islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Илмнинг ҳақиқати ва боқий илмга эришиш йўллари (иккинчи мақола)

Ундай бўлса, ҳақиқий боқий илм қандай ҳосил қилинади?

Толиби илм манфаатли ва боқий илмни ҳосил қилиши учун қуйидаги насиҳатларга доимо амал қилиши лозим:

1.Гуноҳлардан сақланиш;

Ҳазрат Мавлоно Ҳифзурроҳман Қосимий Поланпурий айтадилар:

Илм давлатини ҳосил қилишлик учун зоҳирий гуноҳлардан сақланишлик зарур бўлгани каби, ботиний иллатлардан ҳам қалбни поклашлик ўта зарурдир. Усиз илм нури ҳосил бўлмайди.

Ҳазрат Имом Ғазолий раҳматуллоҳи алайҳ ёзганларки, ёмон ахлоқдан нафсни поклашлик, худди намоз учун зоҳирий аъзоларни поклашлик зарур бўлгани каби зарурдир. Чунки, намоз зоҳирий ибодат бўлгани каби, қалб ва ботин ибодати ҳамдир. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

لا تدخل الملائكة بيتا فيه كلب

Яъни: “Фаришталар ит бор уйга кирмайдилар” деганлар.

Қалб фаришталарнинг уйидир. Улар ўрнашадиган ва тушадиган жойдир. Ғазаб, шаҳват, гина, ҳасад, кибр, худбинлик каби разил сифатлар худди итлар кабидир. Бас, қачонки, қалбда бу қадар ботиний итлар бўлар екан, у ерга фаришталар қандай кирсинлар. Шу нарса аниқ бўлганки, Аллоҳ таъоло илм нурини фаришталар воситасида қалбга солади. Шундай экан, илм нурини ҳосил қилишлик учун қалбни барча нопокликлардан пок бўлиши зарурдир.
Аллоҳ таъоло марҳамат қилади:

وَذَرُواْ ظَاهِرَ الإِثْمِ وَبَاطِنَهُ

“Ва ошкора ҳамда махфий гуноҳларни тарк қилинглар!” (Анъом сураси, 120-оят)

Яъни, зоҳирий ва ботиний барча гуноҳларни тарк қилинг. Аъзоларнинг гуноҳларини ҳам қалб гуноҳларини ҳам тарк қилинг. Аъзоларни солиҳ амаллар билан ва қалбни эса гўзал хулқлар билан зийнатланг.

2. Устозларни ҳурмат қилиш;

Илмнинг ҳақиқий бойлигини ҳосил қилишлик учун толиби илмга устозининг хизматини қилиши ва унга муҳаббат қўйиши жуда зарурдир. Айнан шундан, толиби илм диний ва дунёвий тараққий топади.

Ҳазрат Таҳановий қуддиса сирруҳу айтадиларки, мен қасам ичиб айтаманки, дин китоблар орқали ҳосил бўлмайди. Тўғри диннинг усули ва қоидаси китоблар орқали ҳосил бўла олади. Лекин, ҳақиқий дин улуғларнинг хизматини қилмасдан балки дакки эшитмасдан туриб ҳосил бўлмайди. Дин бировга хушомад қилмайди. Дин айни шу ишва (хушомад)лардан ҳосил бўлади. Уни ким хоҳласа олсин, ким хоҳласа олмасин. Акбар деган яхши шоир бор эди. У кишининг гапи ҳикматга тўла эди. Унинг бир мисраси шуки:

Дин ҳўта ҳэ бузругўн ки назар сэ пейда, яъни: “Дин улуғларнинг назари тушишидан пайдо бўлади”.

“Арвааҳэ салааса” китобида ёзилганки, Ҳазрат Нонутвий раҳматуллоҳи алайҳнинг хузурларига Ҳайдарободнинг икки навобзодаси (ҳоким ўғли) ўқишлик учун келган эди. Ҳазрат гоҳ гоҳида уларга оёқларини бостириб турар эдилар. Бир бор шундай дедилар: Улар мени оёғимни босиб қўйишларига зарурат йўқ. Лекин илм айни шундай ҳосил бўлади.

* Устоз учун дуо.

Ҳазрат Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳ Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳга ўта ихлосли ва муҳаббатли эдилар ва доимо юксак эҳтиром кўрсатар эдилар. Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳ улов миниб олган эдилар. У киши эса ортларидан пиёда юрганча тинмай саволлар сўрар эдилар.

У киши ўзлари айтадилар: Мен уч йилдан бери, Имом Шофеъий ҳақларига дуо қилмасдан бирор намоз ўқимадим.
Фойда: Ҳакимул умма, Мавлоно Ашраф Али Таҳановий қуддиса сирруҳу айтадилар: “Шогирдлар муҳаббат қўядилар, шунда, устозлар ҳам муҳаббатли бўладилар”.

Ҳазрат Мавлоно Қосим Нонутвий қуддиса сирруҳ айтадилар: “Аллоҳ таъолонинг одати жорияси шуки, устозларга беадаблик ила илм ҳосил бўлмайди”.

Яна ўзлари айтадиларки: “Аллоҳ таъоло менга нима нарса ато қилган бўлса, устозлар ва улуғларга нисабатан одоб ва муҳаббат қўйганлигим сабабли ато қилгандир”.

Ҳадиси шарифда: “Кимдан илм ўргансанг, унга нисбатан тавозеъ ва одоб ила муомала қил” дейилган.

Тошкент Ислом институти 305- гуруҳ талабаси Муҳаммад Али Муҳйиддин.
Абдулқайюм Комил таржималари асосида тайёрланди.

123980cookie-checkИлмнинг ҳақиқати ва боқий илмга эришиш йўллари (иккинчи мақола)

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: