islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Samsung ҳақида сиз билган ва билмаган қизиқарли фактлар

Мобил оламининг энг йирик компанияларидан бири бўлмиш Samsung мобил ва электроника соҳасида гигант компанияга айланиб улгургани ҳеч кимга сир эмас. 1938 йилда асoc солинган компания мана шу даврга қадар катта ўзгаришларни бошдан кечирди, шунингдек, бутун дунё бозорларига инновацияларни олиб киргани ҳолда улкан бурилишларга сабаб бўлди.

Samsung’нинг тарихи жуда қизиқ. Унинг ҳикояси ёруғ ва қоронғу кунларга тўла. Келинг, энди гапни қисқа қилиб, корейс гиганти ҳақида бир қатор қизиқарли маълумотларга эга бўлсак.

Асосчи Ли Бйинг-чул  (Li Bying-chul) компаниянинг катта аҳамият касб этишига ишонарди. “Samsung” номи ҳам айнан шу эътиқодни ўзида акс эттирган.  Корейс тилида “Уч юлдуз” маъносидаги бренд номи ушбу халқ маданиятида катта, улкан ва қудратли каби тушунчалар рамзи саналади.

Қизиғи, бу ўша пайтда 40 тагина ишчиси бўлган маҳаллий маҳсулотлар ва угра билан савдо қилувчи кичик бир корхона учун жуда катта иддао эди. Шу даврдан буён компания лағмон бизнесидан каттароқ фаолият билан шуғулланишга киришди.

Samsung’нинг ишчилари сони 489 мингдан зиёд

Балким, бундан хабардорсиз, балким йўқ, лекин корейс корпорацияси фақатгина электроника ёки мобил қурилмалар билан чекланиб қолган эмас. Samsung Group’га қарашли листинги ўтказилмаган 59 та ва листинг қилинган 19 та компания мавжуд бўлиб, уларнинг ҳаммаси, асосан, Корея фонд биржасида савдо қилади. Булар қаторига қурилишдан тортиб, молия, кемасозлик ва ҳаттоки тиббиёт соҳасига ихтисослашган компаниялар ҳам киради. Юқоридаги тармоқ корхоналари ишчиларининг умумий сони 80 та мамлакат бўйлаб 489,000 дан ортиқ ходимларни ташкил этади.

Samsung ҳақида яна бир жиҳат аҳамиятлидир: Дубайда қад ростлаган дунёдаги энг баланд бино саналувчи Бурж Халифа осмонўпари айнан Samsung’нинг қурилиш билан шуғулланувчи “кичик компания”си томонидан қурилган.

Samsung Group Корея ЯИМ нинг катта қисмини ташкил қилади

Ҳозиргина Samsung Group таркибига қанча компания ва ишчи ходим кириши ҳақида маълумот бериб ўтдик. Буларнинг барчаси Samsung, ўзи жойлашган Жанубий Корея давлати ялпи ички маҳсулотининг анчагина қисмини ташкил этишини англатади, албатта. 2017 йилда CNN нашри Samsung Group Корея ЯИМнинг 15% улушига эгалик қилиши ҳақида маълумот берган эди. Ҳозирда эса, Корея фонд биржасида Samsung Group’нинг субсидиялари 20% улушга эга. Бу улушнинг катта қисмини эса биргина Samsung Electronics бўлими ташкил қилади.

Samsung’нинг электроника соҳасига кириб келиши 1970 йилги оқ-қора телевизор билан бўлди

Samsung яратган илк электрон қурилма бу 1970 йилги рангсиз телевизор эди. Кейинги ўн йилликлар ичида эса компания сезиларли даражада кенгайиб, ўзининг 1986 йилги автомобилга ўрнатилувчи телефони билан мобил оламга қадам ташлади. Компаниянинг дастлабки ойнаи жаҳон қурилмаларини истеъмолчилар илиқ кутиб олди, бироқ телефон аппарати эса тижорий жиҳатдан муваффаққиятсиз бўлди.

Samsung’нинг логотипи атиги 3 марта ўзгартирилган

Компания логотипи 70 йиллардан олдин бир неча марта ўзгартирилган бўлса-да, бу даврдан сўнг, анча барқарор бўлиб келди. 1993 йилда ҳозирги логотип яратилган  ўз ва компания шу билан Samsung ўз логотипини 3 марта ўзгартирган, холос.

Samsung Electronics компаниясининг ҳақиқий фаолияти 1993 йилда бошланган

Samsung бир неча ўн йиллардан буён электроника маҳсулотлари бизнеси билан шуғулланиб келаётган бўлса-да, фақатгина 1993 йилга келиб компания Раиси Ли Кун Ҳи (Li Kun Hi) ташаббуси билан маҳсулот сифатини таъминлашни энг аҳамиятли жиҳатга айлантириш сиёсти илгари сурилди. У ўз ходимларидан “оилаларидан бошқа ҳамма нарсани” ўзгартиришни сўраган. Бу сиёсатни амалга ошириш учун Samsung Кадрлар бўлими ривожланиш маркази ишчи-ходимлар учун касбий трейнинглар ҳам ташкиллаштирган.

1995 йилгача ўзгариш бўлмади…

1995 йилга келиб, компанияда ҳали ҳануз ҳеч қандай ўзгариш содир бўлмаган эди ва жаноб Ли маҳсулот сифатидан қониқиш ҳосил қилмайди. Ўз сиёсатини амалга ошириш учун у ўзлари ишлаб чиқарган телефон, телевизор, факс аппарат ва бошқа техникаларни бир жойга тоғдек қилиб йиғдиради. Сўнг, директорлар кенгашидагилар билан бу техникаларнинг ҳар бирини болға ва бошқа қуроллар ёрдамида парча-парча қилиб ташлайди.

Ли бу воқеани томоша қилиш учун 2000 нафар ходимини ҳам ўша жойга чақиртириб, ҳозир қилганди. Бу воқеа натижасида 50 млн доллар миқдоридаги қурилмавий таъминот воситалари кули кўкка совурилган ва талафот янги Samsung’нинг дунёга келишига сабаб бўлди. Шундан сўнггина “Уч юлдуз” учун янги бошқарув даври бошланди, изчил ривожланиш кузатилди, жаҳон бозорларида ҳам муваффақиятларга эришилди ва кейинги ўн йилликлар ичида ҳам шундай бўлиб қолди.

Samsung мижозлари жаноб Ли ва ўша воқеада иштирок этган бошқа директорларга миннатдорчилик билдиришлари керак. Сабаби айнан уларнинг таваккал қилишга бўлган жасорати бугун мижозлар фойдаланаётган сифатли маҳсулотлар сабабчисидир. Ўша кундан бошлаб, компания электроника саноатида ўз инновациялари билан кўплаб маротаба пионерлик қилиб келмоқда.

Илк CDMA телефон

1996 йилда Samsung CDMA технологиясидан фойдаланувчи дунёдаги биринчи СCH-100 телефон моделини яратди. Фойдаланувчига унчалик ҳам кўп қулайлик яратмайдиган, GSMдек даражада эмас, деб баҳоланган бўлса-да, ўша давр учун янги стандарт бўлган CDMAнинг GSMдан баъзи афзалликлари бор эди.

Тўғри, ҳозир бундай бўлмаслиги мумкин, бироқ янги технологияни синаб кўришга қарор қилгани учун Samsung таҳсинга сазовордир.

Илк соат-телефон

Ҳа, тўғри, ҳозир смартфонингизни “безовта қил”масдан Gear оиласи қуриламалари воситасида SMS хабар ёзишингиз ёки телефон қўнғироғи амалга оширишингиз мумкин, бироқ аслида соат-телефонлар бозори, анча олдин 1999 йилда бошланган.

Ўзига хос бу соат-телефонда нафақат вақтни кўриш, балки 90 дақиқагача телефон қўнғироғини амалга ошриш мумкин бўлган. Аккумулятор шу функцияларга хизмат қила оларди, холос. Бу гаджетнинг экранига тўхталсак, соатга LCD типдаги ортдан ёритувчи монохром дисплей ўрнатилган. Клавишли тугмалар ҳам бўлган. Энг қизиғи, хотирада сақланган контактларга овозли буйруқ орқали қўнғироқ қилиш ҳам мумкин эди.

Гаджет муваффақиятли чиқмади, бироқ Samsung Gear оиласи қурилмаларидан анча олдин “smartwatch”лар ишлаб чиқаришни йўлга қўйганлиги жуда ҳам ҳайратланарли фактдир.

Samsung’нинг смартфон ишлаб чиқариши Android ёки iOS чиқарилишидан олдин бошланган

Samsung смартфон ишлаб чиқаришда пионер бўлмаслиги мумкин, бироқ компания бу саноатга биринчилардан бўлиб жиддий киришганлиги билан аҳамиятлидир. 2001 йилда корейс компанияси АҚШ бозорида рангли дисплейли илк чўнтак компютерини намойиш қилди. “CPH-i300” номини олган қурилма “Sprint” телекоммуникация тармоғи учун мўлжалланган бўлиб, “Palm” номли операцион тизимда ишлаган. Унда одатий чўнтак компьютерларининг барча функциялари ва бунга қўшимча равишда телефон қўнғироғини амалга ошириш имкони ҳам бор эди.

Шундай қилиб, “CPH-i300”ни Samsung’нинг АҚШ бозори учун илк смартфон чиқаришга бўлган ҳаракати, деб баҳолаш мумкин.

Samsung’нинг энг кўп сотилган телефони E1100 дир

Samsung’нинг энг кўп сотилган телефони сиз тахмин қилган телефон бўлмаслиги мумкин: 2009 йили чиқарилган E1110 модели дунё бозорини забт этган. 2012 йилда бу моделнинг ишлаб чиқарилиши тўхтатилгунга қадар 150 млн дона қурилма сотилган. Бу кўрсаткич билан эса E1110 бутун дунёдаги энг кўп сотилган саккизинчи телефон бўлган.

Samsung’нинг энг кўп сотилган смартфони— Galaxy S4

Samsung ишлаб чиқарган иккинчи энг муваффақиятли телефон бу бутун дунёда харидлар сони бўйича 14-ўринда турувчи – Galaxy S4’дир. Смартфонни 80 млн фойдаланувчи харид қилган, бу кўрсаткич билан эса у Samsung’нинг смартфон соҳасидаги ўз рекорди бўлди. Таъкидлаш керакки, ақлли телефонлар савдосида ҳозиргача S4 энг кўп сотилганлик рейтингида iPhone 6, iPhone 6 Plus ва Symbian ОТида ишловчи Nokia 5230 дан кейинги 3-ўринни эгаллаб келмоқда.

Samsung Android’ни сотиб олиши мумкин эди, лекин. . .

Android фонлар ҳақида гапирар эканмиз, бир жиҳат эътиборга моликдир: Samsung’да Android стартапини сотиб олиш имкони бор эди, бироқ буни қўлдан бой берган.

Ўзининг «Даҳанаки жанг: Apple ва Google’нинг жанжаллашиши ва революция бошлаши» номли китобида Фред Вогелштейн (Fred Vogelstein) 2004 йилда Android стартапи устида ишлаётган жамоанинг лойиҳани давом эттириш учун маблағ қидирган пайтлари ҳақида сўз борган. Лойиҳанинг 8 нафар барча аъзоси Жанубий Кореяга Samsung’нинг 20 нафар ижрочи директори билан учршишга боради. Жамоа директорлар кенгашига ўзининг мобил телефонлар учун операцион тизим ишлаб чиқиш ғоясини маълум қилади.

Бироқ Android яратувчиларидан бири Энди Рубин (Andy Rubin)нинг сўзларига кўра, тақдимотдан сўнг Samsung’дагилар бир оғиз ҳам гапирмаган. Директорлар бундай кичик стартап билан операцион тизим яратиш мумкинлигига ишончсизлик билан қарашган.

Икки ҳафтадан сўнг эса жамоадагилар айни таклифни Google’га киритади ва шундай қилиб Google стартапни 50 млн долларга харид қилади. Кейинги йиллар давомида Android жамоаси ва Google ҳамкорликда ишлаб, OТни яратди. 2008 йил октябрь ойида тизим бутун дунёга намойиш қилинди. Samsung ўша пайтда Android’ни сотиб олганда қандай ўзгаришлар юз берган бўлишини бир ўйлаб кўриш керак. Лекин бир нарса аниқки, агар харид амалга оширилганида, Android’ни ҳозир Google эмас, балки Samsung бошқараётган бўларди.

Манбалар асосида Тиллар кафедраси мудири

Д. Насиров тайёрлади

221201cookie-checkSamsung ҳақида сиз билган ва билмаган қизиқарли фактлар

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: