islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи салламни яхши кўриш ва У зотга эргашиш

Албатта, Аллоҳни ва унинг расулини яхши кўришлик ва у кишига эргашишлик ҳар бир мўъмин кишининг зиммасидаги лозим бўлган нарсалардандир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деб марҳамат қилади:

“قل ان كنتم تحبون الله فاتبعونى يحببكم الله ويغفر لكم ذنوبكم”

“Айтинг! (Эй Муҳаммад) Агар Аллоҳни севсангиз менга эргашинглар. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират қилади”[1]

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи саллам ҳам бу ҳақда шундай деб марҳамат қилганлар:

“والذى نفسى بيده لا يؤمن احدكم حتى اكون احب اليه من ولده و

والده والناس أجمعين” (رواه البخارى)

Яъни: “Нафсим унинг қудрати остида бўлган зотга қасамки, сизлардан биронталарингиз мўъмин бўла олмайсизлар, ҳатто мени болаларингиздан, ота-онангиздан ва жамики инсонлардан кўра яхши кўрмагунингизча”.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи салламни яхши кўришлик, у кишини севишлик, у кишига итоат қилишлик ва у кишига эргашишлик билан бўлади. Аллоҳ таоло каломи шарифида шундай марҳамат қиладики:

“يا ايها الذين آمنوا اطيعوا الله واطيعوا الرسول”

“Эй иймон келтирган кишилар! Аллоҳ  ва унинг расулига эргашинглар!”.[2]

“قل ان كان ءاباؤكم و أبناءكم واخوانكم وازواجكم وعشيرتكم واموال اقترفتوها وتجارة تخشون كسادها وماسكن ترضونها احبّ اليكُمْ من الله و رَسُولِهِ وجِهَاد في سبيله فتربصوا حتى يأتى الله بأمره”

(Эй Муҳаммад) Айтинг: “Агар ота-оналарингиз,  болаларингиз, ака-укаларингиз, жуфтларингиз, қариндош-уруғларингиз ва касб қилиб топган мол-дунёларингиз касод бўлиб қолишидан қўқадиган, тижоратларингиз сизларга Аллоҳдан ва Унинг йўлида жиҳод қилишдан  суюклироқ бўлса, у ҳолда то Аллоҳ ўз  амрини (яъни, азобини) келтирганича кутиб тураверинглар”.[3]

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи саллам ҳам ўзларининг муборак ҳадисларида қуйидагича марҳамат қиладилар:

“من اطاعنى فقد اطاع الله ومن عصانى فقد عصى الله ومن اطاع اميرى فقد اطاعنى ومن عصى اميرى فقد عصانى” (رواه البخارى)

“Ким менга итоат этса, бас, Аллоҳ таолога итоат қилибди. Ким менга осий бўлса, Аллоҳ таолога осий бўлибди. Ким менинг бошлиқларимга итоат этса, бас менга итоат қилибди, кимки менинг бошлиқларимга осий бўлса, менга осий бўлибди”.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда яна шундай деб марҳамат қилади:

“وما آتاكم الرسول فخذوه وما نهاكم عنه فانتهوا واتقوا الله ان الله شديد العقاب”

 “Пайғамбар сизга нимани берса олинглар ва пайғамбар нимадан қайтарса, ўшандан қайтинглар. Аллоҳдан қўрқинглар. Албатта Аллоҳ азоби зўр зотдир”.[4]

Ушбу оятда Алло ҳ таолонинг Пайғамбар сизга нимани берса, ўшани олинглар ва нимадан қайтарса, ўшандан қайтинглар, деган оятида улкан  ижтимоий қоида ўз аксини топган. Демак,  ижтимоий қоида бўйича шариатни битта манбадан олиш керак. Исломда ўша манба  Расулуллоҳдир. Қуръон у зотга тушган ва Ислом умматига етказилган. Уламоларимиз Расулуллоҳ келтирган, берган  нарса деганда асосан суннатни назарда  тутадилар. Суннат эса у кишининг сўзлари, ишлари ва тақрирларидан иборатдир. Тақрир пайғамбар алайҳиссалом бир сўзни эшитиб ёки бир ишни кўриб қайтармасдан маъқуллаган нарсаларига айтилади. Собит бўлган суннат амал  қилмоқлик барча мусулмонларнинг бурчидир. Суннат доимо Қуръон оятларини шарҳлар, баён қилиб беради. Қуръонда намоз ўқишлик фармон қилинган, лекин неча вақт ўқишлик, ракатлар сони, қандай қилиб ўқиш лозимлиги айтилмаган.

Намозга тааллуқли ҳамма масалаларни сунннат баён қилган. Қуръон закот фарз эканини айтган, холос. Суннат эса, закот миқдорини белгилайди, кимлар закот бериши, кимлар олиши ва ҳакозо ҳукмларни баён қилади.

Демак, шариатдаги асл манба Расулуллоҳнинг сўзлари, у кишига тушган Қуръони карим. Агар баъзи  ҳукмлар Қуръонда ҳам, суннатдла ҳам йўқ бўлса,  бу икки (Қуръон ва суннат) таълимоти асосида мусулмонларнинг олий даражали уламолари, мужтаҳидлардир бир овоздан чиқарган ҳукмларидир. Бу ижмоъ  дейилади. Унда ҳам бўлмаса, аввалги  ҳукмларга қиёслаб мужтаҳид уламолар ҳукм чиқарадилар[5].

ТИИ Махсус сиртқи бўлим

3-курс талабаси Алибоев Бекмуҳаммад

[1] “Оли-Имрон” сураси 31-оят

[2] “Нисо” сураси 59- оят

[3] “Тавба” сураси 24-оят

[4] “Ҳашр” сураси 7-оят

[5] Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. “Тафсири Ҳилол 28-пора, 26 саҳифа

231000cookie-checkРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи салламни яхши кўриш ва У зотга эргашиш

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: