islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Aprel 4, 2020

Day

ИЙМОН ЗИЁДА БЎЛАДИМИ?

Иймон луғатда “рост деб билиш” ва “омонлик бериш” маъноларини англатади. Мотуридия мазҳабида “рост деб билиш” маъноси мўътабар ҳисобланади. Истилоҳда эса “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таоло ҳузуридан келтирган барча нарсаларни рост деб билиш ва уни тил билан ифодалаш иймон деб аталади”. Бизнинг мотуридия мазҳабимизда иймон зиёда ҳам, кам ҳам бўлмайди. Ашъария мазҳабининг жумҳур уламолари наздида эса иймон зиёда ва кам бўлиши мумкин ҳисобланади. Аслида, ушбу фарқ икки мазҳаб ўртасидаги “амаллар иймоннинг бир қисми ҳисобланадими ёки йўқми” борасидаги баҳслардан келиб чиққан масаладир. Ашъария мазҳабининг жумҳур уламолари ўзларининг мазкур қарашларига ақлий ва нақлий далиллар келтиришган. Ақлий далиллари: иймон ҳақиқати зиёда ва кам бўлмайди, дейиш оддий авомнинг, балки фосиқ кимсанинг иймонини пайғамбарлар ва валийларнинг иймони билан тенг дейиш бўлиб қолади. Буларнинг иймонлари тенг эмас дейиш эса иймоннинг зиёда ва кам бўлишини тақозо қилади. Нақлий далиллари: кўплаб оятларда иймоннинг зиёда бўлишига далолат қиладиган маънолар очиқ-ойдин баён қилинган. “Албатта, Аллоҳ зикр қилинса, қалблари титрагувчи, оятлари тиловат этилса, иймонларини зиёда қилгувчи ва Роббиларига таваккул қилгувчиларгина мўминлардир” (Анфол сураси, 2-оят). Шу каби далилларга кўра, ашъария мазҳабининг жумҳур уламолари наздида иймон зиёда ва кам бўлиши мумкин ҳисобланади. Мотуридия мазҳаби уламолари: “Иймон зиёда ва кам бўлмайди” – деганлар ва ўзларининг бу қарашларига кўплаб ақлий ва нақлий далиллар келтиришган. Ақлий далиллари: иймон деганда тўлиқ 100% бўлган ишонч тушунилади. Агар ишонч 100% га етмаган бўлса “зон” (катта эҳтимол) даражасидаги ишонч бўлиб қолади. Бундай ишонч эса иймон ҳисобланмайди. Ана шу эътибордан иймон (яъни 100% ишонч) ўзи тўлиқ бўлгани учун бошқа зиёдаликни қабул қилмайди. Бу даражадан кам бўлса иймон бўлмай қолиши эътиборидан камайиши ҳам мумкин эмас, деб эътиқод қилинади. Нақлий далилларга жавоблари: “Иймонларини зиёда қилувчи” маъносидаги оятлар мўмин кишининг Қуръон оятлари тиловат қилинган пайтда иймон нури янада зиёдалашиб, ҳаёт йўлларидаги таъсири ошиб боришини англатади. Яъни мўминлар тоат-ибодатларда бир-бирларидан фарқли бўладилар, аммо иймоннинг аслида ўзаро тенг бўладилар. Масалан, мевали дарахтлар бир-биридан кўп ё кам мева беришда фарқли бўлади, аммо мевали дарахт деган ном уларнинг барчасига тенг ишлатилади. Зоҳири иймоннинг зиёда бўлишига далолат қиладиган оятларни мотуридия мазҳаби уламолари уч хил маънода тушунтирганлар: 1. Мўминлар дастлаб иймон келтириб тасдиқлашган. Сўнгра бир фарздан кейин яна бошқа фарзлар қўшилиб зиёда бўлган. Шунга кўра, олдинги иймон келтирган нарсаларидан бошқа яна иймон келтирадиган нарсалар зиёда бўлган. Яъни иймоннинг ўзи эмас, иймон келтирилган нарсалар зиёда бўлади; 2. Мўминлар келтирган иймонларида доимо собит туришининг ўзи иймон узра зиёдалик ҳисобланади. Яъни, иймоннинг ўзи эмас иймонда бардавом бўлиш соатма-соат зиёда бўлиб боради; 3. Мўминлар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир мўъжизаларини кўрганларидан сўнг яна бошқа бир мўъжизаларини кўрган вақтларида ихлослари янада зиёда бўлиб боради. Шунга кўра мотуридия мазҳабига кўра иймоннинг асли эмас, балки унинг нури янада зиёдалашиб, ҳаёт йўлларидаги таъсири ошиб боради деб тушунилади. Яъни, мўминлар тоат-ибодатларда бир-бирларидан фарқли бўладилар, аммо иймоннинг аслида ўзаро тенг бўладилар. Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим 1 937

“Эл бошига иш тушса, ботирлари синалар”

Кичик сарлавҳа сифатида келтирилган бу мақолни бугун ҳеч иккиланмай тиббиёт ходимлари ва тегишли мутасадди соҳалар вакиллари ҳамда имом-хатибларимизга қарата айтишимиз мумкин. Чунки улар кунни тунга, тунни тонгга улаб, шу юртнинг ҳар бир фуқароси соғлиғи учун қайғуришмоқда. Улар – бугунги кун ҚАҲРАМОНЛАРИдир! Бугун бутун дунё бир бўлиб мудҳиш иллат – коронавирусга қарши курашмоқда. Афсуски, COVID-19 инфекцияси юртимизда ҳам тарқалиб, одамларнинг тинчини бузди. Ўттиз тўрт миллиондан зиёд аҳоли муҳтарам Юртбошимиз атрофида жипслашиб, бир ёқадан бош чиқариб, ҳамжиҳатликда бу ўлатни енгишга киришди. Коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида карантин ҳолати эълон қилинганидан кейин имио-хатибларимиз ҳам халқ орасида бўлиб, имконият даражасида эҳтиёжманд фуқароларга кўмаклашиб, кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаётганини кўриб беихтиёр тўлқинланиб кетасан киши. Айниқса, ўз маблағлари ҳисобидан тиббиёт ниқоблари, зарур дори-дармонларни аҳолининг муҳтож қатламларига етказиб бериш асносида уларга хавотирга тушмасликни, бу бир синов эканини, албатта, бундай кунлар тез орада ортда қолишини тушунтиришмоқда. Бу жараённинг бевосита ичида юриб хаёлимга ҳазрат Алишер Навоий бобомизнинг “Футувват – барча қилмакдир, демак йўқ”деган сўзлари келди. Дарҳақиқат, муқаддас динимизнинг ҳам асл моҳияти шу – Ҳақ ризолиги учун халққа хизмат қилиш. Бундай хайрли ишлардан, табиийки, одамларимиз хурсанд бўлишмоқда.Имомларимизга: “Шунча хайрли ишлар қилибсиз, инсонлар ташаккур айтишяпти”, десангиз, улар: “Савоб иш қилиб, мақтаниш тўғри келмайди”; “Халқ ичидамиз”; “Зиммамиздаги вазифани бажаряпмиз, холос” каби жавобларни беришяпти. Аксарият имомларимиз амалга оширган эзгу ишларини ҳисобот тарзида беришга ҳам хижолат бўлишмоқда. Шундай фидойи инсонлар бор экан, биз ҳеч қачон енгилмаймиз! Шундай фарзандларни тарбиялаган ота-оналарига МИНГ РАҲМАТ! Ҳеч шубҳасиз, бундай инсонларни, яъни ўнг қўли билан берган садақасини чап қўли сезмайдиган кишиларни Қиёмат куни асло соя бўлмаган пайтда Аллоҳ таоло Аршининг соясига олади. Бу ҳақда Имом Бухорий бобомиз ривоят қилганлар. Вирус тарқалганидан кейин ҳар куни ойнаи жаҳон орқали карантин пайтида нималарга риоя қилиш зарурлиги ҳақида ижтимоий роликлар эфирга узатиляпти. Бундан ташқари, ижтимоий тармоқлар, интернет сайтлари орқали ҳам турли хабарлар тарқатиляпти. Хўш, бундай вазиятда мўмин-мусулмон киши қандай йўл тутиши керак? Инфекция тарқалибди, карантин пайти фалон сайт ундай дебди, писмадони бундай тавсияларни тарқатяпти, деб ҳар қандай маълумотга ишониб, ҳар қандай тавсияга риоя қилавериши керакми? Бу ҳақда динимиз кўрсатмалари қандай? “Итоат ҳам – ибодатдир” Исломда мусулмонлар ўз раҳбарларига, айни ҳозирги ҳолатда ҳар бир киши табиб-шифокорлар кўрсатмаларига ҳам қатъий риоя этишлари зарур ва шарт! Ушбу касалликнинг олдини олиш бўйича шифокорлар қандай йўл-йўриқ ва тавсиялар беришса, уларга амал қилишимиз лозим. Зеро, ояти каримада: “Эй имон келтирганлар! Аллоҳга итоат этингиз, Пайғамбарга ва ўзларингиздан (бўлмиш) бошлиқларга итоат этингиз!” –деб марҳамат қилинади (Нисо сураси 59 оят). Динимизда итоат бежиз ибодат даражасига кўтарилмаган. Чунончи, шоир айтганидек: “Ибодат не? Яратганга итоат ҳам – ибодатдир, Ҳақиқий бандалик бирлан садоқат ҳам – ибодатдир”. Исломда покликка шунчалик эътибор қаратиладики, у ибодат даражасига, ҳатто имон (!) даражасига олиб чиқилган. Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Поклик – имоннинг ярмидир”, – дедилар. Бошқа бир ҳадиси шарифларида: “Аллоҳ таоло– покдир ва покликни яхши кўради”, – дейилган. Бугун ҳар қадамда ана шу ҳадисларнинг амалдаги инъикосини кўраётгандекмиз. Аслида, халқимиз қадимдан покликни жуда қадрлаб келган. Бобо-бувиларимиз, ота-оналаримизнинг тозалик ҳақидаги панду насиҳатлари шууримизга шу қадар сингиб кетганки, бу амаллар ҳаётимизнинг мазмунига айланиб улгурган. Олтинга тенг бу панду ўгитларни бугун фарзандларимизнинг, набираю абираларимизнинг қулоғига қуйишимиз керак. Вирусдан сақланиш учун ниқоб тақиб, қўлларни яхшилаб совунлаб ювишга эътибор қаратишимиз даркор! Юртимиздаги ҳар бир мўмин-мусулмон ортиқча ваҳимага берилиб, саросимага тушмасдан, динимизга ҳам, қонун-қоидаларимизга ҳам, миллий қадриятларимизга ҳам, шарқона одоб-ахлоқимизга ҳам тўғри келмайдиган ҳаракатлар қилмасдан, балки уни ўрнига ўзимизга ҳам, оила аъзоларимизга...

Мусулмон киши миш-мишларга ишонмайди

Шу кунларда барчанинг оғзида коронавирус ҳақидаги гап-сўзлар айланиб юрибди. Одамларни кузатсак, уларда асосан икки ҳил ҳолатни кўрамиз. Бир қисм кишиларнинг тили зикрда, қўли дуода. Улар Аллоҳ таолодан юртимиз ва бутун дунёни бу мусибатдан аритишини, беморларга тезроқ шифо беришини сўрамоқда. Яна бир тоифа кишилар эса турли миш-миш ва ёлғон хабарлар тарқатиб, одамлар орасида безовталик юзага келишига сабаб бўлмоқда. Миш-миш тарқатиш – динимизда гуноҳи кабира ҳисобланади. Нега бундай? Сабаби у орқали ришталар узилади, уйлар бузилади, ёмонликлар урчийди, одамлар орасида хавф-хатар, қўрқинч юзага келади. Уламолар миш-миш тарқатиш – ҳасадчи душман тўқийдиган, фосиқ-мунофиқ тез илиб оладиган, мағрур жоҳил тарқатиб юрадиган қабиҳ иш ҳисобланади. Миш-мишлар тарқатгувчи – фосиқдир. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Эй, имон келтирганлар! Агар фосиқ хабар келтирса, аниқлаб кўринглар, бир қавмга билмасдан мусибат етказиб қўйиб, қилганингизга надомат чекувчи бўлманглар” (Ҳужурот сураси, 6-оят). Демак, тўғри келган хабарни олиб келган киши фосиқ ҳисобланар экан. Хабарни эшитган киши унга ишониб кетавермасдан, аввал яхшилаб текшириб кўриши керак экан. Ўйламай гапирадиган киши дўзахга тушади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, бир банда оқибатини ўйламай Аллоҳнинг розилигига сабаб бўладиган бир сўзни айтади-да, ўша билан даражасини кўтаради. Яна бир банда бепарво Аллоҳнинг ғазабига сабаб бўладиган бир сўзни айтади-да ўша билан уни жаҳаннамга ташлайди”, дедилар (Имом Бухорий ривояти). Ҳадис шарҳловчилари миш-миш тарқатувчи кишиларни ҳам мана шу ваъид ичига киради, бу ишлари билан Аллоҳнинг қаҳрига учраб, борар жойлари жаҳаннам бўлади, дейдилар. Аллоҳ таоло бошимизга соя солиб турган коронавирус касаллигини тез кунларда кўтариб, офият берсин. Мирзамақсуд АЛИМОВ, Андижон вилояти бош имом-хатиби 841

Шавкат Мирзиёев «япон феномени» ҳақида гапирди

«Ишонтириб айтаманки, коронавирус тарқаб кетмаслиги учун давлат барча чораларни кўради. Аммо шу синовли дамларда ҳар бир ўзбекистонлик, ҳар бир идора, жамоатчилик вакиллари бир мушт бўлиб ҳаракат қилишимиз керак. Касалликни маҳалламизга, уйимизга, оиламизга олиб кирмаслик учун энг аввало ўзимиз масъулмиз. Айрим давлатларда юқори гигиенага асосланган кундалик турмуш тарзи, миллий урф-одатлар бу касалликни енгишда жуда муҳим омил бўлмоқда. Жумладан, аҳолиси зич, қўшнилари билан савдо алоқалари ўта ривожланган бўлишига қарамасдан, Япония вируснинг кенг тарқалашига йўл қўймади. Мутахассислар “япон феномени”ни улардаги ўзига хос саломлашиш, шахсий масофани сақлаш, тез-тез кийим алмаштириш, юз-қўлни ювиш, тўла ювиниш, тўғри овқатланиш, фаол турмуш тарзи ва спорт каби 13 та қоида ва урф-одатлар сақланиб қолгани билан асосламоқдалар. Бу эса бизда ҳам азал-азалдан мавжуд – қўлини кўксига қўйиб саломлашиш, уйга меҳмон келганда қўлга сув қуйиш, жамоат жойларида масофани ушлаш, мева-сабзавотларни кўп истеъмол қилиш каби урфларимизни янада мустаҳкамлашни тақозо этади. Шунингдек, жамоат жойларида, маҳалла ва хонадонларда дезинфекция ишларини мунтазам давом этти 1 406