islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ҳанафий улуғлар наздида ҳадис илмлари қоидалари-42

“Саҳиҳайн” ҳадислари қатъийликни ифода этадими?

Бу икки китоб ҳақида Ибн Салоҳ раҳматуллоҳи алайҳнинг фикри

 Фақиҳ ва муҳаддислардан иборат муҳаққиқ мунаққидлар Аллоҳнинг китобидан сўнг “Саҳиҳ Бухорий” ва “Саҳиҳ Муслим”дан кўра саҳиҳроқ китоб йўқлигига иттифоқ қилганлар. Шу билан бирга улар икки “Саҳиҳайн” ҳадислари қатъийлик ва зонни ифода этиш масаласида турли гапларни айтганлар.

Бу масалада икки мазҳабга бўлинганлар.

Биринчи мазҳаб. Бу йўлдагилар “Саҳиҳайн”нинг ҳадислари қатъийликни ифода этишини айтадилар. Ибн Салоҳ раҳматуллоҳи алайҳ (ваф. 643 ҳ.с) айтади: “Аҳли ҳадис кўпинча “саҳиҳ муттафақун алайҳ” дейиш билан умматнинг иттифоқ қилганини эмас, балки Бухорий ва Муслим раҳматуллоҳи алайҳларнинг иттифоқ қилганиларини назарда тутадилар. Бундан умматнинг ҳам иттифоқ қилгани келиб чиқади. Чунки умматнинг Бухорий ва Муслим иттифоқ қилган ҳадисларни розилик ила қабул қилишга ижмоси бор.

Бу қисм (муттафақун алайҳ)нинг ҳаммасини саҳиҳлиги қатъий ва назарий яқиний илмни ифода этади. Лекин бу шундай демайдиганларга хилофдир. Уларнинг ҳужжати шуки ўша ҳадислар аслида, зонни ифода этади. Уммат уни розилик ила қабул қилишига сабаб зоннга амал қилиш вожиб бўлганлиги учундир. Зонн эса баъзида хато қилади” .

Иккинчи мазҳаб. Бу йўлни тутганлар “Саҳиҳайн” ҳадислари фақат зонни ифода этади, деб айтишган.

Нававий раҳимаҳуллоҳ Ибн Салоҳ раҳимаҳуллоҳга раддия бериб айтади: “Шайх айтганлари муҳаққиқ ва аксар уламоларнинг гапларига тескаридир. Улар ““Саҳиҳайн”нинг мутавотир бўлмаган ҳадислари зонни ифода этади. Чунки у ҳадислар оҳоддир. Оҳод айтиб ўтилганидек зонни ифодалайди”, деб айтадилар.

Бухорий, Муслим ва бошқа китоблар ҳадисларининг зонни ифода этишида фарқ йўқ. Уммат розилик ила қабул қилганига келсак, бу гап иккисига амал қилишни вожиб эканини билдиради. Шундайлигига иттифоқ қилинган. Чунки “Саҳиҳайн”дан бошқаларида келган оҳод хабарларнинг санадлари саҳиҳ бўлса буларга ҳам амал қилиш вожиб бўлади. Бу каби ҳадислар, шунингдек, “Саҳиҳайн”нинг ҳадислари ҳам зонни ифода этади. Икки саҳиҳ китобни бошқа ҳадис китоблардан фарқи бу иккисидаги ҳадисни саҳиҳлиги борасида, уларга қайта текшириб чиқишга ҳожат йўқлигидадир. Шу билан бу иккисига мутлақ амал қилиш вожиб бўлади.

Икки саҳиҳдан бошқа китоблардаги ҳадисларга амал қилиш учун уларни текшириб чиқиш, саҳиҳнинг шартлари топилиши керак. “Саҳиҳайн”нинг ҳадисларига амал қилишга уммат ижмо қилганидан улар бу ҳадис ҳақиқатда Набий алайҳиссаломнинг каломи эканлиги аниқ, қатъий, деб иттифоқ қилганлари келиб чиқмайди” .

Қатъийликни ифода этади, деювчилар гапларининг мағзи.

Шайхимиз баҳрул улум Неъматуллоҳ Азамий ҳафизаҳуллоҳ имомларни гапларини зикр қилиб бўлгандан кейин айтади: “Биз Ибн Салоҳ раҳматуллоҳи алайҳ ва у кишининг тарафдорлари гапини яхшилаб ўйлаб кўрсак, у зот фикрларининг асоси икки иш экани маълум бўлади:

1. “Саҳиҳайн” ҳадисларининг саҳиҳлиги қатъий ва яқиний илмни ифода этувчи бўлиши уммат бошқа китобларни эмас, балки бу икки китобни розилик ила қабул қилганига асосланганлиги.

2. “Саҳиҳайн” ҳадислари қатъийликни ифода этиб берувчи муҳтафф билқароин бўлиши.

Аввало, уммат розилик ила қабул қилгани ва икки китобдан розилик ила қабул қилинган ўринлар ҳақида гапирамиз. Шундан сўнг “Саҳиҳайн” қатъийлик ва яқинни ифода этишда муҳтафф билқароин (қариналар билан бирга келган, қувватланган) эканлиги маъносига тўхталамиз” .

Таржимон: Тошкент ислом институти ўқитувчиси А.Ғиёсов

210220cookie-checkҲанафий улуғлар наздида ҳадис илмлари қоидалари-42

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: