islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Талабалар ўртасида илмий мақолалар ёзиш ҳамда машҳур ақидавий матнларни ёд олиш бўйича танлов натижалари эълон қилинди

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Март ойи – эътиқод мусаффолиги ойи” муносабати билан “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси томонидан талабалар ўртасида илмий мақолалар ёзиш ҳамда машҳур ақидавий матнларни ёд олиш бўйича танлов ташкил этилди. Танлов натижаларига кўра, мақола ёзиш йўналишида қуйидаги талабалар ғолибликни қўлга киритди: 1-ўрин: Содиқов Бобур; 2-ўрин: Жўрабоев Зоиржон; 3-ўрин: Абдужалилий Комилжон.  Шунингдек, “Мотуридийлик таълимоти ва ҳозирги замон” мавзусида ёзилган мақолалар бўйича қуйидаги талабалар ғолиб деб топилди: 1-ўрин: Қамбаров Иқболжон; 2-ўрин: Мўминов Муҳаммад Ёр ва Муҳаммадиева Меҳинбону; 3-ўрин: Абдураҳмон Мансур. Машҳур ақидавий матнларни ёд олиш бўйича эса қуйидаги натижалар қайд этилди: 1-ўрин: Нажиматдинов Муҳаммаддин; 2-ўрин: Қодиралиев Абдуқодир; 3-ўрин: Абдужалилий Комилжон. Бундан ташқари, Муҳаммадиев Боймурод, Мирабдуллаев Музаффар, Анваров Абдулмалик, Иномжонов Сардор ва бошқа талабалар “Фиқҳ ул-акбар”, “Бадъул аъмолий”, “Ақидатут Таҳовий” ҳамда “Ақидатун Насафий” матнларидан ўзлари ёд олган қисмларини ифодали тарзда ўқиб бердилар. Тадбирда Тошкент ислом институти илмий ишлар ва фан бўйича проректори С. Примов, “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси мудири Ф. Жўраев ҳамда кафедра устозлари иштирок этдилар. Ғолиб талабалар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. ТИИ Матбуот хизмати 481

“ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ МЕТОДОЛОГИЯСИ” МАВЗУСИДАГИ ИЛМИЙ СЕМИНАР

Жорий йилнинг 3 апрель куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти профессор-ўқитувчилари ва ходимларининг илмий тадқиқот ишларини ривожлантириш мақсадида навбатдаги илмий семинар ташкил этилди. Семинарда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети “Ўзбек адабиёти тарихи ва матншунослик” кафедраси мудири, филология фанлари доктори, профессор Нурбой Жабборов  “Илмий тадқиқот методологияси” мавзусидаги маърузаси билан иштирок этди. Профессор Н.Жабборов диссертация ишини ёзиш жараёнида эътибор қилиниши талаб этиладиган муҳим жиҳатларга урғу қаратди. Хусусан, илмий иш қилмоқчи бўлган тадқиқотчида танланган тадқиқот соҳаси бўйича иқтидор, салоҳият ва кўникма бўлиши лозим. Шунингдек, амалга оширилиши режалаштирилган тадқиқот ишининг бугунги кунда жамият ривожи ва илм фан тараққиётига хизмат қилиши ва  чуқур ўйланган мавзуга асосланиши керак эканини алоҳида таъкидлади. Бундан ташқари, диссертация мавзусини шакллантириш жараёнида турли тиллардаги атамалардан  фойдаланилган тақдирда мазкур атамаларнинг танланган мавзуга, ўзбек тилининг ўзига хослигига, миллий қадрият ва тамойилларга тўла мос келишига алоҳида эътибор берилиши лозимлигига урғу берди. Шунингдек, диссертация иши баён услубигагина асосланиб қолмай, балки таснифий, мунозаравий, таҳлилий услубларга асосланиши кераклиги, диссертация иши тугалланганида мавзунинг объекти, предмети, назарий, амалий, илмий янгиликлари ва амалиётга жорий қилиниши мумкин бўлган амалий натижаларни ўзида акс эттириши лозим эканини ҳам қайд этиб ўтди. Маърузачи семинар сўнгида профессор-ўқитувчиларнинг мавзу юзасидан саволларига жавоб берди  ва ўзининг бу борадаги муҳим тавсияларини берди. Семинар сўнгида Тошкент ислом институти илмий ишлар ва фан бўйича проректори С.Примов маърузачига интитут раҳбарияти номидан ташаккурнома топширди. ТИИ Матбуот хизмати 319

Тошкент ислом институти талабаси Қуръонни 11 соатда ёддан ўқиб, хатм қилди!

Тошкент ислом институтининг 3-курс талабаси Турғунбоева Рухсора 30 пора Қуръони каримни бир кунда, 11 соат ичида ёддан ўқиб берди. Қуръони каримни ўқиш жараёнини “Қуръон илмлари” кафедраси ўқитувчилари Жаҳонгир қори Неъматов, Аҳмадхон қори Рашидов, Валихон қори Азимбоев, Абдулбосит қори Қобилов, Робия Нажмиддинова ва бошқа устоз ҳамда талабалар кузатиб бордилар. Ушбу натижани тақдирлаш учун 3-апрель куни тадбир ташкил қилинди. Тадбирда ТИИ Илмий ишлар ва фан бўйича проректор, доцент Соатмурод домла Примов, ТИИ Ўқув ишлари бўйича проректор Жаҳонгир домла Рўзиев, Қуръон илмлари кафедраси мудири Жаҳонгир домла Неъматовлар иштирок этишди. Соатмурод домла Примов мазкур натижани эътироф этиб, устозларга ғайрат ва шижоат тилади. Шунингдек Турғунбоева Рухсоранинг Тошкент ислом институтида ўтказилган “Қуръони мусобақаси – 2025” танловида ғолиб бўлганини эътироф этиб, яқин кунларда Иорданияда бўлиб ўтадиган Халқаро Қуръон мусобақасидаги иштирокида муваффақиятлар тилади. Қуръони каримни 11 соатда ёддан ўқиб, хатм қилган Рухсора Турғунбоева ноутбук ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Сўнгги ойда Қуръонни бир ўтиришда ёддан ўқиб берган талабалар – Музаффархонова Робия ва Турғунбоева Рухсоранинг ота-оналарига ТИИ ректори ташаккурномаси топширилди. Эслатма: Тошкент ислом институтида Қуръонни бир кунда хатм қилиш анъанаси… “Қуръон илмлари” кафедраси устозларининг меҳнати натижасида Тошкент ислом институтида Қуръони каримни бир кунда тўлиқ ёддан ўқиб бериш анъанага айланди. Бугунги кунга қадар бундай ютуққа эришган қориялар сони 13 нафарга етди. Шу вақтгача ушбу натижани қуйидаги қориялар қайд этган: Гулруҳ Кенжабек қизи; Робия Нажмиддинова; Фотима Абдуллаева; Ҳавасхон Акбарова; Сайдиллаева Назокат; Мираҳмадова Ҳуснора; Муҳамматханова Мухлиса; Қурбонова Хадича; Орифжонова Муҳсина; Амина Хўжаёр; Руқайя Юсуфий; Музаффархонова Робияхон. Тарихий маълумот: 2014 йилда Тошкент ислом институти тарихида илк бор Ихтиёр қори Абдураҳманов Қуръони каримни бир кунда, бир ўтиришда тўлиқ ёддан ўқиб берган. Робия Нажмиддинова, ТИИ Қуръон илмлари кафедраси ўқитувчиси  573

Muhammad G’azzoliyning “Fiqhus Siyra” kitobi

Muhammad G’azzoliy 1917-yil 22-sentabrda Misrda tavvallud topgan. 1941-yilda Al-Azhar universitetini bitirgan. Makkadagi “Ummulquro” universiteti, Qatar universiteti va Jazoirdagi “al-Amir Abdulqodir” Islom fanlari universitetida dars bergan. G’azzoliy Qohiradagi Xalqaro islom tafakkuri instituti ilmiy kengashi raisi lavozimida faoliyat yuritgan. Bundan tashqari G’azzoliy 60 dan ortiq kitoblarning muallifi bo’lib, ularning ko’pchiligi turli tillarga tarjima qilingan. - Toshkent islom instituti talabasi Amina ERKINOVA

Behbudiyning ta’lim va ijtimoiy faoliyati

Mahmudxo‘ja Behbudiy – o‘zbek ma’rifatchilik harakatining yetakchi namoyandalaridan biri bo‘lib, uning asosiy maqsadi xalqni ilm-ma’rifatga chorlash, zamonaviy ta’lim tizimini yo‘lga qo‘yish va jamiyatni rivojlantirish edi. U jadidchilik harakatining faol targ‘ibotchisi bo‘lib, yangi usuldagi maktablarni ochish, matbuotni rivojlantirish va teatr orqali xalqni uyg‘otish kabi sohalarda katta xizmat qilgan. Uning faoliyati bugungi kun uchun ham juda dolzarbdir. - Toshkent islom instituti talabasi  Hilola ISMOILOVA
1 13 14 15 16 17 1 506