islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Fevral 18, 2020

Day

Махсус сиртқи йўналишдаги талабаларнинг олд ҳимояси

Жорий йилнинг 18 февраль куни Тошкент ислом институтининг Махсус сиртқи йўналишида ўқийдиган талабаларнинг битирув олд ҳимояси бўлиб ўтди. Унда устозлар томонидан талабаларга БМИ бўйича керакли тавсиялар берилди. Хусусан, анъанавий ва хориж тажрибасидан кенг фойдаланиш борасида ҳам фикрлар билдирилди.  ТИИ матбуот котиби 137

Шавкат Мирзиёев Қирғизистонда «Йил одами» сифатида эътироф этилди

Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчихонаси мажлислар залида Президент Шавкат Мирзиёевга «Ала-Тоо Айимдари» («Ола-Тау хонимлари») экологик ҳаракати томонидан «2019 йил одами» унвонининг берилиши муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда. Фото: Ташқи ишлар вазирлиги  Республика раҳбарияти топшириғига биноан, махсус мукофот ва дипломни қабул қилиш учун ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Бишкекка келди. Тадбирда «Ала-Тоо Айимдари» ҳаракати раёсати аъзолари, СССР халқ артисти Кайиргул Сартбаева ва халқ ёзувчиси Гулсайра Моминова, Қирғизистон ҳукумати, парламенти ва минтақавий маъмуриятларида юқори лавозимларда ишлаган қирғиз ва ўзбек ҳамжамиятларининг нуфузли вакиллари, Ўзбекистондаги собиқ қирғиз дипломатлари, шунингдек, Ташқи ишлар вазирлиги, етакчи ОАВлар вакиллари, сиёсатшунос экспертлар иштирок этди. Маросимда «Ала-Тоо Айимдари» ҳаракати раҳбари Жипаргул Баргибаева сўз олиб, ўзбек—қирғиз муносабатларининг сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилиши, шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида дўстлик, тинчлик, яхши қўшничилик, конструктив ва қардошлик муносабатларини яратиш сиёсати Ўзбекистон раҳбари номзоди танланишининг асосий сабаби эканлигини таъкидлади. Жипаргул Баргибаева Ўзбекистонда миллатлараро тотувлик ва этник озчиликларнинг ҳуқуқларини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганлигини таъкидлади. «Этник қирғизлар зич яшайдиган Жиззах вилоятидаги Манас қишлоғининг жуда қисқа муддатда янгиланишини Қирғизистонда катта миннатдорчилик билан қарши олинди», деди ҳаракат раҳбари. Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Ўзбекистон Президенти номидан «Ала-Тоо Айимдари» ҳаракатига ва у орқали шахсан қардош Қирғизистон халқига Ўзбекистон раҳбарининг ўзаро манфаатли ўзбек—қирғиз ҳамкорлигини мустаҳкамлашдаги хизматлари эътироф этилгани учун самимий миннатдорлик изҳор этди. Манба: kun.uz 102

БУХОРОЛИК АРАБ ТИЛИДА ИЖОД ҚИЛГАН ОЛИМЛАР (иккинчи мақола)

Абу Наср Исҳоқ ибн Аҳмад ибн Шиш[1] ибн Наср ибн Шиш ибн Ҳакам ас-Саффор ал-Бухорий (ваф. 405/1014). Адиб, араб тили олими, фақиҳ ва шоир. Араб тили ва унинг хусусиятларини нозик жойларигача биладиган замонасининг энг яхши олимларидан ҳисобланган. Бухорога бир соатлик масофада яшаганлиги, замонасининг илм маркази ҳисобланган уйи бўлганлиги айтилади. Кейинчалик Боғдодга бориб, у ерда фиқҳ илмини ўрганган. Тилга оид кўплаб асарлар ёзган. Бунинг натижасида илмий шухрати ҳар тарафга ёйилган. Шеърлари машҳур бўлиш билан бирга манбаларда ҳам борлиги айтилади. Тоифда вафот этган, қабри ҳам ўша ерда. Фарзандлари ҳам ўзига ўхшаб аҳли илм бўлиб етишган. Кўплаб инсонлар унинг илмидан истифода қилган. Асарлари: «Китабул Мадҳал ила Сибавайҳ». Сибавайҳни китобидаги мабнийёт бўлимини қамраб олган бўлиб, 500 саҳифадан иборат бебаҳо асардир. «Китабул мадҳалис сағийр» «ар-Радду аъла Ҳамза фи Ҳудусит Тасҳиф»[2] Абу Абдуллоҳ Тоҳир ибн Муҳаммад ибн Наср ал-Ҳаддодий ал-Марвазий ал-Бухорий (ваф.405/1015). Манбаларда ҳаёти ҳақида маълумотлар йўқ. Фақатгина асарлари ҳақида маълумотлар мавжуд. Адабиётга оид «Уъюнул мажолис ва суруруд дарис»[3] номли асар ёзган. Абу Али Ҳусайн ибн Абдуллоҳ ибн Ҳасан ибн Али ибн Сино ал-Балҳий ал-Бухорий (370-428/980-1038). Файласуф, табиб, мантиқчи, тилшунос ва шоир. Асли Балҳлик бўлган Ибн Сино Бухоронинг Ҳармишен (Афшона) қишлоғида туғилган. Балҳий деб нисбат берилишининг сабаби, отаси Балҳлик бўлгани учундир. Бухорода улғайиб, илмий таҳсилини шу ерда бошлаган. Кейинчалик кўплаб юртларга сафар қилган, олимлар билан мунозаралар олиб борган. Шуҳрати ҳар тарафга ёйилиб «Шайхур раис» унвонини олган. Ҳамадонда вазирлик пайтида аскарлар уйининг атрофини ўраб олишиб, уйини ҳонавайрон қилишган. Ибн Сино яшириниб ўлимдан қутулиб қолган. Кейин Исфаҳонга борган. У жуда ҳам кўп китоб тасниф қилган. Умрининг охирги кунларида Ҳамадонга қайтишга қарор қилади. Қайтаётганида йўлда ҳасталаниб, Ҳамадонда рамазон ойида вафот этади. Мусулмон файласуф олими ҳисобланган Ибн Сино, Юнон фалсафасидан қанчалик таъсирланмасин, асосан, Фаробийнинг қарашларидан кўпроқ истифода қилган. У замонасининг энг илғор шахсиятларидан ҳисобланган. Заковати ва илми билан жуда ҳам машҳур бўлган. Ҳар хил мавзуларни ўз ичига қамраб олган юзга яқин таснифотлари бор. Ажойиб фалсафий шеърлар ёзган. Буюк адабиётчилардан бўлиб етишкунга қадар узоқ вақт давомида тил ўрганган. Унинг 16 байтдан иборат қасидаси бўлиб, ҳамма шу қасидани шарҳ қилиш орзусида юради. Ибн Сино жуда ҳам машҳур олим бўлганлиги учун, у зотнинг шахсиятларига тегишли маълумотларни шу жойда тўхтатамиз. Биз юқорида муҳим жойларигагина тўхталиб ўтдик. Ибн Сино бир неча соҳага оид кўплаб асарлар ёзган. Булардан энг муҳимлари шулардир: 1.«ал-Қонун фит-Тиб». Европаликлар ўз тилларига ўгириб, «Canonmedicina» дейишадиган бу асар, бир неча асрлар давомида дарслик китоби сифатида ўқитилган. «Тақосимул Ҳикма» «Лисонул араб». Тилшуносликка оид бу асар 10 жилддан иборат. «Мўъжизул Кабийр». Мантиққа тегишли асар. «Деъвонуш шеър». Мувашшаҳ вазнида бўлиб «Дорут Тироз», деб номланган. «Китабу Қасидатил Муздавийя». «Китабул Мулоҳ». Наҳвга оид асар. «Манорун Назар». Мантиққа тегишли асар бўлиб, уни Қосим ибн Қутлубуға шарҳ қилиб «Итҳафул Аҳя» деб ном қўйган. «ал-Қасидатул Аъйнийя». Мукаммал парчалардан иборат бўлган бу асар ўттиз байтдан иборатдир. Нафс ва вужуднинг хусусиятларига тегишли мавзулар ҳақида баҳс юритилади. Бу қасидага «ал-Қасидатут Тайрийя» ҳам дейилади. Ибн Синонинг бу қасидасига Саййид Али Муҳаммад ал-Исмоилий «ар-Рисалатул муфида фи изоҳ мағзил қасида» номли шарҳ ёзган. «Китабуш шуаро». «Рисала фи ҳуруф». Турли бўлимлардан иборат бўлган бу асар, ҳарф маҳражлари ва ҳарфларнинг овоз билан мувофиқлиги ҳақидадир. «ал-Мадҳал ила Синаъатил мусиқа». «ад-Дуррун...

“Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш – давр талаби” мавзусида маъруза

Жорий йилнинг 17 февраль куни Тошкент ислом институтида “Экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг  маънавий-маърифий асослари” фанидан ташкил этилган   махсус курс бўйича институт ректори У.Ғафуров 203-гуруҳ талабалари учун “Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш – давр талаби” мавзусида маъруза қилиб берди. Маъруза сўнггида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар. “Ижтимоий фанлар” кафедраси кабинет мудири Баймиров Муслим 162