islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Fevral 2020

Month

“Валентин куни“ – беҳаёлик тантанаси

Ҳар “баҳорда“ шу бўлар такрор Эркак ва аёл, йигит ва қиз ўртасидаги муносабатлар яқин-яқингача ўта нозик масала саналиб келган. Унаштирилган йигит-қизлар то тўй ўтмагунча қуда томон вакилларидан ўзларини олиб қочиши, момоларимиз ҳурмат юзасидан ўз тан-маҳрамларини бош фарзанд исми билан чақириши, боболаримиз номаҳрамлар олдида ҳатто аёлининг исмини тилга олмагани ҳам ана шундай гўзал қадриятлар сирасига кирган. Етти-ёт бегоналар олдида қучоқлашиб, муҳаббат изҳор қилиш, тўйларда ҳамманинг олдида ғарбона рақс тушиш, “love story”ларини кўз-кўз этишлар ҳақида-ку гап ҳам бўлиши мумкин эмасди. Албатта, Ғарбнинг ҳам ўзига хос бетакрор маданияти, санъати, фалсафаси бор ва уларга ҳурмат билан ёндашишга ҳақлимиз. Шу билан бирга, Ғарбнинг ҳар қандай таомилини кўр-кўрона қабул қилиш, уларни амалда қўллаш ўз миллий менталитетимизга очиқ-ошкор ҳурматсизлик намойиши эканини ҳам тушунамиз. Бироқ, афсуски, аҳоли, айниқса, ёшларимиз ҳали-ҳамон ғарб “анъаналари”га кўр-кўрона эргашаётгани ҳар биримизни ташвишга солади. 14 февраль қандай кун? Ана шундай иллатлардан бири бу шубҳасиз 14 февралнинг “Авлиё Валентин куни” ёки оддийгина айтсак “Севишганлар куни” сифатида нишонланишидир. Тўғри, бугун дунёнинг кўпгина мамлакатларида бу кун расман бўлмаса-да, ёшлар томонидан оммавий тарзда байрам қилинади. Бундай “тантана” юртимизга ҳам кеча ёки бугун кириб келгани йўқ. Бир пайтлар турли радио ва телеканалларимиз, кўнгилочар нашрлар саҳифаларида бу кун муносабати билан турли жўшқин табриклару, “севги ҳикоялари”, дил изҳорининг антиқа кўринишлари тарғибига зўр берилгани ҳам сир эмас. Муайян чора-тадбирлар туфайли бундай “кампания”нинг “шовқини” босилгандек. Аммо, ёшларимиз бу кунни бутунлай “унутиб” юборгани йўқ. Айни шу “айём” арафасида бозор ва расталар, дўконларида “Севишганлар куни” тимсолларини акс эттирувчи турли ҳадялар, откриткалар, ўйинчоқлар савдоси авж олади. Гул сотувчиларининг “кетмони учади”. Кафе ва ресторанлар “ишқ аҳли”нинг ташрифидан “обод” бўлади. Ҳатто унаштирилган бўлғуси “келин-куёв”ларнинг айнан шу куни учрашишлари, бир-бирига совға жўнатишлари одатий тус олган. Айрим “учар” тадбиркор шоуменлар “Севишганлар куни”га бағишланган байрам дастурларини “Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг таваллуди” билан ниқоблашга ҳам уринишади. Табиийки, бундай “кечалар”да Бобур Мирзонинг номи нари борса бир-икки марта тилга олинади, холос. Санъатимиз “юлдузлари” эса, азалий мавзудаги қўшиқлари билан жуфт-жуфт бўлиб ташриф буюрган тадбир меҳмонларини хушнуд этишади. Бу нима? Буюк саркарда ва шоир бобомиз руҳини таҳқирлаш эмасми? Савол туғилади: нега ўша “фидойи”лар 9 февраль – Ҳазрат Навоийнинг ёки 9 апрель – Соҳибқирон Амир Темурнинг таваллудига бағишланган маърифий тадбирлар ўтказишмайди? Жавоби ўзингизга маълум. Ўйлаб кўрайлик: муҳаббат аталмиш покиза, илоҳий туйғунинг аллақандай сохта байрамлару бачкана “урф-одатлар”, ялтироқ сувенирлар билан ўлчаниши унинг қадр-қимматини тушириб юбормаяптими? Бугун “севишганлар куни”да андишаю ор-номусни унутиб, бир-бирига бўлган оташин “севгиси”ни оламга ёйишга уринаётган ошиқ-маъшуқлар бир неча ой, ҳафта ва ҳатто саноқли кунлардан сўнг бир-биридан безиб, бошқа “эрмак” излашга тушиши ҳам бор гап-ку? Авлиё Валентиннинг “каромати” Келинг, бу ҳақдаги мулоҳазаларни давом эттиришдан аввал ёшларимизнинг “тақвими”дан ўрин олган ушбу “байрам”нинг тарихига бир кўз ташласак. Хўш, “Авлиё Валентин” деганлари ким ўзи? “Ул зоти шариф” нима “каромат кўрсатганлар?” Маълумотларга кўра, милоддан аввалги учинчи асрда Қадимги Римда ёш болалар ўлими жуда кўпайиб кетади. Туғилиш даражаси кескин пасаяди. Бу эса ҳукуматни ташвишга солади. Эрамиздан аввалги 276 йилда бир коҳин туғилиш даражасини ошириш учун ўзига хос усулни тавсия қилади. Яъни эркаклар қадимги Рим маъбудларига қурбонлик қилинган жониворларнинг терисидан қамчи ясаб қип-яланғоч ҳолда шаҳарга кўчалари бўйлаб югурадилар ва дуч келган аёлларни “илоҳий қамчи” билан савалайдилар. Бу одат ҳар йилги анъана тусини олади....

БУХОРОЛИК АРАБ ТИЛИДА ИЖОД ҚИЛГАН ОЛИМЛАР (биринчи мақола)

Салама ибн Нажм ибн Муҳаммад ибн Абдураҳмон Бухорий (ваф. 303/915). Адиб ва наҳвшунос олим. Салмавайҳ ёҳуд Салмувайҳ, деб куняланган.[1] Манбаларда асарлари ва ҳаёти ҳақида бошқа маълумот йўқ. Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Наср Жайҳуний (ваф. 330/942). Адиб, котиб ҳамда жўғрофик олим. Манбаларда асарлари ва ҳаёти ҳақида кўп маълумот йўқ. Фақатгина, Сомоний ҳукмдор Наср ибн Аҳмаднинг вазири бўлган даврда мамлакатга келиб кетувчи инсонлардан ўзлари яшайдиган жойлар ҳақида маълумот тўплаб, машҳур «Масолик вал Мамолик» асарини ёзганлиги айтилади. Сомонийлар даврида вазир бўлган, «Жайҳуний» нисбасини олган яна учта олимнинг борлиги ва манбалардаги маълумотларнинг озлиги «Китабул Масолик вал Мамолик»  асарини қайси бири ёзганлиги борасида шубҳа уйғотади. Бу асарни баъзилар Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Наср Жайҳуний ёзганлигини айтсалар, яна баъзилар Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад билан ўғли Абу Али Муҳаммад ибн Муҳаммад ва набираси Абу Абдуллоҳ Аҳмад ибн Муҳаммад биргаликда ёзганлиги айтилади. Лекин бу маълумотлар ишончли эмас. Асарлари: «Китабур расоил» «Китабул масолик вал мамолик» «Айин мақолот» «Китабул уҳуд лил хулафо вал Умаро» «Зиёдат аъла китабил аъйин фил мақолот»[2] Абу Муҳаммад Абдуссомад ибн Муҳаммад ибн Ҳайюна Бухорий (ваф. 359-970). Адиб, ҳофиз ва наҳвшунос олим. Замонасининг машҳур олимларидан ҳисобланган. Жуда ҳам кўп жойларга саёҳат қилган. Бунга Марв, Нисобур, Боғдод, Ироқ, Шом ва Миср каби шаҳарларни мисол қилиб келтиришимиз мумкин. Шунинг учун унга «Сайёҳ» ҳам дейилган. Бу саёҳатлари давомида кўплаб ҳадислар ҳам тўплаган. Кейинчалик Боғдодга қайтиб келиб, тўплаган ҳадисларини ўша жойдаги инсонларга айтиб берган. Шайх Абу Аҳмад Таймийни мадҳ қилиб ёзган қасидаси ҳам бор. Рамазон ойида Бухорода вафот этган.[3] Манбаларда асарларига дуч келинмади. Абу Абдуллоҳ Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Наср Жайҳуний (ваф. 367/978). Ҳуросонда ар-Розий Абул Қосим Нуҳ ибн Мансурнинг вазири бўлган. Вафот этгунга қадар шу вазифада ишлаган. Асарлари: «ал-Уҳуд вал хулафо вал Умаро» «ал-масолик вал мамолик» «Китабур расоил» «Китобуз зиёдот фи китабин ноши минал мақолот»[4] Абу Бакр Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Юсуф ибн Исломил ибн Шоҳ (313-376/925-986). Адиб, фақиҳ, мутасаввиф ва шоир. Бухоролик олим деб ҳисобланса-да, аслида хоразмликдир. Бироқ, бухоролик олимлар қаторида зикр қилинади. Ибн Маъкула, унинг шеърий девонини кўрганини ва кўп жойи шогирди Ибн Синонинг қўли билан ёзилганини айтади. Заҳабий эса, унинг зоҳид имомлардан бўлганини, жуда ҳам яхши васфлар билан сифатланганини, назм ва насрни билганини ва бир деъвони борлигини айтиб ўтади. Фиқҳ илмини отасидан, ҳадис илмини эса, Ҳалил ибн Аҳмад ал-Қози ал-Сижзий ал-Ҳанафийдан олган. Ўғли Муҳаммад ибн Аҳмадга ва Восил ибн Ҳамзага бу илмларни ўзи ўргатган. Бош асари «Деъвонуш шеър»[5]дир. Абу Абдуллоҳ Ҳусайн ибн Ҳасан ибн Муҳаммад ибн Ҳалим Бухорий (338-403/949-1012). Фақиҳ, муҳаддис, ва мутакаллим олим. Машҳур олим, ўз замонасининг энг билимли кишиларидан ва теран фикрли шахсларидан бўлган. Ҳалим Бухорий ақл-заковатли, адабиёт ва баён илмида кучли эди. Бухорода туғилиб ўша жойда ўсган. Қозилик ҳам қилган. Илмни Абу Бакр Қаффол ҳамда Абу Бакр Ардонийдан олган. Асарлари: «Минҳажуд дийн фи Шаъбил ийман». Бу асар 3 жилддан иборат. «Аятус Саъа ва Аҳвалул Қияма»[6] Абул Азҳар ал-Бухорий, Араб тили олими. Ҳижрий тўққизинчи йилда яшаб ижод қилган олимлардан бўлиб, ал-Азҳарийнинг замондошларидандир. Ал-Буштий «Такмила»сига киритган нарсаларни у ҳам ўз асарига киритган. Лекин, ал-Азҳарий бу китобдан иқтибослар келтирмаган. Ибнул Кифта эса, китобнинг биринчи жилдини кўрганини, ал-Ҳалил ўз...

Халқаро Қуръони карим мусобақасида институтимиз ўқитувчиси муносиб иштирок этди

Шу йилнинг 8-13 февраль кунлари Қуръони каримни ёддан ўқиш ва тафсир қилиш бўйича Миср Араб Республикасининг Қоҳира шаҳрида 27- халқаро Қуръони карим мусобақаси бўлиб ўтди. Мазкур мусобақа машҳур Қуръон ҳофизларини Аллоҳ таолонинг каломи шарифига кўрсатган беқиёс хизматлари учун тақдирлашнинг юксак намунаси сифатида таниқли машҳур Қуръон ҳофизи, марҳум Шайх Абдулбосит Абдуссомад номи билан аталди. Тўрт йўналишда ўтказилган мазкур нуфузли мусобақада вакилимиз Тошкент ислом институти ўқитувчиси Валихон қори Азимбоев Қуръони каримни тажвид қоидаси асосида тўлиқ ёддан ўқиб бериш билан бирга Қуръони каримнинг луғавий маъноларини ҳам билиши йўналишида қатнашди. Мусобақа давомида 65 та давлатдан келган етук қорилар ўзаро рақобатлашди. Мусобақа иштирокчилари учун Миср Араб Республикасининг диққатга сазовор жойларига зиёрат ташкил қилинди, унда иштирокчилар Қоҳира шаҳрининг марказида жойлашган Миср тарихий музейига ташриф буюрдилар. Иштирокчилар Миср тарихи, унинг асрлар оша маданияти тўғрисида маълумотларга эга бўлишди. Халқаро алоқалар бўлими Манба: muslim.uz 567

Салафийлик – халқимизга ёт оқим

Охирги йилларда аксар бемазҳаблар тарафидан саҳоба ва тобеинларга эргашиш ниқоби остида “салафийлик” даъвосидагилар кўпайди. Салафийлик ҳаракати ўзларини салафи солиҳларга эргашаётганларини даъво қилувчи ҳаракат сифатида тахминан IV-ҳижрий асрда юзага келган. Улар ўша даврда ашъарийлар билан қарама-қарши бўлишган. Ашъарий ва мотурийдий таълимотларини бир қанча масаларда, хусусан, Аллоҳнинг сифатларини таъвил қилишда айблашади. Улар Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳга эргашганларини даъво қилишса-да, ўша даврда ҳанбалийлар томонидан танқидга олинган. VII-ҳижрий асрга келиб Аҳмад ибн Таймия фаолиятидан сўнг салафийлик ҳаракати назарий жиҳатдан ривож топди. Бугунги кун салафийлари Аҳмад ибн Ҳанбал, Ибн Ҳазм, Ибн Таймия, Ибн Қайюм ал-Жавзий, Муҳаммад ибн Али аш-Шавконий, Аҳмад Шокир каби қадимги уламоларни ўзларига йўлбошчи, деб билишади. Яқин замондаги уламолардан Абдулазиз ибн Абдуллоҳ, Абдулазиз ибн Боз, Носириддин Албоний, Муҳаммад Ийд ал-Аббосий каби олимлари мавжуд. Ибн Таймия ва унинг издошлари Қуръон ва ҳадисда келган Аллоҳ таолонинг сифатларини қандай бўлса шундай тушуниш керак дейди. Масалан, “Аллоҳ таолони дунё осмонига тушиши”ни шундайлигича тушуниш керак ёки булутлар устига Аллоҳ таолони тушади дейишади ва унга маконни собит қилишади, ваҳолангки Аллоҳ таоло макон ва замондан беҳожат зотдир. Наждлик Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобнинг издошлари ҳам бугун “ваҳҳобий” деган атамадан воз кечишиб, ўзларини “солиҳ салафлар йўлидамиз” деб иддао қилишмоқда. Ўша “салафийлик” тарғиботчилари орасида Муҳаммад Носируддин Албоний беназир ва доҳийлик касб қилган шахслардан биридир. Салафийлар Носир Албонийга баҳо беришда жуда ҳаддан ошишган. Уни “Аср муҳаддиси”, “Суннат билимдони”, “Суннат ҳомийси” ва ҳоказо унвонлар билан лақаблаб олишган. Салафийлар ақидавий масалаларда ғулувга кетганлиги боис, аҳли сунна ақидаларига зид бўлган бир қанча фикрларни айтишган.. Улар сўфийлик тариқатларини танқид қилишади. Ибн Таймийя бир қанча масалаларда аҳли сунна уламолари ижмосига зид фикрларни билдирган. Жумладан: – У Қуръони карим Аллоҳнинг каломи ва у  махлуқ эмас, лекин Қуръон қадим ҳам эмас, дейди. –  У дўзахни абадий эмаслигини айтганлиги ҳақида ривоятлар мавжуд. Шунингдек, салафийлар орасида охирги йилларда фиқҳий ва ҳатто ақидавий аҳкомларда ҳам Албоний фикрларига мурожаат қилиш ҳолатлари кўпайди. Қуйида “Салафийлик” оқими раҳнамоларидан бири Носир Албонийнинг тўрт мазҳаб ақидаси ва фиқҳига хилоф равишда чиқарган бемаза фатволари келтирилдики, гуручни тозалаш учун унинг ичидан курмаклари терилганидек, аҳли сунна эътиқодли ҳар бир киши бу фатволар билан танишиб чиқиши лозим бўлади. Носир Албонийнинг баъзи фатволаридан кулгисангиз, айрим жойларда бу одамга ачиниб йиғлагнгиз ҳам келади. Ислом дини фиқҳи ва ақидаси билан қизиққан ҳар бир кишининг Носир Албоний номига кўзи тушган бўлса керак. Зотан салафийлар томондан тарқатилган кўплаб рисола ва мақолаларда бу одамнинг номи албатта бир неча бор зикр қилиб ўтилади. Шу нуқтаи назардан токи сизнинг эътиқодингизда Носир Албоний буюк ислом олими сифатида шаклланиб қолмаслиги, ўзингиз билмаган ҳолда унга тобе бўлиб қолмаслигингиз учун унинг асл салафи солиҳларга қарши чиқарган фатволарини ошкор қилинди. Токи унинг асли ким эканини сиз аниқ ва равшан билиб олинг! Носир Албонийга туҳмат, деган фикр пайдо бўлмаслиги учун ҳар бир фатвонинг аниқ манбаси унинг тагида алоҳида изоҳ сифатида ёзиб кўрсатилди. Демак, Носир Албонийнинг аҳли сунна ақидаси ва фиқҳига зид чиқарган фатволари: Аллоҳ таоло ҳақида Аллоҳ азза ва жалланинг икки кўзи бор[1]. Аллоҳ талонинг болдири бор[2]. Аллоҳ таолонинг ҳаққоний қўли бор[3]. Зеҳк – кулишлик Аллоҳ таолонинг сифатларидан биридир[4]. Иймон Аллоҳ таоло осмонда мавжуд деб иймон келтириш билан бўлади[5]. Пайғамбар ва расуллар ҳақида Пайғамбарларнинг гуноҳлардан поклиги мутлақо поклик...

Юртимизда 2020 йилда 500 дан зиёд илмий тадбирлар ташкил этилади

Мамлакатимиз илм-фанининг нуфузини янада ошириш, илмий жамоатчилик фаолиятини янада такомиллаштириш, ёшларнинг фанга қизиқишини орттириш, тадқиқотчилар ўртасида билимлар алмашиниш, уларнинг малакасини ошириш мақсадида юртимизда қатор халқаро ва республика миқёсида илмий тадбирлар ўтказилиши режалаштирилди. 2019 йилда жами 428 та, жумладан 137 та халқаро, 291 та республика миқёсида илмий тадбирлар ўтказилган бўлса, 2020 йилда жами 8 та йўналиш бўйича 530 та илмий тадбирлар, жумладан халқаро миқёсда 186 та, республика миқёсида 344 та ўтказилиши режалаштирилган. Илмий тадбирлар рўйхати қуйидагича: 👉2020 йилда республика миқёсида ўтказиладиган илмий ва илмий-техник тадбирлар режаси 👉2020 йилда ўтказиладиган халқаро илмий ва илмий-техник тадбирлар режаси Мазкур тасдиқланган режага мувофиқ республиканинг ҳар бир ҳудудида унинг илмий ва инновацион салоҳиятини ривожлантириш, шунингдек фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг интеграциясини кучайтиришга қаратилган республика миқёсидаги анжуманлар ташкил этилади. Ушбу анжуманларда республикадаги барча Олий таълим муассасаларининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректорлари ва илмий ташкилотларнинг илм-фан бўйича директор ўринбосарлари иштирок этади. Шунингдек ҳудудлардаги корхона ва ташкилотларнинг масъуллари иштирокида тегишли соҳанинг илмий ва инновацион йўл билан ҳал этишга қаратилган ечимини кутаётган муаммолар мавзусига бағишланган тақдимотлари билан иштирок этишлари кутилмоқда. Анжуман якуний натижаларига кўра қабул қилинган тавсия ва қарорлар асосида ҳудуднинг илмий ва инновацион салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган долзарб 3 та мавзуда ўрнатилган тартибда Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида танлов эълон қилиниши белгиланган. Ўтказиладиган халқаро илмий тадбирларда соҳанинг етакчи хорижий давлатларнинг мингдан ортиқ нуфузли олим ва мутахассислари, жумладан хорижда истиқомат қилаётган ватандош олимлари жалб этилади ва улар мазкур тадбирларда маъруза ва амалий тавсиялар билан иштирок этишлари кутилмоқда. Инновацион ривожланиш вазирлиги илмий тадбирларнинг натижадорлигини баҳолаш ва таҳлилий ҳисобот тайёрлаш учун масъул ҳисобланади. Манба: mininnovation.uz 381
1 10 11 12 13 14 19