islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
May 2020

Month

Ёшларни илм-фанга йўналтирувчи янги лойиҳа ишга тушди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан юртимиз ҳудудида туғилиб илм-фан ривожига муносиб ҳисса қўшган мумтоз алломаларимиз фаолиятини кенгроқ ёритиш мақсадида www.moziy.edu.uz сайти ишга туширилди. Ушбу сайт ва унда эълон қилинадиган лойиҳалар бўйича Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари Юсуф Абсоатов билан суҳбатлашдик. – Юсуф Абсоатов, ушбу сайтни ташкил этишдан кўзланган мақсад ҳақида айтиб ўтсангиз? – Тарихда, умуман бугунги кунга қадар илм фан соҳасида катта илмий тадқиқотларни амалга оширган олимларимизни авлодларга яқиндан таништириш, ўзбек илм-фан дарғалари номлари ва қутлуғ саналарига бағишлаб турли лойиҳалар ҳамда онлайн олимпиадалар ўтказишни мақсадида ушбу сайтни ташкил қилдик. Бунда асосан, машҳур алломаларимизнинг кўпчиликка маълум бўлмаган қирралари ҳақида туркум мақолалар бериб бориш, умрини илм-фанга бағишлаган, бироқ бугунги авлод танимайдиган фидойи олимларимиз, уларнинг ихтиролари ҳақида маълумотлар тўплаш ва эълон қилиш асосий мақсадларимиздан бири ҳисобланади. Шунингдек, маълумотлар базасини шакллантириш учун республикамиздаги етакчи илм масканлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, олимларимиз номи билан аталувчи республика ва халқаро олимпиадаларни онлайн тизимда ташкил қилиш ва ғолибларни рағбатлантириш вазифалари мавжуд. Сайтнинг расмий телеграм канали(@мозиедууз) ва бошқа ҳамкор каналлар орқали мақолалар, лойиҳалар ҳақидаги маълумотларни кенг кўламда бериб боришни, амалга оширилаётган ишлар хусусида фойдаланувчиларнинг фикрларини ўрганиб камчиликларни бартараф етиш ва таклифлар асосида янги рукн ва лойиҳаларни ташкил этишни режалаштирганмиз. – Агар сир бўлмаса, ушбу ғоянинг пайдо бўлиш тарихини айтиб бера оласизми? – Устозимиз кимё фанлари доктори, профессор Ҳамдам Акбаров билан суҳбат асносида, Ўзбекистон илм-фани ривожига катта ҳисса қўшган кимёгар олимларимиздан бири профессор Р.Тиллаев хотирасига бағишлаб телеграм орқали онлайн олимпиада ўтказиш фикри келди. Бу икковимизга ҳам маъқул тушди. Кейин фикримиз кенгайиб, бошқа фанларда ўз ҳиссасини қўшган олимлар хотирасига ҳам ўтказсак бўлади, деган ғоя туғилди. Буни вазирлик ходимлари билан муҳокама қилдик ва ушбу олимларимизни нафақат республикага, балки халқаро миқёсда танитиш кераклиги муҳим эканини таъкидланди. Вазирлик томонидан олимпиадани фақат телеграм орқали эмас, балки платформа орқали ўтказиш кераклиги ва сайт номини www.мозий.эду.уз шаклида ташкил этиш таклифи киритилди. – Лойиҳа доирасида қайси олимлар хотирасига бағишлаб олимпиада ўтказишни режалаштиргансизлар? – Жорий йилнинг 18 май куни кимёгар олим профессор Раҳим Тиллаев хотирасига, июнь ойида ахборот технологиялари соҳасидаги йирик олим, Ўзбекистон Фанлар академиясининг академиги Жўра Абдуллаев хотирасига бағишланган онлайн олимпиадаларни ўтказишни режалаштирганмиз. Республика ва Халқаро олимпиадаларимиз тест шаклида ташкил этилади. Унинг саволлари 25 та бўлиб, шулардан 2 таси олим ҳаёти ва фаолиятига бағишланади. Бундан мақсад ёшларимиз ўзбек олимларининг фаолиятини ўқиб ўрганиб, Президентимиз Шавкат Мирзиёев айтганларидек мамлакатимиздагидек бой тарих ва буюк алломалар ҳеч қаерда йўқлигига ишонч ҳосил қилади. Манба: uza.uz 649

Миноралардаги аркали безаклар қандай маънони англатади?

Бу минора, мезаналардаги аркалар безакнинг ўзи эмас. Балки, намозхонлар учун муҳим маънога эга. Одатда миноралар икки, уч, тўрт, беш ва олти аркалик бўлиб, ҳар бири рамзий ва алоҳида аҳамиятга эгадир. Икки аркалик минора чекка қишлоқдаги масжид эканлигини билдиради. Уч ёки тўрт аркалик минора беш маҳал намоз ўқиладиган маҳалла масжидлигини билдиради. Беш аркалик минора шаҳарда беш маҳал намоз билан бирга жума намози ҳам адо этиладиган масжид эканлигини билдиради. Олти аркалик минора шаҳардаги қироллик масжиди бўлиб, барча намозлар адо этиш билан бирга ҳукуматдаги диний ишлар, мажлислар ва диний маросимлар ўтказиладиган масжид эканлигини билдиради. Бундай миноралар асосан, шимолий Африканинг Жазоир, Марокаш ва  Тунис каби давлатларда учрайди. Манба: Узоқ шарқдаги амалий санъат ва ислом меъморчилиги (архитектура) тарихи. Баҳодирхон Абдулборий 743

Бу йилги қабул имтиҳонлари қандай ўтказилади?

ДТМ ўз сайтида тест синовлари 2 та фандан бўлиши ҳақидаги режани маълум қилди «Коронавирус пандемияси шароитидаги карантин абитуриентларимизнинг ўқишга кириш тайёргарлигига ҳам жиддий таъсир кўрсатмоқда», – дейилади ДТМ сайтидаги хабарда. «Ана шундай чекловлар даврида абитуриентларимиз ўзлари хоҳлаганларидек тайёргарлик кўра олмадилар. Бунақа пайтда уларга ёрдам бериш, енгилликлар яратиш, фақат битирувчилар учун эмас, балки абитуриентлар учун ҳам фойдалидир. Бу йил абитуриентларнинг уйидан чиқмаган ҳолда рўйхатдан ўтишини ташкил этиш, тест топшириқларини соддалаштириш, кириш тест синовларини содда шаклда ва қисқа вақт ичида ўтказиш каби енгилликлар яратиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Жорий йилнинг 30 апрель куни Президентимиз раҳбарлигида ўтган йиғилишда белгиланган топшириқлар ва тасарруфида ОТМлари мавжуд бўлган вазирлик, идора, ташкилотлар томонидан киритилган таклифлар асосида ҳамда абитуриентларни қийнаб қўймаслик мақсадида фақат 2020-2021-ўқув йили учун истисно тариқасида қабул тест синовлари мажбурий фанларсиз, 2 та мутахассислик фанларидан ўтказилиши режалаштирилмоқда. Ушбу 2 та мутахассислик фанлари 2019 йил декабрь ойида белгиланган тартибда тасдиқланиб, кенг жамоатчиликка эълон қилинган эди. Алоҳида таъкидлаш керакки, инфекция бутунлай бартараф этилмаган шароитда абитуриентларнинг 1000 ўринлик биноларда 3-4 соат қолиб кетишига йўл қўйиб бўлмайди. Шунинг учун ҳам мазкур ўқув йилида тест синовлари ўтказиладиган биноларда кўпи билан 700 тагача ўрин тайёрланади, ҳар бир абитуриент учун камида 3 кв.м жой ажратилади, санитария-гигиена талабларига биноан, уларда ниқоб, қўлқоп билан тестда иштирок этиши таъминланади. Абитуриентнинг тана ҳарорати ўлчангач, бинога киритилади. Бинолар камида 4 маротаба дезинфекция қилинади. Буларнинг бари тест топширувчилар, гуруҳ назоратчилари ва жараёнга жалб этилган бошқа шахсларнинг саломатлигини ҳимоялаш мақсадида амалга оширилади. Қайд этилган ушбу жараён ҳам карантин чекловлари бутунлай олиб ташлангандан сўнг амалга оширилади. Кейинги ўқув йилидан бошлаб, ҳамма жараён белгиланган тартиб-қоидалар асосида бўлишини такроран эслатиб ўтамиз». @xushnudbek 783

ДИНИМИЗ АҲКОМЛАРИ – Саҳобаларнинг энг сўнгги вакиллари ва улар вафот этган жойлар

Қуйидаги зотлар ёшлик пайтларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўриб қолиш бахтига сазовор бўлишган ҳамда узоқ умр кўрган саҳобалар саналадилар: – Абу Туфайл Омир ибн Восила розияллоҳу анҳу. Ҳижрий 110 йилда Маккада вафот этган; – Маҳмуд ибн Рабиъ розияллоҳу анҳу. Ҳижрий 99 йилда Мадинада вафот этган; – Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу. Ҳижрий 93 йилда Басрада вафот этган; – Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳу. Ҳижрий 86 йилда Куфада вафот этган; – Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳу. Ҳижрий 96 йилда Шомда вафот этган; – Абдуллоҳ ибн Ҳорис ибн Жазъи Зубайдий розияллоҳу анҳу ҳижрий 86 йилда Мисрда вафот этган. Шу ўринда айтиш мумкинки, мазҳаббошимиз Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ ушбу саҳобалардан Анас ибн Молик, Абдуллоҳ ибн Ҳорис ибн Жазъи Зубайдийларни ва булардан ташқари Жобир ибн Абдуллоҳ, Оиша бинти Ажрад сингари саҳобаларни кўриб, улардан ҳадис ривоят қилганлари ҳақида саҳиҳ қавллар келган. Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим 794
1 32 33 34 35 36 53