Ибн Ҳишом роҳматуллоҳи алайҳ атрофидаги кўзга кўринган бир қанча уламоларни ортда қолдирган, илмда юксак даражага эришган олимлар қаторидан жой олган, илм майдонларида ҳолдан тоймайдиган бир қанча уламоларни тинкасини қуритган тақводор ва солиҳ Абу Муҳаммад Абдуллоҳ Жамалуддин ибн Юсуф ибн Аҳмад ибн Абдуллоҳ ибн Ҳишом ал-Ансорий ал-Мисрийдир.
Ҳижрий етти юз саккизинчи (708), милодий бир минг уч юз тўққизинчи (1309) йилнинг зул қаъда ойида Қоҳира шаҳрида тавваллуд топган.
Устозлари: Абдуллатиф ибн Марҳал, Ибн Сирож, Зуҳайр ибн Абу Сулма ал-Музаний, Ат-Таж Табрийзийнинг дарсларига ҳам қатнашганлар.
Факиҳонийдан «Шарҳул ишора» китобини ўқиб ўтказганлар. Аввал шофеъий мазҳабида бўлганлар. Сўнгра ҳанбалий мазҳабига ўтиб вафотларидан озгина олдин «Хорқий»ни ёд олганлар[1].
Бу зот ўзи хоҳлаган мақсадини осон ва тушунарли ҳолда ифода этиб берадиган, гапни керакли ўрнида ишлата билиш малакасига эга бўлганлар. Шундоқ бўлса-да, жуда ҳам тавозели, хулқ атвори чиройли, шафқатли ва қалби юмшоқ инсон бўлганлар.
Ибн Холдун роҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: «Мағрибда юрган вақтимизда Мисрда араб тилига жуда ҳам моҳир Сибавайҳданда кучлироқ Ибн Ҳишом деган олим чиқибди деган гапларни эшитар эдик».
Ибн Ҳишом роҳматуллоҳи алайҳнинг бир қанча жуда ҳам фойдали, қадр қиммати юқори эканлиги яққол сезилиб турадиган китоблари мавжуд. Биз булардан билганларимизни қўлдан келганча кетма кетликда айтиб ўтамиз ва китобни қайердан топиш мумкин эканлигини ҳам айтиб ўтамиз.
- Эъроб қоидалари ҳақида «Ал-Эъроб», номли китоблари. Ушбу китоб Астана ва Мисрда чоп этилган. Шайх Холид Азҳарий китобга шарх ёзган.
- Гираматик масалалар ҳақида «Ал-Алғоз», номли китоблари. Ушбу китоб Мисрда чоп этилган.
- Алфия ибн Малик китоби учун ёзилган «Авзоҳул Масалик», китоби. Ушбу китоб ҳам бир неча бор чоп этилган. Бу китобни Шайх Холид қилган шарҳаларидан учтаси етиб келган. Биринчиси: «Важиз», иккинчиси «Мутавассид». Бу икки шарҳ ҳам чоп этилган. Учинчиси «Мабсут». Ушбу шарҳи чоп этилмаган[2].
- «Ат-Тазкиро» номли китоблари. Имом Суютий раҳматуллоҳи алайҳ: “Ушбу китоб ўн беш мужалладдан иборат бўлиб, биз буларнинг биронтасидан ҳам ҳабардор эмасмиз” деганлар.
- «Ат-Таҳсийл ва ат-тафсийл ликитаби ат-табзийл ва ат-такмийл». Ушбу китобни ҳам Суютий роҳматуллоҳи алайҳ бир неча мужалладдан иборатдир деганлар.
- «Ал-Жамиус соғийр» номли китоб. Ушбу китоб Барийс кутубхонасида мавжуд.
- «Ал-Жамиул кабийр», номли китоб.
- «لغة», «فضلا», ларнинг насб бўлиши борасида ва «خلافا», «ايضا», «هلم جرا», эъроблари борасида рисола ёзганлар. Ушбу рисола «Дорул кутуб ал-Мисрийя», да мавжуд.
- «Қуръони каримнинг тўққиз оятида мунодони ишлатилиши» борасида рисола. Ушбу китоб Берлин кутубхонасида мавжуд.
- «Рофъул хосос ан қурроил хулоса» номли китоби. Имом Суютий ушбу китоб тўрт мужалладдан иборат деган.
- «Ар-Ровзотул адабийя фий шаваҳиди улумил аробийя» номли китоб. Берлин кутубхонасида мавжуд. Бу китоб «Шаваҳиди китаби ал-Лума» китобининг шарҳи ҳисобланади.
- «Шузуру аз-заҳаб фий маърифати каламил араб» номли китоб. Бу китоб ҳам бир неча бор чоп этилган.
- «Шарҳул бурда» номли китоб. Баъзида «Шарҳу қосийдати Банат Суаад» ҳам деб номланади.
- «Шузуру аз-заҳаб ал-мутақоддим» номли китоб. Ушбу китоб ҳам бир неча бор чоп этилган.
- «Шарҳуҳ шаваҳиди ас-суғро» номли китоб.
- «Шарҳуҳ шаваҳиди ал-кубро» номли китоб.
- «Шарҳу қосийдати Банат Суаад» номли китоб. Бу китоб ҳам бир неча бор чоп этилган.
- «Шарҳу қосийдати ал-луғозийя фил масаилин наҳвийя» номли китоб.
- «Шарҳу қотрун надо ва баллис сода» китоби. Ушбу китоб хозирги кунда ҳаммамизга машҳур ва бир неча бор чоп этилган[3].
- «Шарҳул ламҳа либни Ҳайян» номли китоб.
- «Умдатут толиб фий таҳқиқи сорф ибн Ҳожиб» номли китоб. Икки мужалладдан иборат.
- «Шаза фий масъалатин каза» китобининг шарҳи «Фавҳуш шаза фий масъалатин каза», номли китоб.
- «Қотрун нада ва баллис сода» номли китоб. Ушбу китоб юқоридаги шарҳнинг матни ҳисобланади.
- «Ал-Қоваидус суғро» номли китоб.
- «Ал-Қоваидул кубро» номли китоб.
- Ибн Мунийр Кашшофда зикр қилинган мўтазилаларнинг фикрларига қарши раддиялари борасида ёзган китобларининг қисқартамаси «Мухтасарул интисоф минал Кашшаф» номли китоби. Ибн Мунийр китобининг номи «Ал-Интисоф минал Кашшоф» дир, деган. Ибн Ҳишомнинг ушбу китоблари Берлин кутубхонасида мавжуд.
- «Ал-Масаилус сафарийя фин наҳв», номли китоб.
- «Муғнил лабиб ан кутубил ъарийб» номли китоб. Қоҳира ва Теҳронда бир неча бор чоп этилган ва бир қанча шарҳлар ёзилган.
- «Мавқидул азҳан ва мавқизул виснан» номли китоб. Бу китобда наҳв фанига оид бир қанча масалаларга ечим топиш мумкин[4].
Ибн Ҳишом роҳматуллоҳи алайҳ ҳижрий етти юз олтимиш биринчи, милодий бир минг уч юз олтимишинчи йил зул қаъда ойининг жумъа оқшомида вафот этган. Етти юз олтимиш иккинчи йилда вафот этган деган гап ҳам бор.
4-курс талабаси Асроров Зиёвуддин Эрдон ўғли
[1] Ибн Ҳажар. Дурарул камина. 2-ж. 308-б.
[2] Суютий. Буғятул вуъот. 393-б.
[3] Ҳуснул муҳозоро. 1-ж. 247-б.
[4] Аҳмад Алимий. Ал-Минҳаж. 255-б.