islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Fevral 5, 2020

Day

58 нафар фуқаро Президент Фармони билан афв этилди

“Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди. Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 23-бандига асосан қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган жазо муддатини ўтаётган 58 нафар фуқаро афв этилди. Афв этилган шахсларнинг 41 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинади, 3 нафарига тайинланган жазо енгилроқ жазо билан алмаштирилади. Шунингдек, 14 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилади. Афв этилганларнинг 2 нафарини аёллар ташкил этади. Бу воқеа юртимизда олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг, халқимизга хос бағрикенглик, кечиримли бўлиш, олижаноблик ва меҳр-мурувват кўрсатиш каби эзгу фазилатлар намоён бўлганлигининг амалий ифодасидир. Фармон ижроси юзасидан афв этилган шахсларни оиласи ва яқинлари бағрига қайтариш, ижтимоий ҳаётга мослашиб, фойдали меҳнат билан шуғулланишлари, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиб, жамиятда муносиб ўрин топишлари учун уларга кўмак бериш юзасидан масъул вазирлик ва идораларга тегишли топшириқлар берилди. 120

САМИМИЙ ОЧИҚ МУЛОҚОТ

Она-Ватанимиз тараққиёти, халқимизнинг бахт-саодати йўлида ёшларимизни илму фан ва касбу ҳунарли бўлиб етишишлари йўлида давлатимиз томонидан қилинаётган ғамхўрлик билан бирга бу борадаги ота-оналар ва таълим-тарбия ишига мутасаддиларнинг доимий ҳаракатлари ҳам ғоят аҳамиятлидир. 2020 йил 3 февраль куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти раҳбариятининг талабалар билан очиқ мулоқот тарзидаги учрашуви ташкил этилди. Тадбирда ТИИ ректори У.Ғафуров, ўқув ва илмий ишлар бўйича проректор У.Ходжаев, маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Ж.Мелиқўзиев, молия ва иқтисод ишлари проректори Ҳ.Аманов ҳамда 1 ва 2-курс талабалари иштирок этдилар. Тадбир бошида институт ректори У.Ғафуров талаба ёшларни 2019-2020 ўқув йили иккинчи семестри бошланиши билан қутлаб, янги семестрда муваффақиятлар тилади. Сўнг Ректор томонидан  Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг юртимиз фаол ёшлари билан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда учрашуви ва Олий Мажлисга қилган тарихий Мурожаатномасида ёшлар ҳақидаги фикрлари ҳамда  2020 йилнинг “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”, деб эълон қилишининг чуқур мазмун-моҳияти талаба ёшларга етказилди. Очиқлик ва шаффофлик тамойили устуворлигида ўтказилган учрашувда сўнгги йилларда барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, бу борада ўз навбатида талаба-ёшларнинг зиммасидаги масъулиятга ҳам эътибор қаратилди. Жумладан, бугунги кунда ҳар бир толиби илм учун ота-оналари ва яқинлари томонидан яратиб берилаётган имкониятлардан тўғри фойдаланган ҳолда, илм-маърифатга бўлган рағбатларини кучайтириши келажакда ўз соҳасини етук мутахассиси бўлиб, Ватанимиз истиқболига, унинг тинчлиги ва фаровонлигига муносиб ҳисса қўша оладиган юксак маънавиятли шахс бўлмоқ талаб этилади. Очиқ мулоқот давомида талаба ёшлар ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Ректор уларнинг таклифлари йўналиши бўйича проректорларга топшириқлар берди. Маънавият, маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи А.Олимов 144