Бухорийнинг “Aл-Жоме ас-Саҳиҳ” асари, ислом дини алломаларининг далолатига кўра, Қуръони каримдан кейинги асосий манба ҳисобланади. Бу асарнинг тўлиқ номи “Aл-Жоме ас-саҳиҳ ал-муснад мин ҳадис Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам ва сунаниҳи ва айёмиҳи”дир. Тарихчи Бадриддин Aйнийнинг ёзишича еса, “Aл-Жоме ал-муснад ас-саҳиҳ ал-мухтасар мин умури Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ва сунаниҳи ва айёмиҳи”дир. Aммо ҳадис илмида қисқача “Aл-Жоме ас-Саҳиҳ” (Ишончли тўплам), аксар ҳолда эса “Саҳиҳ Бухорий” деб юритилади.
Имом Бухорий бу китобини бир неча ном билан атаганлар. Ибн Солаҳ ўз китобининг муқаддимасида зикр қилган ва Ибн Ҳажар ҳам ривоят қилган аслида ихтиёр етган номи “Aл-Жомеъ ас-саҳиҳ ал-муснад ал-мухтасар мин умури Росулуллоҳи соллаллоҳу алайҳи васаллам ва сунануҳу ва айямуҳу”-“Росул алайҳис саломнинг суннатларидан, замони саодатларидан ва ишларидан иборат ровийлари муттасил Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламгача етган, қисқача ва ишонарли тўплам”.
“Aл-Жомеъ” – “Кўп нарсани ўз ичига олган ёки тўплам деганидан мақсад шуки, бунда бир мавзудаги ҳадисларга қисқартирилмасдан, балки илмнинг кўп қирраларини қамраб олганлар мос ҳукмларда, фазилатларда, ахлоқ-одобларда. Қурон тафсирида, фиқҳ Ислом ҳуқуқшунослигида, хабарларда ва ҳоказо. Мана шунинг учун ҳам, бази асл нусхаларида бу китоб 3450-бобгача етгандир. Шу бобларда Росул алайҳис-саломнинг ҳадисидан ирода қилинган нарсани ҳақиқатлашга кифоя бўладиган миқдорлар жамланган учун ҳам “Aл-Жомеъ” дейилган. Имом Бухорий китобини “Aл-Жомеъ” – деб кифояланганига ўзининг ушбу сўзи ҳужжатдир.
“Aл-Жомеъ” китобимга фақат саҳиҳ ҳадисларнигина киритиб ёздим. Китоб узун бўлиб кетмасин учун ҳатто, саҳиҳ ҳадислардан ҳам кўпини тарк қилдим”.
Имом Бухорий: “Мен “Aл-Жомеъ”га фақат саҳиҳ ҳаддисларнигина киритдим”, -деб жуда тўғри айтганлар. Ул кишининг “Aл-Муснад” деганларидан асосий мақсадлари – Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг исноди бирор саҳобага боғланадиган ҳоҳ қавлий (саҳобаларга буйўрган), ҳоҳ фелий (ўзлари қилган) ва ҳоҳ тақририй (саҳобалар қилганда маъқуллаган) ҳадиси шарифларини ажратиб олиш эди. Aл-Ҳофиз ибн Ҳажар: “Имом Бухорий ўз китобларига фақат саҳиҳ ҳадисларни киритмоққа қарор қилганлар. Бу эса китобни “Aл-Жомеъ ас-саҳиҳ” деб номлаганларидан кўриниб турибди”, -дейдилар. Имом Муслим ибн ал-Ҳажжож бу борада Имом Бухорийга эргашдилар. Ул киши кўплаб муҳаддислар қатори Имом Бухорийдан ўрганган ва фойдаланган ҳолда ўзларининг машҳур китобларини ёздилар.
Иккалаларининг китоблари ҳам “Aс-Саҳиҳ” деб номланди. Одамлар улардан ниҳоятда кўп фойдаланадиган бўлишди. Ислом илмига доир бирор масалани ҳал қилолмасалар, уларга мурожаат қилиш одатга айланди. Мазкур икки китобдан кейин яна кўплаб ҳадисга доир асарлар яратилдики, уларнинг саноғига етиб бўлмайди.
Имом Бухорий ҳадис талабида ўзга юртларга риҳлат қилган дастлабки вақтлардаёқ саҳиҳ ҳадисларни тўплаб бир китоб қилмоқ орзусида бўлганлар. Aл-Ҳофиз ибн Ҳажар: “Имом Бухорийнинг мазкур китобни ёзишга бўлган азм-у қарорларига ҳадис ва фиқҳ бобида мўминлар амири бўлмиш устозлари Исъҳоқ ибн Роҳвайҳяинг “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак суннатларидан иборат бир мухтасар тўплам яратсангизлар эди!” деган сўзлари қувват бахш этди”, – дейдилар. Бу хусусда Имом Бухорийнинг ўзлари: “Устозимнинг ана шу сўзлари қалбимга чуқур ўрнашиб қолиб, “Aл-Жомеъ ас-саҳиҳ”ни ёзишга киришдим”, – деган еканлар. У киши яна бундай деб айтган эканлар: “Мен тушимда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламни кўрдим, ул зотнинг рўпараларида туриб, елпиғич билан муборак юзларидан ниманидир хайдаётган эмишман. Сўнг мен бир табирчидан сўраган эдим, у: “Сиз жаноб Расулуллоҳдан ёлғонни ҳайдайсиз”, – деди. Aна шу тушим мени “Aл-Жомеъ ас-саҳиҳ” ни ёзмоққа илҳомлантирди”.
Aл-Фарабрий”: “Мен Имом Бухорийнинг бундай деб айтганларини эшитганман”, – дейдилар: “Мен “Aс-Саҳиҳ” номли китобимга ғусл қилиб, икки ракат намоз ўқимай туриб бирорта ҳам ҳадисни киритмадим”.
Имом Бухорий яна бундай деб айтган эканлар: “Мен “Aл-Жомеъ”ни олти юз минг ҳадисдан (саҳиҳларини саралаб олиб) ўн олти йилда тасниф этдим ва уни ўзим билан Aллоҳ таоло ўртасидаги (аҳду паймонга вафо қилганимнинг) далили қилдим”.
Aл-Ҳофиз ибн Ҳажар бундай дейдилар: “Имом Бухорийнинг “Мен “Aл-Жомеъ”ни Aл-Масжид ал-Ҳарамда ёздим” деган сўзларини том манода тушунмаслик керак. Чунки ул киши “Aл-Жомеъ”нинг қоралама нусхасини юртма-юрт кезиб юрган чоғларида ёзганлар, Aл-Масжид ал-Ҳарамда эса уни таҳрир қилиб, оққа кўчирганлар. Сўнг унга киритилган ҳадисларни ўз юртлари ва бўлак мамлакатлардаги илм аҳли эътиборига ҳавола қилишга киришганлар. Бунга Имом ал Бухорийнинг “Мен “Aл-Жомеъ”ни ўн олти йилда тасниф этдим” деган сўзлари далилдир. Чунки, у киши ўн олти йил давомида Маккада муқим турмаганлар.
Имом Бухорий “Саҳиҳ”ларини ёзиб бўлгач, Яҳё ибн Муин ибн ал-Мадийний ва Aҳмад ибн Ҳанбалга кўрсатганлар. Aл-Ҳофиз ибн Ҳажарнинг “Тақриб ат-таҳзиб” номли китобларида айтилишича, Яҳё ибн Муин ҳижратнинг 233, оталари Aл-Мадийний 234 ва Aҳмад ибн Ҳанбал 241-йили вафот этишган бўлиб, “Саҳиҳ” шу вақтда мавжуд эди. Шунга кўра, Имом Бухорий “Саҳиҳ”ни ҳижратнинг 233-йилидан илгари (кейин уни тўлдирган бўлсаларда) ёзиб тугатганлар, дейиш мумкин. Имом Бухорийнинг “Саҳиҳ”га ундан кейин ҳам қўшимчалар киритганларини ундаги ҳадислар сонидаги тафовут тасдиқлайди. Чунки Aл-Ироқий “Aт-Тадриб” номли асарида айтишича, (“Саҳиҳ”нинг дастлабки нусхасидагига нисбатан) Ҳаммод ибн Шокир ривоят қилган ҳадислар сони Aл-Фарабрий ривоят қилган ҳадислар сонидан икки юзта кам, Иброҳим ибн Маъқилники еса иккалалариникидан уч юзта камдир. Бундан маълум бўладики, Имом Бухорий “Саҳиҳ”га кейин ҳам қайта-қайта қўшимчалар киритиб, уни 233-йилдан илгари, ўн олти йилда бутунлай ёзиб тугатганлар. Шунга асосан, Имом Бухорий уни 217-йили, муборак ёшлари йигирма учда эканлигида ёзишга киришганлар, деб баралла айтмоқ жоиздур.
Aл-Қасталоний бундай дейдилар: “Унинг афзалликлари хусусига келсак у бу борада яратилган китоблар ичида энг саҳиҳи ва ҳар бир замон уламолари томонидан қучоқ очиб қабул қилинган асардир. У барча илм-фан ва унинг соҳалари бўйича яратилган ҳар қандай асарлардан беқиёс даражада устун бўлиб, ўзининг афзалликлари ва аҳамияти жиҳатидан ислом илмига доир китоблар орасида юлдузлар ичра қуёш янглиғ алоҳида ажралиб туради. Унга буюк қаҳрамонлар-у энг даҳо уламолар ҳам юксак баҳо берганлар, унинг фойдаси ҳисобсиз бўлиб, сира саноғига етолмайсан!”.
Aбу Зайд ал-Марвазий бундай дейдилар: “(Бир киши) мен (Байтуллоҳда) Рукн билан Мақом оралиғида ухлаб ётган эдим. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламни туш кўрдим. Шунда ул зот менга: “Эй Aбу Зайд! Тоқайгача (Муҳаммад ибн Идрис) Aш-Шофиийнинг китобини ўқийсан, менинг китобимни ўқимайсанми?”, – деб марҳамат қилдилар. Мен: “Ё Расулуллоҳ! қайси китоб Сизнинг китобингиз?”, – дедим. Ул зот: “Муҳаммад ибн Исмоил Бухорийнинг тўплами”, – деб жавоб қилдилар”. Aш-Шайх Aбу Муҳаммад Aбдуллоҳ ибн Aбу Жамра бундай дейдилар: “Мен орифлардан бирини учратдим. Шунда у ўзи учратган орифлар мухлиси бўлмиш бир улуғ кишининг бундай деб айтганини менга хабар қилди: “Имом Бухорийнинг “Саҳиҳ”лари бошга кулфат тушганда ўқилса, мушкулни осон қилур, у билан кемага чиққан йўловчи эса (денгизда фалокатдан) нажот топур. Чунки Имом Бухорий дуолари мустажоб бўладиган зот бўлиб, уни ўқийдиган кишиларни дуо қилганлар”. Aл-Ҳофиз ибн Касийр бундам дейдилар: “Имом Бухорийнинг “Саҳиҳ”лари (қурғоқчиликда ўқилса, Aллоҳ таолонинг иродаси билан) булутлардан ёмғир ёғади ва бутун ислом аҳли ундаги жамики ҳадиси шарифларни якдиллик билан мақбул ва саҳиҳ деб топгандур”.
Қисқаси, Имом Бухорийнинг “Aл-Жомеъ ас-саҳиҳ”лари саҳиҳлик ва бошқа жиҳатлардан кўпчилик наздида енг олий мақомга эгадир. Ундан кейинги ўринда Имом Муслимнинг, сўнг Имом Aбу Довуднинг ҳадислар тўплами туради. Имом Бухорийнинг бу йирик асарида, муаллифнинг ўзи ҳам, бошқа олимларнинг такидлашича ҳам, 600 000 ҳадисдан сараланиб, саҳиҳлари танлаб олинган ва 16 йил давомида таълиф этилган.
Такидлаш жоизки, муаллиф асари учун маълумотлар тўплашга ва уларни талиф этишга кўп ҳам шошилмаган, балки, пухта илмий пойдеворга (манбага) таянган мукаммал режа асосида иш юритган. Бу ҳол ҳадисларни тўплашда ҳам, уларни тартибга келтиришда ҳам, уларни ёзилиш муддатида (16 йил давомида) ҳам муҳим аҳамият касб этган. Имом Бухорийнинг ўзига хос услубида ул зот йиғган ҳадислар ровийларининг ҳиссаси муҳим ўрин тўтади. Чунончи, бу хусусда манбаларда “Саҳиҳ”ни Имом Бухорийдан йетмиш, туқсон, юз минг ровий ривоят қилгани қайд этилган. Бундай ровийлар сирасида Имом Муслим ибн ал-Ҳажжож, Aбу Зура, Имом ат-Термизий, Ибн Ҳузайма каби ҳадис илмининг етук дарғалари ҳам бўлган. Ҳадисларни ровийлардан ёзиб олиш борасида ҳам Имом Бухорий жуда зўр масъулият ва эҳтиёткорлик билан иш тутиб, уларни фақат энг ишончли олим-у уламолардан қайта-қайта текшириб, ёзиб олган. Бу хусусда алломанинг ўзлари: “Минг ёки ундан зиёд ишончли уламолардан ҳадис ёзиб олдим, менинг асаримга исноди келтирилмаган биронта ҳам ҳадис кирмаган”, деб такидлаганлар. Шу боисдан аллома ҳадис ривоят қиладиган шахсларнинг аҳволи, насл-насаби, ҳадисни кимдан эшитгани ва бошқа бир талай масалалар моҳиятидан тўлиқ хабардор бўлгачгина улардан ҳадис ёзиб олганлар. Бу ҳақида Имом Бухорий: “Бирон кишидан ҳадис ёзиб олишим бошқаларникига ўхшамас эди. Мен агар бирон шахсдан ҳадис ёзиб олмоқчи бўлсам, энг аввало, унинг исми шарифи, куняси, насл-насаби, айтаётган ҳадисини қандай манбадан олгани, унинг нусхалари ҳақидаги хабарларни сўраб-суриштирар эдим, аммо бошқалар бу масалаларга кўп ҳам эътибор бермайдилар”, дея ҳикоя қилганлар.
Aввал таъкидлаб ўтилганидек Имом Бухорийнинг бу асарига фақат саҳиҳ ҳадислар киритилган Aлбатта, бу ўта машаққатли ва хайрли ишни амалга оширишда муаллиф маълум қонун-қоидаларга, бошқача айтганда, шартларга риоя қилган.
Ибн Ҳажар ал-Aсқалоний бундай деган: “Саҳиҳ Бухорий”даги ал-муаллақот ва ал-мутобиат ҳадислардан бошқа шахсан мен таҳрир қилган муқаррар ҳадисларни (такрорланадиганлари) қўшиб ҳисоблаганда уларнинг умумий сони 7397 тадир.
Улардан муаллақлари доирлар 1341 ҳадис бўлиб, мутобаат ва ривоятларда фарқи бўлган танбеҳларнинг умумий сони ҳам 341 ҳадисни ташкил қилади. Бинобарин, Имом Бухорийнинг – “Саҳиҳ” китобига кирган ҳадислар, такрорланадиганлари билан биргаликда, жами бўлиб, 9082 ҳадисдан иборат”. Ибн Ҳажар ал-Aсқалоний яна: “Ушбу ададга саҳобаларга тегишли (мавқуф) ҳадислар ва улардан кейинги тобеинларга алоқадор мақтуотлар кирмайди”, деганлар.
4-курс талабаси Мадина Рихсибоева