islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Аҳли илмнинг ортидан “гапиришга” эҳтиёт бўлинг!

Минг афсуслар бўлсинки, баъзи ҳаёлига келганини гапирувчи инсонлар ёки ташқаридаги тайини бўлмаган кимларнингдир измида юраётганлар бугунги кунда ижтимоий тармоқлар орқали динимиз ходими, шариатимиз аҳкомларини етказувчи аҳли илмлар, имом-хатибларни ўзларича муҳокама қилиб, ортларидан бемалол ғийбат қиляптилар. Ваҳоланки, неча йиллардан буён шу имомларнинг ортидан ўзлари иқтидо қилиб келадилар. Ислом динини, шариат аҳкомларини етказишдек улкан масъулиятни зиммасига олган уламолар шаънига ёмон сўзларни гапириш Аллоҳ ва Унинг расулини ғазабини келтирадиган ёмон ишдир. Абдуллоҳ ибн Муборак раҳматуллоҳи алайҳ: «Ким дин олимларини масхара қилса, охирати куяди. Ким подшо ва амирларни масхара қилса, дунёси барбод бўлади. Ким ўз биродарларини масхара қилса мурувват ва ҳайбати йўқолади», деган. Аллоҳ таолонинг жорий бўлган одатларидан бири шуки, илм аҳли ва уламоларни таҳқирлаган ва масхара қилган одамни мана шу дунёнинг ўзида хор қилади. Суҳайл Андалусий раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Бир қўшнимиз бор эди. Аллоҳ бойлик ва обрўни бериб қўйган, жуда сердавлат эди. Унинг энг ёмон одати дин олимларини калака қилиш ва уларга азият бериш эди. Бир куни Аллоҳ розилигини истаб насиҳат қилдим. У мени камситиб уйидан ҳайдади. Аллоҳга қасамки, орадан 20 йил ўтиб фалаж бўлиб қолди. Мол дунёсидан айрилди. Муҳтожликдан шаҳар бозорида тиланчилик қила бошлади. Бир куни бозорда кўринмай қолди. Орадан уч кун ўтиб, бозор орқасидаги ташландиқ жойдан жасади топилди. Бутун шаҳар уламолари азият кўрган бу инсоннинг ниҳояси мана шундай якун топди”. Уламоларни ғийбат қилишнинг хатари бошқаларни ғийбат қилиш хатаридан кўра хавфлироқдир. Ғийбатнинг ёқимсизлиги ўлимтик гўштини ейишга ўхшатилган бўлса, олимни ғийбат қилиш унинг заҳарланган гўштини ейишга ўхшатилган. Ибн Асокир роҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Олимларнинг гўштлари заҳарлангандир, уларнинг обрўсини туширадиганларга Аллоҳнинг муомаласи маълумдир”. Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ айтади: “Олимларнинг гўштлари заҳарлангандир, ким уни ҳидласа касал бўлади, еган эса ўлади”. У киши яна айтади: “Ким олимга тил теккизса, унинг ўзи ўлишидан олдин қалби ўлади”. Абдуллоҳ ибн Муборак роҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Ким олимларни пастга урса, унинг охирати барбод бўлади, ким амирларни пастга урса, унинг дунёси барбод бўлади. Ким биродарларини пастга урса, унинг одамгарчилиги барбод бўлади”. Авзоий роҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Аҳли илмларни, хусусан уларнинг улуғларини ортидан гапириш гуноҳи кабиралардандир”. Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Устозим Ҳаммоднинг уйи томонга оёғимни узатмадим… У вафот топгач ҳар намозим ортидан ота-онамга қўшиб унга ҳам истиғфор айтардим”. Абу Ромла Синдий айтади: «Йигирма йилдан бери бир олимни ғийбат қилганимнинг азобини тортаман». Аллома Абу Фазл Бурҳоний “Таҳсилот” китобида ажиб бир воқеани келтиради: “Бир одамни ҳузуримга олиб келишди. Баданинг бир қисми чириб ёмон ҳид тараларди. Мендан бу касалликнинг давоси борми деб сўрашди. Мен уларга гиёҳлардан дори тайёрлаб бердим ва суриш учун малҳам бердим. Эшикдан чиқиб кетаётганда, уни олиб келган кишилардан: «Бу инсон етим ёки бир олимни хафа қилмаганми?», деб сўрадим. У ажабланиб: «Нега бу хулосага келдингиз», деди. Мен: «Ўттиз йилдан бери табиблик қиламан ҳаётим давомида ушбу касалликка чалинган олти кишини даволаганман. Улар ё етимни ёки олимни кўнглини ранжитгани учун шу касалликка учраган. Етим билан олимнинг кўнглини Аллоҳнинг Ўзи назорат қилади. Агар биров уларни ранжитса, Аллоҳ ранжитган одамдан ғазаб қилади. Мен уларга дори ичишдан олдин тавба қилишни тавсия қилган эдим», дедим. У: “Бу киши мана шу дардга чалингунга қадар катта олимни устидан кулиб, масхара қилиб юрарди”, деди”. Шундай экан, инсон олим ва фозиллар ҳақида гапиришдан, уларни таҳқирлашдан олдин...

Сентябрь – “Маънавият асослари” фан ойлиги

Жорий йилнинг 13 сентябрь куни Тошкент ислом институтинг 1-курс талаба қизлари Сентябрь – “Маънавият асослари” фан ойлиги доирасида “Мустақил Ўзбекистон тарихи” шиори остида Ўзбекистон давлат тарихи музейига ташриф буюрдилар. Тарихий хотира миллий ғояниниг тарихий ва замонавий илдизларидан бири бўлиб, у халқ, миллат ва мамлакат келажаги тарихий онгининг теранлигини, тарихий хотиранинг уйғоқлигини, тарихдан хулоса ва сабоқлар чиқариш билан боғлиқлигини белгилаб беради. Тарихий онг ва тарихий хотира инсон, жамият маънавиятининг ажралмас қисмидир. У қанчалик бой мазмунли бўлса, инсонда ўтмишдан фахрланиш туйгусини уйғотиш билан халқ ва миллатни уюштиради, уни тарихдан сабоқ чиқариб, улуғвор, бунёдкор ишларни бажаришга чорлайди. Бугунги глобаллашув даврида иқтисодий ва ижтимоий ўзгаришлар рўй бераётган, турли мафкуралар тортишуви кескин тус олаётган вазиятда, фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш ҳар қачонгидан кўра муҳим аҳамият касб этмоқда. Маълумки, одамдаги ҳар қандай касалликнинг олдини олиш йўли, аввало, танада унга қарши иммунитет ҳосил қилишдир. Биз ҳам ёшларимизни она-Ватанга муҳаббат, бой тарихимизга, ота-боболаримизнинг муқаддас динига садоқат руҳида тарбиялаш учун, аввало, уларнинг қалби ва онгида соғлом мафкуравий иммунитетни чуқурлаштириш зарур. Токи ёшларимиз миллий ўзлигини, шу билан бирга, дунёни чуқур англайдиган, замон билан баробар қадам ташлайдиган инсонлар бўлиб етишсин. Ана шунда жоҳил кимсаларнинг «даъвати» ҳам, ахлоқ-одоб тушунчаларини рад этадиган, биз учун мутлақо бегона ғоялар ҳам уларга ўз таъсирини ўтказа олмайди. Мазкур музейда институтимиз талаба қизлари Ўзбекистоннинг қадимий бой тарихи, ривожланиш босқичлари, тарихга оид бўлган бир қанча осори-атиқалар, ўтмиш даврдаги қурол-аслаҳалар, кийим-кечаклар, кандакорлик намуналари, Темурийлар сулоласига тегишли турли хил миниатюра ва либослар билан яқиндан танишди. Ташриф жуда мазмунли бўлиб, талабалар  ўзларига керакли бўлган тарихий маълумотларни олишди. Тошкент ислом институти Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими 959

ИЛМ АҲЛИНИ ФАРИШТАЛАР ҲАМ ҲУРМАТ ҚИЛАДИЛАР

Ҳадис китобларида “Жаброил ҳадиси” деган бир машҳур ҳадис бор. Тўғри, барча оятларни ҳам Жаброил алайҳиссалом олиб тушганлар. Ундан ташқари, Пайғамбаримизнинг ҳадислари ҳам илоҳий илҳом бўлгани аниқ. Лекин бирорта оятни ёки мазкур ҳадисдан бошқа бирор ҳадисни “Жаброил ояти ёки Жаброил ҳадиси” дейилмайди. Бу ҳадисда Ҳазрат Жаброил алайҳиссалом буюк бир исломий одоб ва маданиятни ўзлари амалий намуна бўлиб кўрсатиб берганлар. Унда устозни қандай ҳурмат қилиш кераклиги амалий баён қилинган: Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Бир куни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдик. Кутилмаганда, олдимизга оппоқ кийимли, қоп-қора соқолли, уст бошида сафарнинг ҳеч бир  аломати йўқ, бирортамиз ҳам танимайдиган бир киши кириб келиб, Набий саллоллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларига ўтирди-да, икки тиззасини У зотнинг тиззаларига суяди (теккизиб ўтирди), икки кафтини эса У зотнинг икки сонларига қўйди ва: “ Эй Муҳаммад, менга “Ислом” ҳақида хабар беринг! (Нима ўзи у?)”, деди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ислом – Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Муҳаммад Аллоҳнинг расулидир, деб гувоҳлик бериб, намозни тўла-тўкис адо этишинг, закотни беришинг, рамазон рўзасини тутишинг ҳамда йўлга (борди-келдига моддий ва жисмонан) қодир бўлсанг Байт (Каъба)ни зиёрат қилмоғингдир”, дедилар. Ҳалиги одам: “Тўғри айтдингиз”, деди. (Умар ибн Хаттоб) Бу кишининг ўзи сўраб, яна ўзи тасдиқлашидан таажжубландик (ҳайрон қолдик). У: “Энди менга “Иймон” ҳақида хабар беринг! (Нима у?)”, деди. У зот: “Иймон – Аллоҳга, фаришталарига, (пайғамбарларига туширган) китобларига ва пайғамбарларига ишонишинг ҳамда қадар (тақдир)га, унинг яхшилик ва ёмонлигига ишонишингдир”, дедилар. У: “Тўғри айтдингиз”, деди-да: “Энди менга “Эҳсон” ҳақида хабар беринг! (Нима дегани у?)”, деди. У зот: “Эҳсон – Аллоҳга Уни кўриб турганингдек, гарчи сен (ожизлигингдан) кўролмаётган бўлсангда, У сени аниқ кўриб турганини ҳис қилиб (ҳаёт кечириб, бандалик) ибодат қилишингдир”, дедилар. У: “Менга “Қиёмат” ҳақида хабар беринг! (У қачон бўлади?)”, деди. У зот: “Бу масалада сўралувчи (яъни мен) сўровчидан (сендан)да билимдон эмас (яъни сен билмаганингдек, бу масалани мен ҳам билмайман”, дедилар. У: “(Ундай бўлса), Қиёматнинг белгилари ҳақида хабар беринг”, деди. У зот: (Биринчиси) “Она ўзининг қиз (бир ривоятда ўғил) хўжайинини туғмоғи яъни хали қиёматга яқин ота-оналарни фарзандлар бошқарадиган бўлиб қолганини кўрасан. (Иккинчиси эса) Ялангоёқ, яланғоч, камбағал қўйбоқарларнинг бино қуришда мусобақа (ким ўзар) қилаётганларини кўрмоғинг”, дедилар. Ҳазрат Умар: “Саволлари тугагач, ҳалиги киши кетди-ю, мен эса анча вақт (ҳайрон бўлиб) жойимда туриб қолдим. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: “Эй Умар, ана у савол сўровчи кимлигини биласанми?”, дедилар. “Аллоҳ ва расули билур”, дедим. У зот: “У Жаброилдир. Сизларга динингизни ўргатгани келган эди”, дедилар.        (Имом Муслим ва Бухорий ривояти). “У Жаброилдир. Сизларга динингизни ўргатгани келган эди…”. Юқоридаги ҳадиси шарифни теран мулоҳаза қилсак, Жаброил алайҳиссаломнинг бу сафар ҳар доимгидан бошқача тарзда, одам суратида келишларидан мақсад – бизга динимиз аҳкомлари, одоб-ахлоқларини, Ислом маданиятини ўргатиш экан! Унинг кўрсатмасига кўра, Ислом, имон ва эҳсон(тасаввуф) деган муқаддас амал, эътиқод ва шахсий ахлоқлар дин деб аталар экан. Булар У зотнинг мазкур уч саволларида оғзаки ҳолда ўз аксини топган. Яна бир мантиқий томони шундаки, Жаброил алайҳиссалом бизга динимизни ўргатгани келганларида ўзларини қандай тутмоқдалар? Устоз билан шогирд орасидаги муносабат қандай бўлишини  оғзаки эмас, балки ўзлари намуна бўлиб, амалий тарзда кўрсатиб бермоқдалар! У зот саҳобаларнинг кўз ўнгида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб: «Эй Муҳаммад! Саҳоба-шогирдларингизни масжидга...

Муҳаммад алайҳиссаломнинг 99 исмлари

Муҳаммад– мақталувчи. Аҳмад– Аллоҳга ҳамд айтувчи. Ҳамид– Аллоҳга ҳамду сано айтувчи. Маҳмуд– мақталган. Аҳид– фазилатлар бобида ягона. Воҳид– ахлоқ- одобда ягона. Ҳошир– ўз умматларини қиёмат куни маҳшаргоҳга йиғувчи. Оқиб– ҳамма пайғамбарлар охири. Тоҳо– бу сўзнинг маъноси Аллоҳгагина маълум. Ёсин– бу сўзнинг маъноси ҳам Аллоҳгагина маълум. Тоҳир– тоза, пок. Мутаҳҳар– дили покланган. Таййиб– пок, хуштабиат. Саййид-Хожа. Расул– элчи, пайғамбар. Набий– пайғамбар. Расулур-роҳма- раҳмат пайғамбари. Қаййим– тўғри йўлдан борувчи. Жомиъ – барча яхши фазилатларни ўзида мужассам этувчи. Муқтафий – эргашувчи (ҳақ йўлга). Муқаффий – эргаштирувчи (ўзига). Расулул – малоҳим – жангу жаҳон пайғамбари. Расулур– роҳа – роҳат пайғамбари. Комил – етук. Иклил – тож. Муддассир – қўрқувдан матоҳга ўраниб олган. Муззаммил – муддассир. Абдуллоҳ – Аллоҳнинг бандаси. Ҳабибуллоҳ – Аллоҳнинг суюклиси. Сафийюллоҳ – Аллоҳнинг танлагани. Нажийюллоҳ – Аллоҳнинг сирдош дўсти. Калимуллоҳ – Аллоҳ билан сўзлашувчи. Хотамул – анбиё – набийлар охири, уларнинг хотимаси. Хотамур – росул – Расуллар хотимаси. Муқйий – динни тургизгувчи (ривожлантиргувчи). Мунжий – халоскор. Музаккир – эслатувчи (Аллоҳни ва охиратни). Носир – ёрдам этувчи. Мансур – ёрдам берилган, душманлари устидан зафар топган. Набийюр – роҳма – раҳмат пайғамбари. Набийют – тавба – тавбага тарғиб этувчи пайғамбар. Ҳарисун алайкум – умматларига меҳрибон. Маълум – ҳаммага маълум. Шаҳир – ҳаммага машҳур. Шоҳид – гувоҳ. Шаҳид – гувоҳ. Машҳуд – гувоҳлик берилган. Башир – хушхабар берувчи. Мубашшир – хушхабар берувчи. Назир – азоблардан огоҳлантиргувчи. Мунзир – охират азобларидан огоҳлантиргувчи. Нур – нур. Сирож – чироқ, қуёш. Мисбоҳ – чироқ. Ҳудо – ҳидоят қилгувчи. Мухтор – танлаб олинган. Ажир – динга хизмат қилгувчи. Жаббор – айбларни ёпгувчи. Абул – Қосим – Қосимнинг отаси. Абул – Тоҳир – Тоҳирнинг отаси. Абут – Таййиб – Таййибнинг отаси. Абу Иброҳим – Иброҳимнинг отаси. Мушаффаъ – шафоат ҳуқуқи берилган. Шафиъ – шафоат этувчи (қиёмат куни гуноҳкор умматларнинг кечирилишини Аллоҳдан сўровчи). Солиҳ – яхши ишларни қилувчи, Аллоҳнинг буйруқларини адо этувчи. Муслиҳ – ислоҳ этувчи, тузатувчи (ўртани). Муҳаймин – умматлари ишини кузатиб турувчи. Содиқ – ростгўй. Мусаддиқ – тасдиқ этувчи. Сидқ – ростгўй. Саййидул – мурсалин – пайғамбарлар ҳожаси. Имомул – муттақин – тақводорлар пешвоси. Қоидул – ғуррил – муҳажжалин – қиёмат куни сажда қилган аъзоларидан нурлар чиқиб турувчи ибодатли умматларини жаннатга элтувчи. Ҳалилур – Раҳмон – Раҳмоннинг дўсти. Барр – хайрли, солиҳ амаллар қилувчи. Мабарр – ҳамма яхшиликлар манбаи. Важиҳ – гўзал юзли. Насиҳ – насиҳатгўй. Носиҳ – насиҳатчи. Вакил – вакил, ишонч эгаси, кафил. Мутаваккил – таваккал этувчи. Кафил – кафил, кафолатига олувчи. Шафиқ – шафқатли, меҳрибон. Муқимус – сунна – суннатни тикловчи. Муқаддас – улуғланувчи, гуноҳлардан пок. Руҳул – Қудус – муқаддас руҳ. Руҳул –Ҳақ – ҳаққоний руҳ. Руҳул – Қист – адолатли руҳ. Кофий – кифоя қилувчи (диний эҳтиёжларга). Муктафий – кифояланувчи (Аллоҳнинг амрлари билан). Болиғ – олий даражаларга етган. Мубаллиғ – Аллоҳ томонидан келган барча диний аҳкомларни умматларига тўла етказувчи. Шофий – шифокор (қалб касалликларига ва маънавий иллатларга нисбатан). Восил – етишувчи (Аллоҳнинг розилиги ва дийдорига). Мавсул – етишилувчи (яъни он ҳазратнинг шафоатларига ва дийдорларига умматлари етишурлар, иншооллоҳ). Собиқ – барча фазилат ва шарафда олдинда борувчи. Соиқ – умматларини бу дунёда иймон ва амал сари, охиратда эса, дўзахдан жаннат сари ҳайдовчи. Ҳодий – тўғри йўдга бошловчи. Муҳдий – ҳадия, эҳсон соҳиби. Тошкент ислом институти битирувчиси Тожиддинов Абдуссомад Манба 2 824

Расулуллоҳ: «Мен бобом Иброҳимнинг дуосиман…»

Расулуллоҳ: “Мен бобом Иброҳимнинг дуосиман, Исо ибн Марямнинг башоратиман ва онамнинг тушиман”, деганлар. Пайғамбаримизнинг “Мен бобом Иброҳимнинг дуосиман” деганларидан мурод Ҳазрат Иброҳимнинг  Исмоил  билан бирга Каъбани қураётганларида: “Эй Раббимиз, уларга ўзларидан бўлган, уларга оятларингни тиловат қилиб берадиган, китоб ва ҳикмат (Қуръон ва ҳадис)ни ўргатадиган ва уларни (куфр ва гуноҳлардан) поклайдиган бир пайғамбарни юбор! Албатта, Сен Ўзинг Азиз ва Ҳакимсан”, деб дуо қилганларидир. Пайғамбаримизнинг “Исо ибн Марямнинг башоратиман” деганларидан мурод Ҳазрат Исонинг: “Эй Исроил авлоди, албатта, мен Аллоҳнинг сизларга (юборган) Пайғамбариман. (Мен) ўзимдан олдин берилган Тавротни тасдиқловчи ва мендан кейин келадиган “Аҳмад” исмли Пайғамбар ҳақида башорат берувчиман”, деганларидир. Пайғамбаримизнинг “онамнинг тушиман” деганлари эса, “Онам ўзларидан нур чиққанини кўрганлар ва бу нур туфайли Шом қасрлари ёришиб кетган” мазмунли ҳадиси шарифга ишорадир. Ушбу хабарни Имом Бухорий “Ат-тарихул кабир” ва “Ат-тарихус сағир”да, Абу Довуд, Аҳмад ибн Ҳанбал, Абу Бакр Баззор, Абу Яъло Мувсилий ва Ибн Роҳавайҳ “Муснад”ларида, Ибн Ҳиббон “Ас-сиқот”да, Доримий “Сунан”да, Табароний “Ал-муъжамул кабир”да, Байҳақий “Шуъабул имон”, “Далоилун нубувваҳ”да, Абу Нуайм “Ал-ҳулия”да, Бағавий “Шарҳус сунна”да, Ибн Адий “Ал-комил”да, Имом Табризий “Мишкотул масобиҳ”да, Ибн Саъд “Ат-табақотул кубро”да, Ибн Исҳоқ, Ибн Ҳишом ва Ибн Асокирлар “Ас-сийратун набавия” китоб­ларида, Абдуллоҳ ибн Муборак ва Абу Бакр ибн Мардавайҳ ҳам ривоят қилган. Ҳоким “Ал-мустадрак ъалас саҳиҳайн” китобида бу ҳадисни: “Имом Муслимнинг шартига кўра саҳиҳдир”, деган. Имом Заҳабий “Ат-талхис”да ва Ибн Ҳажар Асқалоний “Фатҳул Борий”да “Саҳиҳ” дейишган. Шуайб Арнаут “Муснади Аҳмад” ва “Саҳиҳи ибн Ҳиббон” тахрижида: “Саҳиҳун ли ғойриҳ”, дейди. Ҳофиз Нуриддин Ҳайсамий “Мажмаъуз завоид”да ва Аҳмад ибн Абу Бакр Бусойрий “Итҳофул хияратил маҳара” китобида: “Исноди ҳасан”, дейишган. Ҳофиз Зайниддин ибн Абдураҳмон ибн Аҳмад ибн Ражаб Димашқий: “Расулуллоҳ  туғилаётганларида бу муборак нурнинг чиқиши инсониятни тўғри йўлга бошлаган ва ширк зулматини йўқ қилган ҳидоят нурига ишорадир”, деган. Аллома Ибн Касир: “Бу муборак нур чиқиб, Шом диёридаги қасрларни ёритиб юборгани Ислом динининг Шом диёрига ўрнашиб, мустаҳкам бўлишига ишора. Шунинг учун ҳам охирзамонда Шом диёри Ислом дини ва мусулмонлар учун мустаҳкам қалъага айланади. Исо  Шом диёрига, аниқроғи, Дамашқнинг шарқий оқ минораси жойлашган ерга тушадилар”, деган. «Ҳадис ва ислом тарихи» кафедраси катта ўқитувчиси Абдул Азим Зиёуддин Манба 1 035
1 1 388 1 389 1 390 1 391 1 392 1 549