Кўпчилик рўзадорлар Аллоҳ таолонинг динини ва рўзага алоқадор ҳукмларни билмагани учун хатоларга йўл қўйишади. Ифторлик дастурхонларида исрофга йўл қўйиш ҳам катта хатолардандир. Дастурхонларга кўпгина инсонларга етадиган таомлар қўйилади, уларнинг турли навлари, қимматю арзони, хўлу қуруғи ва ширинию нордони барчаси дастурхонга тортилади. Сўнгра уларнинг озгинаси ейилиб, қолгани пўчоққа ташланади. Бу эса ислом бизга олиб келган йўлга хилофдир. Аллоҳ таоло айтади: “Еб-ичинг ва исроф қилманг. Чунки У зот исроф қилувчиларни севмас”(Аъроф, 31). Рамазонда бозорлар харидорларга тўлиб кетади. Уларнинг ҳар бири таому шароблардан ўнлаб оилаларга етадиган миқдорни сотиб олишади. Орамизда очликдан ўлаётган, бир бўлак нок топа олмаётган ва уйсиз қолган инсонлар бор. Аммо бу ерда баъзи оилалар исроф ва мақтанчоқлик сабабидан овқатни ҳазм қила олмаслик даражасига бормоқда. Оч қолиш орқали ошқозондаги зарарли моддаларни йўқотиш рўзанинг мақсадларидан ҳисобланади. Овқату ичимликларни исроф қилиб истеъмол қилган кишиларда бу мақсад қандай амалга ошади? Кўпчилик рўзадорлар кунларини худди рўза тутмагандек уйқуда ўтказади. Уларнинг орасида куни билан ухлаб фақат намозларга уйғонадиган, сўнгра яна ухлайдиганлари бор. Улар кундузларини ғафлатда, кечаларини эса саҳарлик қилиб ўтказишади. Аллоҳ учун очлик лаззатини ва чанқоқлик таъмини тотиб яшаб кўриш рўзанинг ҳикматларидан бири ҳисобланади. Кунини ухлаб ўтказган киши эса бу ҳикматни ҳис қила олмайди. Рўзадорлар орасида бекорчи ва макруҳ ўйинларни ўйнаб юрадиган инсонлар бор. Масалан, баъзилар қимор карталарини ўйнаб, баъзилар эса тўп ортидан югуриб ва турли хил вақтни зое қиладиган ўйинлар каби нарсаларни ўйнаб ўтказишади. Аллоҳ таоло айтади: “Наҳотки Бизнинг сизни яратишимиз беҳуда бўлган ва сиз Бизга қайтарилмассиз, деб ҳисобласангиз?!”(Мўминун, 115). Бошқа бир оятда эса шундай дейилади: “Ўз динларини ўйин-кулгу қилиб олган ва ҳаёти дунёга алданиб кетганларни тарк эт” (Анъом, 70). Яна рўзадорлар орасида кечани беҳуда, ҳеч қандай ажр-савобсиз ўтказадиганлари бор. Улар тун қоронғусида икки ракъат намоз ўқимай ўйин-кулги билан вақтни ўтказиб юборишади. Кичик бир сабаб туфайли жамоат намозларини тарк этиш рўзадорларнинг энг ёмон хатоларидан бири ҳисобланади. Бу мунофиқлик, қалб касаллиги ва руҳнинг ўлишининг аломати бўлади. Уларнинг орасида бутун Рамазон ичида Қуръон билан алоқаси бўлмаган инсонлар ҳам бор. Улар кўп ўқишади, лекин Қуръонни эмас, кўп мутолаа қилишади, аммо Аллоҳнинг каломини ўқишмайди. Яна рўзадорлар орасида бу улуғ ойда ҳеч қандай саховат қилмайдиган ва бирор марта ифтор учун дастурхон ёймайдиган, эшиклари доим қулф кишилар бор. Аллоҳ таоло айтади: “Сизнинг ҳузурингиздаги нарса тугайдир. Аллоҳнинг ҳузуридаги нарса эса, боқийдир. Албатта, Биз сабр этганларни қилиб юрган амалларининг энг гўзалига бериладиган ажр ила мукофотлармиз”(Наҳл, 96). Бошқа бир оятда эса шундай марҳамат қилади: “Ўзингиз учун қилган яхшиликларни Аллоҳнинг ҳузурида топасиз. Албатта, Аллоҳ қилаётганингизни кўрувчидир” (Бақара, 110). Яна рўзадорларнинг хатоларидан бири бу таровеҳ намозларини тарк этиш ва унга дангасалик қилишдир. Унинг ҳолати худди: “Менга фарзлар кифоя қилади“, деяётгандек. Қизиғи, у мол-дунёнинг озига ҳеч қачон қаноат қилмайди, зарур нарсаларга ҳирс қилгани каби уни тўлиқ эгаллашга интилади. Шоир айтади: Кун қиёмат келсанг гар, амаллар эса оз, Надомат айларсан, тафаккур айла бироз. Яна рўзадорлар орасида аҳли оиласини турли хил таомлар пишириш учун қийин аҳволда қолдирадиган ва шу сабабдан уларни Қуръон тиловати, суннат, зикр ҳамда ибодатлардан тўсиб қўядиган инсонлар бор. Агар у зарурий нарсалар билан кифояланганда унинг аҳли оиласи Аллоҳ таолонинг ибодатидан озуқа олиш учун вақт топган бўлар эди. Доктор Оиз Ал Қорний. “Рўзадор учун ўттиз дарс” китобидан Саидхон Махсумов таржимаси Манба: muslim.uz 663
Шайх Юсуфхон тўра Шокиров 1926 йили Қирғизистоннинг Тўқмоқ шаҳрида диндор, зиёли оилада таваллуд топди. У кишининг йигитлик даври улуғ Ватан уруши йилларига тўғри келди. Урушнинг охирги йиллари ва урушдан кейинги тикланиш йилларида жамоа хўжалигида тракторчи бўлиб ишладилар. Илмли инсонлар фарзанди бўлган Юсуфхоннинг ҳам оилавий муҳит таъсирида диний илмларни ўрганишга рағбати бор эди. Дастлабки билимни оталари диний арбоб Олимхон тўрадан олдилар. Юсуфхон Шокиров оила ўчоғида олган билимларини мустаҳкамлаш мақсадида 1948 йили Бухородаги Мир Араб мадрасасига ўқишга киради. Мадраса таълимининг учинчи йилида оталари Олимхон тўра муборак ҳаж сафарига бориб келадилар. Муборак зиёрат ҳақида ўз таассуротларини сўзлаб бериш вақтида Саудия Арабистонига Миср Араб Республикаси орқали борганлари ва у ерда бутун дунёга машҳур Ал-Азҳар университети борлигини сўзлаб берадилар. Шу кундан бошлаб Шайх Юсуфхоннинг фикру зикри мазкур университетда таҳсил олиш бўлиб қолади. Шу мақсадда Москвадаги раҳбар ташкилотларга мактуб йўллайди. Тикланиш даври ва диндорларга бўлган ўзгача муносабат натижасида марказдан жавоб хати келиши 1955 йилга, яъни Мир Араб мадрасасини тугаллаётган пайтларига тўғри келди. Шу йили Юсуфхон Шокиров анчадан бери орзу қилиб келгани Ал-Азҳар университетига ўқишга юборилади. Мазкур университетнинг араб тили ва адабиёти факультетини аъло баҳоларга тугаллаган Юсуфхон тўра 1961 йили олган билимлари асосида динга хизмат қилиш учун ўз ватанига қайтади ва меҳнат фаолиятини Диний идора халқаро бўлими мудири вазифасидан бошлайди. Илмга чанқоқ Юсуфхон тўра диний билим билан бирга дунёвий илмни ҳам уйғунлаштириш мақсадида 1962 йилда Тошкент Давлат университетининг Шарқ филологияси факультетининг кечки бўлимига ўқишга кириб, 1967 йили уни муваффақиятли тугатади. Кейин Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Беруний номидаги шарқшунослик илмий текшириш институтида тадқиқотчи бўлиб, Ал-Азҳар университети – минг йиллик тарихга эга бўлган араб филологияси маркази» мавзуидаги илмий тадқиқот ишларини бошлаб юборадилар. Юсуфхон Шокировнинг араб, инглиз, форс, турк тилларини пухта билиши илмий изланишида жуда қўл келади ва 1975 йилда Москва шаҳрида номзодлик ишини ҳимоя қилишга муваффақ бўлади. 1971 йил 1 ноябрда муфтий Зиёуддинхон ибн Эшон Бобохон ташаббуси билан Имом Бухорий номидаги Тошкент Олий маъҳади ташкил қилингач, бу таълим даргоҳини бошқариб, фаолиятини тўғри ташкил этиш учун муносиб номзод зарур эди. Бу масуълиятли лавозимга Юсуфхон Шокиров муносиб кўрилди ва 1971-1972 йиллари Тошкент ислом институтида ректорлик қилди. Юсуфхон тўра 1975-1997 йилларда Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диния назорати раислари Зиёвиддинхон ибн Эшон Бобохон, Шамсиддинхон Бобохонов каби муфтийларнинг ўринбосари вазифасида, 1997 йилдан то умрининг охиригача Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Бош маслаҳатчи сифатида фаолият юритди. Шу давр мобайнида Юсуфхон тўра Осиё ва Африка мамлакатлари ҳамкорлиги ташкилоти ва Тинчлик комитети аъзоси сифатида кўплаб хорижий мамлакатларда хизмат сафарларида бўлди. Йирик диний арбоб сифатида диний ва дунёвий ташкилотлар билан халқаро дўстлик алоқаларини тиклашда ўз ҳиссасини қўшди. Диний идорадаги маъмурий ишлар билан бир қаторда Шайх Юсуфхон тўра Бухородаги Мир Араб мадрасаси ва Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида араб адабиёти, тафсир, ҳадис ва балоғат фанларидан дарс берди. Шайх Юсуфхон тўра Шокиров 2000 йилнинг 28 сентябрида 74 ёшда Тошкент шаҳрида вафот этди. Жаноза намозларини муфтий Абдурашид қори Баҳромов ҳазратлари ўқиди. Қабрлари «Минор» мозоридадир. Маълумотлар Мир Араб Олий мадрасаси ректори Ҳайдархон домла Юлдашходжаевнинг “Ўзбекистон уламолари” китобидан олинди 949
Хотира ва Қадрлаш куни чинакам миллий – умумхалқ байрамига айланди. Хотира ва қадрлаш-инсоният ақл-заковатининг бетакрор маънавий неъматлари, тирикликнинг азалий мезонларидир. Ҳомийлик, саховат ва ҳиммат, меҳр ва мурувват фазилатлари хотира ва қадр тушунчалари билан ўзаро уйғунлик касб этади. Зеро, қалби саховатга, меҳр-муҳаббатга, шафқат-шафоатга тўла инсонларгина ўз тарихини, аждодларини доимо хотирлайди ва фидойи юртдошлари, ёруғ келажак йўлида меҳнат қилаётган кишиларнинг қадрига етади. Хотира – бу эслаб қолиш, эсда сақлаш, кейинчалик ёдга олиш ва аввал идрок этилган, бошдан ўтказилган ёки бажарилган нарса ва ҳодисаларни таниб олиш билан боғлиқ ўтмишдаги тажрибаларни акс эттиради. Хотира руҳий ҳолатнинг асосий ва мураккаб қисмини ташкил этади. Маълумки, одам туғилган соатидан то сўнгги нафасигача доимий ташқи муҳитнинг таъсирида бўлади. Кузатишлардан олинган, ўқилган ва эшитилган маълумотлар ёки киши шоҳид бўлган ҳар хил ҳодисалар одамнинг онгида маълумот сифатида сақланиб қолади. Шу сақланиб қолган маълумотларнинг ҳаммаси хотира деб аталади. Инсонга ҳар куни тинчлик-осойишталик ва хотиржамлик керак. Тинчлигини йўқотган хонадон ҳам, мамлакат ҳам асло хотиржам бўла олмайди. Тинчлик-хотиржамлик-тараққиёт гаровидир. Биз азал-азалдан тинчликсевар халқмиз. Айнан шу ғоя тарғибига бағишланган буюк миллий маънавий меросимиз бор. Уларнинг барида тинчликнинг қадрига етиш тарғиб этилади, уруш эса батамом қораланади. 9 майни Хотира ва Қадрлаш куни тарзида умумхалқ байрами сифатида нишонлаб келаётганимиз замирида ҳам айнан ана шу эзгу мақсад ётибди. II жаҳон урушида Ўзбекистонимиздан 1 миллион 433 минг 230 нафар одам иштирок этди. 604 минг 52 нафар ҳамюртимиз уруш майдонларидан ногирон бўлиб қайтди, 450 мингдан ортиқ ватандошимиз эса қонли жангларда ҳалок бўлди. Ҳамон орамизда қанчадан-қанча уруш қатнашчилари, фронт ортида меҳнат-машаққат чекканлар бор. Ўтганларни хотирлаш, сафимизда юрганларнинг эса қадрига етиш керак. Ўзбекистон халқи ва давлати аввал-бошдан тинчлик-тотувлик тарафдори сифатида майдонга чиқди. Инсон бор экан, хотира – муқаддас. Ҳеч ким, ҳеч нарса эсдан чиқмайди. Халқ бугунги тинч-хотиржам замонни асраб-авайлаш, қадрига етиш учун ҳам урушни, унинг қаҳрамонларини, ғалабага муносиб ҳисса қўшган ҳеч бир кишини хотирасидан фориғ қилмайди. Хотира – кечаги ўтмишни, аждодлар ўгитини, миллий меросимизни англатиб турувчи муқаддас китоб зарварақларидек ҳаётимизни ёритиб туради. Қадр – инсонни юксакликка кўтаради, унинг фаолиятига, орзу-интилишларига, мақсад-маслакларига олижаноблик бағишлайди. Хотира ва Қадрлаш кунини муносиб нишонлашдан кўзлаган бош мақсадимиз – Ватан ҳимоячиларини хотирлаш, орамиздаги фидойи инсонларнинг, тинчликнинг қадрига етиш, урушни қоралаш, тинч-осойишта яшаётганимиз, турмуш фаровонлигини таъминлаш учун тер тўкиб, унумли меҳнат қилаётганимизнинг шукронасини қилишдан иборат. Бу ҳар қандай кишини маънан рағбатлантиради, уни яшашга, яратишга, элу юртга садоқат ва қатъият билан хизмат қилишга ундайди. Ушбу кун инсон хотираси ва қадрига нисбатан адолатни тиклаган, асл ҳақиқатни ўзида мужассам этган муҳим тарихий санага айланди. Жангу жадалларда жон олиб, жон берган минглаб ўзбек ўғлонлари, фронт ортида тунни тонгга улаб меҳнат қилган, ризқу насибасини ўзгалар билан баҳам кўрган меҳри дарё ватандошларимиз матонати ва фидойиликлари ҳеч қачон унутилмайди. Инсон, халқ, миллат тарихий хотира билан тирик, барҳаёт. Айниқса, ўтганларнинг хайрли ишларини ёдга олмоқ, қадрламоқ биз учун ҳам фарз, ҳам қарздир. Кечаги кун сабоқларини, халқимиз келажаги йўлида жонини фидо қилган инсонларни хотирлаш бугунги ва эртанги кунимизни қадрлашга ўргатади. Хотира бўлмас экан, Қадрлаш ҳам йўқ. Ушбу тушунчалар мустақиллик даври авлоди учун ўзига хос маънавий қадриятга айланди. Юртбошимиз таъбири билан айтганда, буюк ғалабани буюк жасоратли инсонлар таъминлаган ва биз, миннатдор авлодлар бу фидойи юртдошларимизни доимо улуғлаймиз, уларнинг беқиёс...
1. Интеллект отадан ўғилга ўтмайди. Яъни, агар сиз даҳо бўлсангиз, унда сизнинг ўғлингиз 100% генларингизни мерос қилиб олмайди. 2.Идиотизм отадан ўғилга ўтмайди. Aгар сиз мутлақо қобилиятсиз бўлсангиз, унда ўғлингиз сиз билан бир хил аҳмоқ бўлмайди(бу билан сизни табриклаймиз). 3. Интеллект отадан фақат қизга ўтиши мумкин. Ва фақатгина ярим қисмигина ўтади холос (сизнинг интеллектингиз 88 бўлса шунинг 50% и ўтади). 4. Интеллектни эркак фақат ўз онасидан мерос қилиб олиши мумкин, она эса ўз навбатида отасидан мерос қилиб олган бўлади. 5. Доҳийнинг қизи отаси каби ярим-ақлли бўлади, аммо қизнинг ўғли даҳо бўлади. Aгар унинг отаси аҳмоқ бўлса, унда қизи отасига қараганда ярим аҳмоқ бўлади. Эркаклар учун хулосалар: 1. Ўғлингизнинг ақлий қобилиятларини тахмин қилишингиз учун, хотинингизнинг отасига қаранг (агар у академик бўлса, ўғлингиз ҳам ақлли бўлади). 2. Сизнинг қизингиз ақлингизнинг ярмини олади. Aммо сизнинг аҳмоқлигингизни ҳам ярмини олади. Интеллект тарафдан у сизга яқинроқ бўлади. Унинг ўғли сизнинг барча ақлий қобилиятингизни олади. Aқлли авлод истасангиз – қиз фарзанд орзу қилинг. 3. Сизнинг ақлий қобилиятларингиз онангиздан, аниқроғи бобонгиздан ўтган. Aёллар учун хулосалар: 1. Ўғлингиз ақл тарафдан – отангизнинг нусхасидир ва уни “сен отанг каби аҳмоқсан” деб ҳақорат қилишингиз умуман тўғри эмас. 2. Қизингизнинг тарбияси сизники каби бўлади, лекин ақли бўйича отасига тортади. Унинг ўғиллари эса сизнинг эрингизнинг ақлий нусхалари бўлади. Манба: @mkbuxoro 741
2017 йили «Ахборот» дастурида «аср қурилиши» деб эътироф этилган «Сардоба» сув омборида шу йил 1 май куни «аср ўпирилиши» рўй берди ва ҳаммаёқни сув босди. Сув омборда ўпирилган тупроқ кўпроқми ё ўмарилган пулларми, ҳали буни аниқлаштириш керак бўлади, токи уни қурганлар сувдан қуруқ чиқа олишмасин. Айни дамда энг хижолатлиси — ўзимиз қолиб, қўшни Қозоғистонда ҳам одамларнинг уйини сув босиб турибди. Сирдарёда хавфли ҳудудлардан 90 мингга яқин киши эвакуация қилинган бўлса, Қозоғистонда 31 мингдан зиёд аҳоли ўз турар жойини тарк этишга мажбур бўлди. Албатта, ҳали ўзимизда ҳамма ҳам ёрдам ололмас, аммо Қозоғистонга етказилган нинадек зарар учун ҳам товон пули тўлаб берилса керак. Дастлаб сув омбори тўғони девори бузилишига кучли шамол ва кучли ёмғир сабаб бўлгани айтилди. Ўзбекистонда ҳар йили баҳор фаслида жаладан сўнг у ёки бу қишлоқларда, ҳатто шаҳарларда сув тошқинлари юзага келиши кузатилади. Кўпчилик бу сафарги ҳодисага ҳам бошида ана шундай аҳамият билан қарагани рост. Лекин кўп ўтмай оқибат ниҳоятда аянчли экани маълум бўла бошлади: сув тошқинига аслида турмаган шамол ва ёғмаган ёмғир мутлақо алоқадор эмаслиги ҳам, 4 киши ҳалок бўлиб, 1 киши бедарак йўқолгани ҳам, соғ уйнинг ўзи қолмагани ҳам… Фото: Президент матбуот хизмати Сув омбори қурилиши «Сардоба» сув омбори Жанубий Мирзачўл каналининг марказий тармоғи оқиб ўтган ҳудудда барпо этилган, қурилиш ишлари 2009 йилда бошланиб, 2017 йилда якунланган. Уни қуришдан мақсад Сирдарё ва Жиззах вилоятлари экин далаларини суғорадиган сув билан таъминлаш, кейинчалик бу ерда мини-ГЭС ҳам барпо этиш бўлган (Тақдирнинг ўйинини қарангки, сув омборида мини-ГЭС учун тамал тоши қўйилгани ҳақидаги хабарлардан 10 кун ўтмасдан ушбу техноген фалокат юз берди). Сув сиғими қарийб 922 млн метр куб бўлган «Сардоба» сув омбори қурилиши «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ қошидаги «Ўзтемирйўлқурилишмонтаж» корхонаси бошчилигида олиб борилгани маълум қилинмоқда. Сув сатҳи баландлиги 28,8 метр бўлган ва 404 миллион АҚШ доллари эвазига барпо этилган сув омбор энди қанча зарар келтиргани маълум эмас. Юзаси 67,4 км² бўлган сув омборидан оқиб чиққан сув Қозоғистоннинг ўзида қарийб уч баробар каттароқ юза – 175,29 км² жойда тошқин ҳосил қилиб турибди. Фото: t.me/makarenko_channel Ўпирилишга нима сабаб бўлган? Google Earth архивига мурожаат қилиб, «Сардоба» сув омборининг қурилиши тарихига эътибор қилинса, ўша «сув уриб кетган 6-пикет» деб аталаётган жой энг сўнгги босқичда бунёд этилгани, у ер энг хавфли участка ҳам эмаслиги, сув омборнинг энг саёз жойларидан бири экани ойдинлашади (спутникдан туширилган сўнгги фотосуратлардан кўринмоқдаки, сув омборининг чуқурроқ қисмларида ҳали ҳам сув сақланиб турибди). Фото: 2015 йил 25 апрелда коинотдан туширилган фотосурат. 6-пикет барпо этилаётган чоғда сув омборнинг бир қисмида сув тўплаш бошланган. «Сардоба» сув омборининг дамбалари грунтли кўтарма шаклида барпо қилинган. Юртимизда тоғ ён бағирларида эмас, текисликда барпо этилган сув омборларда бундай кўтармалардан азалдан фойдаланиб келинади. Бироқ, сув босими тупроқни ювиб кетмаслиги учун Сардобада барча ишлар рисоладагидек амалга оширилганмикан? Чунки ижтимоий тармоқларда ўша ўпирилган 6-пикет ҳудудида анчадан буён сув оз-оздан сизиб, нам бўлиб тургани ҳақида ёзишмоқда. Юртимизда грунтдан тўғонлар барпо этиш бўйича ягона қурилиш меъёрлари қоидалари қабул қилинган. У Ўзбекистон Республикаси Архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси раисининг 1998 йил 20 мартдаги буйруғи билан СНиП 2.06.05-84 ўрнига қабул қилинган ҚМҚ 2.06.05-98 дир. Албатта, сув омборининг шимол тарафдаги сув чиқадиган ва кучли босимли сувни тутиб турадиган қисми барча шарт...