islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Fevral 2020

Month

АЖДОДЛАРИМИЗ АСАРЛАРИДА ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК ҒОЯЛАРИ

Аллоҳ таоло ислом динини инсоният учун қиёмат кунига қадар тўғри йўлга бошловчи дин қилиб юборар экан унинг барча замонлар ва даврларнинг муаммосини ҳал этадиган сифат билан таъминлаб қўйди. Хусусан, давлат ва жамиятнинг бирдамлигига хизмат қиладиган ўзаро инсоний алоқалар, олди-бердилар, ўзга дин вакиллари билан муомала қилиш кўрсатмалари ҳам батафсил ёритилиб ўтган. Ўрта Осиёга ислом дини кириб келар экан аждодларимиз бу диннинг эзгу ғоялари кенг тарқалиши учун улкан хизматларни қилдилар. Уларнинг хизматлари туфайли минтақада эзгулик ҳукмронлик қилди. Ислом дини ўзга дин вакиллари билан бир жамият ва бир ватанни ривожлантириш йўлида қандай йўл тутиш керак эканини ҳам оятлар орқали, ҳам ҳадислар орқали баён этган. Қолаверса, саҳоба ва тобеъинларнинг ҳаётлари давомида кузатилган ибратли воқеалар инсоний фазилатлар нақадар катта манфаатлар олиб келишини исботлайди. Ислом дини ўзга дин вакиллари билан бўладиган кундалик алоқаларга алоҳида урғу берган. Хусусан, қўшничилик алоқалари, аҳли китобларнинг таомидан истеъмол қилиш, уларга уйланиш мумкин экани, уларни ғийбат қилиш ҳам гуноҳ экани, молиявий алоқалар ўрнатиш, улардан қарз олиш, қарз бериш, уларга омонат қўйиш, мусулмон бўлмаган кишини мақташ каби масалаларда оят ва ҳадислар келган. Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг “ал-Адаб ал-муфрад” китобларида шундай ҳадисни ривоят қилади: Мужоҳид айтади: Мен Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳунинг ҳузурида эдим. Унинг хизматчиси бир қўйни сўйиб, унинг терисини шилаётган эди. Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳу хизматчига қараб: Қўйни сўйиб бўлгач гўштни биринчи бўлиб яҳудий қўшнимиздан бошлаб тарқат, деди. Ўша ерда турганлардан бири: “Аллоҳ сизни тўғри йўлдан адаштирмасин! Яҳудийдан бошла!”, дедингизми, деди. Шунда у зот: Мен Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламдан қўшнига яхшилик қилиш ҳақида жуда кўп эшитганман, ҳатто қўшнига мерос беришни тайинласалар ҳам керак, даган хаёлга ҳам борганмиз, дедилар. Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ ўз саҳиҳ китобларида қуйидаги ҳадисни ҳам келтирадилар. Саҳл ибн Ҳунайф ва Қайс ибн Саъд иккиси Қодисияда бирга ўтиришган эди. Шу пайт уларнинг олдидан бир жаноза ўтиб қолди. Иккиси ҳам ўрнидан турди. Атрофдагилар бу тобутдаги киши шу ерлик аҳли зиммалардан деб айтишди. Иккиси ҳам ушбу ҳадисни айтишди: Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларидан жаноза ўтиб қолди. Шунда У зот ўринларидан турдилар. Атрофдагилар бу яҳудий кишининг жанозаси деб айтишда. Шунда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам: “У аввало инсон эмасми?!” дедилар. (1312) Имом Бухорий ва Имом Термизий ўз китобларида ривоят қилишларича Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам вафот этган вақтларида совутлари бир яҳудийнинг қўлида гаров эвазига берилган эди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари У зот учун жону молларини фидо қилган инсонлар эди. Улар ичида Усмон ибн Аффон ва Абдураҳмон ибн Авф разияллоҳу анҳумо каби бой саҳобалар ҳам бор эди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг биргина ишоралари билан бор будларини У зотнинг оёқлари остига олиб келиб ташлар эдилар. Лекин шундай бўлсада Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ўзга дин вакилидан қарз олганлар. Бунинг сабаби ўзлари намуна бўлиб жамият бирдамлиги учун улар билан қандай муомалада бўлиш кераклигини умматларига кўрсатиб берганлар. Аллоҳ таоло каломида шундай дейди: Бугунги кунда сизларга пок нарсалар ҳалол қилинди. Китоб берилганларнинг таоми сиз учун ҳалолдир. Сизнинг таомингиз улар учун ҳалолдир. Афийфа мўминалар ва сиздан олдин китоб берилганлардан бўлган афийфалар ҳам, агар иффатли бўлган ҳолингизда, зинокор бўлмай ва ўйнаш тутмай маҳрларини берсангиз, сизга ҳалолдир. Ким иймонни инкор қилса, унинг амали бехуда...

Тошкент шаҳри ҳудудида халқаро террористик ташкилотлар тарафдорлари ва аъзолари аниқланиб, қўлга олинди

2020 йилнинг 19 февраль куни Тошкент шаҳри ҳудудида “Тавҳид ва жиҳод катибаси” (ТЖК) халқаро террористик ташкилотига алоқадор бўлган бир гуруҳ тарафдорлари ва аъзоларининг фаолиятига чек қўйилди. Мавжуд маълумотларга кўра, мазкур шахслар хозирда Сурияда халқаро террористик ташкилоти ТЖК сафида фаолият юритаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси 1996 йилда Тошкент шаҳрида туғилган А.Шодибековнинг ғоявий таъсирига тушиб, унинг жиноий фаолиятига яқиндан қўмак бериш мақсадида моддий томондан ёрдам кўрсатиб, ТЖК таркибига бориб кўшилишни режалаштириб келганлар. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 1552-моддаси 1-қисмига (Террорчилик фаолиятини амалга ошириш мақсадида ўқувдан ўтиш) асосан қўзғатилган жиноят иши доирасида пойтахт ҳудудидаги 18 та манзилда тинтув тадбирлари ўтказилиб, 21 нафар шахслар қўлга олинди. Ушланган шахсларнинг яшаш манзилларидан жиноятга алоқадор бўлган ашёвий далиллар топилиб, қонуний тартибда расмийлаштирилиб олинди. Хозирда тергов-суриштирув тадбирлари давом этмоқда. Маълумот тариқасида, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2016 йил 26 сентябрдаги қарори билан “Тавҳид ва жиҳод катибаси” халқаро террористик ташкилоти фаолияти Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тақиқланган ташкилотлар рўйхатига киритилган. Фуқароларимиз, айниқса ёшларимизни огоҳлантириб, бу каби қонун бузилишларига йўл қўймаслик мақсадида, ижтимоий тармоқларнинг шубҳали сайтлардаги даъватларга алданиб қолмасликларини, жамоат тартибига таҳдид солувчи материаллардан фойдаланмасликлари, сақламасликлари ва тарқатмасликларини сўралган Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси сайтида. 409

Махсус сиртқи йўналишдаги талабаларнинг олд ҳимояси

Жорий йилнинг 18 февраль куни Тошкент ислом институтининг Махсус сиртқи йўналишида ўқийдиган талабаларнинг битирув олд ҳимояси бўлиб ўтди. Унда устозлар томонидан талабаларга БМИ бўйича керакли тавсиялар берилди. Хусусан, анъанавий ва хориж тажрибасидан кенг фойдаланиш борасида ҳам фикрлар билдирилди.  ТИИ матбуот котиби 353

Шавкат Мирзиёев Қирғизистонда «Йил одами» сифатида эътироф этилди

Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчихонаси мажлислар залида Президент Шавкат Мирзиёевга «Ала-Тоо Айимдари» («Ола-Тау хонимлари») экологик ҳаракати томонидан «2019 йил одами» унвонининг берилиши муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда. Фото: Ташқи ишлар вазирлиги  Республика раҳбарияти топшириғига биноан, махсус мукофот ва дипломни қабул қилиш учун ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Бишкекка келди. Тадбирда «Ала-Тоо Айимдари» ҳаракати раёсати аъзолари, СССР халқ артисти Кайиргул Сартбаева ва халқ ёзувчиси Гулсайра Моминова, Қирғизистон ҳукумати, парламенти ва минтақавий маъмуриятларида юқори лавозимларда ишлаган қирғиз ва ўзбек ҳамжамиятларининг нуфузли вакиллари, Ўзбекистондаги собиқ қирғиз дипломатлари, шунингдек, Ташқи ишлар вазирлиги, етакчи ОАВлар вакиллари, сиёсатшунос экспертлар иштирок этди. Маросимда «Ала-Тоо Айимдари» ҳаракати раҳбари Жипаргул Баргибаева сўз олиб, ўзбек—қирғиз муносабатларининг сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилиши, шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида дўстлик, тинчлик, яхши қўшничилик, конструктив ва қардошлик муносабатларини яратиш сиёсати Ўзбекистон раҳбари номзоди танланишининг асосий сабаби эканлигини таъкидлади. Жипаргул Баргибаева Ўзбекистонда миллатлараро тотувлик ва этник озчиликларнинг ҳуқуқларини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганлигини таъкидлади. «Этник қирғизлар зич яшайдиган Жиззах вилоятидаги Манас қишлоғининг жуда қисқа муддатда янгиланишини Қирғизистонда катта миннатдорчилик билан қарши олинди», деди ҳаракат раҳбари. Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Ўзбекистон Президенти номидан «Ала-Тоо Айимдари» ҳаракатига ва у орқали шахсан қардош Қирғизистон халқига Ўзбекистон раҳбарининг ўзаро манфаатли ўзбек—қирғиз ҳамкорлигини мустаҳкамлашдаги хизматлари эътироф этилгани учун самимий миннатдорлик изҳор этди. Манба: kun.uz 330

БУХОРОЛИК АРАБ ТИЛИДА ИЖОД ҚИЛГАН ОЛИМЛАР (иккинчи мақола)

Абу Наср Исҳоқ ибн Аҳмад ибн Шиш[1] ибн Наср ибн Шиш ибн Ҳакам ас-Саффор ал-Бухорий (ваф. 405/1014). Адиб, араб тили олими, фақиҳ ва шоир. Араб тили ва унинг хусусиятларини нозик жойларигача биладиган замонасининг энг яхши олимларидан ҳисобланган. Бухорога бир соатлик масофада яшаганлиги, замонасининг илм маркази ҳисобланган уйи бўлганлиги айтилади. Кейинчалик Боғдодга бориб, у ерда фиқҳ илмини ўрганган. Тилга оид кўплаб асарлар ёзган. Бунинг натижасида илмий шухрати ҳар тарафга ёйилган. Шеърлари машҳур бўлиш билан бирга манбаларда ҳам борлиги айтилади. Тоифда вафот этган, қабри ҳам ўша ерда. Фарзандлари ҳам ўзига ўхшаб аҳли илм бўлиб етишган. Кўплаб инсонлар унинг илмидан истифода қилган. Асарлари: «Китабул Мадҳал ила Сибавайҳ». Сибавайҳни китобидаги мабнийёт бўлимини қамраб олган бўлиб, 500 саҳифадан иборат бебаҳо асардир. «Китабул мадҳалис сағийр» «ар-Радду аъла Ҳамза фи Ҳудусит Тасҳиф»[2] Абу Абдуллоҳ Тоҳир ибн Муҳаммад ибн Наср ал-Ҳаддодий ал-Марвазий ал-Бухорий (ваф.405/1015). Манбаларда ҳаёти ҳақида маълумотлар йўқ. Фақатгина асарлари ҳақида маълумотлар мавжуд. Адабиётга оид «Уъюнул мажолис ва суруруд дарис»[3] номли асар ёзган. Абу Али Ҳусайн ибн Абдуллоҳ ибн Ҳасан ибн Али ибн Сино ал-Балҳий ал-Бухорий (370-428/980-1038). Файласуф, табиб, мантиқчи, тилшунос ва шоир. Асли Балҳлик бўлган Ибн Сино Бухоронинг Ҳармишен (Афшона) қишлоғида туғилган. Балҳий деб нисбат берилишининг сабаби, отаси Балҳлик бўлгани учундир. Бухорода улғайиб, илмий таҳсилини шу ерда бошлаган. Кейинчалик кўплаб юртларга сафар қилган, олимлар билан мунозаралар олиб борган. Шуҳрати ҳар тарафга ёйилиб «Шайхур раис» унвонини олган. Ҳамадонда вазирлик пайтида аскарлар уйининг атрофини ўраб олишиб, уйини ҳонавайрон қилишган. Ибн Сино яшириниб ўлимдан қутулиб қолган. Кейин Исфаҳонга борган. У жуда ҳам кўп китоб тасниф қилган. Умрининг охирги кунларида Ҳамадонга қайтишга қарор қилади. Қайтаётганида йўлда ҳасталаниб, Ҳамадонда рамазон ойида вафот этади. Мусулмон файласуф олими ҳисобланган Ибн Сино, Юнон фалсафасидан қанчалик таъсирланмасин, асосан, Фаробийнинг қарашларидан кўпроқ истифода қилган. У замонасининг энг илғор шахсиятларидан ҳисобланган. Заковати ва илми билан жуда ҳам машҳур бўлган. Ҳар хил мавзуларни ўз ичига қамраб олган юзга яқин таснифотлари бор. Ажойиб фалсафий шеърлар ёзган. Буюк адабиётчилардан бўлиб етишкунга қадар узоқ вақт давомида тил ўрганган. Унинг 16 байтдан иборат қасидаси бўлиб, ҳамма шу қасидани шарҳ қилиш орзусида юради. Ибн Сино жуда ҳам машҳур олим бўлганлиги учун, у зотнинг шахсиятларига тегишли маълумотларни шу жойда тўхтатамиз. Биз юқорида муҳим жойларигагина тўхталиб ўтдик. Ибн Сино бир неча соҳага оид кўплаб асарлар ёзган. Булардан энг муҳимлари шулардир: 1.«ал-Қонун фит-Тиб». Европаликлар ўз тилларига ўгириб, «Canonmedicina» дейишадиган бу асар, бир неча асрлар давомида дарслик китоби сифатида ўқитилган. «Тақосимул Ҳикма» «Лисонул араб». Тилшуносликка оид бу асар 10 жилддан иборат. «Мўъжизул Кабийр». Мантиққа тегишли асар. «Деъвонуш шеър». Мувашшаҳ вазнида бўлиб «Дорут Тироз», деб номланган. «Китабу Қасидатил Муздавийя». «Китабул Мулоҳ». Наҳвга оид асар. «Манорун Назар». Мантиққа тегишли асар бўлиб, уни Қосим ибн Қутлубуға шарҳ қилиб «Итҳафул Аҳя» деб ном қўйган. «ал-Қасидатул Аъйнийя». Мукаммал парчалардан иборат бўлган бу асар ўттиз байтдан иборатдир. Нафс ва вужуднинг хусусиятларига тегишли мавзулар ҳақида баҳс юритилади. Бу қасидага «ал-Қасидатут Тайрийя» ҳам дейилади. Ибн Синонинг бу қасидасига Саййид Али Муҳаммад ал-Исмоилий «ар-Рисалатул муфида фи изоҳ мағзил қасида» номли шарҳ ёзган. «Китабуш шуаро». «Рисала фи ҳуруф». Турли бўлимлардан иборат бўлган бу асар, ҳарф маҳражлари ва ҳарфларнинг овоз билан мувофиқлиги ҳақидадир. «ал-Мадҳал ила Синаъатил мусиқа». «ад-Дуррун...
1 7 8 9 10 11 19