Бу йил қанча абитуриент ҳужжат топширади? Қабул қачон бошланди? Ҳужжатлар онлайн қабул қилинадими? Кириш имтиҳонлари қандай олинади? Нечта фандан имтиҳон топширилади? Оғзаки имтиҳонлар қай тартибда ўтказилади?
Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Беҳзод Мусаев бошчилигида 2020/2021 ўқув йили бўйича олий таълим муассасаларида қабул жараёнини ташкил этишга бағишланган брифингда қуйидагилар маълум қилинди:
👉 Жорий йил 1 млн 270 мингдан зиёд абитуриент ҳужжат топшириш кутилмоқда;
👉 Жорий йилда ҳужжатлар онлайн қабул қилинади, ОТМларда ҳужжатлар олинмайди;
Абитуриентлардан олий таълим муассасаларига ҳужжатлар 15 июндан бошлаб қабул қилинади.
Бунда абитуриентларга уйдан чиқмаган ҳолда мобиль телефон (компьютер) ёрдамида онлайн рўйхатдан ўтиш имконияти яратилади.
Абитуриентлар қуйидаги ҳужжатларни топширишлари лозим:
Аввалги йиллардаги битирувчилар учун
- паспорт;
- диплом;
- тил бўйича сертификат;
- имтиёзи мавжуд бўлганда, имтиёзни тасдиқловчи ҳужжатлар.
Жорий йил битирувчилари учун:
- Паспорт;
- Битирув аттестати (қабул қилувчилар томонидан базадан электрон тарзда олинади).
👉 Ҳужжатлар 3 хил усул билан топширилиши мумкин:
1) Давлат хизматлари марказлари орқали (борган ҳолда);
2) my.gov.uz портали орқали;
3) ДТМ сайти орқали.
👉 Ҳужжатлар кечаю кундуз 24 соат қабул қилинади;
👉 Тест синовлари 64та бинода бўлади, бинолар рўйхати алоҳида эълон қилинади;
👉 Тест синовлари жорий йилда 3 сменада бўлади (ўтган йили 2 сменада бўлган);
👉 Ҳар бир сменада 25 минг нафар абитуриени тест топширади, абитуриентлар ораси 3 метр бўлади;
👉 Тест синовларига абитуриентлар махсус текширувдан ўтказилиб, карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда киритилади;
👉 Тест синовлари жараёнлари онлайн равишда интернет ва ТВ орқали жонли эфирга узатилади;
👉 Карантин шароитида хавфсизликка риоя қилиш мақсадида абитуриентларнинг ота-оналари ва яқинларининг кузатувчи сифатида тест биноси атрофига тўпланиши чекланади.
👉 Ижодий ва касбий имтиҳонлар бор йўналишларда синов қандай бўлади?
1) ОТМга ҳамма абитуриент келиб йиғилмайди;
2) ОТМлар ҳудудий имтиҳон комиссиясини ташкил қилади;
3) Абитуриентлар ўз ҳудудида ижодий имтиҳон топширади;
4) Имтиҳонлар 1 соат бўлади;
5) Абитуриент имтиҳонга фақат бир марта келади. Шу бир келганда барча имтиҳонини топшириб кетади.
👉Жорий йилда истисно равишда 3та мажбурий фанлардан (она тили, Ўзбекистон тарихи ва математика) тест бўлмайди. Фақат 2та мутахассислик фанидан тест олинади.
Бу ҳолатда баллар қуйидагича белгиланади:
- 1-блок – 30та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.2 балл берилади, жами 96 балл тўплаш мумкин;
- 2-блок – 30та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.1 балл берилади, жами 93 балл берилади.
Жорий йил тест синовларида худди ўтган йилгидек максимал 189 балл тўплаш мумкин.
Тест саволларини ишлаш ва жавобларни белгилаш учун жами 3 соат вақт берилади.
kun.uz ва @xushnudbek саҳифаларидан фойдаланилди
Imtihonlar hammani oz hududida onlayn tarzda boladi degan gaplarda qanchalik jon bor