Қишнинг совуқ кунларидан бири эди. Саиднинг бутун бадани музлаб борар эди. Чунки унинг эски, йиртилган оёқ кийимларидан сув ўтарди. У биринчи маротаба оиласининг бечораҳол эканлигидан афсусланди. “Қани эди, яхши кўйлак, қалин палто, иссиқ пояфзал сотиб олишга пулимиз бўлса”, деди хаёлга чўмиб. Бу вақтда у йўл юзидаги катта жомеъ масжиди олдига келиб қолган эди. Масжидда Пешин намозига азон айтилгани боис дарҳол масжид томон шошилди. Саид катта жамоат билан намоз ўқишни хуш кўрарди. У таҳорат олиш учун таҳоратхонага кирди. Сумкасини кириш эшиги олдидаги ўриндиқда қолдириб таҳорат олиш учун енгларини шимарди. Бу пайтда кўпчилик мусулмонлар таҳорат қилаётган эди. Саид таҳорат олишга ўтириб пояфзалларини ечди ва пайпоқлари ёмон бўлиб кетганини кўриб ғазаб билан уларни ерга ташлади. Шунда ногаҳон битта оёғини юваётган кишига кўзи тушди. Унинг бошқа оёғи йўқ эди. Саид яхши пояфзали йўқлиги учун жаҳл қилганидан уялиб қолди. Чунки эҳтимол ёнидаги инсоннинг жуда кўп оёқ кийим сотиб олишга пули бордир, аммо у оёқ сотиб ола олмайди. Саид бу дунёда пулга сотиб олинмайдиган қимматбаҳо неъматлар ҳам бор эканлигини тушуниб етди. Шу куни Пешин намозидан кейин у Аллоҳ таолога соғлом оёқлар бергани учун шукр қилиб дуога қўлларини очди. Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу борада қандай ҳам яхши сўзларни айтганлар: و كن قنعا تكن أشكر الناس “Қаноатли бўл! Инсонларни энг шукр қилувчиси бўласан! (Ибн Можа, Зуҳд 24) Рус тилидан Охунжон Аҳмад ваМуаттар Абдулқаюм таржимаси 699
Шу кунларда айрим ижтимоий тармоқларда гўёки Ўзбекистондаги жоме масжидларда шу йил 6 майдан эътиборан таровеҳ ва жума намозлари ўқилиши тўғрисида тарқатилаётган аудиохабар ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмайди. Аҳоли орасида асоссиз ва ёлғон хабар тарқатиш Ислом дини таълимотларида қаттиқ қораланади, қонунчиликда эса жавобгарликка тортилишига сабаб бўлади. Юртимиздаги эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда аҳоли саломатлигини ҳар томонлама ҳимоя қилиш мақсадида, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича фатвоси ва Рамазон ойини ўтказиш бўйича баёнотида жума намози ўрнига уйда пешин намозини, беш маҳал ва Рамазон ойидаги таровиҳ намозларини уйда ўқиш ҳақида алоҳида қайд этилган. Шундай экан Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарорларига мос равишда масжидларда жамоат бўлиб ибодат қилиш бошланиши ҳақида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий нашрлари томонидан эълон қилинади. Ўз навбатида мўмин-мусулмонларни мана шундай ихтилоф, фитна ва иккиланишларга сабаб бўладиган материалларни тарқатмасликка чақирамиз. Аллоҳ таоло барчамизга инсофу тавфиқ бериб, тўғри йўлда собитқадам қилсин! Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 542