islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Араб давлатларида Қурбон ҳайити намози жамоат бўлиб ўқиладими?

Араб мамлакатлари муқаддас Қурбон ҳайити пайтида коронавируснинг янги тўлқинига қарши хавфсизлик чоралари кўришни режалаштирмоқда. Хусусан, Ҳайит намози давомида Марокаш, Миср, Ироқ, Жазоир, Сурия, Бирлашган Араб Амирликлари ва Қувайт ҳукумати турли тадбирларни амалга оширади.

Марокашда фуқароларнинг масжидларга боришлари тақиқланди ва ўз уйларида байрам намозини ўқишга чақиришди, дея хабар беради мамлакат Ислом вазирлиги.

Миср ҳукумати байрам намозини чекланган миқдордаги намозхонлар билан мамлакатдаги энг катта масжидда ўтказишга қарор қилди.

Ироқда Қурбон ҳайити пайтида комендантлик соати жорий этилади, дея хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Жазоир ҳукумати фуқароларни байрамларда уйларида ибодат қилишга чақириб, жамоатнинг йиғилишига йўл қўймайди.

Суриянинг Авқаф вазирлиги Дамашқ ва унинг атрофидаги ҳайит намози бекор қилинганини эълон қилди.

БАА ҳам жамоавий намоз ўқишни бекор қилди.

Анадолу Ажансийнинг хабарига кўра, Кувайт ҳукумати вакили Тариқ ал-Мизримнинг таъкидлашича, Исломий ишлар вазирлиги фуқароларга баъзи масжидларда ва очиқ жойларда ибодат қилишга рухсат берган. Ал-Мизрим, шунингдек, фуқароларни коронавирус инфекциясига қарши барча чораларга риоя қилишга чақирди.

165690cookie-checkАраб давлатларида Қурбон ҳайити намози жамоат бўлиб ўқиладими?

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: