Закотни турли томон турлича изоҳлаши мумкин, бунда уни тўловчининг изоҳи, уни олувчиникидан, иқтисодчининг изоҳи, ҳуқуқшунос олимникидан фарқ қилади ва закот шуниси билан ҳам ажойибдир. Мана шундай изоҳларнинг баъзилари:
1. Закот исломнинг бешта устунидан биридир;
2. Закот – молиявий ибодатдир;
3. Закот – бойлар учун синовдир;
4. Закот – қалбларни бахиллик ва хасисликдан тозаловчидир;
5. Закот – мулкдорларнинг йўқсиллар олдидаги қарзидир;
6. Закот – мусулмонлар ўртасидаги биродарлик муносабатларини яхшиловчидир;
7. Закот – уни тўлашга қодир бўлган мусулмоннинг бир йилда бир тўлайдиган мажбурий тўловидир;
8. Закот – бир мусулмоннинг нисобга етган ва закот тўланадиган (яъни хожати аслиядан ташқари бўлган) мол-мулкини бор-йўғи 2.5% дир;
9. Закот – ҳар бир қийналган камбағалга энг зарур (бошланғич) таъминот ва оғир молиявий ҳолатдан чиқиб олишини кафолатловчи моддий ёрдамдир;
10. Закот – жамиятдаги бойликларнинг бир қисмини (аниқроғи қирқдан бирини) бойлардан (уларнинг ўз қўллари билан) камбағалларга ўтишини ва шу орқали ҳудуд иқтисодиётининг яхшиланишига хизмат қилувчи ажойиб иқтисодий воситадир;
11. Закот – мол-мулкни сақловчи ва баракотли қилувчидир.
Манба: @IslomMoliyasi