islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Fevral 2020

Month

Ал-Азҳар университетининг профессор устозлари иштирокида маҳорат дарси ташкил этилди

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида Февраль ойи “Ҳадис ва мусталаҳул-ҳадис фанлари ойлиги” муносабати билан бугун барчага муҳим бўлган мавзуда илмий тадбир – давра суҳбати ташкил этилиб, унга “Ал-Азҳар” университетининг Самарқанддаги Ҳадис илми мактабида фаолият юритётган шайхлари жалб этилди. Улар Ал-Азҳар университети Магистратура бўлимининг Усулуд-дин кафедраси мудири, Ҳадис илми фанлари доктори, проф. Маҳмуд Абдуллоҳ Абдурраҳмон Абдулҳалим ҳамда Араб тили факультети Балоғат ва мунозара илми кафедраси мудири, Балоғат ва мунозара фанлари доктори профессор Али Саад Али Саад жаноблари бўладилар. Меҳмонлар дастиаввал, Тошкент ислом институтига ташриф буюриш олдидан Ҳазрати Имом Қаффол Шоший ва у зотнинг живорларида қўним топган улуғлар қабрларини зиёрат қилдилар. Сўнг ТИИнинг устоз ва талабаларига маъруза ва маҳорат дарслари ташкил этилди. Жумладан, АРМ биносида “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси устозлари ҳамда 1,2,3 курс талабаларига Ҳадис илми фанлари доктори, профессор Маҳмуд Абдуллоҳ Абдурраҳмон Абдулҳалим “Ҳадис ва мусталаҳул ҳадис фанларининг ривожланиш босқичлари” ва “Ҳадислар маъносини тўғри тушунишнинг аҳамияти” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирни ТИИнинг катта ўқитувчиси Фахриддин Муҳаммадносир домла очиб бердилар, устоз ва талабаларга меҳмонни таништириб, давра суҳбат мавзусини айтиб, сўз навбатини меҳмонга бердилар. Меҳмон Ўзбекистонга илмий хизмат юзасидан сафар қилиб, Имом Бухорийнинг живорларида талабаларга ҳадис ва ҳадис илмлари ва бошқа фанлардан дарс бераётганидан, шунингдек, бу каби илмий ҳамкорликлардан мамнунлигини айтиб ўтди. Тошкент ислом институти устоз ва талабалари билан илмий учрашув ўзи учун катта аҳамият касб этиши, бундан бахтиёр эканини таъкидлади. Мавзулар борасида батафсил тўхталиб, айниқса, ҳадисларни тўғри тушунишда аввало, араб тилини чуқур ўрганиш зарурлиги, шунингдек, ҳадисларнинг ворид бўлиш муносабатларини билиш ҳал қилувчи нуқталардан бири экани ҳақида муфассал маълумотларни илмий мисоллар билан тушунтириб берди. Тадбир сўнгида савол-жавоб учун алоҳида вақт ажратилиб, талабалар ўзларига қизиқ бўлган илмий мавзулардаги саволларига батафсил жавоб олдилар. Жумладан, мазҳаб имомлари орасида Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳни ҳадис илмидаги тутган ўрни ҳқидаги саволга ҳам батафсил тўхталиб, у зотнинг ҳадис илмида тутган ўрни фиқҳ илмидаги мавқейидан кам эмаслигини илмий мисоллар билан исботлаб бердилар. Мутахассис шайхлардан унумли фойдаланиш мақсадида ТИИ мажлислар залида Балоғат ва мунозара фанлари доктори профессор Али Саад Али Саад Тиллар кафедраси устозлари ҳамда битирувчи курс талабаларига “Араб тилини ўқитиш услублари” мавзусида маҳорат дарси ўтиб бердилар. Маҳорат дарси шайх томонидан жуда қизиқарли ва баҳс-мунозараларга бой, савол-жавоб услубда – амалий маҳорат дарси ўлароқ – олиб борилди. Шунингдек, шайх Али Саад Али Саад “Таҳфизул-Қуръон” кафедра биносига ташриф буюриб, кафедра устоз ва талабаларига “Қуръони каримнинг илмий мўъжизалари” мавзусида сермазмун суҳбат қилиб бердилар. Талабалар тафсир илмини чуқур ўрганиш учун керакли мулоҳаза ва тавсиялар олдилар. Талабаларнинг илмий саволлари ўз навбатида шайхда ҳам ижобий таассуротлар қолдирди. “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчиси Баҳодиржон Баҳромжон ўғли 768

БУХОРОЛИК АРАБ ТИЛИДА ИЖОД ҚИЛГАН ОЛИМЛАР (учинчи мақола)

Абу Бакр Муҳаммад ибн ал-Ҳусайн ибн Муҳаммад ибн ал-Ҳасан ал-Бухорий (ваф. 483/1090). Наҳвчи ва фақиҳ. Мовароуннаҳрнинг энг сара олимларидан биридир. Қози Абу Собит Муҳаммад ибн Аҳмад Бухорийнинг синглисининг ўғлидир. Бухорода ҳижрий 483-йил 25-жумадул аввал (милодий 1090-йил 27-июл)да вафот этган. Асарлари: «Китабуз Зоҳира» «Ал-Мабсут». 15 жилддан иборат. «ал-Изоҳ» «Шарҳул Жамиъил Кабийр лиш Шайбоний». Ҳанафий фиқҳи ҳақида. «Шарҳу Мухтасарил Қудурий». Ҳанафий фиқҳи ҳақида.[1] 2. Абул Ҳасан Али ибн Аҳмад ибн Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн ал-Ҳусайн ат-Тобарий ар-Рўъёний (ваф. 483/1090). Шеър танқидчиси. Бухорога кўчиб келган ва ўша жойда вафот этган. Ҳофиз Рўъёнийнинг манбаларда кўп танқид қилгани зикр қилинган бўлса ҳам, нимани танқид қилгани ҳақида ҳамда асарлари борасида бошқа маълумотлар учратилмади.[2] 3. Жалолуддин Риғзамуний[3] (ваф. 493/1100). Адиб. «Илмус сужуд вас сижиллат»га оид таснифотлари бор.[4] Манбаларда унинг ҳаёти ва ижоди ҳақида бошқа маълумотлар учратилмади. 4. Абул Фазл Бакр ибн Муҳаммад ибн Али ал-Ансорий ал-Бухорий аз-Занжорий[5] (427-512/1036-1118). Фақиҳ, адиб, насаб илми олими. Ҳанафий фиқҳи борасидаги қарашлари зарбулмасал бўлганлиги айтилади. Насаб ва тариҳ илми ҳақида улкан илм соҳиби бўлган. Халқ у зотга «Кичик Абу Ҳанифа» деб ном қўйган. Фиқҳ илмини Шамсул аимма Абдулазиз Ҳулвонийдан ҳамда Абу Саҳл Сарахсийдан олган. Манбаларда фақат биргина асарига дуч келинди. Бошқа асарлари ҳақида маълумотлар учратилмади. Бухорода туғилган, Калабозда дафн қилинган. 512-йил 19-шаъбон (милодий 1118-йил, 5-декабр)да вафот этган. «Аъмолуз Зоранжирий» номли асари бор.[6] 5. Умар ибн Муҳаммад ибн Умар Аҳмад ибн Ҳушном ал-Ҳушномий ал-Бухорий (ваф. 522/1128). Адиб, фақиҳ, фозил ва мунозир. Абу Бакр Муҳаммад ибн Али ибн Ҳайдара ал-Жаъфарий ал-Бухорийдан фиқҳ илмидан дарс олган. Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Исмоил ан-Насафийга эса фиқҳ илмидан дарс берган. Бухорода зулқаъда(октябр) ойида вафот этган.[7] Манбаларда асарлари ҳақида маълумотлар учратилмади. 6. Абун Нажиб Шиҳобуддин Амийруш Шуъаро Аъмок Бухорий (ваф. 543/1149). Шоир. Қораҳонийлар даврида яшаган. Асли эронлик бўлган. Бухорода туғилган ва у ерда жуда ҳам яхши илм олган. Айниқса, фалсафа, математика, астраномия ва одоб илмларини ўрганиб, улкан шуҳрат қозонган. Сўнгра Самарқандга – Ҳизирхоннинг саройига борганидан кейин улкан эҳтиромга сазовор бўлган. «Амийруш Шуъаро» унвонини олган. Султон Алпарслонни мадҳ этиб ёзган қасидаси ҳам бор. Вафот этган жойи маълум эмас. Аъмокнинг 7000 байтдан иборат  деъвонидаги қасидадан озроқ қисми бугунгача етиб келган. Баъзи шеър мажмуъаларидаги бир неча рубоийлар унга нисбат берилади.[8] 7. Абу Али Ҳасан ибн Али ибн Муҳаммад ибн Иброҳим ибн Аҳмад ал-Қаттон ал-Марвазий ал-Бухорий (ваф.465-548/1037-1153). Араб тили, адабиёт, насаб ва тиб илми олими. Асли бухоролик бўлган. Бу киши ҳар бир соҳага оид асарлар ёзган олим ҳисобланади. Асарлари Марв халқи орасида ҳам шуҳрат қозонган. Дастлаб, фиқҳ ва ҳадис илми билан машғул бўлган. Кейинчалик, тиб, астраномия, араб тили билан ҳам шуғулланган. Юқорида зикр қилинган ал-Қаттон истилочиларга қарши чиққанлиги учун оғзига тупроқ тўлдирилиб ўлдирилган. 548-йил ражаб (1153-йил сентабр) ойида вафот этган. Асарлари: «аз-Зуҳо». Насаб илмига оид асар. «Расоил». Тиб илмига оид асар. «ал-Фавоид». «ал-Аъруз». «Насабу Аби Толиб». «Кайҳони саёҳат». Форс тилида ёзилган асар.[9] 8. Рукнул Ислом Мадидуддийн Муҳаммад ибн Абу Бакр ал-Қуммий ал-Чуғий ал-Бухорий (491-573/1098-1188). Шоир, адиб, сўфий ва фақиҳ. «Имомзода» номи билан машҳур бўлган. Муҳаммад ибн Абу Бакр Бухорода қозилик ҳам қилган. Каломи фасиҳ, гапириши чиройли, ўзи ҳам ҳушсурат зот эди. «Самарқандий» нисбаси билан ҳам эсланади. Илмни Муҳаммад ибн Абдуллоҳ...

Расулимиз севган шаҳар ёҳуд 95 номга эга Мадинаи мунаввара

Мадинаи мунаввара фазилатли ва барокатли шаҳардир. Мадина луғатда “шаҳар” маъносини англатса-да, ушбу ном Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳижрат қилган шаҳарга атоқли ном бўлиб қолган. Мадинаи мунавваранинг Нурафшон шаҳар, ал-Ислом, Қалб ал-ислом, Дор ал-Ислом, Дор ал-Сунна каби 95 дан ортиқ номлари бор. Қадимда бу шаҳар Ясриб деб номланган. Бу шаҳарнинг фазилатлари санаб саноғига етиб бўлмайдиган даражада кўпдир, уларнинг баъзиларини эслаб ўтамиз: • Бу шаҳарни Aллоҳ таоло охирги замон Пайғамбари учун ҳижрат диёри қилган. • Қуръони Каримнинг кўп оятлари нозил бўлган шаҳар. • Бу шаҳарни охирги замон Пайғамбари яхши кўриб, унинг қут – баракали бўлишини сўраб дуо қилганлар. • Қиёматга яқин чиқадиган Дажжолнинг фитнаси кирмаслиги учун фаришталар бу шаҳарга қўриқчи қилинган. • Aллоҳ таоло Пайғамбаримизнинг муборак қабрларини шу шаҳарда бўлишини ихтиёр қилган. • Бу шаҳарда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг масжидлари бор. • Бу масжидда жаннат боғларидан бўлган бир боғча бор. Бундан ташқари Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Мадинаи мунавварани улуғ ва фазилатли эканлигига далолат қилувчи бир қанча ҳадислари бор. Улардан қуйидагиларни келтирамиз: Aбу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Aлбатта Иброҳим алайҳиссалом Маккани харом қилди ва у харом бўлди. Ва мен икки тепалик орасидаги Мадинани харом қилдим. Унда қон тўкилмайди, ўлдириш учун қурол кўтариб кирилмайди ва дарахтлари фақат озуқа учунгина кесилади”. (Муслим ривояти) Aнас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Aллоҳим Маккага қилган барокатингдан икки ҳиссасини Мадинага қилгин”. (Муттафақун алайҳ) Мадинаи мунавваранинг исмларига тўхталадиган бўлсак, унинг номини Қуръон ва ҳадисларда ҳам кўплаб учратамиз. Қуйида Мадинаи мунавваранинг кенг тарқалган машҳур исмларини келтирамиз. 1. Ясриб: бу унинг исломдан олдимги номи бўлган. 2. Мадина: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ерга ҳижрат қилганларидан кейин шундай деб номланган. 3. Тоййиба: Бу ном суннатда бир неча маротаба зикр қилинган. 4. Тоба. 5. Ҳижрат диёри. 6. Aл-Қуро. 7. Иймон. 8. Aл-бирр. 9. Aл-Баҳр. 10. Aл-Буҳайро. 11. Aл-Баҳийро. 12. Суннат диёри: у ерда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари тарқалгани учун шундай номланган. 13. Саломатлик диёри. 14. Фатҳ диёри. 15. Қуббатул-ислом. 16. Aнсорлар шаҳри. 17. Иймоннинг қалби. 18. Муборак. 19. Aл-маҳбуба. 20. Aл-маҳбуро. 21. Aл-муҳаррима. 22. Aл-маҳруса. 23. Aл-маҳфузо. 24. Aл-марзуқо. Бу муаззам маскан XIV асрдан буён ислом оламининг муқаддас қадамжоси сифатида эъзозланиб келинмоқда. Aллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни 40 ёшларида бутун башариятга ҳақ йўлни кўрсатувчи элчи қилиб танлагач, ул Зот Макка шаҳрида 13 йил инсонларни исломга тарғиб қилдилар. Лекин мушриклар ҳукмронлиги остида бўлган шаҳарда бу давр ичида кам сонли киши исломни қабул қилди. Мушриклар томонидан мусулмонларга тазйиқ ва таъқиб кучайгач, Aллоҳ таоло Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳижрат қилишни – Маккадан Мадинага кўчишни амр қилди. Шу тариқа милодий 622-йилда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам туғилган шаҳарларидан Мадинага сафар қилдилар. Aйни шу вақтдан мусулмон оламининг йил ҳисоби – ҳижрий сананинг биринчи куни бошланди. Ушбу муборак шаҳарда кўплаб шариат аҳкомлари, Қуръоннинг кўплаб оятлари нозил бўлди. Ушбу муборак шаҳарни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзининг муборак қадамлари билан улуғ қилди. У ерда ўзларининг масжидларини яъни – Масжидун Набавияни барпо қилдилар. Мадинаи мунавварада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муқаддас масжидлари ва муборак равзалари жойлашганини ўзи ҳам бу шаҳарнинг қанчалик муқаддас эканлигига далолат қилади. Хадичаи Кубро ўрта махсус ислом таълим муассасаси...

Шавкат Мирзиёев: Ҳар қайси давлат, ҳар қайси халқ интеллектуал салоҳияти, юксак маънавияти билан қудратлидир

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 февраль куни Анқара шаҳрида Туркия Республикаси Президенти ҳузуридаги Халқ кутубхонасининг очилиш маросимида иштирок этди. Ушбу мажмуа Туркия раҳбари Режеп Таййип Эрдоған ташаббуси билан бунёд этилган. Маҳобатли кутубхона китоб фонди (4 миллион босма нашр ва 120 миллиондан зиёд электрон файл) ҳамда хизмат даражаси бўйича дунёдаги энг улканларидан биридир. Ушбу маънавий бойлик маскани Президент қароргоҳи – Жумҳурбашканлиги саройи ёнида қурилгани ҳам унинг аҳамиятини кўрсатади. Очилиш маросимида бутун дунёдан икки мингга яқин меҳмон – олимлар, ёзувчилар, таълим ва маданият намояндалари, давлат ва жамоат арбоблари қатнашди. Шавкат Мирзиёев Туркия Президенти томонидан таклиф этилган олий даражадаги ягона меҳмон бўлди. Бунда ҳам ўзига хос чуқур маъно бор. Давлатимиз раҳбарининг китобга меҳри, китобхонлик тарғиботига эътибори бўлакча. Маърифат, таълим, ёшлар тарбиясига оид халқаро ташаббуслари ҳам барчага маълум. Жорий йил Ўзбекистонда Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили деб эълон қилингани ҳам илмга эътиборнинг яна бир далолати. Маросимда Президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади. Давлатимиз раҳбари шундай муҳим ва шукуҳли воқеага таклиф учун миннатдорлик билдириб, қардош турк халқини ушбу илм-маърифат маскани билан муборакбод этди. – Дунёдаги ҳар қайси давлат, ҳар қайси халқ биринчи навбатда ўзининг интеллектуал салоҳияти, юксак маънавияти билан қудратлидир. Бундай енгилмас куч манбаи эса аввало инсоният тафаккурининг буюк кашфиёти – китоб ва кутубхоналарда, – деди Президентимиз. Ўзбек ва турк халқларининг илдизи бир, маънавияти муштарак. Имом Бухорий, Беруний, Хоразмий, Ибн Сино, Жалолиддин Румий, Юнус Эмро, Алишер Навоий мероси халқларимизнинг миллий юксалишига катта ҳисса қўшган. Қозизода Румий Самарқандда мударрислик қилган. Али Қушчи ҳаётининг сўнгги йилларини Истанбулда ўтказган. Абдурауф Фитрат, Муҳаммадшариф Сўфизода, Саид Аҳрорий каби кўплаб жадид боболаримиз Туркияда таҳсил олган. Бугунги кунда Истанбулда Абу Райҳон Беруний номидаги университет бор. Туркия китоб фондларида Алишер Навоий асарларининг 100 дан ортиқ қўлёзмалари сақланиб келмоқда. Давлатимиз раҳбари юртимизда замонавий мактаблар, илмий-маърифий марказлар ташкил этилаётганини таъкидлади. Самарқандда Имом Бухорий, Сурхондарёда Имом Термизий номидаги халқаро илмий-тадқиқот марказлари, шунингдек, ҳадис, калом, ақийда, тасаввуф, фиқҳ мактаблари очилган. Тошкент шаҳрида кўп асрлик маърифат хазинасини намоён этадиган, фундаментал тадқиқотлар олиб бориладиган Ислом цивилизацияси маркази бунёд этилмоқда. Бу йил улуғ алломалар Абдухолиқ Ғиждувоний ва Баҳоуддин Нақшбанд таваллудларига бағишланган тадбирлар ўтказилади. Маҳмудхўжа Беҳбудий туғилганининг 145 йиллик санаси нишонланади. Шунингдек, жорий йилда Бухоро шаҳри Ислом маданияти пойтахти, Хива шаҳри Туркий дунё маданияти пойтахти деб эълон қилингани муносабати билан бир қатор халқаро анжуманлар ташкил этилиши режалаштирилган. Президентимиз туркиялик олимлар, адабиётшунос ва диншуносларни ушбу маданий-маърифий тадбирларга таклиф этди. Ўзбекистоннинг китоб фондларида 100 мингдан зиёд ноёб қўлёзма асарлар сақланаётгани, уларнинг аксарияти ўз тадқиқотчиларини кутаётганини таъкидлади. Туркия Президенти ушбу қувончли айёмда Ўзбекистон Президенти рафиқаси билан бирга иштирок этаётгани учун ташаккур изҳор этди. – Ўзбекистон биз учун маданий тасаввуримизни шакллантирган, олимларни етиштирган, илм, ирфон ва маънавий дунёмизни таъминлаган ҳаётий манбаларимиздан энг муҳимидир, – деди Режеп Таййип Эрдоған. – Илм муҳити асрлар давомида Тошкент билан Анқара, Самарқанд билан Конё, Бухоро билан Бурса, Хива билан Эдирнени боғлаб, ўзаро бойитгандир. Бу кун Халқ кутубхонасини Жаноби олийлари билан биргаликда очиб, муштарак маданиятимиз ҳақида бутун дунёга муҳим бир ишора бермоқдамиз. Шавкат Мирзиёев дунёда ўта ноёб бўлган “Усмон Мусҳафи”нинг хаттотларимиз томонидан кўчирилган нусхаси, Жалолиддин Румийнинг машҳур “Маснавий” асари ҳамда Абу Бакр ар-Розийнинг “Касалликлар тарихи” асари қўлёзмаларининг факсимиле нусхалари, “Алишер...

АЁЛНИ АСРАШ – НАСЛНИ, ЖАМИЯТНИ, МИЛЛАТНИ, КЕЛАЖАКНИ, ДУНЁНИ АСРАШ ДЕМАКДИР!

Бугун мамлакатимизда қабул қилинаётган қонун ва қарорларда аёл-қизларимизнинг давлат ва жамият қурилишидаги фаол иштирокини таъминлашга, айниқса, ўзининг ва фарзандининг соғлигини сақлашга қаратилган. Бу борада амалга оширилаётган ишларда жамиятда аёл шаъни, қадр-қиммати, оиласи мустаҳкамлиги масаласи мужассам этаётганини таъкидлаш зарур. Жорий йил 20 февраль куни Тошкент ислом институти талаба қизлари билан аҳоли, хотин-қизлар ва ёшларни экстремизм, терроризм сингари бузғунчи ва ёт ғоялар таъсиридан сақлаш масалаларига бағишланган учрашув ташкил қилинди. Унда ЎМИ раиси ўринбосари Ў.Ҳасанбоев, Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мудири С.Шерхонов, ТИИ ректори У.Ғафуров, проректорлар Ж.Мелиқўзиев ва У.Ходжаев, талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова иштирок этдилар. Тадбирда ЎМИ раиси ўринбосари Ў.Ҳасанбоев маъруза қилиб, бугунги кунда олий неъмат бўлган тинчлик-осойишталикка раҳна солаётган турли экстремист ва террорчи ташкилотлар, уларнинг сохта даъволари ва ғояларининг асл мақсади, уларнинг олиб бораётган тактик ҳаракатларини аниқ мисоллар орқали ёритиб берди. Афсус билан қайд этиш лозимки, экстремистик тўдаларнинг мақсадли гуруҳларидан бирини аёллар ташкил этади. Айрим аёллар ва қизлар ақидапараст шахслар, уларнинг таъсирига тушиб қолган яқин қариндошларининг даъватлари ёхуд интернет тармоғидаги даъват ва алоқалар таъсирида экстремистик ташкилотлар сафига кириб қолмоқда. Ақидапарастлар нима учун айнан аёл-қизларни ўз сафларига жалб этишга ҳаракат қилмоқда ва қандай тоифа аёллар уларнинг қурбонига айланмоқда? Аёлларнинг ушбу мудҳиш оламга кириб қолиши моддий қийинчилик, оиладаги етишмовчилик, ишсизлик, кам таъминланганлик, аламзадалик, яқинларидан норозилик, кимдандир суянчиқ излаш, шунингдек, динга ўта қизиқиш ва фақат дин талаблари асосида ҳаёт кечиришга интилиш каби қатор ижтимоий ҳолатлар билан боғлиқ. Шунингдек, псиxoлoгларнинг таъкидлашича, эркаклардан фарқли равишда аёлларга xoс бўлган бўйсунувчанлик, ҳиссиётга таянган ҳолда иш юритиш, ташқи таъсирга берилувчанлик, руҳий тушкунликка тез тушиш ва руҳий зарбаларга чидамсизлик, ўта қизиқувчанлик ҳамда ахборотларни тўлақонли таҳлил қилмаслик каби характерли хусусиятлари мавжудки, буни яхши билган нопок ниятли кимсалар бундан ўз манфаатлари йўлида усталик билан фойдаланишади. Бўлиб ўтган учрашувда талаба қизлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар билан бир қаторда, мутахассислардан зарур маслаҳат ва тавсиялар ҳам олдилар. А.Олимов, Маънавият, маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи 708
1 5 6 7 8 9 19