлаштирдилар. Натижада шиа мафкураси ўлкада яна тарқала бошлади. Бу ҳолатни Низомулмулк қуйидагича тасвирлайди: “Хуросонга келган даъватчилар дастлаб Амир Ҳусайн ибн Али Марвазий ва кейинчалик Рай амири Аҳмад ибн Алига ботиний мазҳабини қабул эттирдилар. Ҳусайн Марвазий вафотидан олдин ўзидан кейин мазҳаббошиликка Муҳаммда ибн Аҳмад Нахшабийни келтирди ва унга Хуросонда ўрнига бир вакил қолдириб, Бухоро ва Самарқандга кетишлигини васият қилди ва шундай ўргатди: “Сен ўрнингга қолдирган ноиб турган жойида халқни бу...

Спорт дўстлик элчиси

Mуҳтарам Президентимиз Шавкат Mирзиёевнинг ташаббуслари билан ташкил этилган беш ташаббуснинг иккинчи “Ёшларни жисмоний чиниқтириш, спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган” банди ижроси ўлароқ, Тошкент ислом институтининг 1-курс талабалари Ҳадис илми мактабига ташриф буюрди. Ташриф асносида ҳадис илми мактабида таълим олаётган талабалар билан спортнинг футбол, волейбол ҳамда теннис турлари бўйича ўртоқлик учрашувлари ўтказилди. Бу ўйинлар жуда қизиқ ва таассуротларга бой тарзда ўтди. Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи А.Олимов ҳамда Ҳадис илми мактаби ўқитувчиси З.Бегматов ташаббуси остида ташкил этилган спорт мусобақасида дўстлик ғалаба қозонди. 1-курс талабаси С.Нақибхонов 512