islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

“Вақф” фонди хайриялари: Самарқанд вилоятида

Аввал хабар берганимиздек, 27 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Самарқанд вилоятига ташрифлари давомида Оқдарё туманида жойлашган “Махдуми Аъзам” қадамжосини зиёрат қилдилар. Қуръони карим оятлари тиловат қилиниб, хайрли дуолар қилинди. Шундан сўнг, бу қадамжода жонлиқ сўйилиб, гўштлари ёрдамга муҳтож кишиларга тарқатилди.

Мавзуга доир:

“Вақф” фонди 6 кун давомида катта ҳажмдаги қурбонлик маросимларини ўтказади

Халқимиз синовларни мардона енгиб ўтилаётган ҳозирги кунларда мамлакатимизда ёрдамга муҳтож инсонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилаётган хайру-саховат тадбирлари инсонийликнинг юксак ифодасини намоён этмоқда.
Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан ташкил этилаётган диёримиз ҳудудларидаги ана шундай хайру саховат ишлари олийжаноб мақсадларни амалга ошишига замин бўлиб, машаққатли кунларни енгиб ўтишда катта далда бўлмоқда. Самарқанд вилояти сафари давом этмоқда.

Эслтиб ўтамиз, хайрия тадбирилари якуни 30 декабргача, 12 480 марта Қуръони карим ва Имом Бухорийнинг «Саҳиҳи Бухорий» китоби хатм қилинади. Кенг ҳажмдги қурбонлик ва хайриялар камбағал ва муҳтожларга тарқатилади.

ТИИ Матбуот хизмати

206190cookie-check“Вақф” фонди хайриялари: Самарқанд вилоятида

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: