Янги коронавирус пандемияси фонида турли хил гап-сўзлар, унинг келиб чиқиши борасида турфа хил фикрлар пайдо бўлди. Ҳамма унга ўз дунёқарашидан келиб чиқиб ҳар-хил изоҳлар берди. Дунё бўйлаб бир-биридан фарқли, бир-биридан ажойиб ва ғаройиб бўлган очиқламалар афкори оммани эгаллаб олди. Бошида бу Хитойнинг мусулмонларга нисбатан амалга оширган зулмлари учун Аллоҳ томонидан юборилган бало деган даъволарни илгари сурдилар. Лекин, вабо Хитойдан чиқиб мусулмон давлатларга ҳам тарқалиб кетгач, бу фикр сувга тушган туздек эриб кетди. Кейин мазкур вабо аёл кишилар учун динда ниқоб муҳим ўрин тутишини балки, унинг фарз эканлигини кўрсатиб қўйиш учун юборилган деган иддаолар пайдо бўлди. Ваҳоланки, коронавирус туфайли тиббий ниқобни ҳозир нафақат аёллар балки, эркак-у аёл баб-баробар тақяпти. Шунингдек, Сovid-19 вирусининг қандайдир махфий лабораторияларда ўта қудратли ва ўта яширин бўлган қора кучлар томонидан ёвуз мақсадларда қасддан яратилгани ҳақида ҳам гапирмаган одам деярли қолмади. Коронавирусни ҳозирда атайин чиқарилган, қасддан тарқатиляпти деган эътиқодда бўлганлар аввалига уни умуман йўқ нарса, бу шунчаки, масжидларни ёпиш учун дин душманлари томонидан ўйлаб топилган, дейишди. Кейин эса коронавирус масонлар томонидан яратилган дедилар. Яна бир тоифа конспирологлар эса коронавирусни масонлар эмас, шайтонга сиғинувчи секталар ишлаб чиқарган, дедилар. Ўз даъволари учун келтираётган далиллари эса далил бўлишга арзимайдиган нарсалар. Қайсидир машҳур қўшиқчининг клипидаги сурат, 1 долларлик купюранинг орқа тарафидаги қанақадир расм ва ёзув, қайсидир фантаст ёзувчининг китобида айтиб кетилган сўзлар ва ҳоказо. Лекин, доим бир нарсани назардан қочиряпмиз. Ва шу нарсани назардан қочираётганимизни ҳам назардан қочирмоқдамиз. Вирусология ва эпидемиология бу катта бир илмий майдон. Масалани, ўз мутахассисларига ҳавола қилмай, уларнинг ҳаққини улардан олиб қўймоқдамиз. Қайси масала бўлишидан қатъий назар, хоҳ у диний билимлар бўлсин, хоҳ дунёвий билимлар бўлсин, ўз аҳли ва мутахассисларининг сўзига қайтилади. Шу вақтга қадар вирусология ва эпидемиология билан шуғулланувчи бирор-бир нуфузли ташкилот, бирор-бир нуфузли тиббий муассаса вирус лабораторияда сунъий равишда яратилганлигини тасдиқламади. Балки, соҳа мутахассислари бу гапларни инкор этдилар. Ҳатто, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дек зот “Дунёнгизга тааллуқли ишларда сизлар билгувчироқсиз“ дея ваҳий келмаган ҳолда ўз раъйлари билан айтган масалаларда янглишишлари мумкинлигини эътироф этганлар. Имом Нававий саҳиҳи муслимдаги ушбу ҳадиснинг шарҳи олдидан қуйидаги сарлавҳа билан боб очади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга маиший ҳаётга тааллуқли бўлган нарсаларда ўз фикрлари билан айтган нарсаларда эмас балки, шаръий масалаларда айтган сўзларига итоат қилиш лозимлиги ҳақидаги боб“. Баъзи ҳолатларда саҳобалар сўрардилар: “ё Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бу борада Сизга ваҳий келганми ёки ўз фикрингиз билан айтмоқдамисиз?“. Агар Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “йўқ, балки, ўз раъйим билан айтяпман“, десалар мазкур саҳобий одоб билан ўзидаги фикр ва таклифни билдирар ва натижада унинг таклифи Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га ҳам маъқул келса, олардилар. Вирусология ва эпидемиология фани пайдо бўлганига кўп бўлмади. Қадимда мазкур фанлар умуман бўлмаганлиги учун одамлар ваболар ҳақида ҳар хил тушунчаларда бўлганлар. “Касаллик юқмайди“ деган янглиш тушунча катта-катта дин олимларида ҳам бўлган. Чунки, у вақтда тиббиёт бугунги кундагидек илдамлаб кетмаган бўлган ва касаллик ташувчи вируслар ўзининг юқиш табиатига қараб ўз юқиш йўллари орқали сабаби топилганда юқиши мумкинлиги илм-фан даражасида исботини топмаган бўлган. Номини эшитганда одамлар “воҳ!“, деб юборадиган Ибн Ҳажар Асқалонийдек катта олимлар ҳам юқоридаги сабаблар туфайли ҳадиснинг зоҳирини тутиб, “касаллик мутлақ юқмайди балки, ҳар бир касаллик юқмаган ва бошқа одамдан интиқол...
Фитр садақаси нисоб миқдоридаги мол-мулкка эга ҳур ва мусулмон бўлган кишилар учун ҳайт тонгида адо қилиши вожиб бўлган садақадир. Фитр садақасининг вожиб эканлигида ўзига хос ҳикматлар бор. عن ابن عباس قال فرض رسول الله صلى الله عليه وسلم زكاة الفطر طعمة للمساكين وطهرة للصيام من اللغو والرفث فمن أدى قبل الصلاة فهي زكاة مقبولة ومن أداها بعد الصلاة فهي صدقة من الصدقات رواه أبو داود و الدارمي Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у зот: “Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фитр садақасини рўзадор учун беҳуда гап-сўз ва ҳаракатлардан покланиш ва мискинлар учун таомланиш бўлиши учун фарз қилдилар. Ким уни ҳайт намоздан олдин адо қилса, у мақбул садақадир. Ким уни ҳайит намоздан кейин адо қилса, садақалардан бир садақани бўлади”-дедилар. Абу Довуд ва Дорамий ривоят қилади. Ушбу ҳадиси шарифдан фитр садақасининг ҳукмини ва унинг савобини топиш билан биргаликда иккита ҳикмат ва фойда кўзда тутилиши маълум бўлади. Биринчи ҳикмати ва фойдаси фитр садақаси рамазон рўзасини хато ва камчиликлардан поклайди. Шунинг учун Вакеъ ибн Жарроҳ “Рамазон ойининг фитр садақаси худди намознинг саҳв саждасига ўхшайди. Намознинг вожиб амали тарк бўлган вақтда саҳв саждаси намозни тўғрилагандек, фитр садақаси рўзанинг камчиликларини тўғрилайди” -дейди. Лекин бирор узр билан рўза тутолмаган кишилар ҳам, рўза тутиш вожиб бўлмаган ёш болаларга ҳам фитр садақасини бериш вожиб бўлади. Иккинчи ҳикмати ва фойдаси ҳайит кунида камбағал ва мискинлар, етим ва бечораларни хурсанд қилиш, уларнинг очликларини кетказиб, ҳақиқий байрам кайфиятини уларга беришдир. Шунинг учун ҳам фитр садақасини ҳайит куни тонг вақтида бериш вожиб бўлади. Аммо, рамазоннинг аввалида, олдиндан берса жоиз. Ҳайит намозидан кейинга қолдирмаслик керак. Намоздан кейинга қолса ҳам соқит бўлмайди. Ҳаттоки, зиммасига вожиб бўлгандан сўнг инқирозга учраб камбағал бўлгандан кейин ҳам фитр садақа соқит бўлмайди. Фитр садақаси вожиб бўлиш шартлари. 1. Ҳур бўлиш. Фитр молявий ибодатлардан бўлгани учун ҳур бўлмаган кишиларга вожиб бўлмайди. Чунки қулнинг мол-мулки бўлмайди. Балки, қул хожасининг мулки бўлади. Агар хожасига фитр садақа вожиб бўлса, хизмат қилиб турган қулнинг ҳам фитр садақасини бериш хожасига вожиб бўлади. 2. Мусулмон бўлиш. Фитр садақаси ибодат ва у билан қурбат (савоб) ҳосил бўлади. Ибодатларнинг тўғри бўлиши учун холис Аллоҳ учун деган ният бўлиши лозим. Бундай ният эса фақат мусулмон кишидангина дуруст бўлади. 3. Нисоб миқдоридаги мулкка эга бўлиш. Фитр садақаси молявий ибодат бўлгани учун маълум бир миқдордаги мол-мулкка эга кишига вожиб бўлади. Фақир ва мискинларга вожиб бўлмайди. عن أبي هريرة: لا صدقة إلا عن ظهر غني رواه أحمد Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расуллуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам садақа бойликни орқасидан вожиб бўлади” –деди. Имом Аҳмад ривоят қилади. Расуллуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам ушбу ҳадиси шарифда фитр садақни вожиб бўлиши бой бўлган, маълум бир моддий қуввати бор кишига вожиб бўлишини баён қилмоқда. Ислом дини енгил, унинг молявий ибодати ҳам енгил бўлиши керак. Садақани енгил адо қилиниши маълум миқдордаги нисобга эга бўлгандан кейин бўлади. Аммо шу нарса билиш керакки, закотнинг нисоби бошқа, фитр садақасининг нисоби бошқа. Закот нисоби фақат закот чиқариладиган ўсувчи моллардан ҳисоб қилинади. Фитр садақасининг нисоби эса аслий ҳожатдан (ишлатилиб турган мол-мулкдан) ташқари мол-мулклар ҳам ҳисоб қилинади. Ушбу фитр садақасини нисобига эга кишига ўзининг ва балағотга етмаган фақир фарзандининг фитр садақаси вожиб бўлади....
Дуо луғатда, “илтижо”, “ўтинч” каби маъноларни англатади. Истилоҳда банда ўзининг фақирлигини, ҳожатмандлигини, ва мутелигини ҳамма нарсага қодир бўлган Аллоҳ таолога изҳор қилиб, манфаатларни жалб қилишни ва зарарларни даф қилишни сўраши дуо деб аталади. Дуо мусулмон кишининг ҳаётида ўта муҳим аҳамиятга эга бўлган улкан ибодат ҳисобланади. Бу ибодатнинг қанчалар катта аҳамиятга эга эканини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай баён қилганлар: عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ رَضِىَ اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِىِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهَ وَسَلَّمَ قَالَ: « لَيْسَ شَىْءٌ أَكْرَمَ عَلَى اللَّهِ تَعَالَى مِنَ الدُّعَاءِ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таолога бирор нарса дуодан кўра қадрлироқ эмасдир”, дедилар”. Термизий ривоят қилган. Чунки дуо қилувчи ўзининг ожизлигини ва Аллоҳ таолонинг барча нарсага қодирлигини эътироф этаётган бўлади. Шунинг учун мўмин киши доимо дуога ҳаракат қилиши лозим бўлади. Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим 758