islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ҳалол ва ҳаромнинг даражалари

Дарҳақиқат, ҳалолнинг барчаси яхшидир, лекин баъзиси баъзисидан яхшироқдир. Чунки ҳаромнинг ҳаммаси ёмон, аммо унинг баъзиси баъзисидан ёмонроқдир. Чиндан ҳам табиб барча ширин нарсада иссиқ бор, деб ҳукм этганга ўхшайди. Аммо у: «Бу биринчи даражали иссиқ, мана буниси иккинчи даражали, бу эса учинчи даражали иссиқ», деб айтади. Бунга мисол қилиб нотўғри бўлган савдо шартномасини олса бўлади. Бу ҳаром, лекин унинг даражаси зўравонлик йўли билан бир нарсани босиб олишлик даражасида бўлмайди. Балки босиб олишликнинг ҳаромлиги улкан. Бунда ўзгаларга азият мавжуд. Касб-ҳунарда шариат йўлини тарк этишдир. Нотўғри савдо битимларида фақат Аллоҳга бандалик этиш йўли тарк этилган, холос.
Шу каби камбағал ё солиҳ киши ёки етимдан зулм билан тортиб олинган нарса ҳам кучли ё бой-бадавлат ёки фосиқдан тортиб олинганга нисбатан энг ёмон ва жуда даҳшатли бўлиб ҳисобланади.
Саҳобий Нуъмон ибн Башир ривоят этган ҳадиси муборак уч қисмдан иборат – ҳалол, ҳаром ва улар ўртасидаги ўхшашликларга далолат этади. Бу уч қисм ичида ишкали ҳам мавжуд – бу ўртача даражада бўлиб, кўп одамлар уни билишмайди. Бу шубҳадир.
Биз шубҳа пардасини кашф қилиб бундай деймиз: мутлақи ҳалол унинг зотига айни ўзини ҳаром этадиган бирон сифат боғлиқ бўлмайди ва ҳалолнинг сабабларига уни ҳаром ёки макруҳ этадиган нарсалар ҳам боғланмайди.
Бунга мисол қилиб бир кишининг мулкига – уй жойи ёки ерига тушишидан олдин ёмғирдан сув олган инсонни келтирамиз.
Ҳақиқий ҳаром – унда ҳаром этувчи сифати бор: ҳамр (ичкилик)даги шиддат, пешобдаги нажосатга ўхшаш ёки қайтарилган нарса сабабидан ҳосил бўладиган ҳаром – зулм ва рибо билан ҳосил бўлган ҳаромга ўхшаш. Бу икки мисол зоҳирдир. Бу иккисига ҳолати маълум нарсани қўшиш мумкин, аммо ўзгариши эҳтимол бўлади. Бу ўзгаришга далолат этадиган равшан сабаб йўқ. Дарҳақиқат, қуруқлик ва сувда ов этиш ҳалол, аммо бир овчи кийик ёки балиқ овласа, буни бошқа бир овчи овлаган, кейин ундан қочиб кетганлигини эҳтимол этади. Бу эҳтимол ҳаводан ушлаб олинган ёмғир сувига татбиқ этилмайди. Овдаги бу эҳтимолликнинг топилиши васвасачиларнинг парҳезидир, зеро бу ваҳиманинг ўзи, унга бирон далил йўқ. Агар унга бирон далил бўлса эди, масалан, кийикда биронта куйганга ўхшаш жароҳатни фақат уни ушлаганда топиш мумкин. Бу куйишдан бошқа нарсани ҳам эҳтимол этиш мумкин.
Шубҳанинг чегараси бир-бирига қарама-қарши икки эътиқоддан вужудга келган, икки эътиқод тақозо этган икки нарсадир.
Шубҳанинг мисоллари жуда кўп.
Ҳалол ёки ҳаром сабабидан шубҳа. Бу тўрт қисмга бўлинади:
Биринчи қисм – ҳалолнинг олдин маълум бўлиши, сўнг ҳалол этилган нарсада шакнинг вужудга келиши. Бундай шубҳадан четланиш вожиб. Бундай шубҳага келиш ҳаром этилган. Мисол учун бир овни кўриб, уни ярадор этди, у сувга қулади. Тасодифан уни ўлик ҳолда топди. Овчи унинг чўкиб ёки жароҳатдан ўлганини билмайди. Бу ҳаром. Чунки асл – ҳаромдир.
Иккинчи қисм – ҳалолни билиш ва ҳаромда шубҳа этиш. Асл ҳалол бўлади ва унга ҳукм этилган. Мисол: бир қуш учса, бир киши: «Агар шу учган қуш қарға бўлса, хотиним талоқ бўлсин», деб айтади. Бошқа бир киши ҳам: «Агар шу учган қуш қарға бўлмаса, хотиним талоқ бўлсин», дейди. Сўнг иш ноаниқ бўлади. Биз ҳар бир хотинда ҳаромни ҳукм этмаймиз. Лекин парҳезга биноан бу иккиси бу ишдан четга чиқиши ва хотинларини талоқ этиши бўлади.
Учинчи қисм – асли ҳаром бўлиши, лекин гумоннинг ғолиблиги билан ҳалолни вожиб этадиган ҳолат вужудга келади. Бу шакли нарса, аммо ҳалоллиги ғолиб. Мисол: овга ўқ отади, ов кўздан ғойиб бўлади, сўнг овни топиб олади. Унда фақат камон ўқининг изи борлигини кўрди. Бу зоҳирда ҳалол. Чунки эҳтимол этиш бирон далилга асосланмаса, у васвасага киради. Аммо у овда урилганлик ёки бошқа жароҳат асари зоҳир бўлса, бу биринчи қисмга шомил бўлади.

Тўртинчи қисм – ҳалоллик маълум бўлиши, лекин шаръан эътиборли сабаб билан гумон ғолиблигида тўсатдан ҳаром бўлади. Мисол: бир кишининг ижтиҳоди бир муаййан аломатга суяниб, гумонсираб икки идишдан бирини нажосатга ҳукм этади. Бас, унда сув ичишни ҳаром этади. Шу каби унда таҳорат олишни ҳам ман этади.

ТИИ Махсус сиртқи бўлим

талабаси Пўлатов Отабек

230550cookie-checkҲалол ва ҳаромнинг даражалари

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: