Ўзбекистон халқаро ислом академиясида Ўзбекистон Мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари ва соҳага тааллуқли илмий-тадқиқот марказларининг ўқув-услубий, илмий фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Илмий-услубий кенгашнинг дастлабки мажлиси бўлиб ўтди. “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да ўтказилаётган дастлабки мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида диний-маърифий соҳа йўналишида белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини таъминлашга муҳим аҳамият қаратилди. Шунга кўра, анжуманда дастлаб “Ўзбекистонда диний таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш Концепцияси” лойиҳаси ҳамда Ўзбекистон Ислом цивилизация маркази ва Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2019 йилги фаолияти ҳисоботи, шунингдек, 2020 йилда бажарилиши режалаштирилган вазифалар атрофлича муҳокама этилди. Маълумки, сўнгги икки-уч йилда Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада ҳам кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 июндаги “Ўзбекистон халқаро ислом академияси фаолиятини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори асосида Ўзбекистон халқаро ислом академияси ташкил этилиб, илм-маърифат асосига қурилган ислом дини таълимоти бўйича халқаро даражадаги етук мутахассис кадрлар тайёрлаш йўналишида муҳим қадам қўйилди. Шу маънода, анжуманда дастлаб Ўзбекистон халқаро ислом академияси проректорлари Ш.Ёвқочев, И.Усмонов, З.Исломов томонидан ўтган қисқа давр мобайнида академиянинг бугунги фаолияти таҳлил қилинган ҳолда келгуси устувор вазифалар хусусида сўз юритилди. Ўзбекистонх ислом академияси ўтган қисқа даврдаги фаолияти давомида ўз халқаро нуфузи ва мақомига мос равишда мамлакатимиз ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, буюк алломаларимиз илмий меросини ўрганиш ва ёш авлодга ўқитиш соҳасида бир қатор вазифаларни амалга оширди, — деди ўз нутқида академиянинг Диний-маърифий фаолиятни мувофиқлаштириш бўйича биринчи проректори Ш.Ёвқочев. — Айниқса, диний таълим ўқув адабиётларини яратиш, таълим стандартларини халқаро меъёрлар асосида такомиллаштириш ва ёш авлодда ёт ғояларга қарши курашиш имунететини ҳосил қилиш юзасидан долзарб педогогик, илмий ва амалий тадқиқотлар бажарилди. Дарҳақиқат, Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан ислом динининг ҳақиқий маърифатпарвар ва бағрикенглик тамойили устувор дин эканини бутун дунёга тараннум этиш, Марказий Осиё алломаларининг илмий-маънавий меросини фундаментал ўрганиш мақсадида юртимизда Ўзбекистон Ислом цивилизация маркази, Сурхондарёда Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Самарқандда Калом ва Ҳадис мактаблари, Бухоро вилоятида Мир Араб олий мадрасаси ҳузурида Баҳоуддин Нақшбанд тасаввуф илмий мактаби очилди. Қашқадарё вилоятида фаолият бошлаган “Абу Муъин ан-Насафий” номидаги ақида илми мактаби ҳам худди шундай диний соҳанинг ҳам тор йўналишидаги етук мутахассис-кадрларни тайёрлашга хизмат қилаётгани билан аҳамиятлидир. Бундан ташқари, Фарғонада Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан Ислом ҳуқуқи мактаби ташкил этилди. Энг муҳими, соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли янгиланишлар бутун дунё ҳамжамиятининг ҳам эътироф сазовор бўлди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти сессиясида Ўзбекистон ташаббуси билан “Маърифат ва диний бағрикенглик” номли муҳим ҳужжат қабул қилинди. Илмий-услубий Кенгашда соҳадаги шу каби ютуқлар эътироф этилган ҳолда, диний-маърифий соҳада бажарилиши зарур бўлган галдаги вазифалар ва мавжуд муаммолар ҳам таҳлилга тортилди. Жумладан, энг аввало, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан соҳа ислоҳотига доир қабул қилинган қатор фармон ва қарорлар ижросини тўлиқ таъминлаш, диний-маърифий таълим муассасалари ва илмий тадқиқот марказлари фаолиятини ўзаро мувофиқлаштириш ва ўқув-услубий, илмий фаолият узлуксизлигини таъминлашдаги айрим муаммоларнинг кўзга ташланиб қолаётгани соҳада етарлича тизим мавжуд эмаслигини кўрсатаётгани таъкидланди. Бу эса соҳа таълим муассасалари ўқув ва илмий-амалий тадқиқотлар жараёнида бир-бирини такрорлаш, ўқув дастурларидаги номувофиқлар юзага келишига сабаб бўлмоқда. Бугунги анжуман республикамиздаги диний-маърифий соҳадаги барча олий ва ўрта махсус таълим муассасалари ҳамда илмий тадқиқот марказлари раҳбарлари...
Жорий йилнинг 15 февраль куни Тошкент ислом институтида А.Авлоний номидаги Халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ректори, сиёсий фанлар доктори Фарҳод Каримов “Ислом ва ҳозирги замон” фанидан барча биринчи курс талабаларига “Араб ва мусулмон дунёсида этноконфессионал муаммолар” мавзусида маъруза қилиб берди. Маъруза давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар. “Ижтимоий фанлар” кафедраси кабинет мудири Нажмиддинов Ҳамидуллоҳ 435
Жорий йилнинг 14 февраль куни Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг тавваллуд айёми муносабати билан 1-курс талабалари шоҳ ва шоир, ўзбек мумтоз адабиёти намояндаси Бобурнинг ижоди ва ҳаётий фаолияти борасида ҳужжатли фильм намойиш этилди. Ушбу ҳужжатли фильмда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти давомида бўлиб ўтган муҳим воқеъалар ҳамда ушбу ҳодисалар тарихий манбаларга асослангани талабаларда чуқур қизиқиш уйғотди. 102-гуруҳ талабаси С.Нақибхонов 602
Тошкент ислом институтида “Феврал ойи – Ҳадис ва мусталаҳул-ҳадис фанлари ойлиги” муносабати билан бугун “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси таклифига биноан, институмизга Қувайт давлати элчихонаси таржимони, Ливия Жамоҳирияси ислом университетининг ҳадис ва улумул-ҳадис мутахассислиги факултети битирувчиси, етук ҳадисшунос олим устоз Зоҳиджон домла Қодиров ташриф буюрдилар. Устоз узоқ йиллар давомида Тошкент ислом институтида фаолият юритиб, ўқитувчи-мударрислик лавозимидан то проректор ва ректорлик лавозимларида самарали хизмат қилганлар. Бугунги кунда Тошкент ислом институтида хизмат қилаётган кўплаб устоз ва ходимларнинг ҳам бевосита устози ҳисобланадилар. Шунингдек, бу илмий тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси котибият бўлими мудири устоз Муҳаммад Айюбхон Ҳомидов, кафедра катта ўқитувчиси устоз Жалолиддин Ҳамроқулов ва ҳадис фани устозлари ҳамда 1,2,4 босқич талабалари иштирок этдилар. Тадбирни Ўзбекистон мусулмонлари идораси котибият бўлими мудири устоз Муҳаммад Айюбхон Ҳомидов домла очиб бердилар ва талабаларга устоз Зоҳиджон домлани таништириб ўтдилар. Тадбир меҳмони устоз Зоҳиджон домла талабаларга аввало, бугунги кунда илм олиш учун кенг йўл очилгани, ўзлари таҳсил олган даврдаги диний таълим соҳасидаги танг аҳвол ҳақида тўхталиб, талабаларни бу шароитларни қадрига етиб, ундан унумли фойдаланишга чақиддилар.Сўнг тадбирнинг бош мақсади “Хорижий ислом олийгоҳларида ҳадис илмини ўқитиш услублари Ливия Жамоҳирияси мисолида” мавзусига тўхталиб, бу борада батафсил маълумот бердилар. Суҳбат асносида устоз Зоҳиджон домла бугунги кунда ҳадисларнинг маъносини тўғри тушунмаслик оқибатида баъзи тоифалар уларни нотўғри талқин қилаётганига бир неча илмий мисоллар келтириб, бу масаланинг хатарини атрофлича ёритиб бердилар. Шунингдек, масаланинг иккинчи томони яъни ҳадисларнинг маъносини тўғри тушуниш учун нималарга эътибор бериш кераклиги, қадимги ва бугунги кундаги қайси олимлар томонидан ёзилган манбаларни ўқиш кераклиги борасида фойдали тавсияларини бердилар. Тадбир сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга устозтомонидан илмий асосли жавоблар олдилар. Тадбир сўнгида институт катта ўқитувчиси Муҳаммад Айюбхон домла барча устоз ва талабалар номидан Зоҳиджон домлага миннатдорчилик билдириб, меҳмонимизга кафедра томонидан тайёрланган эсдалик совғаларни топширдилар. “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчиси Баҳодиржон Баҳромжон ўғли 439
Жорий йилнинг 14 февраль куни Тошкент ислом институтида Ўзбекистон Халқаро ислом академияси “Ислом фанлари” кафедраси доценти, тарих фанлари бўйича фан доктори Илҳом Бекмирзаев “Мусулмон мамлакатлар янги тарихи” фанидан барча биринчи курс талабаларига “Ғарб мамлакатлари ижтимоий ҳаётига Исломнинг таъсири ва ислом атамаларининг “ғарбча” талқинлари” мавзусида маъруза қилиб берди. Маъруза давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар. “Ижтимоий фанлар” кафедраси кабинет мудири Нажмиддинов Ҳамидуллоҳ 438