islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Fevral 2020

Month

Ислом дини бола ҳуқуқларини туғилмасиданоқ муҳофаза қилади

Фарзандга меҳр қўйиш, бу — фақат уларнинг қорнини тўқ, устини бут қилишдан иборат эмас, балки ёшлик чоғидан бошлаб уни миллий тарбия, ахлоқ-одоб ва юксак маънавият асосида вояга етказишдир. Сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихида асосан инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига эътибор берилса-да, яқин-яқингача бола ҳуқуқлари муаммоларига аҳамият берилмас эди. Фақат XX асрнинг биринчи ярмидан бошлаб мазкур масалада халқаро ҳужжатлар қабул қилина бошланган. Жумладан, 1923 йилда англиялик Эглантайн Жебб томонидан асос солинган “Болаларни қутқаринг” халқаро кенгаши, кейинчалик “Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Декларация” (1959), “Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция” (1989) ва бошқа бир қатор халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар фикримизнинг исботи бўла олади. Исломда эса инсон ҳуқуқлари бола ҳуқуқларидан бошланади. Болалар ҳуқуқларига саккиз юз йил аввал Мовароуннаҳрда катта эътибор берилган. Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича цивилизациялар тарихида жиззахлик фақиҳ Маждуддин ал-Уструшанийнинг “Жомиъ аҳком ас-сиғор” асари мазкур йўналишдаги илк ҳуқуқий манба бўлган. Алломанинг тўлиқ номи Абул-Фатҳ Муҳаммад ибн Маҳмуд ибн Ҳусайн ибн Аҳмад Маждуддин ал-Уструшаний бўлиб, у XII асрнинг охири ва XIII асрнинг биринчи ярмида Мовароуннаҳрда яшаб, юксак илмий салоҳияти билан фиқҳ илмининг ривожига муносиб ҳисса қўшган алломалардан биридир. “Жомиъ аҳком ас-сиғор”нинг илк нашри 1982 йили ироқлик профессор Абдулҳамид Абдулхолиқ Байзалий ва иккинчи нашри 1994 йили Қоҳирада “ал-Азҳар” университети профессори Абу Мусъаб Бадрий ҳамда ўқитувчи Маҳмуд Абдурраҳмон Абдулмунъим томонидан амалга оширилган. Муфтий Усмонхон Алимов ва тарих фанлари номзоди Муслим Ризқихўжа ўғли Атаев “Жомиъ аҳком ас-сиғор”нинг Миср Араб Республикасида тайёрланган иккинчи нашрини Тошкентда сақланаётган бешта қўлёзма нусхалари билан ўзаро солиштириб, асарнинг араб тилидаги тузатилган ва тўлдирилган учинчи нашрини тайёрлаган. Асосан вояга етмаган ёш болаларнинг ҳақ-ҳуқуқларига бағишланган бу асар ҳозирги замон исломшунос ва ислом ҳуқуқи тарихи билан шуғулланувчи мутахассислар учун муҳим манба бўлиб қолади. Мусулмон оламида Маждуддин ал-Уструшанийдан кейин болалар ҳақ-ҳуқуқларига тааллуқли фиқҳий асар деярли ёзилмади. Шу нуқтаи назардан қаралганда алломанинг “Жомиъ аҳком ас-сиғор” асари болаларнинг ҳуқуқлари хусусида ёзилган деярли ягона фиқҳий асардир. Аммо болаларга тааллуқли ҳадислар тўплами мавжуд бўлиб, у имом Шамсуддин Муҳаммад ибн Аби Бакр ибн ал-Қаййим ал-Жавзия (691-751/1292-1350 й.)нинг “Туҳфат ал-мавдуд би аҳком ал-мавлуд” асаридир. Бу асар 17 бобдан иборат бўлиб, унда бола сўрашнинг мустаҳаблиги, қиз болалардан ғазабланишнинг макруҳлиги, фарзанд хушхабарини етказиш, чақалоқ қулоғига азон ва иқомат айтиш, боланинг танглайини кўтариш, ақиқа ва унинг ҳукмлари ва у ҳақидаги ихтилофлар, бола сочини олиш ва соч оғирлигича садақа бериш, исм қўйиш вақти ва мажбурийлиги, болани хатна қилиш ва унинг ҳукмлари, қулоқ тешиш ҳукми, болаларнинг овқат ейиш одоблари, эмизикли боланинг сўлагига доир ҳукмлар, болаларни ўпиш, уларга одоб ва илм бериш, болаларни тарбиялашдаги бошқа фойдали масалаларни ўз ичига олган мухтасар асардир. “Жомиъ аҳком ас-сиғор” асарида фиқҳга оид юздан ортиқ китобларда тарқоқ ҳолда берилган болаларга тааллуқли шаръий фатволар йиғиб, тизимлаштирилган ва батартиб жамланган. Бу асар дунёга келиши учун Маждуддин ал-Уструшаний ҳанафий мазҳабининг ўз давригача яшаб, ижод этган 120 дан ортиқ фақиҳларининг фикрларини мужассам қилган. Шу жиҳатлари билан бу мукаммал асар ҳозирги замон исломшунос ва ислом ҳуқуқи тарихи билан шуғулланувчи мутахассислар учун муҳим манба ҳисобланиши билан бир қаторда замонавий ҳуқуқшунослик учун ҳам тарихий аҳамият касб этади. Ислом ҳуқуқшунослиги асосида битилган ушбу асарда болалар ҳуқуқлари бўйича келиб чиқадиган муаммолар одилона ҳал қилиниб, ижтимоий ҳаётда болаларнинг хавфсизлиги ва асосий ҳуқуқларининг дахлсизлигини таъминлаш билан боғлиқ кўплаб саволлар муҳокама...

“Катта Лангар Қуръони” саҳифалари таъмири давом этмоқда

Жорий йилнинг 5 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси кутубхонаси лабараториясида маҳаллий ва хорижлик мутахассислар  ҳамкорлигида “Мўйи муборак” музейида сақланаётган “Катта Лангар Қуръони” саҳифаларини  таъмирлаш ишларининг навбатдаги  босқичи бошланди. Ушбу жараён билан танишиш ва назорат қилиш учун ўзбек-француз қўшма илмий кенгашининг аъзолари: Франциянинг Лувр музейи Ислом санъати департаменти директори Яник Линц, Франция Миллий кутубхонаси собиқ раҳбари Франсис Ришар, археологлар Рокко Рантье ва Франц Гране ҳамда ЎзР ФА Санъатшунослик институти директори Шокир Пидаев лабараторияда бўлишди. Ушбу қадимий Қуръони карим саҳифаларини таъмирлаш ишларининг биринчи босқичи 2019 йил 7-11 ноябрь кунлари якунланган эди. Шу кунларда бўлаётган таъмирлаш ишларининг навбатдаги босқичини франциялик мутахассислар Аксель Дело, Ауреля Стрери, Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси бўлими бошлиғи Шаҳноза Ишматова, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ходими Шухратуллоҳ Пўлатов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакиллари Камолиддин Маҳкамов ва Саидраҳмат Икрамов амалга оширмоқда. Ушбу таъмир ишлари Юртбошимизнинг 2017 йил 24 майда “Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2019 йил 21 сентябрдаги топшириғи асосида Маданият Вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан “Катта Лангар Қуръони” саҳифаларини таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан қадимий ёзма манбаларни сақлаш ва тадқиқ қилиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Жумладан, маҳаллий мутахассислар хорижнинг илғор тажрибаларини ўрганмоқда, соҳанинг етук мутахассислари иштирокида ўқув-машғулотлар ташкил этилди, хорижнинг малакали экспертлари юртимизга таклиф этилди. Маълумот учун, Ўзбекистон мусулмонлари идораси музей-кутубхонасида сақланаётган VIII асрга оид Ислом оламидаги энг қадим тарихга эга Мусҳаф қўлёзмаларидан бири бўлган “Катта Лангар Қуръони” саҳифалари Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги “Лангар ота” масжидида узоқ сақлангани учун шу номни олган. У XIX асрда муқоваланган. Юртимизда “Катта Лангар Қуръони”нинг 16 та саҳифаси бор. Уларнинг бир саҳифаси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқ қўлёзмалари институтида, иккитаси Бухоро вилоят кутубхонаси ва Бухоро давлат музей қўриқхонасида, 13 саҳифаси Ўзбекистон мусулмонлар идораси кутубхонасида сақланмоқда. “Катта Лангар Қуръони”нинг юртимизга қандай келиб қолгани ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Илмий тадқиқотлар хулосасига асосан нодир қўлёзма VIII асрнинг охирги чорагида – араб грамматикаси қоидалари шаклланган даврда ёзилган. Тахминларга кўра, “Катта Лангар Қуръони”нинг умумий ҳажми 206 саҳифани ташкил этган. Ҳозирда уларнинг фақатгина 97 саҳифаси сақланиб қолган бўлиб, уларнинг 81 таси Санкт-Петербургдаги Шарқ қўлёзмалари институтида сақланади. Камолиддин МАҲКАМОВ, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Кутубхонаси мудири, Тошкент ислом институти ўқитувчиси Манба: muslim.uz 613

Самарқандда туғилиб, етукликка эришган алломани бугун бутун дунё ўрганмоқда

Маълумки, жорий йил 3-5 март кунлари Самарқанд шаҳрида “Имом Абу Мансур Мотуридий ва Мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусида халқаро конференция ўтказилади. Калом илми султони таваллудининг 1150 йиллиги муносабати билан ташкил этилаётган ушбу нуфузли анжуманга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Жумладан, Самарқанд шаҳридаги қадимий Чокардиза қабристонида барпо этилган Имом Абу Мансур Мотуридий мақбарасида таъмирлаш ишлари давом этмоқда. Дунёнинг турли мамлакатларидан йирик мотуридийшунос уламолар, нуфузли таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот марказлари раҳбарлари иштирок этиши кутилаётган анжуман мақбара зиёрати билан бошланиши кўзда тутилган. -Мотуридий Самарқандда туғилиб, шу ерда ўқиб, ўрганиб, ўз юртидан четга чиқмай шундай етукликка эришган, — дейди Имом Абу Мансур Мотуридий мақбараси раҳбари ёрдамчиси Саидазимхон Ҳабибов. – Буюк муҳаддис Имом Бухорий вафот этиши билан Самарқандда яна бир ислом дини уламосининг дунёга келиши ҳам бежиз бўлмаса керак. Шу боис, бугун дунёда 70-75 фоиз мусулмонлар Имом Абу Мансур Мотуридий таълимотига амал қилади. Ўша даврда динимизда турли оқимлар, ақидалар авж олади. Мотуридий ислом динининг асл моҳиятини, тўғри амалларини яратган. Шунинг учун ҳам ислом оламида бу буюк зотни ўрганишга қизиқиш жуда юқори. Бизнинг мақбарада ҳам ушбу жиҳатлар инобатга олинган ҳолда, нуфузли анжуманга пухта тайёргарлик кўрилмоқда. Айни пайтда “Вақф” хайрия жамоат фонди маблағлари ҳисобидан мақбара таъмирланмоқда. Тез кунларда белгиланган чора-тадбирларга мувофиқ мақбара ҳудудини ободонлаштириш, шаҳар марказидан мақбарага олиб келувчи йўлларни таъмирлаш ишлари ҳам амалга оширилади. Маълумотларга кўра, мақбара жойлашган Чокардиза қабристони ҳудуди 20 гектарга яқин бўлган. Тахминан бу ерда 1 миллион 444 минг олиму уламо қабри бўлган. Уларнинг 400 таси Муҳаммад исмли мужтаҳидлардир. Манба: uza.uz 483

Буюк Британия мусулмонлари сони 3 миллиондан ошди

Буюк Британия қироллиги миллий статистика бюросининг хабарига кўра, мусулмонларнинг сони 2019 йил якуни бўйича 3 миллион нафардан ошган. Лондоннинг баъзи қисмларида мусулмонлар аҳолининг 50 фоизини ташкил этиши таъкидлаанган. Ҳолат шу даражада қолса, мазкур жойларда яқин ўн йилликда мусулмонлар аҳолининг аксариятини ташкил этиши айтилган. Расмий маълумотларга асосан, Англия, Шотландия ва Уэльснинг мусулмон аҳолиси 3 363 210 нафар, яъни аҳоли умумий сонининг 5,9 фоизидир. Бу ҳақда The Sun маълумот берган (https://azon.uz/content/views/buyuk-britaniyada-musulmonlar-soni-rasma). 2018 йил маълумотларича Лондонда 1,26 миллион нафар Исломга эътиқод қилувчилар яшаган, бу пойтахт аҳолисининг 14,2 фоизидир. Мусулмонлар сони ортар экан, христианлар сони камайиб бормоқда. Сикхлар, яҳудийлар ва буддистларнинг сони аввалги даражада қолган. Манба: muslim.uz 444

Глобаллашув шароитида ёшларимизни ёт ғоялардан асраш – муҳим ва долзарб вазифа

Ҳар қандай давлатнинг тарихий тараққиёт йўлидан маълумки, юртнинг жадал ривожланиши, муайян ютуқларга эришиши, халқнинг фаровон бўлиши ўша давлатда ёшлар таълим-тарбияси ва келажагига бериладиган эътибор даражасига чамбарчас боғлиқ. Шу маънода, Ўзбекистонда ёшлар масаласи давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Бугунги кунда мамлакатимизда ёшларни бутун дунё тинчлигига жиддий хавф туғдираётган экстремизм ва терроризм ғоялари таъсирига тушиб қолишларини олдини олиш, “жаҳолатга қарши маърифат” улуғвор ғоя асосида профилактик тадбирлар олиб борилмоқда. Айниқса, ахборот технологияларининг ривожлангани, интернетдан фойдаланувчилар сони кўпайгани сари ёшларни ёт ғоялардан, турли таҳдидлардан асраш тобора муҳим вазифага айланмоқда. Эндиликда ёшлар тарбияси билан бевосита боғлиқ бўлган бу иш барчанинг зиммасига ҳам катта масъулият юкламоқда. Жорий йилнинг 6 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг мажлислар залида Тошкент ислом институтининг юқори курс талабалари билан “Ёшларни экстремистик ташкилотларига кириб қолишларини олдини олиш” мавзусида маънавий-маърифий учрашув ўтказилди. Ушбу тадбирда ЎМИ раиси ўринбосари Ў.Ҳасанбоев, Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мудири С.Шерхонов, Фатво бўлими мудири в.б Ғ.Холбоев, ТИИ ректори У.Ғофуров, проректорлар У.Ходжаев ва Ж.Мелиқўзиев иштирок этдилар. Тадбирда ЎМИ раиси ўринбосари Ў.Ҳасанбоев маъруза қилиб, бугунги кунда олий неъмат бўлган тинчлик осойишталикка раҳна солаётган турли экстримист ва террорчи ташкилотлар, уларнинг сохта даъволари ва ғояларининг асл мақсади, уларнинг олиб бораётган тактик ҳаракатлари ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди ва уларни аниқ мисоллар орқали ёритиб берди. Шу билан бирга, тадбирда ёш авлодни маънавий-ахлоқий тарбиясига таъсир кўрсатадиган ахборот хуружларидан асраш, хавфсиз интернет муҳитини шакллантириш учун Президентимизнинг “жаҳолатга қарши маърифат” улуғвор ғояни бош мезон сифатида олиш кераклиги алоҳида таъкидланди. Ушбу ўтказилган учрашувда талаба-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди ва қимматли маълумотларга эга бўлдилар. А.Аллаберганов, ТИИ Талабалар кенгаши раиси  590
1 12 13 14 15 16 19