islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Fevral 14, 2020

Day

“Валентин куни“ – беҳаёлик тантанаси

Ҳар “баҳорда“ шу бўлар такрор Эркак ва аёл, йигит ва қиз ўртасидаги муносабатлар яқин-яқингача ўта нозик масала саналиб келган. Унаштирилган йигит-қизлар то тўй ўтмагунча қуда томон вакилларидан ўзларини олиб қочиши, момоларимиз ҳурмат юзасидан ўз тан-маҳрамларини бош фарзанд исми билан чақириши, боболаримиз номаҳрамлар олдида ҳатто аёлининг исмини тилга олмагани ҳам ана шундай гўзал қадриятлар сирасига кирган. Етти-ёт бегоналар олдида қучоқлашиб, муҳаббат изҳор қилиш, тўйларда ҳамманинг олдида ғарбона рақс тушиш, “love story”ларини кўз-кўз этишлар ҳақида-ку гап ҳам бўлиши мумкин эмасди. Албатта, Ғарбнинг ҳам ўзига хос бетакрор маданияти, санъати, фалсафаси бор ва уларга ҳурмат билан ёндашишга ҳақлимиз. Шу билан бирга, Ғарбнинг ҳар қандай таомилини кўр-кўрона қабул қилиш, уларни амалда қўллаш ўз миллий менталитетимизга очиқ-ошкор ҳурматсизлик намойиши эканини ҳам тушунамиз. Бироқ, афсуски, аҳоли, айниқса, ёшларимиз ҳали-ҳамон ғарб “анъаналари”га кўр-кўрона эргашаётгани ҳар биримизни ташвишга солади. 14 февраль қандай кун? Ана шундай иллатлардан бири бу шубҳасиз 14 февралнинг “Авлиё Валентин куни” ёки оддийгина айтсак “Севишганлар куни” сифатида нишонланишидир. Тўғри, бугун дунёнинг кўпгина мамлакатларида бу кун расман бўлмаса-да, ёшлар томонидан оммавий тарзда байрам қилинади. Бундай “тантана” юртимизга ҳам кеча ёки бугун кириб келгани йўқ. Бир пайтлар турли радио ва телеканалларимиз, кўнгилочар нашрлар саҳифаларида бу кун муносабати билан турли жўшқин табриклару, “севги ҳикоялари”, дил изҳорининг антиқа кўринишлари тарғибига зўр берилгани ҳам сир эмас. Муайян чора-тадбирлар туфайли бундай “кампания”нинг “шовқини” босилгандек. Аммо, ёшларимиз бу кунни бутунлай “унутиб” юборгани йўқ. Айни шу “айём” арафасида бозор ва расталар, дўконларида “Севишганлар куни” тимсолларини акс эттирувчи турли ҳадялар, откриткалар, ўйинчоқлар савдоси авж олади. Гул сотувчиларининг “кетмони учади”. Кафе ва ресторанлар “ишқ аҳли”нинг ташрифидан “обод” бўлади. Ҳатто унаштирилган бўлғуси “келин-куёв”ларнинг айнан шу куни учрашишлари, бир-бирига совға жўнатишлари одатий тус олган. Айрим “учар” тадбиркор шоуменлар “Севишганлар куни”га бағишланган байрам дастурларини “Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг таваллуди” билан ниқоблашга ҳам уринишади. Табиийки, бундай “кечалар”да Бобур Мирзонинг номи нари борса бир-икки марта тилга олинади, холос. Санъатимиз “юлдузлари” эса, азалий мавзудаги қўшиқлари билан жуфт-жуфт бўлиб ташриф буюрган тадбир меҳмонларини хушнуд этишади. Бу нима? Буюк саркарда ва шоир бобомиз руҳини таҳқирлаш эмасми? Савол туғилади: нега ўша “фидойи”лар 9 февраль – Ҳазрат Навоийнинг ёки 9 апрель – Соҳибқирон Амир Темурнинг таваллудига бағишланган маърифий тадбирлар ўтказишмайди? Жавоби ўзингизга маълум. Ўйлаб кўрайлик: муҳаббат аталмиш покиза, илоҳий туйғунинг аллақандай сохта байрамлару бачкана “урф-одатлар”, ялтироқ сувенирлар билан ўлчаниши унинг қадр-қимматини тушириб юбормаяптими? Бугун “севишганлар куни”да андишаю ор-номусни унутиб, бир-бирига бўлган оташин “севгиси”ни оламга ёйишга уринаётган ошиқ-маъшуқлар бир неча ой, ҳафта ва ҳатто саноқли кунлардан сўнг бир-биридан безиб, бошқа “эрмак” излашга тушиши ҳам бор гап-ку? Авлиё Валентиннинг “каромати” Келинг, бу ҳақдаги мулоҳазаларни давом эттиришдан аввал ёшларимизнинг “тақвими”дан ўрин олган ушбу “байрам”нинг тарихига бир кўз ташласак. Хўш, “Авлиё Валентин” деганлари ким ўзи? “Ул зоти шариф” нима “каромат кўрсатганлар?” Маълумотларга кўра, милоддан аввалги учинчи асрда Қадимги Римда ёш болалар ўлими жуда кўпайиб кетади. Туғилиш даражаси кескин пасаяди. Бу эса ҳукуматни ташвишга солади. Эрамиздан аввалги 276 йилда бир коҳин туғилиш даражасини ошириш учун ўзига хос усулни тавсия қилади. Яъни эркаклар қадимги Рим маъбудларига қурбонлик қилинган жониворларнинг терисидан қамчи ясаб қип-яланғоч ҳолда шаҳарга кўчалари бўйлаб югурадилар ва дуч келган аёлларни “илоҳий қамчи” билан савалайдилар. Бу одат ҳар йилги анъана тусини олади....

БУХОРОЛИК АРАБ ТИЛИДА ИЖОД ҚИЛГАН ОЛИМЛАР (биринчи мақола)

Салама ибн Нажм ибн Муҳаммад ибн Абдураҳмон Бухорий (ваф. 303/915). Адиб ва наҳвшунос олим. Салмавайҳ ёҳуд Салмувайҳ, деб куняланган.[1] Манбаларда асарлари ва ҳаёти ҳақида бошқа маълумот йўқ. Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Наср Жайҳуний (ваф. 330/942). Адиб, котиб ҳамда жўғрофик олим. Манбаларда асарлари ва ҳаёти ҳақида кўп маълумот йўқ. Фақатгина, Сомоний ҳукмдор Наср ибн Аҳмаднинг вазири бўлган даврда мамлакатга келиб кетувчи инсонлардан ўзлари яшайдиган жойлар ҳақида маълумот тўплаб, машҳур «Масолик вал Мамолик» асарини ёзганлиги айтилади. Сомонийлар даврида вазир бўлган, «Жайҳуний» нисбасини олган яна учта олимнинг борлиги ва манбалардаги маълумотларнинг озлиги «Китабул Масолик вал Мамолик»  асарини қайси бири ёзганлиги борасида шубҳа уйғотади. Бу асарни баъзилар Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Наср Жайҳуний ёзганлигини айтсалар, яна баъзилар Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад билан ўғли Абу Али Муҳаммад ибн Муҳаммад ва набираси Абу Абдуллоҳ Аҳмад ибн Муҳаммад биргаликда ёзганлиги айтилади. Лекин бу маълумотлар ишончли эмас. Асарлари: «Китабур расоил» «Китабул масолик вал мамолик» «Айин мақолот» «Китабул уҳуд лил хулафо вал Умаро» «Зиёдат аъла китабил аъйин фил мақолот»[2] Абу Муҳаммад Абдуссомад ибн Муҳаммад ибн Ҳайюна Бухорий (ваф. 359-970). Адиб, ҳофиз ва наҳвшунос олим. Замонасининг машҳур олимларидан ҳисобланган. Жуда ҳам кўп жойларга саёҳат қилган. Бунга Марв, Нисобур, Боғдод, Ироқ, Шом ва Миср каби шаҳарларни мисол қилиб келтиришимиз мумкин. Шунинг учун унга «Сайёҳ» ҳам дейилган. Бу саёҳатлари давомида кўплаб ҳадислар ҳам тўплаган. Кейинчалик Боғдодга қайтиб келиб, тўплаган ҳадисларини ўша жойдаги инсонларга айтиб берган. Шайх Абу Аҳмад Таймийни мадҳ қилиб ёзган қасидаси ҳам бор. Рамазон ойида Бухорода вафот этган.[3] Манбаларда асарларига дуч келинмади. Абу Абдуллоҳ Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Наср Жайҳуний (ваф. 367/978). Ҳуросонда ар-Розий Абул Қосим Нуҳ ибн Мансурнинг вазири бўлган. Вафот этгунга қадар шу вазифада ишлаган. Асарлари: «ал-Уҳуд вал хулафо вал Умаро» «ал-масолик вал мамолик» «Китабур расоил» «Китобуз зиёдот фи китабин ноши минал мақолот»[4] Абу Бакр Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Юсуф ибн Исломил ибн Шоҳ (313-376/925-986). Адиб, фақиҳ, мутасаввиф ва шоир. Бухоролик олим деб ҳисобланса-да, аслида хоразмликдир. Бироқ, бухоролик олимлар қаторида зикр қилинади. Ибн Маъкула, унинг шеърий девонини кўрганини ва кўп жойи шогирди Ибн Синонинг қўли билан ёзилганини айтади. Заҳабий эса, унинг зоҳид имомлардан бўлганини, жуда ҳам яхши васфлар билан сифатланганини, назм ва насрни билганини ва бир деъвони борлигини айтиб ўтади. Фиқҳ илмини отасидан, ҳадис илмини эса, Ҳалил ибн Аҳмад ал-Қози ал-Сижзий ал-Ҳанафийдан олган. Ўғли Муҳаммад ибн Аҳмадга ва Восил ибн Ҳамзага бу илмларни ўзи ўргатган. Бош асари «Деъвонуш шеър»[5]дир. Абу Абдуллоҳ Ҳусайн ибн Ҳасан ибн Муҳаммад ибн Ҳалим Бухорий (338-403/949-1012). Фақиҳ, муҳаддис, ва мутакаллим олим. Машҳур олим, ўз замонасининг энг билимли кишиларидан ва теран фикрли шахсларидан бўлган. Ҳалим Бухорий ақл-заковатли, адабиёт ва баён илмида кучли эди. Бухорода туғилиб ўша жойда ўсган. Қозилик ҳам қилган. Илмни Абу Бакр Қаффол ҳамда Абу Бакр Ардонийдан олган. Асарлари: «Минҳажуд дийн фи Шаъбил ийман». Бу асар 3 жилддан иборат. «Аятус Саъа ва Аҳвалул Қияма»[6] Абул Азҳар ал-Бухорий, Араб тили олими. Ҳижрий тўққизинчи йилда яшаб ижод қилган олимлардан бўлиб, ал-Азҳарийнинг замондошларидандир. Ал-Буштий «Такмила»сига киритган нарсаларни у ҳам ўз асарига киритган. Лекин, ал-Азҳарий бу китобдан иқтибослар келтирмаган. Ибнул Кифта эса, китобнинг биринчи жилдини кўрганини, ал-Ҳалил ўз...