islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Жоҳилият даврида арабларнинг исм қўйишлари

Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам араб жазирасига Ислом динини олиб келган вақтида араблар орасида ҳам исмга эътибор бериш жуда ночор ҳолда эди. Яъни ким нимани истаса, фарзандига ўша исмни қўйиб кетаверар эди. Шунинг учун ҳам Қурайш йигитларининг орасида “Ақраб” (Чаён), “Аз-Зеъб” (Бўри), “Асад” (Шер), “Ғуроб” (Қарға), “Ал-Килаб” (Кучук), “Харб” (Уруш), “Мурро” (Аччиқ), “Ъос” (Осий) каби исм билан чақириладиганлари кўп бўлган. Бундай исм соҳиблари, агар бой бўлсалар, ҳеч ким буларнинг исмини масхара қилмасдан ҳурмат ила чақиришар, агар камбағал, бечора бўлса, уни масхара қилишда исми ҳам ўзгаларга ёрдам берар эди.

Ҳадиси шарифда шундай келади:

عن أبي الدرداء قال : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : «إنكم تدعون يوم القيامة بأسمائكم وأسماء آبائكم فحسنوا أسماءكم».[1]

“ Фарзандларингиз исмини гўзал қилинглар, зеро улар қиёматда ўзларининг ва оталарининг исми билан чақириладилар”. Mana shu hadisi sharif bilan барча иймонга келган саҳобалар фарзандларига яхши исм қўйишга harakat qilishdi.

 عن سعيد بن المسيب عن أبيه عن جده: أن النبي صلى الله عليه وسلم قال له: (ما اسمك؟ قال: اسمي حَزْنٌ، قال: بل أنتَ سَهْلٌ، قال: ما أنا بمُغيرٍ اسماً سمانيه أبي، قال: قال ابنُ المُسَيَّب: فما زالت فينا الحُزونَةُ بعدُ).

Яна бир ҳадисда Жубайр ибн Шайбадан шундай ривоят қилинади:

«Мен Саъийд ибн Мусайябнинг олдида ўтирган эдим. У қуйидагиларни айтиб берди:

— Бобом Ҳазн Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига борганларида у зот сўрадилар:

— Исминг нима?

Исмим Ҳазн.

— Йўқ! Сен Саҳлсан, — дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.

Отам қўйган исмни ўзгартирмасман, — деди бобом…[2]

Шундан буён бизнинг авлодда ҳазн (қайғулик) бардавом…» деган эди.

Бугун фарзандга исм қўйиш масаласига одамлар жуда оддий бир ҳолдек қарайдилар ва исмлар англатадиган маъно-мазмундан кўра, унинг замонавийроқ, оммабопроқ бўлишига эътибор қаратадилар. Фарзандга қандай исм қўйишни ҳал қилаётган вақтларида унинг феъл-атвори, ҳаёти ва тақдирига оид масалаларни ҳам ҳал қилаётганларини англамайдилар. Лондондаги Қиролича Мария университети антропологлари узоқ вақт давомида олиб борилган тадқиқот ва таҳлиллар натижасида қуйидагича хулосага келдилар: исмнинг тақдирга таъсири хаёлот эмас, ҳақиқат бўлиб, ҳатто адашларнинг феъл-атворида, ҳаётида ва тақдирида жуда кўп ўхшашликлар кузатилади.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак фарзандларимизга исм танлаш масъулияти ота-онанинг зиммасидаги вазифалардан ҳисобланади.

4-курс талабаси Тошпўлатов Абдужабборов

[1] Имом Доримий сунанларида ..”Чиройли исмлар” боби   2578-ҳадис

[2] Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Одоблар хазинаси” 3-китоби 255-бет Тошкент 2009

234080cookie-checkЖоҳилият даврида арабларнинг исм қўйишлари

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: