islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Қуръон мусобақасида Ақтўбе қурбонлари ҳақига дуо қилинмоқда

Кеча, 18 январь куни Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида рўй берган, кўплаб ўзбекистонликлар ўлимига олиб келган фожиа муносабати билан ҳалок бўлганларнинг оилалари ва яқинларига ҳамдардлик билдирилмоқда. Ушбу содир бўлган фожиа сабабларини ўрганиш учун Ўзбекистон Президенти топшириғига кўра, Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида ташкил этилган Махсус ҳукумат комиссияси айни вақтда Қозоғистонда бўлиб турибди.
Самарқанд вилоятининг Пастдарғом ва Пайариқ туманларида бўлиб ўтаётган Қуръон мусобақасининг ҳудудий босқичларида куни кеча, 18 январь куни Қуръон тиловатлари қилиниб, марҳумларнинг ҳаққига бағишланди. Бундай савобли ишлар шу кунларда ҳам давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

23270cookie-checkҚуръон мусобақасида Ақтўбе қурбонлари ҳақига дуо қилинмоқда
1 та фикр мавжуд
  1. […] Аввал хабар берганимиздек, айни пайтда юртимиз бўйлаб давом этаётган Қуръони карим мусобақаси ташкилотчилари ва иштирокчилари 18 январь куни Самарқанд вилоятининг Пастдарғом ва Пайариқ туманларида бўлиб ўтган кўрик-танловдаги тиловатларни марҳумлар ҳаққига бағишлаган эди. […]

Leave a Reply to Талабалар марҳумлар ҳаққига 21 та “Хатми Қуръон” бағишладилар | islaminstitut.uz Cancel Reply