islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
May 2020

Month

РЎЗАНИНГ ЕТТИ БУЮК ФАЗИЛАТИ

Роббимиз Аллоҳга ҳамдлар, Саййидимиз Муҳаммад алайҳиссаломга саловату саломлар бўлсин! Рўза Исломдаги ибодатларнинг улуғларидан бўлиб, у орқали банда ўз Роббисига яқин бўлишга интилади. Рўза солиҳларнинг одати ва тақводорларнинг шиоридир. Рўза тақво мактаби ва ҳидоят ҳовлисидир. Рўза нафсни поклайди, ахлоқни сайқаллайди. Рўза тутишдан кўзланган асосий мақсад Аллоҳнинг розилигига етишиш учун тақво ҳосил қилишдир. Шу билан бирга рўза тутишда биз билган ва билмаган ажойиб ҳикмат-у фазилатлар бор. Рўзанинг фазилатлари ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида келган баъзи хушхабарлар билан танишамиз. Жаҳаннамдан қалқон عَنْ جَابِرٍ ، أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ : ” قَالَ رَبُّنَا عَزَّ وَجَلَّ : الصِّيَامُ جُنَّةٌ يَسْتَجِنُّ بِهَا .“الْعَبْدُ مِنَ النَّارِ، وَهُوَ لِي، وَأَنَا أَجْزِي بِهِ Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Аллоҳ: «Рўза қалқон(тўсиқ)дир. Банда у (қалқон) билан жаҳаннамдан ҳимояланади (паноҳга эришади). У Мен учун ва унинг мукофотини Ўзим бераман», деди”. (Имом Аҳмад ривоят қилган). Агар банда (мукаммал) рўза тутадиган бўлса у билан жаҳаннам ўртасига тўсиқ тушади. Ўша тўсиқ сабабли банда жаҳаннамдан нажот топади. Гуноҳлардан қўрғон Рўза шаҳватни тияди, жимога рағбатни камайтиради. Шунинг учун Пайғамбар алайҳиссалом уйланишга қодир бўлмаган ёшларни рўза тутиб юришга буюрганлар. عَنْ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ يَزِيدَ قَالَ : دَخَلْتُ مَعَ عَلْقَمَةَ وَالْأَسْوَدِ عَلَى عَبْدِ اللَّهِ، فَقَالَ عَبْدُ اللَّهِ : كُنَّا مَعَ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ شَبَابًا، لَا نَجِدُ شَيْئًا، فَقَالَ لَنَا رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : ” يَا مَعْشَرَ الشَّبَابِ، مَنِ اسْتَطَاعَ الْبَاءَةَ فَلْيَتَزَوَّجْ ؛ فَإِنَّهُ أَغَضُّ لِلْبَصَرِ وَأَحْصَنُ لِلْفَرْجِ، وَمَنْ لَمْ يَسْتَطِعْ فَعَلَيْهِ بِالصَّوْمِ ؛ فَإِنَّهُ لَهُ وِجَاءٌ Алқамадан ривоят қилинади: «Абдуллоҳ билан бирга эдим. Минода уни Усмон учратиб қолди ва: «Эй Абу Абдурраҳмон, сенда ишим бор», деди. Иккови холи қолишди. Усмон: «Эй Абу Абдурраҳмон, сени бирор бокирага уйлантириб кўяйликми? Сенга ёшлигингни эслатарди», деди. Абдуллоҳ ўзини бунга эҳтиёжи йўқ деб билиб, менга ишора қилиб, «Эй Алқама!» деди. Олдига етиб борсам, (Усмон Абдуллоҳга) «Сен шундай дейсан-у, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга: «Эй ёшлар! Сиздан ким оила қуришга қодир бўлса, уйлансин. Ким қодир бўлмаса, унга рўза лозимдир, мана шу унинг учун ахталанишдир», деганлар», деяётган экан”. (Имом Бухорй ривоят қилган). Бу ерда «Ахталаниш» деганда рўзанинг шахватларни тийиши назарда тутилган. Жаннат учун эшик عَنْ سَهْلٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ : ” إِنَّ فِي الْجَنَّةِ بَابًا يُقَالُ لَهُ الرَّيَّانُ، يَدْخُلُ مِنْهُ الصَّائِمُونَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ، لَا يَدْخُلُ مِنْهُ أَحَدٌ غَيْرُهُمْ، يُقَالُ : أَيْنَ الصَّائِمُونَ ؟ فَيَقُومُونَ لَا .”يَدْخُلُ مِنْهُ أَحَدٌ غَيْرُهُمْ، فَإِذَا دَخَلُوا أُغْلِقَ فَلَمْ يَدْخُلْ مِنْهُ أَحَدٌ Саҳл розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаннатда бир эшик бор. У «Раййон» дейилади. Қиёмат куни ундан рўзадорлар киришади, улардан бошқа ҳеч ким ундан кирмайди. “Рўзадорлар қани?” дейилади. Шунда улар туришади. Улардан бошқа ҳеч ким ундан кирмайди. Улар киргач, у беркитилади. Кейин ундан ҳеч ким кирмайди», дедилар” (Муттафақун алайҳ). Қиёмат куни шафоатчи عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عَمْرٍو ، أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ : ” الصِّيَامُ وَالْقُرْآنُ يَشْفَعَانِ لِلْعَبْدِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ، يَقُولُ الصِّيَامُ : أَيْ .“رَبِّ، مَنَعْتُهُ الطَّعَامَ وَالشَّهَوَاتِ بِالنَّهَارِ، فَشَفِّعْنِي فِيهِ، وَيَقُولُ الْقُرْآنُ .“مَنَعْتُهُ النَّوْمَ بِاللَّيْلِ، فَشَفِّعْنِي فِيهِ “، قَالَ : فَيُشَفَّعَانِ Абдуллоҳ ибн Амр розияллоху анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу...

Исломда ҳалол ва ҳаромга оид қоидалари: яхши ният ҳаромни оқлай олмайди

Биринчи қоида: Аслида ҳамма нарса мубоҳ-ҳалолдир Иккинчи қоида: Ҳалол ва ҳаромни Аллоҳ таоло белгилайди Учинчи қоида: Пок нарсалар ҳалолдир, нопок нарсалар ҳаромдир Тўртинчи қоида: Банданинг ҳалолни ҳаром, ҳаромни ҳалол дейиши ширкдир Бешинчи қоида: Ҳаромга олиб борувчи нарса ҳам ҳаромдир Олтинчи қоида: Ҳалол ҳаромдан беҳожат қилур Еттинчи қоида: Ҳийла билан ҳаромга эришиш ҳаромдир Саккизинчи қоида: Яхши ният ҳаромни оқлай олмайди Тўққизинчи қоида: Ҳаромга қўл уришдан қўрқиб, шубҳали нарсалардан сақланиш Ўнинчи қоида: Ҳаром ҳаммага бирдек ҳаромдир Ўн биринчи қоида: Заруратлар ман этилганларни мубоҳ қилур Ўн иккинчи қоида: Агар ҳалол билан ҳаром жам бўлса, ҳаром ғолиб бўлади. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг қаламларига мансуб «Ҳалол очиқ-ойдиндир, ҳаром очиқ-ойдиндир» деб номланган китобидан олинди Ислом молияси 865

Энг йирик нефт экспорт қилувчи Саудияда ижтимоий ёрдам тўхтатилиб, солиқларнинг ошиши Ҳаж ва умра ҳаражатларига таъсир қиладими?

1 июндан бошлаб Саудия Aрабистони аҳоли учун ажратилаётган ижтимоий ёрдам бўйича тўловларни тўхтатади. Шунинг баробарида 1 июлдан бошлаб қўшилган қиймат солиғи уч бараварга, яъни беш фоиздан ўн беш фоизгача кўтарилади. Бу ҳақда давлат ахборот агентлигига таяниб Рейтерс хабар бермоқда. Мамлакат молия вазири Муҳаммад Жадааннинг сўзларига кўра, бундай чораларни қўллаш биз учун қийин, аммо қилишмиз зарур бўлган ишлардан ҳисобланади, чунки мамлакат харажатлари даромаддан ошиб кетган. Биринчи чоракда бюджет тақчиллиги тўққиз миллиард долларни ташкил этди. Вазирнинг таъкидлашича, дунёда нефт нархининг тушиб кетишидан ташқари иқтисодий фаолиятнинг пасайиши ҳам даромадларга таъсир кўрсатди. Ҳаражатлар соғлиқни сақлаш секторига режадан ташқари маблағ ажратиш ва иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш ҳисобига ошди. Коронавирус пандемияси даврида дунёдаги энг йирик неъфт экспорт қилувчи Саудия мамлакатининг иқтисодиётига ёқилғи маҳсулотларига бўлган талабнинг пасайиши ва глобал инқироз таъсир кўрсатди. Сўнгги маълумотларга кўра, Саудия Aрабистонида 37 мингдан ортиқ киши коронавирус билан касалланган, 239 киши вафот етган. Таъкидлаш жоизки, ҚҚСни 15 фоизга кўтариш натижасида хизмат кўрсатиш – меҳмонхона, транспорт, озиқ-овқат ва бошқа соҳаларда нархнинг ўсишига олиб келиши кутилмоқда. Бу эса Ҳаж ва умра ҳаражатларига ҳам ўз таъсирини ўтказиши мумкин. 670

ЎҚИГАН НАМОЗЛАРИМ ҚАБУЛ БЎЛГАНМИ?

CАВОЛ: Мен намоз ўқий бошлаганимга энди бир йилдан ошди. Ўтган куни аёлим билан тортишиб қолдик. Огоҳлантиришимга қарамай тилига эрк бериб юборди. Мен ҳам ўзимни тутолмай қўл кўтардим. Шунда у ўқиган намозларинг қабул бўлмасин, деб қарғай кетди. Қарғиш тегиши ҳақида эшитганман. Буни ҳукми қандай бўлади? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аллоҳ таоло инсонларни турли шаклда яратганидек уларнинг хулқ атворларини ҳам хилма хил қилган. Шу боис, эр-хотиннинг орасида ҳам тушунмовчиликлар, кўнгил хираликлар учраб туради. Бу ҳатто бутун инсониятга намуна бўлган Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг хонадонларида ҳам бўлганини ҳадиси шарифлардан билишимиз мумкин. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам Оиша онамизга қараб: اني لاعلم اذا كنت عني راضية و اذا كنت علي غضبي قالت فقلت من اين تعرف ذالك فقال اما اذا كنت عني راضية فانك تقولين لا و رب محمد و اذا كنت علي غضبي قلت لا و رب ابراهيم قالت قلت اجل والله يا رسول الله ما اهجر الا اسمك (رواه امام البخاري من ام المؤمنين عائشة رضي الله عنها ) яъни: “Эй, Оиша! Мен сени мендан розилигингни ҳам ранжиган вақтингни ҳам биламан”- дедилар, Оиша онамиз: “Буни бирор аломати борми? Қандай биласиз?” – дедилар, Пайғамбаримиз: “Агар сен мендан хурсанд бўлсанг “Йўқ Муҳаммаднинг роббисига қасам” – дейсан, агар ранжиган бўлсанг “Йўқ Иброҳимнинг роббисига қасам” -. дейсан” – дедилар. Оиша онамиз айтадилар: “Тўғри айтасиз эй, Аллоҳнинг расули! Фақатгина исмингизни тарк қиламан” – дедилар (Имом Бухорий ривоятлари). Мазкур ҳадисдан биламизки эр-хотин орасидаги баъзи бир келишмовчиликлар ҳатто Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг уйларида ҳам бўлган экан. Асосийси Пайғамбар хонадони барча ишларда намуна бўлгандек мазкур ҳолатда ҳам сизу биз умматларга ибрат кўрсатмоқда. Ҳадиснинг охирги жумлалари: “Тўғри айтасиз эй, Аллоҳнинг расули! Фақатгина исмингизни тарк қиламан” деганларини муҳаддислар “ранжисам ҳам фақатгина исмингизни тарк қиламан лекин, сизга бўлган ҳурматим, муҳаббатим ўзгармайди” деб шарҳлаганлар. Демак, биз ҳам оилавий ишларимизда Пайғамбаримиз ва Оиша онамиз ҳаётларидан ибрат олсак, оиламиз тинч, хотиржам бўлар, арзимас нарсаларга ажримлар ёки саволда айтилганидек бир биримизни ёмон сўзлар билан ҳақоратлаш, қарғашлар бўлмас эди. Бизнинг тилимизда қарғиш деб аталадиган сўз ҳадисларда мазлумнинг дуоси шаклида келади. Бу борада Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай деганлар: اتقوا دعوة المظلوم وان كان كافرا فانه ليس دونها حجاب (رواه امام ابن حبان) яъни: “Гарчи кофир бўлсада, мазлумнинг дуосидан қўрқинглар. Чунки, у билан Аллоҳнинг орасида парда бўлмайди” – дедилар (Имом Ибн Ҳиббон ривоятлари). Сизларнинг орангизда ким ҳақ, ким ноҳақ буни билмаймиз. Нима бўлганда ҳам Сиз зиммангиздаги фарз намозларни ўз вақтида адо этишда бардавом бўлинг. Қилинган ибодатларни қабул қилгувчи ёлғиз Аллоҳ таолонинг Ўзидир. Ихлос билан қилинган ибодатларни зое қолдирмайди. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати. @diniysavollar 669

Миср бош имоми Аҳмад Тоййиб Рим папаси Францискнинг таклифини маъқуллади

Мисрдаги Инсоний биродарлар бирлашмаси Динлараро Олий қўмитаси барча дин вакилларини 14 май куни Рамазон рўзасини тутишни таклиф қилди. Бу таклифини қўллаб-қувватлаб, Рим папаси Франциск католиклар ва барча динларга мансуб одамларни Рамазонда бир кун рўза тутишга ва пандемияга барҳам бериш учун Худога дуо қилишга чақирди. “Бутун инсоният Худодан инсонларга коронавирус пандемиясини енгишда ёрдам беришини сўрашлари керак“, дейди Рим папаси Франциск. Динлараро Олий қўмитанинг ушбу таклифини Пападан ташқари Мисрнинг Ал-Азҳар университети Имоми Аҳмад Тоййиб ҳам олқишлади. Имом, шунингдек, дунёдаги барча одамларни ушбу пандемияни тўхтатиш мақсадида Аллоҳ учун ибодат қилишга ва хайрия ишлари билан шуғулланишга чақирди. Папа Франциск нима деди? “Ибодат умумбашарий қадрият бўлганлиги сабабли, 14-май куни қўмитанинг барча динлардаги имонлиларни бирлашишга чақирганини олқишлайман. Ушбу кунда Рамазон рўзасини тутишга, хайрия қилишга ва инсониятга коронавирус пандемиясини енгишда ёрдам бериш учун Худога дуо қилишга чақираман“, дейди Папа. Рим папаси Францискнинг ёрдамчиси Монсеньор Йоаннис Лахзи Гайд, 14 майни тарихий кун деб атади. Лахзи Гайд Мисрдаги Динлараро Олий қўмитанинг аъзоси ва руҳонийси ҳисобланади. “Ушбу кунда бутун инсоният биринчи маротаба ягона мақсад учун бирлашди. Ҳар бир инсон ўз эътиқодига кўра бирга ибодат қилади, бу кунда Худога бўлган иймон бир-биридан фарқ қилмайди, балки бирлашишидан далолат беради“, дейди Гайд. Унинг фикрича, вирус барча одамларни бирлашишга, бир мақсад йўлида ҳаракат қилишга ўргатди. Гайд, ушбу муаммолардан бирдамликсиз чиқиб кетиш мумкин эмаслигини қўшимча қилди. “Вирус бизни заифлигимизни ва биродарлар сифатида бирлашиш зарурлигини англашга мажбур қилди. Биз бу муаммолардан алоҳида чиқа олмаймиз. COVID-19 барчамизни тиз чўкишимизга мажбур қилди. Аммо тиз чўкиш ибодат қилиш учун энг яхши имкониятдир”, дейди Гайд. Маълум қилинишича, Рим папаси Франциск ва Инсоният қардошлиги олий қўмитасининг инсониятни бирлаштириш борасидаги саъй-ҳаракатлари бутун дунёда динга асосланган камситувчи амалиётларга барҳам бериши мумкин. Қўмитанинг таъкидлашича, одамлар олимларни вакцина топишини дуо қилиб сўраши керак. Жаҳон раҳбарлари чақириқни қўллаб-қувватламоқда Рим папаси Францискнинг Рамазон ойида рўза тутишга чақириши дунё миқёсида қўллаб-қувватланди. Дунё етакчилари, шу жумладан БАА шайхи Муҳаммад бин Зайд Ан-Наҳян, Ливан Президенти Мишель Аун ҳам бу чақириқни қўллаб-қувватладилар. Бундан ташқари, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти раҳбари Антонио Гутерриш ҳам 14 май куни Папанинг чақирувини қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, у “инсоният учун дуо қилишда“ қатнашишини маълум қилди. “Қийин кунларда биз тинчлик, инсоният ва ҳамжиҳатлик учун биргаликда туришимиз керак“, дейди Гутерриш . Шу билан бирга, Константинополнинг экуменик патриархи Бартоломей ҳам бу чақириқни қўллаб-қувватлади. У ўзи раҳбарлик қиладиган диний жамоани ушбу кунда Рамазон рўзасини тутиб Худога дуо қилишга чақирди. Инсоний биродарлар бирлашмаси Динлараро Олий қўмитаси Бирлашган Араб Амирликлари ўтган йили барча динларнинг энг яхши аъзоларидан ташкил топган Олий қардошлик қўмитасини тузишга ёрдам берган эди. Қўмита мақсади Инсоннинг қардошлиги тўғрисидаги ҳужжатларда кўзда тутилган принциплар ва қадриятларни қўллашдир. Ҳозирда Испания, Италия, БАА, Англия, Болгария, Миср, АҚШ ва Либериядан 11 аъзоси бор. Бундан ташқари, қўмита мақсадларига динлараро алоқалар орқали эришишга интилади. Қўмита диний дунё етакчиларини “ўзаро ҳурмат ва тинч-тотув яшаш қадриятларини қўллаб-қувватлаш ва тарқатиш“ га чақиради. Таъкидланишича, айни пайтда, Рим папаси Францискнинг Рамазон ойида рўза тутишга даъват қилиши исломофобияга қарши туриши мумкин. Маълумотларга қараганда, Исломофоблар коронавирусдан дунё бўйлаб мусулмонларни ёмон кўрсатиш учун фойдаланишган. Қалампир.уз 645
1 31 32 33 34 35 53