islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Fevral 13, 2020

Day

Халқаро Қуръони карим мусобақасида институтимиз ўқитувчиси муносиб иштирок этди

Шу йилнинг 8-13 февраль кунлари Қуръони каримни ёддан ўқиш ва тафсир қилиш бўйича Миср Араб Республикасининг Қоҳира шаҳрида 27- халқаро Қуръони карим мусобақаси бўлиб ўтди. Мазкур мусобақа машҳур Қуръон ҳофизларини Аллоҳ таолонинг каломи шарифига кўрсатган беқиёс хизматлари учун тақдирлашнинг юксак намунаси сифатида таниқли машҳур Қуръон ҳофизи, марҳум Шайх Абдулбосит Абдуссомад номи билан аталди. Тўрт йўналишда ўтказилган мазкур нуфузли мусобақада вакилимиз Тошкент ислом институти ўқитувчиси Валихон қори Азимбоев Қуръони каримни тажвид қоидаси асосида тўлиқ ёддан ўқиб бериш билан бирга Қуръони каримнинг луғавий маъноларини ҳам билиши йўналишида қатнашди. Мусобақа давомида 65 та давлатдан келган етук қорилар ўзаро рақобатлашди. Мусобақа иштирокчилари учун Миср Араб Республикасининг диққатга сазовор жойларига зиёрат ташкил қилинди, унда иштирокчилар Қоҳира шаҳрининг марказида жойлашган Миср тарихий музейига ташриф буюрдилар. Иштирокчилар Миср тарихи, унинг асрлар оша маданияти тўғрисида маълумотларга эга бўлишди. Халқаро алоқалар бўлими Манба: muslim.uz 435

Салафийлик – халқимизга ёт оқим

Охирги йилларда аксар бемазҳаблар тарафидан саҳоба ва тобеинларга эргашиш ниқоби остида “салафийлик” даъвосидагилар кўпайди. Салафийлик ҳаракати ўзларини салафи солиҳларга эргашаётганларини даъво қилувчи ҳаракат сифатида тахминан IV-ҳижрий асрда юзага келган. Улар ўша даврда ашъарийлар билан қарама-қарши бўлишган. Ашъарий ва мотурийдий таълимотларини бир қанча масаларда, хусусан, Аллоҳнинг сифатларини таъвил қилишда айблашади. Улар Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳга эргашганларини даъво қилишса-да, ўша даврда ҳанбалийлар томонидан танқидга олинган. VII-ҳижрий асрга келиб Аҳмад ибн Таймия фаолиятидан сўнг салафийлик ҳаракати назарий жиҳатдан ривож топди. Бугунги кун салафийлари Аҳмад ибн Ҳанбал, Ибн Ҳазм, Ибн Таймия, Ибн Қайюм ал-Жавзий, Муҳаммад ибн Али аш-Шавконий, Аҳмад Шокир каби қадимги уламоларни ўзларига йўлбошчи, деб билишади. Яқин замондаги уламолардан Абдулазиз ибн Абдуллоҳ, Абдулазиз ибн Боз, Носириддин Албоний, Муҳаммад Ийд ал-Аббосий каби олимлари мавжуд. Ибн Таймия ва унинг издошлари Қуръон ва ҳадисда келган Аллоҳ таолонинг сифатларини қандай бўлса шундай тушуниш керак дейди. Масалан, “Аллоҳ таолони дунё осмонига тушиши”ни шундайлигича тушуниш керак ёки булутлар устига Аллоҳ таолони тушади дейишади ва унга маконни собит қилишади, ваҳолангки Аллоҳ таоло макон ва замондан беҳожат зотдир. Наждлик Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобнинг издошлари ҳам бугун “ваҳҳобий” деган атамадан воз кечишиб, ўзларини “солиҳ салафлар йўлидамиз” деб иддао қилишмоқда. Ўша “салафийлик” тарғиботчилари орасида Муҳаммад Носируддин Албоний беназир ва доҳийлик касб қилган шахслардан биридир. Салафийлар Носир Албонийга баҳо беришда жуда ҳаддан ошишган. Уни “Аср муҳаддиси”, “Суннат билимдони”, “Суннат ҳомийси” ва ҳоказо унвонлар билан лақаблаб олишган. Салафийлар ақидавий масалаларда ғулувга кетганлиги боис, аҳли сунна ақидаларига зид бўлган бир қанча фикрларни айтишган.. Улар сўфийлик тариқатларини танқид қилишади. Ибн Таймийя бир қанча масалаларда аҳли сунна уламолари ижмосига зид фикрларни билдирган. Жумладан: – У Қуръони карим Аллоҳнинг каломи ва у  махлуқ эмас, лекин Қуръон қадим ҳам эмас, дейди. –  У дўзахни абадий эмаслигини айтганлиги ҳақида ривоятлар мавжуд. Шунингдек, салафийлар орасида охирги йилларда фиқҳий ва ҳатто ақидавий аҳкомларда ҳам Албоний фикрларига мурожаат қилиш ҳолатлари кўпайди. Қуйида “Салафийлик” оқими раҳнамоларидан бири Носир Албонийнинг тўрт мазҳаб ақидаси ва фиқҳига хилоф равишда чиқарган бемаза фатволари келтирилдики, гуручни тозалаш учун унинг ичидан курмаклари терилганидек, аҳли сунна эътиқодли ҳар бир киши бу фатволар билан танишиб чиқиши лозим бўлади. Носир Албонийнинг баъзи фатволаридан кулгисангиз, айрим жойларда бу одамга ачиниб йиғлагнгиз ҳам келади. Ислом дини фиқҳи ва ақидаси билан қизиққан ҳар бир кишининг Носир Албоний номига кўзи тушган бўлса керак. Зотан салафийлар томондан тарқатилган кўплаб рисола ва мақолаларда бу одамнинг номи албатта бир неча бор зикр қилиб ўтилади. Шу нуқтаи назардан токи сизнинг эътиқодингизда Носир Албоний буюк ислом олими сифатида шаклланиб қолмаслиги, ўзингиз билмаган ҳолда унга тобе бўлиб қолмаслигингиз учун унинг асл салафи солиҳларга қарши чиқарган фатволарини ошкор қилинди. Токи унинг асли ким эканини сиз аниқ ва равшан билиб олинг! Носир Албонийга туҳмат, деган фикр пайдо бўлмаслиги учун ҳар бир фатвонинг аниқ манбаси унинг тагида алоҳида изоҳ сифатида ёзиб кўрсатилди. Демак, Носир Албонийнинг аҳли сунна ақидаси ва фиқҳига зид чиқарган фатволари: Аллоҳ таоло ҳақида Аллоҳ азза ва жалланинг икки кўзи бор[1]. Аллоҳ талонинг болдири бор[2]. Аллоҳ таолонинг ҳаққоний қўли бор[3]. Зеҳк – кулишлик Аллоҳ таолонинг сифатларидан биридир[4]. Иймон Аллоҳ таоло осмонда мавжуд деб иймон келтириш билан бўлади[5]. Пайғамбар ва расуллар ҳақида Пайғамбарларнинг гуноҳлардан поклиги мутлақо поклик...