islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Fevral 2020

Month

ЯНГИЛИК: ISESCO ТАШКИЛОТИ НОМИ ЎЗГАРДИ

2020 йилнинг 29 январь куни Бирлашган Араб Амирликларининг Абу Даби шаҳрида Фан, таълим ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти (ISESCO) Ижроия қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда бир қатор муҳим масалалар қатори ташкилот фаолиятини кенгайтириш ва номини шунга мувофиқ равишда янилаш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Демак, мазкур анжуманда ташкилот ўз номини Фан, таълим ва маданият масалалари бўйича Ислом олами ташкилоти – IСESCOга ўзгартиргани тўғрисида қарор қабул қилинди. Эндиликда ташкилот номи инглиз тилида Islamic Countries Educational, Scientific and Cultural Organisation (ICESCO) деб юритилмоқда. Араб тилида  منظمة العالم الإسلامي للتربية والعلوم والثقافة   номини олди. Ташкилот номини ўзгартиришдан кўзланган асосий мақсад — унинг вазифаларини янада кенгроқ англаш, моҳиятини чуқурроқ тушуниш ва халқаро миқёсдаги фаолиятини кенгайтириш, хамкорлик уфқларини очишга қаратилган, — деди IСESCO Бош директори доктор Салим М.Малик. — Янги ном ташкилотнинг таълим, фан, маданият ва халқаро алоқа соҳаларида илгари сурадиган цивилизация миссиясининг моҳиятини ҳамда унга эришиш учун қўйилган мақсад ва вазифаларни аниқ акс эттиради. Ўтказилган мажлис давомида Ижроия қўмита ташкилотнинг янги йўналишлари, жумладан, 2020-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар режаси, 2020-2030 йилларга мўлжалланган янги ўрта муддатли Стратегик режа ҳамда Бош директор томонидан Кенгашга тақдим этилган бир қатор ташкилий масалалар кўриб чиқилди. Манба: iiau.uz 1 311

ASIA ALLIANCE BANK Ислом дини талабларига мувофиқ банк хизматларини йўлга қўяди

2020 йил якунига қадар ASIA ALLIANCE BANK Ислом хусусий секторни ривожлантириш корпорацияси (ИХСРК) билан ҳамкорликда «Исломий дарча» фаолиятини йўлга қўяди. Айни пайтда Ўзбекистон барча соҳаларда тарихий ўзгаришларни бошдан кечирмоқда. Бу жараёнда мижоз талабига мос, жаҳон тажрибасига асосланган талабгир маҳсулотларни таклиф этувчи, шу жумладан Ислом дини молиясига мувофиқ келувчи янги, замонавий банк сектори трансформацияси алоҳида диққатни жалб қилади. Шу боис ASIA ALLIANCE BANK, давлат раҳбари томонидан 2017 йил 20 декабрда белгилаб берилган «Халқаро ва хорижий молия институтлари билан ҳамкорликнинг самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори ва 23 май 2019 йилда қабул қилинган «Ислом Тараққиёт Банки гуруҳи ва Араб Мувофиқлаштириш гуруҳи жамғармалари билан ҳамкорликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ икки томонлама ҳамкорликни изчил ривожлантириб бормоқда. Жумладан ASIA ALLIANCE BANK делегациясининг Жидда (Саудия Арабистони) шаҳрига 2019 йил ноябрь ойидаги ташрифи доирасида Ислом тараққиёт банки гуруҳига кирувчи Ислом хусусий секторни ривожлантириш корпорацияси (ИХСРК) билан ҳамкорлик бўйича қатор келишувлар имзоланди. Ўзбекистон Республикасида кичик бизнес субъектлари ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни молиялаштириш учун 10 миллион АҚШ доллари қийматдаги келишув имзоланди. Кўп йиллардирки ИХСРК молиялаштириш йўналишлари иқтисодиётнинг турли соҳаларида инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш ортидан ҳаётга татбиқ этиш ҳамда ривожлантиришни жадаллаштириш имконини бермоқда. Бундан ташқари, ўзаро йўлга қўйилган ҳамкорликни ҳисобга олган ҳолда ИХСРК томонидан берилувчи маслаҳатлар ёрдамида ASIA ALLIANCE BANK кенг қамровли банк маҳсулотларини тақдим этувчи «Исломий дарча» фаолиятини йўлга қўяди. Бу келишувни амалга ошириш доирасида 2020 йилнинг 3-4 февраль кунлари ASIA ALLIANCE BANK банкида ИХСРК вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Банк раҳабарияти билан учрашувда Ислом молия институтлари Департаменти директори жаноб Mohamed Maher Mannai, IT-лойиҳаларини бошқариш бўйича эксперт жаноб Abdullah Khamis ва лойиҳа раҳбари Музаффар Низомиддиновлар қатнашдилар. ИХСРК вакиллари билан учрашув давомида банк раҳбариятига исломий молиялаш бўйича тақдимот ўтказилди. ИХСРК ва ASIA ALLIANCE BANK ҳамкорлигида бошланган ишлар доирасида 2020 йил охирига қадар алоҳида тузилма шаклида йўлга қўйиладиган «Исломий дарча» фаолияти шариат аҳкомларига мувофиқ банк хизматларини тақдим этиши алоҳида таъкидланди. Мазкур лойиҳанинг улкан аҳамиятини ҳисобга олган ИХСРК вакиллари ўтган музокаралар самарасини юқори баҳоладилар. ASIA ALLIANCE BANK филиалларида шариат аҳкомларига мувофиқ келувчи маҳсулотлар ва хизматлар йўлга қўйилиши корпоратив мижозлар ҳамда жисмоний шахсларга амалдаги банк хизматларига муқобил хизматлар яратилиши, бу эса ўз навбатида Ўзбекистон аҳолисининг молиявий талабларига мос тушиши, аҳолига қўшимча қулайликлар яратилишини англатади. Манба: kun.uz 444

Қуръон қироатига бериладиган ажр

Абу Умома розияллоҳу анҳу айтадилар: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Қуръон ўқинглар, чунки у қиёмат куни ўз соҳибларига шафоатчи бўлади” деганларини эшитдим”. Муслим ривояти. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ким Аллоҳнинг Китобидан битта ҳарф ўқиса, унга битта ҳасана ёзилади, ёзилганда ҳам ўн баробар қилиб ёзилади. “Алиф лам мим” битта ҳарф демайман. Балки, “Алиф” битта ҳарф, “Лам” битта ҳарф, “Мим” битта ҳарфдир”. Термизий ривояти. Агар Қуръони каримдаги ҳарфларнинг сони тахминан 340740 та деб олсак, Қуръонни бир марта тўлиқ хатм қилган кишининг ажри жуда улкан бўлишини билиб оламиз. Яъни, ҳар бир ҳарфига бир яхшилик ўн баробар қилиб ёзилишини ҳисобга олсак, Қуръонни тўлиқ ўқиб чиққан одамга бериладиган ажр 340740 та бўлади. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Ҳар бир ҳасана ўн баробар қилиб ёзилишини унутмайлик. Демак, 340740 ни 10 га кўпайтирсак, натижа 3407400 бўлади. Бунча ажр Қуръонни бир марта ўқиган кишига берилади. Агар биз ҳар ойда Қуръонни бир мартадан хатм қилиб борсак, у ҳолда Аллоҳнинг изни билан бир йилда 40888800 та ажрга, ҳасанага эга бўламиз. Ҳа, азизлар, Аллоҳнинг марҳамати кенг. У зот бизга берган ваъдасига асло хилоф қилмайди. Фақат биз ихлос билан, чин қалбимиздан, Аллоҳнинг розилигини кўзлаб адо этсак, ваъда қилинган ажру мукофотларга албатта эришамиз. Аллоҳ таоло барчамизни Қуръонни доимий тарзда ўқиб, унга амал қилувчилардан қилсин. Омин! Нозимжон Ҳошимжон таржимаси Манба: muslim.uz 452

Ўзбекистонда диний туйғулар ва муқаддас манбалар таҳқирланишига йўл қўйилмайди

Сўнги вақтларда ижтимоий тармоқ саҳифаларида динга оид мавзуларда турли чиқишлар кўпайиб бормоқда. Аввало диний таълимот ўта нозик ва ҳассос бўлгани туфайли муайян дин номидан ва унинг моҳияти ҳақида фақатгина мутахассислар муносабат билдиришлари мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз. Шуни қайд этиш лозимки, Ўзбекистон фуқароси (у ким бўлишидан қатъий назар) Конституция ва қонунларга риоя этиши, бошқа кишиларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишга мажбурдир. Юртимиз ҳудудида диний манбалар, қадриятлар, муқаддас туйғулар ҳурмат қилиниши шарт. Уларга нисбатан ҳақоратли сўз ишлатиш, ёмон муносабатда бўлишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон аҳолисининг 90 фоизидан ортиғи Ислом динига эътиқод қилади. Юртимизда мўмин-мусулмонлар учун диний аҳкомларни адо этиш учун кенг имконият яратилган. Сўнги йилларда ушбу соҳада амалга оширилаётган ишлар нафақат юртимиз аҳолиси, балки бутун мусулмон дунёси томонидан эътироф этилмоқда. Таассуфки, мўмин-мусулмонларнинг ҳақ-ҳуқуқларига катта эътибор берилаётган бир даврда уларнинг эътиқодларига тааллуқли масалаларда кенг жамоатчилик орасида салбий руҳдаги, кескин баҳс ва мунозараларга сабаб бўладиган фикр-мулоҳазаларнинг ифода этилиши ташвишланарли ҳол. Қуръони карим – Аллоҳ таолонинг муқаддас китоби. Ундаги сура ва оятларни инсонлар томонидан таъқиқлашга уриниш, Қуръони каримга нисбатан бундай фикр айтиш мантиқсизлик. Жамият мавжуд устувор ғояга қарши фикрлар ташлаш оқибатида, норозиликлар келиб чиқиши, ихтилофлар юзага келиши мумкинлиги воқеъликда маълумдир. Тарихда эса шундай ишларнинг якуни қандай аянчли якун топгани кўпчиликка маълум. Бугунги Ўзбекистон бутун дунёга ўзининг ҳақли равишда бебаҳо тарихи ва маданиятини тақдим этар экан, албатта ислом таълимотига ўзининг беқиёс ҳиссасини қўшган аллома аждодлари ва уларнинг асарлари билан фахрланади. Дунёни ўзига жалб этаётган ислом меъморчилиги ва санъати билан зиёрат туризмини кучайтирмоқда. Сўнги йилларда айнан ислом дини билан боғлиқ бўлган диний-маърифий муассасалар – Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Абул Муъин Насафий илмий маркази, Халқаро ислом академияси ташкил этилгани халқимиз ва халқаро ҳамжамият томонидан эътироф этилмоқда. Буларнинг барчаси халқимиз тарихини тўғри англатиш ва эътиқодини тўғри шакллантиришга қаратилган. Яна бир муҳим жиҳатни ёдда сақлаш зарур. Интернет тармоқларидаги воқеа-ҳодисаларга фикр-мулоҳаза билдириш асносида эҳтиросларга берилмасдан, донишмандларча вазмин ва оғир-босиқ бўлиш лозим. Соф эътиқодли, кенг дунёқарашли киши бундай вазиятда қалб ва ақл амри билан иш тутади. Ҳиссиёт ва фитнага солмоқчи бўлганларга имкон бериш ақлдан эмас. Шу ўринда, муқаддас Қуръони каримни ўзгаришсиз сақланиши ҳақидаги Ҳижр сурасидаги: «Албатта, бу зикрни (яъни Қуръонни) Биз ўзимиз нозил қилдик ва уни Ўзимиз сақлагувчимиз» оятини эслаган ҳолда, ҳадиси шарифда айтилганидек “Мўмин киши оқил, фаросатли, зийрак ва ҳушёр бўлади”. Сўзимиз якунида “Сафар Каттабоев” номли профил эгаси ва Интернет фойдаланувчиларини Ислом динининг мўътабар манбалари ва қадриятларига тааллуқли мавзуларда салбий баҳс-мунозаралар келтириб чиқарадиган фикрларни тарқатишдан сақланишга қатъий чақирамиз. Зеро, Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунида фуқароларнинг диний эътиқоди билан боғлиқ ҳис-туйғуларини ҳақоратлаш, диний қадриятларни оёқ ости қилиш, амалдаги қонун ҳужжатларида миллатлараро адоват уйғотиш, ахлоқий негизларни ва фуқаровий тотувликни бузишда, вазиятни беқарорлаштирувчи уйдирмаларни тарқатиш ифодаланган хатти-ҳаракатларни содир этганлик учун ҳам жавобгарлик белгиланганлигини сира унутмаслик кераклиги тўғрисида огоҳлантириб ўтамиз. Дин ишлари бўйича қўмита Матбуот хизмати Манба: religions.uz 445

Тошкент ислом институти ўқитувчиси Миср Араб Республикасида ўтказиладиган 27- халқаро Қуръони карим мусобақасида қатнашади

Шу йилнинг 8-13 февраль кунлари Қуръони каримни ёддан ўқиш ва тафсир қилиш  бўйича  Миср Араб Республикасининг Қоҳира  шаҳрида  27- халқаро   Қуръони карим мусобақаси ўтказилади. Мазкур  мусобақа  машҳур  Қуръон ҳофизларини  Аллоҳ таолонинг каломи шарифига кўрсатган беқиёс хизматлари учун тақдирлашнинг юксак намунаси сифатида таниқли машҳур Қуръон ҳофизи, марҳум Шайх Абдулбосит Абдуссомад номи билан аталиб, унда марҳум Шайх Абдулбосит Абдуссомаднинг оила аъзолари ҳам фахрий меҳмон сифатида қатнашади. Мазкурм қуйидаги 4 йўналишда бўлиб ўтади: Қуръони каримни тажвид қоидаси асосида тўлиқ ёддан билиши билан бирга Қуръони каримнинг луғавий маъноларини ҳам билиши. Қуръони каримни тажвид қоидаси билан тўлиқ ёддан ўқиб бериши. Қуръони каримни тажвид қоидаси билан тўлиқ ёддан ўқиб бериши (Африка давлатлари қорилари учун). Қуръони каримни тўлиқ тажвид қоидаси билан ёддан билиши, ўсмирлар учун (иштирокчининг ёши 12 ёшдан ошмаслиги керак). Маълум қилинишича, бу йилги мусобақада таклиф қилинган  65 та давлатдан қорилар иштирок этади. Юртимиздан Тошкент ислом институти “Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқитувчиси Валихон қори Азимбоев Қоҳира  шаҳрида бўлиб ўтадиган Шайх Абдулбосит Абдуссомад номли 27-халқаро   Қуръони карим мусобақасининг биринчи йўналишида қатнашиши учун кеча Миср Араб Республикасига жўнаб кетди. Биз вакилимизга ушбу нуфузли мусобақада совринли ўринни қўлга киритишида Аллоҳдан муваффақият ва омадлар тилаб қоламиз. ЎМИ Халқаро  алоқалар  бўлими Манба: muslim.uz 484
1 13 14 15 16 17 19