islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Aprel 2020

Month

Бугун бутун дунё шиори “Уйда қолинг! ”

Дунёнинг икки юзга яқин давлатларини қамраб олган бу коронавирус касаллиги бизнинг ҳам юртимиздан четлаб ўтмади. Юртимизда бу касаллик аниқланган илк кунлариданоқ, касаллик омма халқ орасида тарқалишлигини олдини олиш чоралари кўрилди.  Давлат миқёсида ушбу касаллик билан касалланганлар  учун алоҳида шифохоналар қуриш, тиббиёт ходимларини ҳизматларини қўллаб қувватлаш каби қатор ишлар  амалга ошириляпти. Бу касаллик шу даражада  чегара билмас ва тез суратда кўпаювчи дард эканки, ҳатто илм фан тараққий этган  давримизда  ҳам касаллик олдида инсон ожиз эканлиги намоён бўлмоқда. Мутахассислар бу касалликдан қутилиш йўлларидан бири инсонларга аралашмасдан ёлғизда бўлиш эканлигини такидлашмоқда. Шунинг учун ҳам бугун “Уйда  қолинг! ” шиори бутун дунё шиорига айланди.  Бу шиор ҳудди Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг сўзларидан олинган каби эшитилади. Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганларини эшитдим: “Агар бир жойда вабо тарқалганини эшитсангиз, у ерга борманглар. Агар ўзингиз турган жойга вабо келса, у ердан қочиб чиқиб кетманглар!”.   (Имом Бухорий ва Имом Муслим) ривоят қилган. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг юқоридаги ҳадиси шарифларини теран англаган Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу ҳам Шомга волий бўлганларида инсонларга хутба қилиб: “Эй инсонлар, вабо ҳудди алангаланиб турган олов кабидир ва сизлар эса, унинг ўтинисизлар шундай экан, тарқалинглар, тоғларнинг тепаларига чиқиб кетинглар вабодан сақланасизлар. Вабо олови эса ўзидан ўзи ўчади” дедилар. Инсонлар эшитишлари билан ижобат қилдилар ва ҳаммалари омон қолдилар, Аллоҳ таоло бу балони улардан аритди. Кўриниб турибдики, инсон уйида қолиб заруратсиз ташқарига чиқмаслиги бу шариатимизнинг ҳам талаби экан. Шариат талабини бажармаслик эса хато ва гуноҳдир. Минг афсуски баъзи фуқароларимиз ўзини ҳамда ўзгаларни ҳам хатарга қўйиб бу талабларга совуққонлик билан қарамоқдалар. Ҳолбуки Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Ўзингизни ҳалокатга ташламанг!” деб хитоб қилган. (“Бақара” сураси, 195-оят). Кӯриниб турибдики, айни пайтда шариатимиз талаби ҳам давлатимиз талаби ҳам уйда ўтириш ва заруратсиз ташқарига чиқмасликдир. Бу талабларни бажариш ибодатдир. Сабаби бу талабда Аллоҳ таоло ва унинг Росули ҳамда ишбоши яъни, раҳбарларга  бўйсуниш бор. Аллоҳ таоло ўзининг каломида марҳамат қилади:  «Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга итоат қилинг, Пайғамбарга ва ўзингиздан бўлган ишбошиларга итоат қилинг». (Нисо / 59). Пандемия шаклини олган бу ёв билан курашиш учун фақат ва фақат уйда қолиш экани ҳозир барчага маълум. Аммо, бу оддий ҳақиқатни тушунмаётган ёки тушунишни истамаётган инсонлар ҳам борлиги афсусланарли ҳолдир. Машиналар оқимини камайтириш мақсадида қӯлланаётган чораларни бузиш ҳолатлари, ниқобсиз жамоат жойларида юришлик ва уйдан зерикканидан бемақсад кӯчада юрганларга айтар сӯзимиз: “Вабо тарқаган пайтда уйда ӯтиришлик айни шариатимиз талаби. Уйда ӯтириш билан биз нафақат ӯзимизни балки, оила аъзоларимиз, яқинларимизни хавфдан ҳимоя қилган бӯламиз. Акс ҳолда жамиятга зарар қилувчи инсонга айланамиз. Ақл билан иш юритиш имкониятидамиз. Уйда ўтириш мобайнида  Аллоҳ таолога дуо ва илтижолар қилиш, фарзанд ва набираларимизнинг таълим –тарбияларига эътибор бериш, вақтдан фойдаланган ҳолда кўп китоб мутолаа қилишимиз мақсадга мувофиқдир”. Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таолодан бу балони биздан аритишини, касаллик билан фаол курашаётган мутасаддилар ҳамда тиббиёт ходимларига куч-қувват, сиҳат-саломатлик беришини, халқимизга эса офият сӯраймиз.  Зиёуддин МИРСОДИҚОВ, Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги “Бўта бува” жоме масжиди имом хатиби 165

ДИНИМИЗ АҲКОМЛАРИ (Муқаддима)

بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ Оламлар Парвардигори Аллоҳ таолога ҳамду санолар, пайғамбарлар сўнггиси Муҳаммад Мустафога салавот ва саломлар бўлсин. Ҳар бир мўмин-мусулмон эътиқодига, амалига ва ахлоқига тааллуқли масалаларни тўғри ўрганиши ва улар тақозосига кўра ҳаёт кечириши динимиз талаби ҳисобланади. Шу маънода Ислом динидаги ҳукмларни умумий уч қисмга ажратиш мумкин: 1. Эътиқодга тегишли ҳукмлар; 2. Амалга тегишли ҳукмлар; 3. Ахлоққа тегишли ҳукмлар. Эътиқодий ҳукмлар деганда фақатгина ишониш ва қалбни унга мустаҳкам боғлаш лозим бўлган ҳукмлар тушунилади. Бу ҳукмларнинг аввалида Аллоҳ таолонинг борлигига, бирлигига, комил сифатлар билан сифатланганига иймон келтириш туради. Мусулмон киши номусулмон кишидан “Ашҳаду ан ла илаҳа иллаллоҳ” (Аллоҳдан ўзга маъбуд йўқлигига гувоҳлик бераман) деб гувоҳлик бериши билан ажралиб туради. Мусулмон киши учун ушбу гувоҳлиги мусулмонлигининг асоси ҳисобланиб, унинг ҳамма қарашлари мазкур асос устига қурилади. Аллоҳга, фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, охират кунига, қадарнинг яхшиси ҳам, ёмони ҳам Аллоҳдан эканига ва қайта тирилишга иймон келтириш Ислом ақоидининг асослари ҳисобланади. Амалий ҳукмлар деганда мусулмон кишининг ўзига нима фойдали ва нима зарарли эканини билиб бажариши лозим бўлган ҳукмлар тушунилади. Эътиқодий ҳукмлар ва амалий ҳукмлар пойдевор ва унинг устига қурилган бинодек бир-бирига чамбарчас боғлиқдир. Эътиқодий ҳукмларда инсоннинг Аллоҳ таолога боғланиши тартибга солинса, амалий ҳукмларда инсоннинг жамият вакиллари билан ва бутун борлиқ билан бўладиган алоқаси эътиқодий ҳукмлар асосида тартибга солинади. Шунинг учун ҳам эътиқодий ҳукмларни ўрганмасдан туриб амалий ҳукмларни ҳаётга тўғри татбиқ этиб бўлмайди. Амалий ҳукмлар умумий икки қисмга бўлинади: 1. Ибодатлар; 2. Муомалалар. “Ибодатлар” қисмида мусулмон кишининг соғлом эътиқоди тақозосига кўра адо этадиган амаллари баён қилинади. “Муомалалар” қисмида эса мусулмонларнинг умумий манфаатларини сақлашга, бир-бирларига ёки бошқаларга зарар бериб қўйишларининг олдини олишга тааллуқли бўлган амаллар баён қилинади. Гўзал хулқлар деганда мусулмон кишининг динида тарғиб қилинган одобларни жамлаши ва уларга риоя қилиши тушунилади. Уламолар хулқни қуйидагича таърифлаганлар: “Бандадаги мақталадиган ё ёмонланадиган белгилари орқали билиниб турадиган сифат хулқ деб аталади”. Яъни хулқ яхши ёки ёмон бўлиши мумкин, унинг яхши ёки ёмонлиги ташқи аломатлари орқали билиниб туради. Инсонларнинг хулқи шаклланиш жиҳатидан икки турга бўлинади: 1. Туғма хулқ; 2. Кейинчалик ўзлаштириб олинадиган хулқ. Яхши хулқни ўзлаштиришга уриниш ва ёмон хулқли бўлишдан сақланиш комил мусулмоннинг белгиларидан саналади. Мусулмон кишининг эътиқоди ва амалларида содиқ экани унинг гўзал хулқидан билиниб туради. Амалий ҳукмлар ҳам, гўзал хулқлар ҳам эътиқодий ҳукмлардан келиб чиқади. “Динимиз аҳкомлари” номли ушбу китобда бир неча йиллар давомида оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган, айрим долзарб мақолалар жамланган. Китоб уч бўлимдан иборат бўлиб, биринчи бўлимда эътиқодга тааллуқли масалалар, иккинчи бўлимда фиқҳга яъни амалий ҳукмларга тегишли масалалар ва учинчи бўлимда ахлоқ ва турли масалалар баён қилинган. Аллоҳ таолодан ушбу китобни барча ўқувчиларга манфаатли қилишини сўрайман. Ундаги сатрларда асосий мақсад тўғри ифодаланган бўлса, тўғри йўлга муваффақ қилган Парвардигоримизга ҳамду санолар бўлсин. Агар бирор хато-нуқсонга йўл қўйилган бўлса, раҳмати чексиз меҳрибон Парвардигоримизнинг мағфират қилишини сўрайман. Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим 209

БУ СИНОВДИР…

Тарихга назар ташласак, кўп нарсага гувоҳ бўламиз. Қайси жамиятда бузғунчилик авж олган бўлса, қайси тузум босар-тусарини билмай қолган бўлса, албатта, уларнинг бошига қаттиқ синов тушган, фалокат исканжасида довдираган, бало ёғилиб, ҳаётларига нуқта қўйилган. Нуҳ алайҳиссаломнинг қавми у зотга иймон келтирмади. Ораларида бирор солиҳ киши вафот этса, унга ҳайкал қўйишди. Бора-бора ҳайкаллар бут-санамларга айланди. Уларни илоҳ даражасига кўтариб, эътиқод билан ибодат қила бошлашди. Улардан ёрдам сўрашди, сиғинишди, сажда қилишди. Уларга атаб жонлиқ сўйишди, ибодатхона ва уйлар қуришди.. Аллоҳ таоло бу қавмга тўфон балосини юборди. Тўфон бир зумда даҳшатли тус олиб, кофирларни битта қўймай ҳалок қилди, барини ер тишлатди. Иброҳим алайҳиссаломнинг даврларида ҳам одамлар батамом бутга сиғиниб, Аллоҳни унутиб қўйишди. Унинг буйруқларига бўйсунишмади, илоҳий амрни калака қилишди, пайғамбарнинг устидан кулишди. Иш ҳатто Иброҳим алайҳиссаломни оловга ташлашгача борди… Аллоҳ уларнинг устига азоб юборди, Намруд бошлиқ кофирларни битта қўймай қириб ташлади. Лут алайҳиссалом қавмини хўп ва кўп даъват қилди. Улар дунёдаги энг ёмон гуноҳлардан бирига мубтало бўлишган эди. Яъни баччабозлик билан шуғулланишарди. Жинсий бузуқликка муккасидан кетишганди. Улар на ўзларидан, на бошқалардан уялишарди. Лут алайҳиссаломнинг даъватлари заррача таъсир қилмади. Аксинча, туғёнга кетган қавм ўз пайғамбарини истеҳзо қилиб, устидан кулди… Аллоҳ бу нобакор қавмни ҳалок қилиш учун фаришталарни юборди. Қавмнинг кўзи кўр бўлиб қолди, уйларидан чиқолмай, бир-бирини кўролмай, гангираб, саросимага тушди. Бу ҳам етмагандек, Аллоҳнинг амри ила фаришталар улар яшаб турган заминнинг остини устига айлантириб қўйишди. Садум диёри бутун аҳолиси ва бор-буди билан ер остига кўмилди. Ҳуд алайҳиссалом қавмини динга даъват қилди. Улар: “Бу ҳаётда биздан ҳам кучли одам борми?” деб гердайишди, кибрга кетишди, бошқаларни заррача менсимай қўйди. Пайғамбарни ҳақорат қилди, эсипастликда айблади. Беш кунлик дунё матоҳига берилиб, бор топганини иншоотларга сарфлашди. Натижада Аллоҳни унутишди, охиратни эсдан чиқаришди, турли ёмонликларга қўл уришди, бошқаларга зулм ўтказишди… Аллоҳ уларнинг устига азоб юборди. Од қавми қаттиқ иссиқликка дучор бўлди. Ёмғир ёғмай, қурғоқчилик ва иссиқнинг таъсиридан ҳаво лов-лов ёнарди. Бирдан тепада булут пайдо бўлди, қаттиқ шамол турди, барча нарсани остин-устун қилиб ташлади, уйлар илма-тешик бўлди. Солиҳ алайҳиссалом қавмини ҳидоятга чақирди. Улар эса бунга шак-шубҳа билан қарадилар. Самуд қавми дунё матоҳлари ила манманлик қилди. Солиҳ алайҳиссаломнинг мўъжизалари бўлмиш туяни сўйиб ташладилар. Солиҳ алайҳиссаломни ўлдирмоқчи ҳам бўлдилар. Аллоҳ уларни турли услубдаги шиддатли азоблар билан ҳалок қилди. Даҳшатли, кучли овоз тутиб, қулоқларини кар қилди, устларига тош парчалари ёғилди. Шиддатли зилзила олди ва жойларида мук бўлиб қолдилар. Куфри ва гуноҳлари туфайли чақмоққа учрашди. Мусо алайҳиссалом қавмини ҳидоятга даъват қилди. Улар иймон келтиришдан бош тортди. Шунда Аллоҳ таоло фиръавн ва унинг қавмини қаҳатчилик – очарчилик йиллари билан сиқувга олди. Шунда ҳам улар ўз ишларидан қайтмагач, Аллоҳ таоло уларга бошқа уқубатларни ҳам кетма-кет нозил қилди. Устларига тўфон, чигирткалар, каналар, бақалар ва қип-қизил қон ёғдирди. Фиръавн ва унинг лашкарини битта қолдирмай сувга ғарқ қилди. Бу каби мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Ҳа, Аллоҳ таоло бирор қавмга ҳеч қандай сабабсиз мусибат юбормайди. Бандаларни бекордан-бекорга зарар ва балога гирифтор қилавермайди. Аввало, бандаларнинг ўзлари шунга лойиқдир. Бундан яна бир мақсад, уларни тавба-тазарру қилишга чорлашдир. Инсон фароғатда яшаса, ҳар томонлама тўқ бўлса, бирор кам-кўсти бўлмаса, Аллоҳнинг берган неъматларини унутиб қўяр экан. Ҳатто Аллоҳни ҳам эсдан чиқариб, ғулувга кетиб қолар экан. Бошига мусибат...

МИСР БОШ ИМОМИ, АЛ-АЗҲАР ШАЙХИДАН МИННАТДОРЛИК МАКТУБИ КЕЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори, профессор Рустам Собирович Қосимов номига Миср Бош имоми, Ал-Азҳар мажмуаси раҳбари шайх Аҳмад Муҳаммад ат-Таййиб жаноблари томонидан йўлланган миннатдорлик мактуби қабул қилинди. Унда жорий йилнинг 3-5 март кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилган “Имом Абу Мансур ал-Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусидаги тарихий конференциянинг юқори савияда ўтказилгани эътироф этилгани ҳолда меҳмонларга кўрсатилган самимийлик ва илтифот учун чин қалбдан миннатдорлик билдирилган. Ушбу конференциянинг катта муваффақиятларга эришгани ва унинг натижасида муҳим хулосалар ҳамда қимматли тавсиялар қабул қилингани алоҳида таъкидланган. Эътиборлиси, мазкур анжуман буюк Имом ал-Мотуридийнинг инсонларни мулоқот маданиятига чақирувчи мўътадиллик қарашлари ва фикр-мулоҳазаларини дунёга ёйиш, барчага ҳурмат билан қараш, халқлар ўртасида биродарлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликда ҳаёт кечириш қадриятларини мустаҳкамлаш ҳамда жаҳонда тинчлик маданиятини тарғиб этишда катта из қолдиргани юксак баҳоланган. Шунингдек, анжуман доирасидаги мулоқотларда келишилганидек, Имом Абу Мансур ал-Мотуридий мавзуида талабалар ва тадқиқотчилар ўртасида мусобақалар ўтказиш, Имом ал-Бухорий, Имом ат-Термизий, аз-Замаҳшарий ҳамда юртимизнинг бошқа буюк алломалари ҳаёти ва илмий фаолиятига бағишлаб ўтказиладиган халқаро конференцияларда доимий ҳамкорлик қилишга умид билдирилган. АҲМАД АТ-ТАЙЙИБ, АЛ-АЗҲАР ШАЙХИ Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати 165
1 31 32 33 34