islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ҳанафий улуғлар наздида ҳадис илмлари қоидалари-16

УЧИНЧИ БЎЛИМ: ЗОБТ

Ҳамма зобтни шарт қилган. Чунки хабарни қабул қилинишида сидқ маъноси этиборга олинади. Сидқ маъноси ровий хабарни эшитганидан то ривоят қилгунига қадар зобтини гўзал қилиш ила амалга ошади. Бу турдаги каломдаги зобт калом шаръан дуруст бўлиши учун керак бўладиган ақл ўрнидадир.

Зобтнинг таърифи: Луғатда бир нарсани лозим тутиш, уни тутиб туриш деган маънони англатади. Масалан: ضَبَطَ الشَّيْءَ [зобаташ шайʼа] – бир нарсани жазм билан сақлади, ёдлади маъносини билдиради. الرَّجُلُ ضَابِطٌ [ар-рожулуз зо́битун] эса – киши қатъиятли, жазмли деганидир .

Истеълоҳда у – жазм ила ушлашдан иборатдир. Хабар беришда зобтни мукаммал бўлиши ровий каломни яхшилаб эшитиши, сўнг ирода қилинган маънони англаши, ундан кейин бор имкониятини ишга солиб уни ёдлаб олиши биландир. Қолаверса, бу хабарни бошқасига адо қилгунга қадар такрорлаш ила ҳудудларини муҳофаза қилиш ва ҳақ-ҳуқуқларини риоя этиш воситасида мустаҳкамлайди .

Ҳанафийлар наздида зобт нинг қисмлари: у икки турли бўлади:

1. Зоҳир: У ҳадис матнининг ҳарфларида, нуқталарида ўзгартирмасдан луғавий маъносини билган ҳолда зобт қилиш. Мисоли, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мана бу ҳадислари: الشَّعِيرُ بِالشَّعِيرِ مِثْلًا بِمِثْلٍ – “Арпага арпа тенгма тенгдир” .

2. Ботин: У мазкур гапга қўшимча равишда фиқҳий ва шаръий маъносини ҳам англашдир.

Мисоли, юқоридаги ҳадиснинг тенглик вожиб эканлиги тўғрисидаги ҳукми миқдори ва жинсига тегишли эканини билмоқликдир .

Муҳаддислар наздида зобтинг қисмлари: у ҳам икки турли бўлади:

Биринчиси: Эшитиш зобти: Ровий шайхидан эшитган нарсасини эшитган пайтидан то адо қилиш ва ривоят қилиш пайтигача истаган вақтида хотирига келтира оладиган даражада ёдда сақлашдир.

Иккинчиси: Китобат зобти: Ровий китобини муҳофаза қилиб, ундаги ривоятни шайхидан эшитиб тўғрилаб олганидан бошлаб то ривоят қилгунча унга арзимас ўзгартириш киритилишидан ҳам сақлашидир. Шунингдек, у китобини ўзи ишонган ва унга ўзгартириш киритмаслигига амин бўлган шахсгагина орияга бериши мумкин .

Зобт қандай аниқланади?

Ровийнинг зобти икки ишнинг бири билан аниқланади.

1. У ровий мунаққид имомлар ўртасида ҳифзи ва зобти яхшилиги ила танилиш билан машҳур бўлиши.

2. Ровийнинг зобти – унинг ривояти мутқин, сиқа муҳаддисларнинг ривоятига кўпинча маъно жиҳатидан бўлса ҳам мувофиқ келиши ила аниқланади. Лекин баъзи-баъзида бир хил чиқмай, тескари чиқиши зарар қилмайди. Агар сиқаларга хилофи кўпайиб кетса, унинг зобтига халал етади. Ва ҳадиси билан ҳужжатланилмайди .

Нима учун зобт шарт қилинган? Ҳамма зобтни шарт қилган. Чунки хабарни қабул қилинишида сидқ маъноси этиборга олинади. Сидқ маъноси ровий хабарни эшитганидан то ривоят қилгунига қадар зобтини гўзал қилиш ила амалга ошади. Бу турдаги каломдаги зобт калом шаръан дуруст бўлиши учун керак бўладиган ақл ўрнидадир.

Сидқ ва ҳифз аҳлидан ваҳм учраб туради, лекин бу ҳолат уларда ғолиб эмас. Мана шундай инсонлар ривоятининг ҳукми қандай? Ҳанафийлар ва муҳаддислар иттифоқига кўра, сидқ ва ҳифз аҳлидан қайси бирирнинг ҳадисидан хато ва ваҳм камдан-кам топилса, у инсон сиқа, ҳадисидан ҳужжатланса бўладиган шахс ҳисобланади. Лекин буларнинг ҳадисида ваҳм ва хато кўп учраса, аммо ғолиб бўлмаган бўлса, бу борада ихтилоф бор: уларнинг ривоятидан ҳужжатланса бўладими ёки йўқми? Бу масалада икки хил гап бор :

Биринчиси: Кимнинг ҳадиси шундай бўлса, ривояти тарк қилинади. Бу Яҳё ибн Саъид Қаттон раҳимаҳуллоҳнинг мазҳабидир. У кишининг гапларига Али ибн Мадиний ва Бухорийлар ҳам моил бўлганлар.

Иккинчиси: Унинг ҳадисидан ҳужжатланиш мумкин. Бу Ибн Муборак, Нофеъ, Суфён раҳимаҳуллоҳлар ҳамда сунан ва сиҳоҳлар борасида китоб ёзган кўплаб аҳли ҳадисларнинг мазҳабидир. Шунингдек, ҳанафий улуғларимизнинг ҳам тутган йўлларидир.

Таржимон: Тошкент ислом институти ўқитувчиси А.Ғиёсов

175270cookie-checkҲанафий улуғлар наздида ҳадис илмлари қоидалари-16

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: