islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Қуръондаги тиббий мўъжизаларни ўрганувчи илмий марказлар ҳақида

Замонавий илм-фан ҳар томонлама ривожланиб борган сари, олимлар ва турли хил илмий марказлар томонидан Қуръони Каримдаги тиббиётга, математикага, астрономияга, ва бошқа соҳа ва илмларга доир илмий мўъжизалари аниқланиб борилмоқда. Қуйида Қуръони Каримдаги тиббиётга доир мўъжизаларни ўрганувчи илмий марказлар билан танишиб чиқамиз:

«Қуръон ва Суннатдаги илмий мўъжизаларни ўрганиш бутун жаҳон ҳайъати» маркази. Бу марказ «Робитатул Аъламил Исломийя»га тобе бўган Масжидлар ишлари Бутун жаҳон Олий мажлисининг 1404-хижрий йилдаги 9- йиғилишидаги қарорига муофиқ Саудия Арабистони Маккаи Мукаррама шаҳрида ташкил этилган. Ва у Қуръон ва Суннатдаги илмий мўъжизаларни ўрганувчи мустақил марказ сифатида иш бошлаган.
Унинг таъсис мажлиси 20 та аъзодан иборат бўлган. Уларнинг ичида замонасининг улуғ олимларидан Шайх Абдулмажид Зиндоний, Шайх Саййид Сабиқ, Шайх Мутаваллий Шаъровий, Шайх Маннаʼ ал- Қаттон, Шайх Абдуллоҳ ибн Байя кани олимлар бўлишган. Ушбу илмий муассасага Шайх Абдулмажид Зиндоний раис этиб тайинланадилар. Ҳозирги кунда илмий муассасага Шайх Абдуллоҳ ибн Абдулазиз ал Муслиҳ раҳбарлик қилиб келмоқда.
Бу илмий марказ ўз олдига 6 та асосий мақсадни қўйган ва шу асосда иш олиб боради. Улар қуйдагилар:

– Қуръон ва Суннатдаги илмий мўъжизаларнинг баёни борасидаги ижтиҳод ва изланишларни тартибга солиб турадиган қоидалар, услублар ва илмий баҳс йўлларини ишлаб чиқиш;
– Илм-фан масалалари ва коинот ҳақиқатларини Қуръон ва Суннатда келган маълумотлар нуқтаи-назаридан ўрганувчи олимлар ва тадқиқодчилар етиштириш;
– Коинот ва табиат илмларига иймоний тус бериш ва ишончли тадқиқотларни,турли хил илмий муассасаларнинг таълим тизимига киритиш;
– Ислом шариати мақсадлари, луғавий далолат услублари ва замонавий илм-фан кашфиётлари нуқтаи- назаридан коинот ва табиат илмларига оид Қуръони Карим ва Ҳадиси Шарифларнинг маʼноларини чуқур тадбиқ қилиб ўрганиш ва очиб бериш;
– Бутун оламдаги даъватчи ва Оммавий ахборот воситаларини, якка шахс бўладими, муассаса бўладими, ҳар бирлари ўзларининг иш жараёнларида фойдаланишлари учун ишончли маълумотларни етказиб бериш;
– Одамлар орасида уларнинг илмий ва маърифий даражаларига муносиб суръатда, ушбу изланишларни ва тадқиқотларни ёйиш ва тарқатиш. Ва буларни Мусулмонлар орасидаги машхур тиллар ва оламда кенг тарқалган тилларга таржима қилиш;

Ушбу муассаса фаолияти давомида Қуръони Каримдаги тиббий мўъжизаларга доир қуйидаги китобларни таълиф этган:

1) «Касаллик юқишига ва профилактик медицина борасидаги илмий мўъжизалар».
2) «Асаларилар оламидаги илмий мўъжизалар».
3) «Сут ва унинг таркибий қисми борасидаги илмий мўъжизалар».
4) «Седана ҳар бир дардга шифодир ҳадисидаги илмий мўъжизалар».
5) «Қуръон ва Суннат нуқтаи назарида эмбриалогия илми» (Инглиз ва Араб тилларида).
6) «Рўзанинг илмий мўъжизалари».
7) «Маст қилувчи ичимликлар даво эмас дартдир».
8) «Намоз билан даволаниш».

Қуръони Каримдаги тиббиётга доир мўъжизаларни ўрганувчи илмий марказлардан яна бири, «Қуръон ва Суннатдаги илмий мўъжизаларни ўрганиш институти» дир. Ушбу институт Саудия Арабистонида жойлашган бўлиб, Муҳаммад ибн Сауд номли Университет қошидаги илмий муассасалардан биридир. Муассаса мамлакат қиролининг 7807-рақамли фармонига муофиқ, хижрий 1431- йил, Зулқаъда ойининг 12-кунида ўз фаолиятини бошлаган.
Бу марказнинг очилишидан мақсад Қуръони Карим ва Ҳадиси Шарифдаги илмий мўъжизаларни ўрагниш имкониятларни кенгайтириш, тадқиқот ва изланишлар олиб бориш, бу соҳада Саудия Арабистони имкониятларини кенгайтириш, мутаҳасисларни жалб қилган ҳолда, тадқиқотлар учун муносиб муҳит яратиш. Мазкур муассаса ўз тадқиқотларида Аллоҳ таолонинг Китобини тафсир қилиш борасида мусулмон уламолар манҳажига муофиқ иш олиб боради.«Қуръон ва Суннатдаги илмий мўъжизаларни ўрганиш институти» нинг олдига қўйган асосий мақсадлари:
– Илмий мўъжизаларни ўрганиш борасида илмий услуб ва манҳажларни ишлаб чиқиш;
– Қуръон ва Суннатдаги илмий мўъжизаларни ўрганишга муносиб муҳит яратиш ва тоғри тушунчаларни тарқатиш;
– Ва борадаги тадқиқот, изланиш ва ҳаракатларни ҳар томонлама қўллаб қувватлаш;
– Илмий мўъжизалар борасида тадқиқот олиб борувчи мутаҳасис кадрлар етиштиришда ўз ҳиссасини қўшишдан иборат.

 4-курс талабаси Нурмаматов Шермуҳаммад

230970cookie-checkҚуръондаги тиббий мўъжизаларни ўрганувчи илмий марказлар ҳақида

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: