Ҳаётда жуда кўп ибратли воқеъалар рўй беради. Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида Аллоҳ таоло раҳмат қилсин устоз Қосимхон тўра деган илмли ва валий зот ўтган. У киши билан содир бўлган кароматлар халқ томонидан айтиб юрилади. Ҳозирги кунда ҳукуматимиз томонидан ёшларни илм-маърифатга чорлаш, долзарб вазифалардан бўлганлиги учун ҳам ибрат тариқасида келтириб ўтишни камина ходимингиз маъқул кўрди. Албатта барчага тушунарли бўлиши учун тўлиғича бўлмасада бироз бадийлаштирган ҳолда келтирсак.
Қосимхон тўра баъзан қўй боқиб сотиш билан ҳам шуғулланар эди. Зеро, ҳадиси шарифда ҳам Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади Пайғамбар алайҳиссалом: «Қўй боқинглар, у баракадир», деб марҳамат қилдилар (Имом Бухорий, Аҳмад ривояти). Яна бошқа ҳадисда Миқдод ибн Каъб розияллоҳу анҳу ривоят қилади Пайғабар алайҳиссалом: «Киши ўз қўл меҳнати орқали бажарган касби энг яхши касб ҳисобланади. Чунки Довуд алайҳиссалом ўз қўл меҳнатлари билан касб қилар эди», деган.
Қосимхон тўра қўйлар семирган, ҳар қандай мижозни талабини қондирадиган даражада харидоргир бўлганида мол бозорига олиб чиқди. Савдогар ва даллоллар тўранинг атрофини ўраб оладилар. Лекин ҳаммага отни қашқасидай судхўр-ўғрилик машҳур бўлган, қимматфуруш бир одам асосий харидор бўлди. Қосимхон тўра харидордан ким эканлиги ва олаётгани сабабини яхши билса-да, ундан сўраб, жавобини эшитди. Сўнг Тўранинг юзи бир оз маҳзунлашди. Харидор ўз таннархидан қимматга баҳоласа ҳам сотмади. Ўртага даллол тушди барибир сотмади. Бу харидор ҳам бошқа олувчиларни Тўрага яқин йўлатмади. Бу мол бугунги савдода сотилмайди, деб туриб олди. Сўнг келаси бозор олиб чиқди. Ўтган ҳафтадан ҳам арзон нархга оддий бир инсон харидор бўлган эди унга сотди. Буни гувоҳи бўлганлар ва ўтган ҳафтада сотиб ололмаган ҳалиги харидор ажабланиб нима учун ўтган ҳафта сотмагани сабабини сўраб савол берди. Шунда аввалги харидор ўғирлик каби нопок йўлдан пул топганлиги, сотиб олгандан сўнг ҳам ўзи каби диёнатдан узоқ инсонларга зиёфат қилиб беришлигини билдирди. Эшитиб турган инсон эти жимирлаб, ранги бўзариб кетди. Бу ҳақиқат эканлиги барчага кундек равшан эди, уни ўзи ҳам тасдиқлади. Қолаверса, қўйларни мен сотиб оламан деб, шериглари билан шартлашиб, яъни келишув ўйнаганлигини ҳам эътироф этди. Ва судхўр-ўғирлик каби нопок ишга бошқа қайтмасликка ваъда берди.
Кейин сотиб олган инсон ҳақгўй ва ҳалол меҳнат орқали сотиб олганлиги, қолаверса муҳтожларга тарқатиш ниятида эканлигини айтиб ўтди. Бу эса Абу Саъий розияллоҳу анҳу Пайғамбар алайҳиссалаомдан қуйидагиларни эшитганини айтиб ривоят қилади. У зот алайҳиссалом: «Фақат мўмин билан дўст бўл, таомингни фақат тақводор билан бўлиш» деган. (Абу Довуд ва Термизий ривояти). каби афзалликка далолат қиладиган ҳадисга асосланиб, ибрат учун қўллаганлар. Бу билан бир инсонни ёмон йўлдан қайтаришлик ва бошқа инсоналарга одоб беришлик эди. У зотни Аллоҳ таоло раҳмат қилсин.
Дарҳақиқат, тижорат ўзига яраша масъулиятли, ҳамда шарафли касб ҳамдир. Пайғамбаримиз алайҳиссалом марҳамат қилди: «Ростгўй, ишончли тижоратчи,(Қиёмат кунида) пайғамбар, сиддиқ ва солиҳлар билан бирга бўлади». Бу воқеъадан демак фақат баъзиларга сотиб, баъзиларга сотмаслик керак деган фикр хаёлга келмаслиги керак. Бу иш у улуғ инсоннинг ўзларига хос ҳолат. Воқеъа нима билан тугашини Аллоҳнинг ёрдами билан англаганлари учун, ҳамда одоб бериш сабабидан бу услубни шу ўринда қўллаганлар. Дарҳақиқат, ушбу ҳолат ҳар бир ҳалол тижоратчи-эзгуликка йўлловчи эканлигини яна бир бор англатади.
Маънавий-маърифий ва иқтидорли талабалар
билан ишлаш бўлими услубчиси
Мадаипов Аҳрорбек