islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Мутавотир қироатлар

Мутавотир қироат деганда Саййидимиз Муҳаммадга нозил бўлган
Қуръон лафзининг турли кайфиятда ўқилиши ва қироатни муттасил санад
билан Росулуллоҳдан ривоят қилган қорига нисбат берилишини тушунилади.
Шу ўринда қироат истилоҳлари билан танишиб ўтишимиз жоиз.
1. Қироат деб қуррои ашарадан бири муттасил санад билан Росулуллоҳдан Қуръон лафзини талаффуз қилишдаги танлаган услубини айтилади ва бу қироат шу қорига мансуб дейилади. Масалан Осим қироати. Нофеъ қироати дейилгани каби ва ҳ.к.
2. Ривоят қуррои ашарадан мушофаҳатан Қуръон лафзини қироат қилиш кайфиятини ровийсига мансуб ривоятни айтилади. Буни ‘шундай қилган, шу ривоят билан танилиб унга нисбат берилган. Масалан Ҳафснинг
имоми Осимдан, Варшнинг Нофеъдан ривояти дегани каби…
3. Тариқ яъни қироат йўли. Ровийдан нақл қилган қорига нисбат берилган йўл. Масалан “бу Варшнинг Ал-Азрақ орқали ривояти”дегани каби.

Қироатларнинг икки гуруҳга ажралиши
1. Кенг тарқалган қироатлар: Ибн Ал-Жазарий бу қироатга қуйидагича таъриф беради: “Араб тили граматикасига мос ва Усмон мусҳафига мувофиқ қироат шу турдаги қироатдир”.
Ибн Ал-Жазарийга кўра кўп тарқалган қироатлар бу кўп ўқилган
қироатлар бўлиб, мусулмон уммати уни тўғри мос қироат сифатида қабул
қилган қироатдир. Бу қироатлар кенг тарқалмаган бўлса ҳам, кенг тарқалган
қироатнинг субкатегорияси сифатида қабул қилинади.
Чунки бу қироат манбаи Пайғамбар (саллаллоҳу алайҳи васаллам)га ва
укишининг аҳли байтларига бориб тақалгани сабабли кенг тарқалган
қироатлар каби ишончли ва тўғридир.
2. Аниқ – тўғри қироатлар. Бу қироатлар ҳам иккига бўлинади:
А) Кенг қамровли қироатлар. Бу қироатлар қуйидаги учта шартга мос
бўлиши керак: уларни ал-Жазарий қуйидагича таърифлаган: “бу қироатлар
ишончли қорига бошқа бир ишончли қори томонидан келган бўлиши ва шу
каби бу йўл Пайғамбар (саллаллоҳу алайҳи васаллам)гача етиб бориши керак.
Бундан ташқари улар араб тили граматикасига ва Усмон мусҳафига мувофиқ бўлиши керак.
Б) Ноёб – кам тарқалган қироатлар. Кам тарқалган қироатлар кўп тарқалган қироатлар каби сифатларга эга эмас, шунинг учун уммат уларни ишончли сифатида қабул қилмайди. ЛекинМисол учун: сўзларнинг қўшилиши ёки тушиб қолиши (ишончли ҳужжатларга асосланган ҳолда), бир сўзнинг бошқасига ўзгариши ва бошқалар шу қироат турига киради. Умар ибн Хаттоб, Ибн Аббос сингари Қурайш қабиласидан чиққан забардаст олим саҳобаларнинг баъзи сўзлар маъносини тушунмасдан, саросимада қолишлари ҳам ушбу тоифа олимларнинг фикрларини тасдиқлайди”. Уламолар Қуръони карим “етти ҳарфда нозил бўлган”лиги ҳақида келган ҳадислар тўғрисида турли хил фикрлар билдириб уларни ададини қирқтага етказдилар. Кўп фикрлар бир-бирига боғлиқ бўлган ёки аксинча жуда заиф фикрлар ҳам келтирилган. Биринчи фикр, етти қироат араб тилини етти кўринишидир. Бу ҳақда кўпгина олимлар ихтилоф этганлар. Баъзилар фикрича етти ҳарф – бу араб тили лаҳжалари бўлиб улар: Қурайш, Ҳузайл, Сақийф, Ҳавазон, Кинона, Тамим ва Яман лаҳжаларидир. Яна бир ривоятда – Қурайш, Ҳузайл, Тамим Ал-узд, Робиъ, Ҳавозн ва Саъид ибн такрирнинг шевалари дейилган. Иккинчи фикр, етти қироат яхшиликка буюриш, ёмонликдан қайтариш, ваъда, ваъид, қиссалар, зарбул-масал, амру-маъруфва наҳий мункар, ҳалол ва ҳаром. ҳукм, ўхшаш оятлар ва ҳоказолар шулар жумласидандир. Учинчи фикр, ҳадисларда зикр қилинган ададлар чегараланмаслигига биноан эмас, балки бу ададдаги мукаммаллик маъносида ва кўпликка ишора қилиш учун араблар тарафидан рамзий тарзда ёзилган. Масалан: етти юзларча дейилганда аниқ етти юз сони тушунилмайди, балки унданда кўпроқ адад назарда тутилади.
Тўртинчи фикр, етти ҳарфдан мақсад, етти қироат бўлиб бу фикр заиф, чунки қироатлар адади жуда кўп бўлган.

Бешинчи фикр, Ау Шомма Мақсидийнинг фикрига кўра етти қироат Қуръонни қонун-қоидасига биноан ўқиш усулларидир. Масалан кўплик “мим”ни қўшиш, “о” товуши, идғом, изҳор, мад ва қаср ҳамзани қўйиб ва тушириш, имола – бир ҳарфни иккинчисига майл қилиш каби қироат ваочиқча ўқиш, йўғон ва ингичка кабилар, қироат олимлари томонидан тузилган қонун – қоидаларга айтилади. Бироқ бу фикрлар қироатнинг иккинчи қисмини унутишга олиб келади. Бу қисм уламолар назнида “фарш” деб номланади. У қуръони каримнинг сураларидаги баъзи сўзларни чўзмасликдаги ихтилофлардир, бу ҳам етти қироатдандир.
Олтинчи фикр. У араб тилида қуръонни нозил бўлиш эътиборига кўра вужвдга келган турли хил ихтилофларнинг етти кўринишидир. Қуръон арабча усулларни якка ва умумий тарзда ўз ичига олиб ҳужжат бўладиган тарзда келтирган. Бу фикр фақиҳ олимлардан Фахриддин ар-Розий, имом Ал-Жузжоний ва Абу Амир Аддонийларнинг фикридир.
Еттинчи фикр, Суфён бин Уяйна, Абдуллоҳ ибн Ваҳб, Ибн Жарир атТобарий, Ат-Таҳовий ва бошқа олимлрнинг фикрига қараганда, “Етти ҳарф” дан мурод лафзи бошқа, маъноси бир хил бўлган сўзлардир. Масалан: “кел” маъносидаги “ақбил”, “таъала”, “ҳалумма” каби.
Саккизинчи фикр, Қози ибн ат-Тоййиб, ибн Абдулбир, ибн Атийя, АлХитобий, Абу Убайд ал-Қосим ибн Саллам сингари олимларнинг фикрларича, Қуръони карим оятлари орасида арабларнинг етти қабиласи гаплашадиган лаҳжалар мавжуд. Масалан, баъзи сўзлар Қурайш қабиласига, баъзи сўзлар Ҳузайл қабиласига, баъзилари Ҳавозинга,баъзилари эса Яман қабиласига мансуб сўзлардир. Яна Ибн Ат-Тоййиб айтадилар: “Ҳазрати Усмон р.а. Қуръони каримни ёзаётган вақтда котибларга “Агар бирор сўзда Зайд билан ихтилоф қилсаларингиз Қурайш луғати бўйича ёзинглар, чунки Қуръони карим Қурайш луғати бўйича нозил бўлгна”, деганларида, “Қуръоннинг кўп қисим Қурайш луғатида нозил бўлган ” лигини назарда тутганлар.
Тўққизинчи фикр – Уламолар шундай дейдилар: “Қуръони карим Музор қабиласи луғатида нозил бўлган. Ҳазрати Усмон ҳам: “Қуръони карим Музор луғатида нозил бўлган”, деганлар. Чунки, Музор қабиласи Қурайш, Кинона, Асад, Ҳузайл, Тайм, Забба ва Қайс деб номланган етти қабилани ўз ичига олган бўлиб, Қуръон ичидагисўзлар ҳам мазкур етти қабилада ишлатиладиган лаҳжаларнинг йиғиндисидир”
Ҳолбуки, Қуръонда Қурайш луғатидан бўлмаган сўзлар талайгина. Бунга кўра Аллоҳ таоло: “Албатта, Биз қуръонни араб тилида нозил қилдик” – деди, “Қарайш тилида” демади. Шунга қараганда, Қуръони карим турли араб қабилаларининг лаҳжаларида нозил бўлганини таъкидлашимиз мумкин.

 

4-курс талабаси Мухторов Бахтиёр

233900cookie-checkМутавотир қироатлар

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: