islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Fevral 2020

Month

Мотуридий яшаган даврга мазҳаблар тарихи нуқтаи назаридан бир қараш

Абу Мансур Мотуридий Сомонийлар даврида Самарқандда яшаган (261/875-389/999)[1]. Мотуридий яшаган даврни тинчлик, осойишталик ва нотинчлик нуқтаи назаридан иккига бўлиш мумкин. Биринчиси, тинчлик ва осойишталик даври бўлиб, III/IX асрнинг 2-ярмини қамраб олади. Манбаларда Самарқанд IV/X асрнинг бошларига қадар кўп вақт давомида тинчлик ва осойишталик ҳукм сурган илм маркази сифатида зикр қилинади[2]. Ҳатто, у даврда Самарқанд ва Бухоро илм, маданият ва санъатда халифалик маркази бўлган Бағдодни ҳам доғда қолдирди[3]. Зеро, у даврда Самарқандда барқарор ва хавфсиз бир бошқарув мавжуд эди[4]. Давлат томонидан турли илмий ва тижорий ташаббуслар қўллаб-қувватланиб, дастакланганидан ташқари, иқтисодий, ҳарбий ва илмий соҳаларда муҳим ўзгаришлар амалга оширилди. Натижада турли фикрларни илгари сурган мактаблар пайдо бўлди ва бир-бирлари ўртасида рақобат бошланди[5]. Аслида Самарқанд Монийлик ва Санавийлик (дуализм)[6]нинг раёсат маркази ва расмий йиғилишлари ўтказиладиган шаҳар эди[7], шу билан бирга бу ерда мўътазилий ва карромийлар дарс берадиган ўн еттита мадраса мавжуд эди. Мотуридий калом илмини, Ҳаким Самарқандий эса ҳикмат илмини Ғозийлар работида ўқитишарди. Шиалар бу икки олим билан мазҳаблари борасида илмий мунозаралар қилишди ва бу мунозарада ғолиб келдилар. Шунда Имом Мотуридий Ғозийлар работида Хизр (а.с.)ни кўрдилар ва ундан ёрдам сўрадилар. Хизр (а.с.)нинг дуоси билан Аллоҳ таоло Имом Мотуридйига ҳикмат илмини берди. Бундан кейинги илк мунозарада шиалар енгилиб, Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби кучайди[8]. Замон ва шароитнинг қулайлиги ва рақобат муҳитида яхши тобланган Мотуридий тадқиқотчи ва танқидчи бўлиб етишиб, талабалигидан бошлаб Самарқанд уламолари орасида энг етакчилардан бирига айланди. Юқорида зикр этилганидек, шиа олимлари билан бўлиб ўтган баҳс-мунозарада ғолиб чиқиш орқали эришган ишонч ва ғайратли саъй-ҳаракатлари билан Абу Ҳанифанинг қарашларини Самарқандда бир тизимга солиб, уни кенг ёйишга киришди. Мотуридий яшаган даврнинг иккинчи қисмига биринчи қисмнинг акси бўлган ғалаён ва тартибсизликлар устун келди. Бу деярли IV/X асрни тамоман қамраб олади. IV/X асрнинг бошида Сомонийлар бир томондан ботинийлар ва қарматийлар ҳаракатлари билан курашишга мажбур бўлган бўлса, иккинчи тарафдан эса шиалар Фотимийлар давлати ва Бувайҳийлар сулоласининг сиёсий босими остида қолишган. Айниқса, бунда тахт учун курашлар ҳам муҳим рол ўйнаган. Дарҳақиқат, Амир Исмоил ибн Аҳмаддан кейин тахтни эгаллаган Аҳмад ибн Исмоил 301/913 йилда турк аскарлари томонидан ўлдирилиб, ўрнига ўғли Абул Ҳасан II Наср ибн Аҳмад тахтга ўтқазилди[9]. Абул Ҳасан II Наср ибн Аҳмад ҳали саккиз ёшда бўлгани учун Бухоро ташқарисида яшаган бутун халқ Сомонийларнинг энг ёши улуғи бўлган Самарқанд валийси Исҳоқ ибн Аҳмаднинг тахтга ўтиришини хоҳлашаётганди. Исҳоқ эса бундан фойдаланиб, Сомонийларнинг амири бўлишни хоҳлади ва Насрга қарши кураш очди. Сомонийлар вазири Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Аҳмад Жайҳоний ва қўшини Наср II ни қўллаб-қувватлагани учун Исҳоқ ниятига етолмади[10]. Самарқандда бу воқеадан бошқа яна 310/922, 318/930, 331/942, 335/946 ва 380/990 йилларда шу каби катта-кичик ҳодисалар бўлиб ўтди[11]. Фотимий давлатининг давлат тепасига келиши билан Фотимий даъватчилари Хуросон ва Мовароуннаҳрда шиалик тарғиботини тезлаштирдилар. Натижада шиа мафкураси ўлкада яна тарқала бошлади. Бу ҳолатни Низомулмулк қуйидагича тасвирлайди: “Хуросонга келган даъватчилар дастлаб Амир Ҳусайн ибн Али Марвазий ва кейинчалик Рай амири Аҳмад ибн Алига ботиний мазҳабини қабул эттирдилар. Ҳусайн Марвазий вафотидан олдин ўзидан кейин мазҳаббошиликка Муҳаммда ибн Аҳмад Нахшабийни келтирди ва унга Хуросонда ўрнига бир вакил қолдириб, Бухоро ва Самарқандга кетишлигини васият қилди ва шундай ўргатди: “Сен ўрнингга қолдирган ноиб турган жойида халқни бу...

Спорт дўстлик элчиси

Mуҳтарам Президентимиз Шавкат Mирзиёевнинг ташаббуслари билан ташкил этилган беш ташаббуснинг иккинчи “Ёшларни жисмоний чиниқтириш, спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган” банди ижроси ўлароқ, Тошкент ислом институтининг 1-курс талабалари Ҳадис илми мактабига ташриф буюрди. Ташриф асносида ҳадис илми мактабида таълим олаётган талабалар билан спортнинг футбол, волейбол ҳамда теннис турлари бўйича ўртоқлик учрашувлари ўтказилди. Бу ўйинлар жуда қизиқ ва таассуротларга бой тарзда ўтди. Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи А.Олимов ҳамда Ҳадис илми мактаби ўқитувчиси З.Бегматов ташаббуси остида ташкил этилган спорт мусобақасида дўстлик ғалаба қозонди. 1-курс талабаси С.Нақибхонов 180

Тасаввуф ва фақиҳ алломалари шаҳри

Ислом ҳамкорлиги ташкилоти (ИҲТ) маданият вазирларининг 9-анжумани қарорига кўра, 2020 йилда Бухоро (Ўзбекистон), Миср Қоҳира (Миср), Бамако (Мали) шаҳарлари Ислом маданияти пойтахти, деб эълон қилинди. Мазкур нуфузли ташкилот томонидан Бухоро шаҳрининг Ислом маданияти пойтахти деб эътироф этилиши асрлар давомида ушбу шаҳар ва ундан чиққан олимларнинг Ислом цивилизациясига қўшган ҳиссасининг яна бир бор тасдиғидир. Аслида Бухорои шариф бир неча асрлар давомида Ислом маданияти пойтахти бўлиб келган, десак ҳам муболаға бўлмайди. Унинг тарихда “Қуббатул Ислом”, яъни “Ислом гумбази” деб номлангани ҳам бежиз эмас. Маълумот учун айтиш мумкинки, Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти (ИҲТ) ҳар йили 3 та шаҳарни Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилади. Уларнинг бири Араб мамлакатларидан, бошқаси Осиё ва учинчиси Африкадаги мусулмон мамлакатлар орасидан танланади. 2007 йил мамлакатимиз пойтахти – Тошкент шаҳри худди шу номга сазовор бўлган эди. Қадимги шаҳар-давлатчилик анъаналарига назар ташлайдиган бўлсак, шаҳарларнинг давлатчилик бўлишига асосий омиллардан бири – уларнинг мудофаа деворлари билан ўраб олинганлиги билан ҳамдир. Бухоро воҳасининг аҳолиси ҳам чўл ерларда яшовчи кўчманчи-чорвачи қабилаларни босқинчилик ҳужумларидан сақлаш мақсадида воҳа атрофини мустаҳкам девор билан ўраган. Бухородаги бу девор харобалари ҳозиргача сақланиб қолган. У маҳаллий халқ орасида “Канпирак”, “Кампирдевор”, “Девори Канпирак” каби номлар билан аталган. Тарихчи Абу Бакр Муҳаммад ибн Жаъфар Наршахий ўзининг “Бухоро тарихи” асарида бундай ёзади: “Бухоро амири бўлиб турган Муҳтадий ибн Ҳаммод деворни қуришга, ҳар бир фарсанг (масофа)да бир дарвоза қуришга ва ҳар ярим мил (масофа)да биттадан мустаҳкам минора кўтаришга буюради. Бухоро қозиси Саъд ибн Халоф Бухорий бу ишга муттасадди этиб тайинланади. Ниҳоят, девор 830 йили Муҳаммад ибн Ҳалжод ибн Варақнинг даврида битказиб тугатилади”. Бухоронинг Ислом маъданияти пойтахти деб эълон қилиниши улкан тарихий-маданий ва сиёсий воқеадир. Зеро, Бухорои шариф ҳақиқатдан ҳам бундай шарафга муносиблиги борасида кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Бухоро азалдан минтақамиз тарихида муҳим ўрин тутган, жаҳон динлари туташган марказлардан бири бўлиб келган. Айниқса, Ислом тамаддуни тарихидаги ўрни беқиёсдир. Бухоро шаҳрининг Ислом маданияти пойтахти деб эътироф этилишини, у ерда етишиб чиққан забардаст алломаларнинг ислом цивилизациясига қўшган улкан ҳиссасининг тасдиғи сифатида ҳам баҳолаш мумкин. Ҳолбуки, буюк аждодларимизнинг илм-фан ва маданиятнинг кўплаб соҳалари тараққиётига қўшган беқиёс ҳиссасини дунё тан олган. Биргина Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳнинг дунё мусулмонларига тақдим этган “Саҳиҳул Бухорий” асари уламолар томонидан Қуръондан кейинги иккинчи манба сифатида тан олинган. Жумладан, Бухорои шарифда етти номи билан боғлиқ улуғ мутасаввиф зотларнинг ўтганлиги ҳам мазкур шаҳарнинг шарафини янада зиёда этиб турибди. Абдулхолиқ Ғиждувоний (1103–1179), Хожа Муҳаммад Ориф Ревгарий Моҳитобон, Хожа Маҳмуд Анжир Фағнавий, Хожа Али Ромитоний, Хожа Муҳаммад Бобойи Самосий, Саййид Амир Кулол, Ҳазрати Саййид Муҳаммад Баҳоул-ҳақ вал-миллат вад-дунёуд-дин Нақшбанд ибн Саййид Жалолиддин каби валий зотларнинг номларини санар эканмиз, дунё тамаддунида улар танлаган йўлнинг нақадар беқиёслигига амин бўламиз. Биргина Хожа Абдухолиқ Ғиждувонийнинг “Васиятнома” асаридаги ўгитлар ҳозиргача мусулмонлар учун юксак тавсия бўлиб келмоқда. Асарда жумладан, шундай дейилади: * Эй, фарзанд! Мен сенга барча ҳолатларда илм, адаб ва тақвода бўлишингни васият қиламан! * Ўтган уламоларнинг изидан юришинг лозим. Аҳли сунна ва жамоанинг мулозими бўл! * Фиқҳ ва ҳадис ўрган! * Жоҳил сўфилардан эҳтиёт бўл! * Ҳаргиз машҳурликни талаб қилма! Чунки, шуҳратда офат бор! * Бирор мансабга қаттиқ боғланиб қолма! * Доимо номинг йўқ (гумном, яъни номинг кўп ҳам чиқавермасин! бўлсин! Камтарин бўл!)....

МУСУЛМОННИ КОФИРГА ЧИҚАРИШНИНГ ХАТАРЛАРИ

Мусулмон устидан кофир ҳукмини бериш энг нозик ва хатарли масалалардан бўлиб, унга далилсиз яқинлашиш мумкин эмас. Чунки, кофирлик ҳукми берилган одам шу ҳукмга лойиқ бўлмаса, ҳукм килган кишининг ўзи кофир бўлади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): “Бир киши биродарига: “ҳой кофир” деса, у иккисидан бири (кофир бўлишга) дучор бўлади”- дедилар. (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари). Жумҳур уламолар ижмоси билан куфр ҳисобланган сўз мутлоқ куфр сўздир. Бу сўзни талаффуз қилган ҳар бир киши устидан кофир ҳукмига лойиқ шартлар бўлиб, монеликлар йўқолмагунига қадар ҳукм чиқариш мумкин эмас. Аҳли сунна вал жамоа мазҳаби «Аҳли қиблалардан бирортасини гуноҳ туфайли кофир қилмаймиз» дейди. Яъни, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган жами нарсаларга иймон келтириб, диннинг асосий нарсаларидан бирор нарсани инкор қилмаган одамни гуноҳи кабира ёки гуноҳ туфайли кофир, деб ҳукм чиқармаймиз, деганидир. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) умматни ҳаддан ошишдан қайтариб шундай марҳамат қилдилар: وقال صلى الله عليه وسلم :  إيَّاكم والغلوَّ في الدِّين؛ فإنَّما هلك مَن كان قبلكم بالغلوِّ في الدِّين ، وهو حديث صحيح، أخرجه النسائي وغيرُه، وهو من أحاديث حَجة الوداع، Маъноси: “Динда ғулувга кетишдан сақланинглар. Чунки сиздан олдингилар динда ғулувга кетиш билан ҳалокатга учрадилар”. Ушбу ҳадисни Пайғамбаримиз алайҳиссалом видолашиш ҳажидаги маърузаларида баён қилганлар. Ҳадисдаги ғулув сўзи “ҳаддан ошиш”, “тажовуз қилиш” маъноларини англатади. Ҳаддан ошиш турли масалаларда бўлиши мумкин,  жумладан, шиалар ҳазрати Али розияллоҳу анҳуга бўлган муҳаббатларида ҳаддан ошганлиги натижасида баъзилар уни худо даражасига кўтаришган, хулафои рошидинларга нисбатан таъна тошларини отишган. Кўриниб турибдики, муҳаббатнинг ҳам чегараси бор. Қуръони каримда Аллоҳ таоло аҳли китобларга динларингизда ғулувга кетманглар, деб амр қилган. Чунки насоролар Исо алайҳиссаломни худо даражасига кўтариб, уни худонинг ўғли деб ғулувга кетишган. Бугунги кундаги такфирий жамоалар эса мусулмонларни куфрга чиқаришда ғулувга кетишган. Тарихдан маълумки, ғулув катта фожеаларга сабаб бўлган, бегуноҳ одамларнинг қонини тўкилишига олиб келган. Ҳазрати Али ҳалифалик даврларида вужудга келган хаворижлар тоифасининг ғулувга кетиш сабаби ҳам ҳозирги ғулувчилар билан бир хил, яъни, мусулмонларни куфрга чиқаришда эди. Мусулмонни кофирга чиқаришдан келиб чиқадиган хатарлар сабабидан Қуръон ва Суннат ўзга бировни куфрга чиқаришдан қайтарган. Жумладан, “Нисо” 94-оятда Аллоҳ таоло шундай дейди: “Эй, имон келтирганлар! Аллоҳ йўлида сафарга чиққанингизда, аниқ иш тутингиз! Сизларга салом берган (ёки таслим бўлган) кишига бу дунё матоҳини (ўлжани) кўзлаб: “Мўмин эмассан”, – демангиз! Аллоҳнинг ҳузурида кўп ўлжалар (бордир). Илгари сизлар ҳам шундай (имонингизни сир тутар) эдингиз, (сўнгра) сизларга Аллоҳ неъмат ато этди. Бас, аниқлаб иш тутингиз! Албатта, Аллоҳ (барча) ишларингиздан хабардордир”. Бу оятни нозил бўлиш сабаби ҳақида Имом ибн Касир ўз тафсирида шундай дейди: Имом Аҳмад ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: “Бану Салимдан бир киши ўзини қўйларини боқаётганда Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) саҳобаларининг бир гуруҳининг олдидан ўтиб туриб уларга салом берди. Улар: “бизга салом берма, балки биздан паноҳ сўра”, дедилар. Сўнг уни ўлдирдилар, кейин уни қўйи билан Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га олиб келганларида ушбу оят “Эй иймон келтирганлар” дан охиригача нозил бўлди” ва улар бу ишдан қаттиқ қайтарилдилар.         Ҳадиси шарифларда ҳам ўзга шахсни куфрга чиқаришдан огоҳлантирилади. Жумладан, Имом Бухорий ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) айтдилар: “Агар киши биродарига “Эй кофир”, – деса, у (сўз) иккисидан бирига қайтади”. Абу Зарр (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) яна шундай деганлар: “Ҳеч бир киши бошқа кишини фосиқ, кофир деб айбламасин. Агар у киши...

“Шукроналик олий қадрият” мавзусида маъруза

Жорий йилнинг 24 февраль куни Тошкент ислом институтида ЎМИ масъул ходими Муҳаммад Аюбхон домла Ҳомидов ҳамда институт ректори У.Ғафуров “Шукроналик олий қадрият” мавзусида талабаларга маъруза қилиб беришди. Давра суҳбатида ҳозирги кундаги глобаллашув жараёнига юксак илм ва салоҳиятли ёшларга эҳтиёж катта ҳисобланиши, шунингдек, таълим ва тарбия узвий боғлиқлиги, жамият тараққиётига илм-маърифат ва шукроналик, қолаверса ўзига юклатилган масъулиятни тўлақонли бажариш билангина чин инсонлик-талабалик бурчини адо қилиш мумкинлигини айтиб ўтилди. Маъруза сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар. ТИИ матбуот котиби 286
1 3 4 5 6 7 19